Предыдущая публикация
Qiziqarli)( занимательный

Qiziqarli)( занимательный

18 ноя 2015предложил 
Мухвммад Сайфутдин

Пайгамбаримиз Мухаммад саллоллохи алайхи вассаламни хулклари ва одоби

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг ҳалими, энг сахийи, энг меҳрибони эдилар. Кавшларини ўзлари тузатиб олардилар, кийимлари йиртилса, ўзлари тикиб ислоҳ этардилар. Аҳлу-аёлларининг хизматларини бажарардилар. Чимилдиқ ортидаги бокира қиз ҳаёсидан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Мамлук-қул одам ҳам даъват этса, ижобат этардилар.
Бетобларни бориб кўрардилар. Минган уловларига бирон кишини мингаштириб олардилар. Ҳадяни қабул этардилар. Таом бўлса, ундан тановул қилиб, ўрнига зиёда туҳфа берардилар. Садақа емасдилар, тўйиб хурмо истеъмол қилмасдилар. Орқама-орқа уч кун нонга тўймасдилар, очликдан қоринларига ясси тош боғлаб олардилар. Ҳозир бўлган таомни истеъмол этардилар, ҳеч вақт бирон-бир емакни айбламасдилар. Ёнбошлаб овқат емасдилар, таомни олдиларидан ердилар.
Ул зотга энг маҳбуб таом гўшт эди. Қўйдан унинг кифти – елка қисми, сабзавот – полиз экинларидан севимлиси ошқовоқ эди. Нон хўришларидан (қайлалардан) сиркани, хурмодан тахтакачланиб қуритилган хурмони хуш кўрардилар. Топган нарсани киярдилар. Баъзан йўл-йўл газламадан тикилган чопон, бошқа вақт жун чакмон киярдилар. Гоҳо туя, баъзан хачир, айрим вақтлари эшак минардилар. Баъзида яланг оёқ ҳам юрардилар.
Хушбўй ҳидни яхши кўриб, сассиқ ҳидни кариҳ (ёмон) кўрардилар. Аҳли фазл (фазилатли) кишиларни икром этардилар. Шариф одамлар билан дўстлашардилар. Бирон-бир кишига жабру-жафо қилмасдилар. Узр сўровчининг узрини қабул этардилар. Ҳазил этардилар, аммо ҳақ сўзни айтардилар. Қаҳқаҳасиз табассум қилиб кулардилар. Вақтларини бекорга ўтказмай, Аллоҳ йўлида бир иш билан доимо машғул бўлардилар. Ёки нафсларининг тақвоси йўлида лозим бўлган амални адо этардилар. Бирон-бир хотин ёки ходимни лаънатламаганлар. Қўллари билан бирон-бир кишини урмаганлар. Аммо Аллоҳ йўлида жиҳод этганлар. Аллоҳнинг ҳаром этган нарсаларидаги қоидаларни бузган кишилардан интиқом олганлар, ўзлари учун асло қасос талаб этмаганлар. Икки нарсадан бирини ихтиёр этадиган бўлсалар, энг енгил ва осонини танлаганлар. Гуноҳкорлардан ёки қариндош-уруғлардан узилишдан эҳтиёт бўлиб, бу ишлардан жуда узоқда бўлганлар.

Пайгамбаримиз Мухаммад саллоллохи алайхи вассаламни хулклари ва одоби - 812265793355

Комментарии 2

պծx вeթнվлև
պծx вeթнվлև
Kimki Allohni va Muhammad (s.a.v.) ota-onasidanham qarindoshlaridanham va hattoki o'zini jonidanham yaxshi ko'rmaguncha u kishining iymoni komil emas deb marhamad qilganlar Rasululloh (s.a.v) ...Imom buhoriy,va Muslim keltirgan sahih hadisda..
25 ноя 2015
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    МАКСИМ❤❌🔫🔪 📶 ↖MAXIM↗
    МАКСИМ❤❌🔫🔪 📶 ↖MAXIM↗
    Ulardek benuqson boliw qiyin..
    Hammasiga nafsimiz sabab
    12 янв 2016
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Новые комментарии
    Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
    Следующая публикация
    Свернуть поиск
    Сервисы VK
    MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
    Войти
    Qiziqarli)( занимательный

    Qiziqarli)( занимательный

    ЛентаТемы 1 068Фото 917Видео 53Участники 3 449
    • Подарки
    Левая колонка
    Всё 1 068
    Обсуждаемые

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

    Зарегистрироваться