Мусофирим.
Топганларинг хужжатлардан ортмаяпди,
Ҳали солиқ, прописка, кирим-чиқим.
Рўзғорингда камчилик кўп, битмаяпди,
Қачон кўнглинг тўқ бўлади мусофирим,
Дилда ғаминг йўқ бўлади, мусофирим?!
Россияга келдик дарров патент қилиш,
Изланади насияю таниш-билиш.
Нақд пулгаям қийин бўлди патент олиш,
Қачон кўнглинг тўқ бўлади мусофирим,
Дилда ғаминг йўқ бўлади, мусофирим?!
Кеча-кундуз тиним билмай ишлаябсан,
Уйга кетмай совуқда хам қишлаябсан.
Биров билмас сен қандайин яшаяпсан,
Қачон кўнглинг тўқ бўлади мусофирим,
Дилда ғаминг йўқ бўлади, мусофирим?!
Дада, қачон келасиз, дер ўғил-қизинг,
Бу саволдан тил айланмас йўқдир сўзинг.
Соғинч ёши намлатади икки кўзинг,
ҚҚачон кў