ҚАЛБИМДАСАН...
Кӯнгил йиғлар кунсайин,
Дард қӯшилар дардимга.
Дил сӯзимни айтайин,
Қалбимдасан, қалбимда.
Тун утади, тонг отар,
Кӯзимда рашким қотар,
Дилимда армон ётар,
Қалбимдасан, қалбимда.
Муҳаббат дарддир азал,
Таърифи ҳижрон ғазал,
Тонг саҳар, тун, ҳар маҳал,
Қалбимдасан қалбимда.
Сен олисда, мен йироқ,
Қийнайди согинч, фироқ,
Айрилиқ азоб, бироқ,
Қалбимдасан, қалбимда.
Ишқ шаҳри кенг бир қафас,
Ҳечким ёлгиз юролмас,
Ҳар дақиқа, ҳар нафас,
Қалбимдасан, қалбимда.
Ошиқ дарди беадад,
Тополмайди гоҳ мадад
Умрбод сен то абад
Қалбимдасан, қалбимда.
Висол кунгил даъвоси,
Муҳаббатнинг маъноси.
Мухидни ишқ дунёси
Қалбимдасан қалбимда.