Қуёш ботиб тонглар отябти,
Иш тополмай бошим қотябти,
Секин аста қиш хам келябти,
Сени жуда соғиндим ВАТАН!!! Милитсиялар йўлим пойлайди,
Ушлаб олиб патент сўрайди,
Пора берсам асло кўнмайди,
Сени жуда соғиндим ВАТАН!!! Машиналар орзу қилгандим,
Хаёлимда уйлар қургандим,
Бу азобни қайданб илгандим,
Сени жуда соғиндим ВАТАН!!! Ушбу йўлни ўзим танладим,
Қариндошлар дилин ғашладим,
Хатто отам гапига кирмадим,
Сени жуда соғиндим ВАТАН!!! Барча дарду-алам ичимда,
Отам розилигин олмай келдимда,
Россияга келиб хато қилдимда,
Сени жуда соғиндим ВАТАН!!! Фарзандларим хар дам эслайман,
Суратига қараб йиғлайман,
Ўз юртимга қачонқайтгайман,
Сени жуда соғиндим ВАТАН!!