ИБРАТЛИ РИВОЯТ
ДАВОСИ ЙУК ДАРД
Ўтмишда номи улуғ бир табибнинг ҳузурига бир хастани олиб келишибди. Табиб унга диққат билан разм солса, кўзлари очиғ-у, дармонлари йўқ, оёқларида жон бор-у, аммо жилла бўлса-да куч- қувват, мадор йўқ. Хастанинг қўл томирларини узоқ ушлаб кўрган табиб бошини сарак-сарак қилиб дебди: -Касалингиз ғоят оғир кўринади. Ҳаётда кимларгадир беҳисоб жабр- зулм етказиб, кўзларини нурдан, оёқ-қўлларини куч-қувватдан мосуво қилганмисиз? Шунда бемор қаттиқ ўкириб йиғлаб юборибди ва қилмишларини рўй- рост тўкиб солибди: -Чинданам Яратган эгам ўхшатиб жазойимни бераяпти. Берганда ҳам қон қақшатиб бераяпти. Мен гумроҳ бир вақтлар энг қабиҳ, энг қаттол, мараз ишларим туфайл