Фильтр
Кино ва театрда рол ўйнаш ҳукми

Савол: Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда ҳар хил жанрларда: бадиий, кулгу, комедия, жанговар, фантастик, трагедия, драма жанрларида кино ишлаш ривожланган. Мана шундай филмларда эркак ва аёлнинг актёрлик қилиши, яъни рол ўйнаши ҳақида шариатда қандай фатволар берилган?
Жавоб: Ва алайкумус салом. Кинода рол ўйнаш мутлоқ ҳаром ёки ҳалол эмас. Балки бунда маълум шартлар мавжуд бўлса, кино ва театрда рол ўйнаш жоиз бўлади.
Жумладан:
1. Энг аввал ниятни яхши қилиш керак. Зеро ҳар бир амал ниятга қараб белгиланади.
ْﻦَﻋ َﺮَﻤُﻋ ِﻦْﺑ ِﺏﺎَّﻄَﺨْﻟﺍ َﻲِﺿَﺭ ُﻪﻠﻟﺍ ُﻪْﻨَﻋ :َﻝﺎَﻗ ُﺖْﻌِﻤَﺳ َﻝﻮُﺳَﺭ ِﻪﻠﻟﺍ ﻰَّﻠَﺻ ُﻪﻠﻟﺍ ِﻪْﻴَﻠَﻋ َﻢَّﻠَﺳَﻭ :ُﻝﻮُﻘَﻳ ﺎَﻤَّﻧِﺇ ُﻝﺎَﻤْﻋَﻷﺍ ِﺕﺎَّ
“Nike” либосларини кийиш мумкин эмасми?

Савол: Ассалому алайкум, қори ака! Сизга саволим қуйидагича: бир танишим, “Nike” спорт маҳсулотларини кийиб бўлмас экан. Сабаби “Nike” юнонларнинг ғалаба “худоси”нинг номи экан, деб қолди. Шунга сиз нима дейсиз?
Жавобингиз учун раҳмат!
Жавоб: Ва алайкумус салом. Ҳақиқатан, “Nike” юнон эътиқоди бўйича, ғалаба “худоси” саналади. Мазкур сўз грекча бўлиб, “ғалаба” маъносини англатади. Спорт ва ғалаба бир-бирига яқин тушунча. Аммо ўша “ғалаба” ширкка асосланган бўлса, унга ширк қўшилган бўлса, ундан эҳтиёт бўлиш керак. Ғарб мамлакатларида машҳур бўлган “Николас”, “Ник”, “Николай”, “Ники”, “Нико”, “Никита” исмлари ҳам “Nike” сўзидан келиб чиққан. Дема
Кетар бўлдим бу
дунёдан бўлиб
бенамоз

Беш ёш эдим, ўқимоқчи бўлдим намоз,
Сура ёдлаш масаласи қийнарди бироз.
Шундай қилиб ўтди қишу, ўтди баҳор, ёз
Менга эрта экан, дея бўлдим бенамоз.

Кунлар ўтди, қаршиладим ўнта баҳорни,
Эртаю кеч чўмилдик зериктирмай анҳорни.
Жойнамозни четга суриб тутдим дуторни,
Ўйин билан ўтди куним, бўлдим бенамоз.

Келиб қолди йигирма ёш бўлиб меҳмон,
Иймон эмас қалбда севги бўлди султон,
Ёр васлига етай, дея сарсон саргардон,
Ишқ ўтида куйиб-ёниб, бўлдим бенамоз.

Қирқ ёшимни қарши олдим тўкиб савлат,
Елиб-учдим тўплай дея молу давлат.
Масжидга юр деса, дедим йўқдир фурсат,
Бу дунёни дардида бўлдим бенамоз.

Олтмиш баҳор ўтди, олтмиш кун
Амаллар ниятга қараб
белгиланади

Қадимда бир подшоҳ ўтган экан. Бир куни у тунда кўрган тушидан таъсирланиб узоқ ўй сурибди ва вазирини чақириб:
— Тайёрлан! Саройдан ташқарига чиқамиз, — дебди.
Бироздан сўнг икковлон оддий кийиниб, йўлда кетиб борардилар. Бир қишлоққа етганларида подшоҳ тушида кўрган жойни таниб қолди. Атрофда одам кўп, ҳамма ўз иши билан банд. Шундоққина ерда бир одамнинг жасади ётар, ҳеч ким унга эътибор ҳам бермасди. Шунда подшоҳ одамлардан сўради:
— Бу кимнинг жасади, биродарлар? Нега у бундай хорликда ётибди?
— Э, сўраманг, меҳмон! Бу уятсиз бир ароқхўрнинг жасади, — деб жавоб берди бир одам. У менинг қирқ йиллик қўшним эди. Тан олиш керак, жуда моҳир тақачи
Мисвок қилиш

Бугун мусулмон бўлмаган кишилар ҳам дунё тарихида биринчи бўлиб кишиларни оғиз тозалаб юришга буюрган шахс Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эканини эътироф этмоқдалар. Биз умматлар учун бу эътироф улкан фахрдир, албатта. Шу билан бирга У зот алайҳиссаломнинг буйруқларига итоат қилмоғимиз лозимдир. Мисвок қилиш деганда тишни ишқалаб ювиш тушунилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида «арок» деб номланган бутанинг учи юмшатилган новдалари билан тиш тозаланган. Ҳозирги кунда олимлар арок дарахти шоҳларини кимёвий таҳлил қилиб кўриб, дарахтдаги мавжуд моддалар ҳозирги кунимиздаги тиш ювиш воситаларининг ҳаммасидан кўра тиш ва соғлиқ учун фойдали деган хулоса
Амакисининг қизини никоҳига олиш мумкинми?

Савол: Ассалому алайкум, қори ака. Мен ўз амакимнинг қизини никоҳимга олсам бўладими?
Жавоб: Ва алайкумус салом. Ҳа, бўлади. Бу иш ҳукман жоиз бўлса-да, бироқ шариат томонидан бунга тарғиб қилинмаган. Сабаби амакингизнинг қизи ёшлигидан сизга сингил ўрнида бўлиб қолган ва яна яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тиббий жиҳатдан зарарлари ҳам борки, бу ҳақида узоқ гапириш мумкин. Сиз қариндош бўлмаган қизлардан бирига уйланишингиз афзалроқ. Яна ихтиёр ўзингизда. Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳга тарғиб қилинмаслигининг яна бир сабаби бор. Ҳаётда ҳар қандай ҳолатлар, инсон хаёлига келмаган ишлар содир бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Маълумки, ни
Жинсий алоқанинг қандай турларидан қайтарилган?

“Ҳаё имондандир” дейилади ҳадиси шарифда. Мўмин банда фаҳш ишлардан ҳаё қилиши керак. Аммо ҳалол ва ҳаромни аниқ билиб олиш йўлида ортиқча уятчанлик бандага зарар қилади. Шу маънода қуйида жинсий ҳаёт билан боғлиқ баъзи муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Эр ўз никоҳидаги хотинининг фақат олд тарафидан яқинлик қилиши керак. Орқа аврат ва бошқа жойларга жинсий алоқа қилиш қатъиян мумкин эмас. Ҳадиси шарифларда хотинининг орқа авратига яқинлик қилганлар ҳақида қаттиқ гаплар айтилган. Масалан, Сунан соҳиблари келтирган ривоятда бу ишни қилганлар малъун (лаънатланган) экани зикр этилган. Бу жуда оғир гап. Лаънат бандани Аллоҳнин
Закот олишга
ҳақлилар

Савол: Закот олишга лойиқ бўлган кишилар кимлар?
Жавоб: ﺎَﻤَّﻧِﺇ ُﺕﺎَﻗَﺪَّﺼﻟﺍ ِﺀﺍَﺮَﻘُﻔْﻠِﻟ ِﻦﻴِﻛﺎَﺴَﻤْﻟﺍَﻭ َﻦﻴِﻠِﻣﺎَﻌْﻟﺍَﻭ ﺎَﻬْﻴَﻠَﻋ ِﺔَﻔَّﻟَﺆُﻤْﻟﺍَﻭ ْﻢُﻬُﺑﻮُﻠُﻗ ﻲِﻓَﻭ ِﺏﺎَﻗِّﺮﻟﺍ َﻦﻴِﻣِﺭﺎَﻐْﻟﺍَﻭ ﻲِﻓَﻭ ِﻞﻴِﺒَﺳ ِﻪَّﻠﻟﺍ ِﻦْﺑﺍَﻭ ِﻞﻴِﺒَّﺴﻟﺍ
ٌﻢﻴِﻜَﺣ ٌﻢﻴِﻠَﻋ ُﻪَّﻠﻟﺍَﻭ ِﻪَّﻠﻟﺍ َﻦِﻣ ًﺔَﻀﻳِﺮَﻓ
"Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, садақа ишида ишловчиларга, кўнгилларини улфат қилинадиганларга, қул озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўл ўғлиларига берилиши Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир" (Тавба 60 оят).
Савол: Кимларга закот бериш жоиз ва кимларга жоиз эмас?
Жавоб: Закот берувчи ўзининг ота-онаси, бобо-момоси ва у
Устундаги излар...

Жиззаки йигит бўлган экан. Бир куни отаси унга халтада мих берибди ва жаҳлини боса олмаганда бир донадан олиб устунга қоқишни буюрибди. Биринчи куни устунда ўндан ортиқ мих пайдо бўлибди. Иккинчи ҳафта йигит ўзини қўлга олишни яхшироқ эплай бошлабди. Ниҳоят шундай кун келибдики, устунга битта ҳам мих қоқилмабди. Йигит бу ҳақда отасига маълум қилибди. Шундан сўнг ота ўғлига ҳар сафар жаҳлини жиловлаганида битта мих олиб ташлашни буюрибди. Бир муддатдан кейин ўғил суюнганча келиб, отасига устунда бирорта мих қолмаганини айтибди. Ота қўлидан тутиб, ўғлини ўша устун ёнига олиб бориб, дебди:
― Сен бу ишнинг уддасидан чиқдинг, бироқ устундаги мих изларини кўряпсанми? Энди у
Зикрга эътиборли бўлинг

Meн ҳаётнинг бир дақиқасида талайгина хайрли ишларни қилиш мумкин эканига амин бўлдим. Масалан, Қуръон оятларини ўқиш, ҳар бир оятда ўнлаб ҳарфлар бор ва шу ҳарфларнинг ҳар бирига ўнтадан савоб берилса, юзлаб савобга эга бўласиз. Юз марта «Субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳ» ни айтган одамни гуноҳлари, денгиз кўпиклари миқдорича кўп бўлсада, мағфират қилинади. Бир дақиқада бир китобнинг тўрт саҳифасига кўз югуртириб чиқдим. Фотиҳа сурасини ичимда тезлик билан етти марта ўқидим. Баъзилар Фотиҳа сурасига бериладиган ҳасанотларни ҳисоблашган экан, бир минг тўрт юздан ортиқроқ чиқибди. Ихлос сурасини эса бир дақиқада йигирма марта ўқишингиз мумкин. Ишонмасангиз, синаб кўринг! Бу
Показать ещё