Бизнинг терма жамоамиз зўр,
Терлаб-пишиб олинган териб,
Ўйнашларин кўрмадим мен кўр,
Жонларини Жабборга бериб.
Терма нимайики иш қилган,
Шу кунгача хом, чала бўлди.
Шунча йиллар интиқ кутилган,
Мундиал ҳам дабдала бўлди.
Футболчига хослик йўқ қонда,
Бизникилар ўзларича бек.
Рақиб-ла тенг чопмас майдонда,
Оёғига тош осилгандек.
Шарҳловчилар қийнаб жонимни,
Мақташар ютқазиб турса ҳам.
Мақтар яна ичиб қонимни,
Ўз-ўзига голлар урса ҳам.
Об-ҳавони тинч қуймай такрор,
Майдон чатоқ, дерлар аёзда.
Асли, бизнинг йигитлар шунқор,
Юз градус иссиқ, дер ёзда.
Ё ҳакамга отамиз кесак,
Ёки ҳалал беради сафар.
Муҳим ўйинларда ютқазсак,
Шартмас жойда қучамиз зафар.
Хақдир ҳ