Предыдущая публикация
BARCELONA MuxLìsLari ßìZga QöshìLìng

BARCELONA MuxLìsLari ßìZga QöshìLìng

7 мая 2015

Луис Энрике: «Жавоб ўйинида ҳам ғалаба учун ўйнаймиз».!!!!!

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике "Бавария"га қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ ярим финал баҳси (3:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди !!
«Кутилганидек, оғир ўйин бўлди. Икки жамоа рақибларига босим ўтказишга ҳаракат қилди. "Бавария"га нисбатан хавфли вазиятларни кўпроқ яратдик ҳамда сўнгги 15 дақиқада натижага эришдик. Лекин кейнги сешанбада бўладиган ўйинни кутишимиз керак. Биз яна бир оғир баҳсни ўтказамиз.
Албатта, Месси билан ишимиз анча осонлашади. У турли-туман ишларни амалга оширади. Биз буни ҳар куни кўрамиз. Унинг ўйинига аҳамият бермасак ҳам, қолган ярим ҳимоячилар ва ҳужумчилар катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди.
Ўйиннинг катта қисмида тенгкураш кечди. Биз самарали ҳаракат қилдик ва рақиб дарвозасига кўпроқ таҳдид солдик. Келаси ҳафтада ҳам ғалаба учун ўйнаймиз.
Ярим финалда ҳар қандай майда-чуйдалар аҳамиятга эга. Ҳужум чизиғимизда юқори савиядаги футболчилар ўйнашади. Лео бизга ғалаба келтирди. Рақибга жиддий босим уюштирдик. Ўз вақтимизни кутдик ва ўйин сўнгида ўз имкониятларимиздан самарали фойдаландик.
Финалга чиқиб бўлдик деб айта олмайман. Футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Ҳозир вариантларни ҳисоб-китоб қилиб ўтирмаймиз. Мен мактабда математикани ёмон ўқиганман. Шу боис фоизларга қизиқмайман. Ўртага катта нарса қўйилган, шу боис шогирдларим кейинги ўйинга талаб қилинганидек тайёргарлик кўришади.
Биз гол ўтказиб юбормадик, рақиб дарвозамизга кўп босим қилмади. Демак, биз бугун яхши ҳимояландик. Биз кўпинча тўпни майдоннинг рақиб томонида олиб қўйдик. Жамоанинг иштиёқи мени хурсанд қилди», – дейди Энрике !!!

Луис Энрике: «Жавоб ўйинида ҳам ғалаба учун ўйнаймиз».!!!!! - 772547418130

Комментарии 2

Xudoyberdi Ruziev
Xudoyberdi Ruziev
Luis enrikeni barsada xizmati katta
7 мая 2015
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Новые комментарии
    Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
    Следующая публикация
    Свернуть поиск
    Сервисы VK
    MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
    Войти
    BARCELONA MuxLìsLari ßìZga QöshìLìng

    BARCELONA MuxLìsLari ßìZga QöshìLìng

    ЛентаТемы 53 962Фото 60 145Видео 884Участники 51 914
    • Подарки
    Левая колонка
    Всё 53 962
    Обсуждаемые

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

    Зарегистрироваться