Турфа орзулари бўлар одамни,
Шу мақсад йўлида ташлар қадамни.
Имкон бер эй Роббим, шудир тилагим,
Хажга олиб борай ОТА ОНАМНИ.
Илтимос Худойим кутишга вақт йўқ,
Биз учун Каъбангдан улуғроқ тахт йўқ.
Дунёда хожилик бахтидай бахт йўқ,
Хажга олиб борай ОТА ОНАМНИ.
Айт кимдан сўрайин Сендан сўрмасам,
Айт қандай фарзандман сўзда турмасам.
Розиман Парижни, Римни кўрмасам,
Хажга олиб борай ОТА ОНАМНИ.
Сенинг багринг эрур бепоён борлик .
Бандам деб бизларни байтингга чақир.
Лаббай деб баралла айтибон такбир,
Хажга олиб борай ОТА ОНАМНИ.
Армонлар домида бўлмайин ғариб,
Пушти панохларим бормоқда қариб .
Мен хам фарзанд бўлиб бошда кўтариб,
Хажга олиб борай ОТА ОНАМНИ. . . ! ! !