Луи ван Гал: Голландия матбуоти гуруҳдан чиқишимизга ишонмаган эди – қаердан дарров фаворит бўлиб қолдик?
Голландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал ўз жамоасини ЖЧ-2014 1/4 финал босқичида фаворит эмаслигини айтди.
Голландияликларнинг мазкур босқичдаги рақиби - Коста-Рика терма жамоаси.
«Голландия ОАВлари биз гуруҳдан чиқишимизга ишонмаган эди, қаердан дарров фаворит бўлиб қолдик? Тушуниш қийин», – дейди ван Гал.
Манчини Италия терма жамоасида ишлашга розилик берди
«Галатасарой» клуби собиқ бош мураббийи Роберто Манчини Италия терма жамоасида Чезаре Пранделлининг ўрнини эгаллашга рози.
• • •
Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра Манчини терма жамоада олдинги иш жойларига нисбатан камроқ маош олишга рози бўлди.
ЖЧ-2014да «скуадра адзурра» гуруҳдан чиқа олмади. Шундан сўнг Пранделли ва Италия футбол Федерацияси раҳбари Жанкарло Абете истеъфога чиқишди.
Шундай қилиб, Марказий Америка вакили илк бор Жаҳон чемпионати чорак финалига чиқди.
Коста-Риканинг энг яхши натижаси ЖЧ-1990да 1/8 финал бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Коста-Рика 1/4 финалида Голландияга қарши ўйнайди.
Кейлор Навас: «Коста-Рика ўз натижасидан фахрланади»
Коста-Рика терма жамоаси посбони Кейлор Навас Грецияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
• • •
«Ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлдим, совринлар менга куч бағишлайди, янада юксалишга ҳаракат қилавераман.
Биз ўз натижамиздан фахрланамиз. Мен фарзандларим учун ҳаракат қилаяпман, уларни бир сонияга ҳам унутмаяпман.
Менинг ўйинларимни томоша қилиб мухлислик қилаётганларга раҳмат», – дейди Навас.
Эслатиб ўтамиз, кеча Коста-Рика ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати чорак финалига чиқди.