МЕН СЕНИ ХУДОГА АЙТИБ
БЕРАМАН!
Кўргин, томоша қил, энди сеҳр
йўқ,
Мана юрак тошдир, қайтиб
бераман.
Сенда муҳаббат йўқ, сенда меҳр
йўқ,
Мен Сени Худога айтиб
бераман!
Қўйгин, юракни қўй, сен
додингдан айт,
Тоғдек нураётган фарёдингдан
айт,
Ёдингда турибман, бир
ёдингдан айт,
Мен Сени Худога айтиб
бераман!
Айтгин, айтавергин, дунё
тутуни,
Бормикин дунёнинг битта
бутуни,
Барибир, айтишнинг келганда
куни,
Мен сени Худога айтиб
бераман!
Қани, айтавергин, маломат
қани,
Дунёни тўлдирган тароват қани,
Айтсанг айт, тун тўла ҳаловат
қани,
Мен сени Худога айтиб
бераман!
Қайдасан, эй соқий,
шаробингдан сун,
Ичсак бир ичайлик шу дунё
учун,
Барибир қиёмат келганда бир