деб атай, кимсан мен
учун?
Тақдир менга берган
мукофотмисан?
Ҳаёт йўлимдаги синовлар
учун,
Пешонамга битган
синоатмисан?
Кимсан? Гуноҳимми ёки
савобим?
Бетоқат қалбимга ширин
азобсан.
Юрагимдан чиққан
фиғоним-
оҳим,
Телба бир бандага балки
жазосан?
Гоҳи яқинимсан қон-
томиримдай,
Ширин жонимдан ҳам
устунсан
гўё.
Гоҳи эса қочдим кўриб
ғанимдай
Хаёлмисан, билмам,
тушми ё
рўё?
Изларинг ахтариб юрар
йўлимда,
Жавобсиз саволлар
чарчадим,
толдим.
Кўзларинг кўзимда,
сўзинг
сўзимда,
Ахийри мен сени ЎЗИМДА
топдим.
Ахир сен бу менсан, сен
менга
керак,
Руҳим, жоним, танам,
юзим,
кўзимсан,
Питирлаб бағримда гурс
урган
юрак,
Яхшидир, ёмондир
айтган
сўзимсан.
Майли, юз ўгирай
дунёлардан
ҳам.
Майли, воз кечарман
орзу-
ҳавасдан,
Фақат айтинг менга
дўстлар-
ёронлар,
Кечмоғим мумкинми
ЎЗИМ-
ЎЗИМДАН?


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9