Ижтимоий тармоқлардаги ўзбек сегментини иккига бўлиш мумкин. Диний ва секуляр. Аслида бунинг ёмон томони йўқ, агар бир бирининг фарқли қадриятларини қабул қилиб, кесишган қадриятларда бирлаша олишса. Аммо бир масаладаги баъзи постлар ва изоҳларни кўриб, бир-бирига душманчилик қилиш учун ўз қадриятларидан ҳам воз кечишаётганини кўрмоқдаман.
Масалан бош кийим масаласи. Менимча, бу ерда мавзуга ғоявий ёндошган маъқул. Яъни аслида талабнинг мазмуни нимада? Баъзи мусулмонлар ҳаммани хижобга киритиш керак ёки рўмолсиз аёллар уятсиз деб кескин ва нотўғри фикр билдираётгандир. Аммо бир секуляр майдагап бўлмасликни истаса, алоҳида шахсларнинг фикригамас, мавзунинг асл моҳиятига эътибор қаратиши керак