АЛЛОҲ БИЛИБ ТУРИБДИ
🍂 Дема, атроф тўрт девор,
🍂 Айбим ёпиб турибди.
🍂 Яширсанг ҳам юз, минг бор,
🍃 Аллоҳ билиб турибди.
🍂 Ҳеч ким билмас сирингни,
🍂 Яхши-ёмон феълингни.
🍂 Пинҳона кўз қирингни
🍃 Аллоҳ билиб турибди.
🍂 Самоларда кезсанг ҳам,
🍂 Сув тубида сузсанг ҳам,
🍂 Кўз илғамас бўлсанг ҳам,
🍃 Аллоҳ билиб турибди.
🍂 Қилар бўлсанг бир амал,
🍂 Ҳаққа ошкор ҳар маҳал.
🍂 Хоҳ жаҳд эт, хоҳ таваккал,
🍃 Аллоҳ билиб турибди.
🍂 Бўлгин ҳарис савобга,
🍂 Раҳмат кутма жавобга.
🍂 Олиб тургай ҳисобга,
🍃 Аллоҳ билиб турибди.
🍂 Бўлсанг агар чин оқил,
🍂 Аввал Ундан ҳаё қил.
🍂 Бўлма асло ғирт ғофил,
🍃 Аллоҳ билиб турибди.’
🍂 Ёмонликни сен унут,
🍂 Яхшиларнинг йўлин тут.
🍂 Синов