Қачонки?
Қачонки, у она бўлса!
— Баъзан онамнинг меҳрибончиликларини кўриб ўзимдан нафратланиб кетаман, Онажон қўйинг, мен бунга умуман арзимайман дегим келади...
Она фарзандига ҳаёт, оқ сут ва юрагини бир парчасини узиб беради, фарзандчи?
— Шу ёшга кириб онам учун нима қилдим? Ақалли дурустроқ фарзанд бўлишни ҳам эплай олганим йўқ. Доим талаб қилиб келдим, аммо бир бор бўлса ҳам, Она кўнгилингиз нима хоҳлайди, деб сўрадимми?
Имкон берилса она фарзанди учун жаннатдан ҳам қайтган бўларди.
— Билгинки, ишларинг юришмай, омад сени тарк этганда, жуда оғир аҳволга тушиб қолган вақтлaрингда.. ҳатто сенга доим меҳрибон бўлган ёринг ҳам аслида бошқачароқ инсон эканини англаб етасан, дўстларнику гапирмаса ҳам бўлади, ҳатто ака-уканг ҳам ўзини четга олади, аммо фақат бир инсон, онанг, онанг сени аввалгидай яхши кўраверади, сен бой бўласанми, камбағалми, ҳаста бўласанми, онанг барибир сени яхши кўраверади, ҳатто тубанлашиб, дунёдаги энг аблах инсонга айланганингда ҳам, бутун дунё сендан нафратланса ҳам, онанг сени яхши кўраверади, ҳатто ўзингни ёмон кўрган кунинг ҳам, онанг сени яхши кўраверади...
Она, онажон, жуссангиз кичкина-ку,
Бағрингиз бунчалар кенг экан-а!
— Баъзан инсон боласининг нодонлигини кўриб ҳайрон қоламан... Дунё сер ташвиш, инсон унга нима учун келганини англаб улгурмасданоқ ўтиб кетади. Баъзан тирикчилик, ўткинчи дунёнинг икр-чикирларига шунчалар берилиб кетамизки, натижада ҳаётда энг муҳим нарсаларни унутиб қўямиз. Инсон хамма нарсани кўради, атрофида бўлаётган барча ходисаларни сеза олади, иқлим ўзгариб кетаётгани-ю, қай дўсти уни ёқтириши, қай дўсти эса унга чоғ қазиётганигача. Бироқ ўзи учун энг қадрли, энг керакли бўлган инсонлари, ота-онаси кўз ўнгида аста-секин қариб, тугаб бораётганини сезмай қоларкан. Уларни йўқотганда эса ҳаётда энг муҳим нарсаларни унутиб қўйганини англаб етади, йиғлайди, фарёд чекади... Соғиниб суратларга тикилиб ўтиради-ю, ана ўшанда кўради. Ахир қачон эди онасининг ранги бундай синиқиб кетган? Қачон эди онасининг жуссаси кичрайиб, қадди букилиб қолгани? Қачон эди онасининг юзларини ажин босиб, сочлари оқаргани? Ахир онанг диом ёнингда бўлганку, нега кўрмагансан, нега сезмагансан? Онанг сочларим ҳам оқириб кетибди-я болам, деган вақтида еътибор бермагансан, ҳа энди одамнинг ёши ўтгандани сари сочи оқаради-да, деб қўя қолгансан. Доимо кўз олдингда бўлган онаизорингни ранги синиққанини, кўзларига мунг тортиб, қадди букулганини кўрмагансан, гап сўзлари ўзгариб "биздан кейин ҳам.." деган сўзларида дават борлигини сезмагансан, нега инсон боласи бунчалар нодон экан-а?!
Фарзанднинг энг даҳшатли ва мутлақо кечириб бўлмас хатоси, ўз онасига эътиборсиз муносабатда бўлишидир.
— Яқин орада уйланган ёки энди уйланаётган ака-укаларимизга, уралга ақл ўргатмоқчи эмасману, шунчаки бир гапни айтиб қўймоқчиман: "Дунёдаги ҳеч бир аёл онангизни тирноғига ҳам арзимайди!"
Фарзанд остона ҳатласа онанинг тинчи йўқолади.
— Ўйлаб қолдим, доимо кимдандир хавотир олиб, ҳадик билан яшашмоқ оғир бўлса керак. Баъзан тун яримидан оғганда ҳам уйга келмаймиз, ичкилик, маишат, кайф-сафо, бир пулга қиммат улфатлар, аммо бир дақиқа вақт топиб онамизга қўнғироқ қилиб, она хавотир олманг, деб қўйишга ярамаймиз. Баъзан ойлаб ота-онамиздан хабар олмаймиз.. Ҳа-да иш кўп, тирикчилик, "ҳа ҳали ишларимни жойига қўйиб олай онамни ҳажга олиб бораман, онам учун у қиламан, онам учун бу қиламан..." Эрта-индин ишларинг ҳам юришиб кетар, бой бўларсан, ҳамма жойга қўлинг етар, э бутун дунёни қўлга киритмайсанми, аммо ёнингда ота-онанг бўлмаса бари бир тин, ҳеч ким эмассан. Баланд парвоз гапларни қўй оғайни, онами ҳажга олиб бораман деб гапиргунча ёнингдаги онангга бир бора она сизни яхши кўраман деб қўй... Бугуноқ онангиздан ҳабар олинг, ёнингизда бўлса она сизни яхши кўраман денг, узоқда бўлсангиз ҳозироқ қўнғироқ қилинг, "Она яхшимисиз?" деманг, шунчаки "Она мен яхшиман" денг, шунинг ўзи она учун катта бахт!
Дунёга қадамим ёқмадими, билмадим, қисмат қамчисидан обдон саваландим, дўст деб билганлар ҳар қадамда панд беришди, ишонганларим ишончимдан фойдаланишар, юрак берганларим эса юрагимни нимталадилар, аммо дунёда яхшиям сиз борсиз онажон, сизсиз дунё мен учун аллақачонлар жаҳаннамна айланирди. Бу ҳаётда сиз бор экансиз ўғлигиз ҳамиша бахтли онажон, сизнинг бир оғиз ширин сўзингиз олдида бутун дунёси бир пулга қиммат! Ўз кўнгилини қурбонига айланган ўғлингизни кечиринг онажон, шунча ёшга кириб ақли кирмаган ўғлингизни кечиринг онажон, сизни жуда ҳам яхши кўраман, сизсиз дунё, дунё эмас онажон!
Оқил Тўрақул


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6