Дуо-қилса онам шамол, Менга қарши елмайди.
Бу дунёда ҳеч бир аёл, Онамга тенг келмайди.
Кўнглим истайди нени, Хаёлим кетар дайди.
Хатто отам ҳам мени, Онамдай тушунмайди.
Кўпдир қадрдонларим, Лекин кўнглим
тўлмайди. Энг ғамхўр инсонларим, Бир онамдек бўлмайди. Энг меҳрибон опам ҳам,
Ташвишим қуволмайди. Бахтим кулиб,
шодлансам, Онамдек қувонмайди. Ёрим
ўйлайди нени, Гоҳ дардим сезолмайди. Севса
ҳамки у мени, Онамдек севолмайди. Дўстим
билар қадримни, Мени хафа қилмайди. Дўст бўлса ҳам дардимни, Онамчалик билмайди.
Умид айтади ишон, Ким билади, билмайди.
Кўнглимни хеч бир инсон, Онамчалик
олмайди