гипортония ва атеросклерозда; йўтални камайтиришда гижжаларни ҳайдашда; томоқдаги балғамни кўчиришда; ўт ҳайдаш, овқат ҳазмини яхшилашда фойдали. Ножўя таъсири: аллергик тошмаларга мойиллиги борлар учун нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.
Кимларга мумкин эмас? Ҳомиладорларга, гипертония сингари юрак-қон томир фаолияти билан боғлиқ хасталикларда тавсия этилмайди.
Кашнич уруғини бозорларнинг доривор ўсимликлар сотиладиган махсус расталаридан топиш мумкин.
Рецепт: Қуритилган кашнич баргини майдалаб, озгина мол ёғига аралаштирилади. Бу аралашмани танадаги турли шиш ва қаварган жойларга малҳам сифатида суртиш мумкин.