... Тонг отади, кун ботади. Кунлар бир бирини кувалаб утиб бормокда. Умримнинг шунча йили шундай тез утиб кетибди, сезмабман. Хаетдан хар доим ниманидир кутиб яшаб,утиб бормокдаман. Уша ниманидир деганимни узим хам билмайман. Хотиржамликми, мехрми, тукин хаетми у хеч билолмадим. Яна канча уша ниманидир кутиб яшайман, Яратганни узи билади. Ойнинг ун беши коронгу булса ун беши еруг дейдилар. Уша еруг кунлар менга хам насиб килиб колар. Сабр килиб яшашдан узга чорам йук. Сабр килганлар муродига етишган-ку. Ноумид шайтон дейдилар. Фарзандларим вояга етишди. Ушаларни камолини куришга Аллох узи еткизсин. Шулардан булак бу дунеда суянчигим йук.