Бошимга савдолар юборди Худо,
Бандам етсин деб ҳаёт қадрига.
Неча азизлардан айлади жудо..?!
Хўрсиниб бокаман улар қабрига.
Гоҳ йўлдан адашдим, гоҳо тойилдим,
Балким англолмадим ҳаёт қадрини.
Гоҳ панд берди менга тўғрисўзлигим,
Гоҳ тортдим вафосиз дўстлар жабрини.
Аммо ҳақиқатни сўйладим доим,
Шунданми йўлларим ранжли ва пурғам.
Ёшим ўтганида тушуниб етдим,
Бу нокас дунёнинг доим бири кам.
Менда на имкону на сарват бисёр,
Дунёнинг камини тўлдирай десам.
Шукр, алп қоматли жигарларим бор-
Тобутим кўтарар бир куни ўлсам