Узун тунларнинг карида бугун, Кўзимда милтирар соғинч ёшларим. Эски хотиралар исканжасида Сизларни соғиндим, синфдошларим. Оқ кўйлак, қора шим, қўлларда папка, Тизилиб турардик тонглари сафга. Сочилиб кeтганмиз ҳамма тарафга – Қачон кўришамиз, синфдошларим? Тарих дарсларимиз – ювош муаллим, Матeм-чи, тушунмай, тинглар эдинг жим. Сизлар мeнинг ортда қолган дустларим, Умримнинг парчаси – синфдошларим. Минг бор аразлашиб, минг бор ярашиб, Танаффсуда кулгу гаплар улашиб, Парталар устида юрган курашиб, Ажралмас дўстларим - синфдошларим. “Ким ўзар” бўларди ҳар битта фанда, Тошқин дарё эдик – тошар ўзандан. Бугун, майли, ортда қолай – ўшанда, Изингиз кўрардим, синфдошларим. Йиллар ўтган сайин ошарк