ХАТИРЧИ ТУМАНИ
ХАТИРЧИ ТУМАНИ - Навоий вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент.да ташкил этилган. 1927—30 й.ларда Зарафшон округидаги туман, 1938 й.дан Самарқанд вилояти, 1982 й.дан Навоий вилояти, 1989 й.дан Самарканд вилояти, 1992 й.дан Навоий вилояти таркибида. Шим.дан Нурота, жан.шарқдан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон, шим.шаркдан Қўшработ, жан.дан (Зарафшон дарёси орқали) Нарпай ва Пахтачи туманлари, ғарбдан Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани билан чегарадош. Майд. 1,37 минг км2. Аҳолиси 143,9 минг киши (2004). Туманда 1 шаҳар (Янгиработ), 1 шаҳарча (Лангар), 8 қишлоқ фуқаролари йиғини (Боғчакалон, Олчинобод, Охунбобоев, Оқолтин, Пўлкан шоир, Хонақа, Янгийўл, Кррача) бор. Маркази — Янгира