Бузиш осон, қуриш осон эмас. Қурувчи(шеър)
Ҳар бир инсон қурувчимикан?
Гўдакликдан бино қуради.
Лек лой умри ўткинчи экан,
Янги бино бир кун туради.
Улғайишиб гўдаклар бир кун,
Шижоатли ўсмирлар бўлар.
Жўшиб оқар томирларда хун
Хаёл минг бир кўчага йўлар.
Баъзан дилга ҳеч нарса ёқмас,
“Бузамизу, қайта қурамиз”.
Тажрибанинг қалбига боқмас,
“Биз ўз йўлимиздан юрамиз”.
Кўнгли чўкиб қолар тажриба:
“Минглаб йиллик амалларим бор,
Ўргансангу, устида қурсанг,
Омад сенга бўлар эди ёр.
Ҳатто хона қурмасдан туриб,
Биноларим наҳ урасанми?
Фақатгина тил билан юриб,
Томошабин бўп турасанми?
Майли сен чун бўлайин ношуд,
Ҳеч бўлмаса ўз уйингни қур.
Фарзандларинг бўлсинлар хушнуд
Намунавий инсон бўл