Ҳаловатсиз ўтади тунлар, Бу жонимни азобга ташлаб, Яна дилда севги учқунлар, Сен учраган лаҳзадан бошлаб. Келолмайман ўзимга ҳали, Ишонмайман кўзимга ҳали, Сўз излайман баён етгали, Сен учраган лаҳзадан бошлаб. Тинч қўймайди ўтли нигоҳинг, Кишан этди дарду сипоҳинг, Маъво тутдим қалби даргоҳинг, Сен учраган лаҳзадан бошлаб. Ақлим лолдир тушми ё рўё, Сен ҳам мени кутгансан гўё, Юрагимга сочилди зиё, Сен учраган лаҳзадан бошлаб. Сен учраган лаҳзадан бошлаб, Ўзимдамас азму қарорим, Сен учраган лаҳзадан бошлаб, Хаёлимда ўзингсан ёрим