
Поп шаҳри қоқ марказида, туман ҳокимлиги рўпарасида жойлашган ҳудудда бир тадбиркор ўзига тегишли бўлмаган жойни ўзбошимчалик билан ўраб олиб, бир неча йилдан бери Поп–Чоркесар йўналишидаги дамасчилар учун мўлжалланган жойдан фойдаланишга йўл қўймаяпти.
Бу масала бўйича икки марта жамоатчиликка мурожаат қилинди, постлар чиқарилди. Масъул идоралар вакиллари келиб, тадбиркорга тушунтириш ишларини олиб боришди. Аммо, афсуски, натижа йўқ. Тадбиркор ҳалигача ўзбошимчаликни давом эттириб, бўш жойга кириш йўлагини ҳар куни машинаси билан тўсиб қўймоқда.
Ҳайдовчилар неча бор мурожаат қилишди — жавоб йўқ. Оқибатда одамлар пиёдалар йўлаги четида, қонунга зид ҳолда бўлса-да, тирикчилик қилишга мажбур бўляпти. Бу эса хавфсизлик ва тартиб масаласини янада чуқурлаштирмоқда.
❓ Савол очиқ қолмоқда:
— Нега қонуний мурожаатлар ечимсиз қоляпти?
— Нега бир тадбиркор қонундан устун бўлиб қолмоқда?
— Давлат идоралари ҳақиқатан ҳам бу масалада ожизми?
Жамоатчилик жавоб кутяпти. Қонун барча учун баробар бўлиши керак.
✍️ @popliklar

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев