1. Карлес доим ёнида халтачаси билан юрар, қўлига нима илинса уни ичига солар эди. Бир сафар ота-онаси ювиниш хонасида унутиб қолдирган пулларни қопчасига солиб олди. Ҳамённи қидириб уйидагиларнинг эслари оғай деганди. Бир кун ҳамён ўша “сеҳрли қопча” ичидан чиқди. Карлесни бу қилиқлари учун жазолашди ва бурчакда тик турғизиб қўйишди !!!
2. Пуйолнинг оиласи 400-500 бош қорамолдан иборат катта фермани бошқарган !!!
3.1997 йили Карлес биринчи бор асосий жамоа захирасига киритилди. Бу Чемпионлар Лигаси гуруҳ ўйинлари доирасида Киевнинг “Динамо”сига қарши учрашув эди. Пуйол майдонга туширилмади, каталонияликлар ўйинни бой беришди (0:4) !!!
4. 1998 йили “кўк-анорранглар” вакиллари Пуйолнинг “Малага” таркибига ўтишини деярли келишиб қўйишганди. Ўша вақтларда Пуйол дарвозада (!) турарди. У машғулотларнинг бирида елкасидан қаттиқ жароҳат олди ва “Малага”га трансфер амалга ошмай қолди. Шундан сўнг у дарвозабонликдан ҳимоячи амплуасига ўтди !!!
5. 1999 йилнинг 2 октябрида Пуйол асосий таркибда дебют учрашувини ўтказди. У “Вальядолид” билан кечган учрашувда захирадан майдонга тушди. Ўйин 0:2 ҳисобида каталонлар фойдасига ҳал бўлди !!!
6. Пуйол биринчи марта каталонияликлар машғулотига келганида ўша пайтда жамоа устози бўлган Луи ван Галл ҳимоячидан “сочингни олдиришинг учун пулинг борми” деб сўраган !!!
7. Пуйол "Барса"даги иккинчи расмий ўйинини "Реал"га қарши кечган "Эл-класико"да ўтказган !!!
8. 2001 йили "Барселона" мураббийи Лоренцо Феррер “бу футболчи менга керак эмас” деб ҳаммани ажаблантирган !!!
9. Шундан сўнг Пуйолни “Реал” сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрди. Раҳбариятнинг Фигу ишини қайта такрорлашларини мухлислар кечиришмасди, шу сабаб Пуйол жамоада қолдирилди !!!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3