Салом Отажоним нурли фариштам Кўзлари нигорим айрилмас риштам Суратиз кўксимда юракда ситам Соғиндим Отажоним..ёмон соғиндим! Бугун юрагимни қоғозга ўраб Минг зорли дард билан тўкилиб нураб Қибламга йиқилдим илтижо сўраб Соғиндим Отажоним...ёмон соғиндим! Биламан ёшларим кўриб турибсиз, Жаннатнинг тўридан қараб турибсиз Эгилган бошимни силаб турибсиз Соғиндим Отажоним...ёмон соғиндим! Озгина йиғладим кўп эмас Ота Ранжиманг мен ўша йиғлоқи яна Гоҳ кулиб, гоҳ ўксиб юрибман, мана... Соғиндим Отажоним...ёмон соғиндим! Керакмас бўларкан сизсиз дунё ҳам, Ошимга шерикдур кўксимдаги ғам Дунё бир кам эмас, энди мен бир кам... Соғиндим Отажоним...ёмон соғиндим! Фақат, орзуларим етим ўзимдек Сизга нима