КУНЧИҚАР ЮРТ ҲИКМАТЛАРИ
⭐️Агар муаммони ҳал қилишнинг йўли бўлса , ташвишланишнинг ҳожати йўқ, агар уни ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, ташвишланишнинг фойдаси йўқ.
⭐️Ўйлаб ҳал қил, ҳал қилдингми, ўйлама!
⭐️Кетаётганни тўхтатма, келганни эса ҳайдама!
⭐️Тезлик — танаффуссиз секинлик.
⭐️Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан кўра, яхши одамнинг душмани бўлган афзал.
⭐️Оддий одамлар бўлмаса, буюклари ҳам бўлмайди.
⭐️Зинапояни юқорига чиқишни истаган одам ўйлаб топган.
⭐️Эр-хотин қўл билан кўздай бўлиши керак: қўл оғриганида кўз йиғлайди, кўз йиғлаганида қўл унинг ёшини артади.
⭐️Офтоб ҳақ-ноҳақни ажратмайди, у кимнидир иситишни мақсад қилмасдан нур сочади. Ўзини топган одам худди офтобга ўхшайди.