
Териб,териб чизиқ қолди қошларидан.
Асар хам йўқ қадим мерос дошларидан.
Хулқи хунук хусни гўзал бўлди Аёл.
Шукр қилмай Аллох ато этганига.
Аро берди имкон, қурби етганига.
Хеч ачинмас юздан хаё кетганига.
Хулқи хунук хусни гўзал бўлди Аёл.
Май лим қадах тутди нозик билаклари.
Кенг саройда ғамсиз яшаш тилаклари.
Ойдан ойга,кундан кунга борган сари.
Хулқи хунук хусни гўзал бўлди Аёл.
Киприк усти киприк қўйди,шиширди лаб.
Тирноғига ишлов берди тирноқ қадаб.
Пардозланиб эрга эмас элга атаб.
Хулқи хунук хусни гўзал бўлди Аёл.
Оналикдан кечди кетар қоматим деб.
Қомат кетса тамом бахту омадим деб.
Осий кулиб,Мўмин боқар пушаймон еб.
Хулқи хунук хусни гўзал бўлди Аёл.
Бор бисотин кўз-кўз этар бўлса базм.
Хирсли разм хаққи дўқмас,нозли разм.
Қайт демадик,кўникдик биз,қилдик хазм.
Хулқи хунук хусни гўзал бўлди Аёл.
Қилмай Мўмин, Муслималик хурматини.
Шайтон билан қурди қинғир сухбатини.
Пайхон қилиб пойи ости Жаннатини.
Хулқи хунук хусни гўзал бўлди Аёл.
Ғулом Нормат битган байти кимга алам.
Кимдир айтар қўлинг синсин тутмай қалам.
Бу не замон,бу не томон, бу не олам.
Хулқи хунук хусни гўзал бўлди Аёл.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7