Бозорга чиқибди қулупнай,
Етказди Худодан айланай.
Илиниб, илиниб олволай,
Онамни кўргани бораман.
Ишларим йўлимни тўсса ҳам,
Пойимда тиканлар ўсса ҳам,
Бир даста гул олиб бўлса ҳам,
Онамни кўргани бораман.
Кирсам ҳам иккита нон билан,
Бағрига босади жон билан,
Айтади "Келдингми жон болам",
Онамни кўргани бораман.
Бўлиниб ҳар ким ўз йўлига,
Ташладек келинлар қўлига,
Ялиниб яшар ўз ўғлига,
Онамни кўргани бораман.
Кийиниб оҳорли саришта,
Бормайин эски чанг ковушда,
Сўзлайин энг майин товушда,
Онамни кўргани бораман.
Ичволиб маст бўлиб бормайин,
Ҳайвондан паст бўлиб бормайин,
Хит қилиб юрагин ёрмайин,
Онамни кўргани бораман
Ичига солиб ғам ғуссасин,
Туққанига афсус емасин,
"Ўлсанг ҳам роз