
Меҳрга зор қиз... Қора
ўтмиш... Ёхуд онам-
қайнонам...” (ўқинг ибрат олинг, фақат
йиғламанг)
Кўзларим очдиму онамни кўрдим,
Ҳеч охири йўқ оламни кўрдим,
Меҳр излаб толиб, тинмайин юрдим,
Меҳрингиз гадоси айламанг она,
Ҳеч бўлмаса меҳрибон бўлсин қайнона...
Қиз боланинг ҳаёти худди лотареага
ўхшарган, буни олдиндан билмайсан
киши, омадинг келса ютасан, келмаса-
чи?... кетасан...
Болалик онларимни айтсам кимдир
ишонмаслиги, яна кимдир ачиниши
мумкин, аммо мен боримни ҳеч кимдан
яширмайман, ҳаётмни борича айтиб
ўтаман...
Ҳамон эсимда... Ёшгина қизалоқлигимда
уйимизда ҳар куни жанжал, тўпалон...
Дадам ҳар куни ичиб келиб онажонимни
калтаклар, онам эса аламини биздан
оларди. Катта қиз бўлганим учун
онамнинг ҳар бир зуғумини ютишга,
аламини оладиган, нишонга қўйилган
ҳайкал каби яшашга тўғри келарди. 2
укаларим ҳали ёш, бири 2 яшар, бири 4
яшар, мен эса 6 яшар эдим. Онамдан ҳар
куни таёқ еб жуда кичкина ва қўрқоқ
бўлиб қолгандим,доим “Художон сиздан
илтимос(болалигимда Художон сиз дер
эдим) дадам ичиб келмасин, онамни
урмасин, онам яна мени уради” деб
йиғлар эдим. Кеч тушаверса ичим ёниб,
қўрққанимдан дир-дир титрар эдим. Ёш
қизчанинг бундай азобланишини ҳозир
эсласам ўзимга ўзим раҳмим келиб ЭССИЗ
БОЛАЛИГИМ деб зор-зор йиғлаб қоламан.
Мана ҳар доимгидек дадам ичиб келиб
жанжал бошлади, мен энди тетапоя бўлиб
юра бошлаган Дониёржон укамни қўлимга
олиб ошхона ёнига бориб ўтирдим, катта
укам Сайёд ҳам ортимдан бориб
ошхонанинг деворигаа суяниб ўтирди.
Уйда дадам ойимни жиркиб бақирар,
қаттиқ овозда дод солар, ниманидир отиб
синдирарди. Ойим ҳам йиғлаб бақирар,
ҲАЁТДАН ТЎЙИБ КЕТДИМ ҚАЧОНГАЧА
ИЧАСИЗ деб ҳўнграганча йиғларди. дадам
эса бўш келмасдан баттар жазавага тушиб
бақирарди. Мана... ниҳоят ойимни ура
бошлади, ойим оғриқдан МАЙЛИ
ИЧАВЕРИНГ, МАЙЛИ ИЧИНГ ФАҚАТ
УРМАНГ, УРМАНГ ДАДАЖОНИСИ
БОЛАЛАРИМИЗНИ ЎЙЛАНГ, УРМАНГ ЖОН
ДАДАЖОНИСИ деб чинқирарди, биз уч
норасида гўдак онамизнинг нолаларидан
юраклариимиз увушиб йиғлай бошладик.
Аввалига мен пиқ-пиқлаб йиғлай
бошладим, қўлимдаги Дониёр кичкина
бўлгани учун бақириб хархаша қилиб
йиғлай бошлади, у ҳам ойимнинг қаттиқ
йиғлаётганини эшитиб турган эди. Сайёд
эса бошини ерга экканча нималарнидир
чизиб кўзларидан ёш кетарди, шуми
бизнинг болалигимиз? Эй Худойим
онамни дадам урмасин, деб ичимдан
тинмай нола қилардим... Онам ҳамон
чинқирганча йиғлаб нола қиларди,
ичкиликнинг қулига айланган дадам
онажонимни бераҳмларча тепиб урарди,
қўни-қўшниларимиз ҳам ажратамиз деб
безор бўлишган, чунки уларни роса
ҳақоратлаб, сўкиб ҳайдар эди. Улар ҳам
бора-бора ёрдамга келишмай қўйди,
дадамнинг ота-оналари, бобом ва
бувимлар ҳам дадамнинг шу ичишидан
безор бўлиб оиламизни узоқроққа
кўчириб юборишган эди. Барча
азобларни онам тортар, онам эса биздан
аламини олиб урар эди, қиз бола бўлиб
бирон марта онамнинг ҚИЗИМ
МОҲИРАХОН деганини эслай омайман.
Балким онамнинг шу қадар бизга
нисбатан бемеҳр бўлиб кетишига золим
ва бераҳм отам сабабчидир.... Ҳа, мен
отамни золим дедим, мен отамни
бераҳим дедим, чунки онажонимни бир
умр азоблаб, итни кунини бошига солган
отани шундай дедим, бола бўлиб на
отадан, на онадан меҳр кўрдик, биз
омадсиз, меҳргадо фарзандлар эдик...
Онам ўлар ҳолатда таёқ еб чўзилиб ётиб
қоларди, дадам эса валдираганча яна
ташқарига чиқиб кетарди. Биз 3 фарзанд
турнақатор бўлиб уйга кира бошлар эдик.
Онам ҳар доимгидек жой солиб ётиб
олган, яна кўзи кўкарган, бошини, белини
рўмол билан маҳкам боғлаб олган, дадам
яна биқини, ичига тепган кўринади, онам
охирги пайтлар белим деб зор-зорлаб
юрар эди...
Бизни кўриши билан “ҲА ИТДАН
БЎЛГАНЛАР КЕЛДИНГЛАРМИ? ҚАЕРДА
ЭДИНГЛАР? ИТДАН БЎЛГАН ҲАЙВОНЛАР,
СЕНЛАР БЎЛМАГАНЛАРИНГДА АЛЛАҚАЧОН
ШУ ИТ ОТАНГ БИЛАН АЖРАШИБ
КЕТАРДИМ, БОШИМГА БИТГАН БАЛО
БЎЛДИНГЛАР” деб уччаламизни яна
йиғлатиб ташлар эди. Эй Художон,
наҳотки биз ҳеч кимга керак эмасмиз?
Наҳотки биз ота-онамизга ҳам керак
эмасмиз? Наҳотки биз ортиқчамиз...
Онам менга ҳар доимгидек “БОР
ҚОЗОНДАН ОВҚАТ ОЛИБ КЕЛ,
УКАЛАРИНГА ҲАМ ЕДИР, МЕН ЕМАЙМАН,
ТЕЗ БЎЛ”, деб ушқирди. Мен Дониёржонни
ерга ўтирғизиб, дастурхон ёйдим, Сайёд
бир бурчакда деворга суянганча ўтирар
эди, ойим унга ҳам “СЕН НЕГА
ШУМШАЯСАН? КЕЛ ДАСТУРХОНГА, ЭРТАА
КАТТА БЎЛСАНГ СЕН ҲАМ БИР АЛКАШ
БЎЛАСАН” деб ғулдирар эди. Сайёджон
секин дастурхоннинг юошига келиб
ўтирди, абеддан буён ҳеч нарса
емаганмиз, қорнимиз ҳам оч эди...
Қозондан абеддан қолган шўрвани
косаларга солиб, дастурхонга қўйдим,
ўзим ичишдан олдин, ҳа деб ейман деб
уринаётган Дониёржонга ичирди, бечора
укагинам хоҳдламайгина ея бошлади, 2
яшар болага шўрва татирмиди... Аммо
қорин оч бўлган одам учун овқат
муҳиммас, еса бўлди... Сайёд ҳам
шўрвасини ичиб бўлиб, яна ўша “макони”
бўлган бурчакка бориб ўтириб олди. Мен
дастурхонларни еғиштириб, косаларни
ювдим, ойим ҳамон инграшанча ётарди.
Чойнакка чой дамлаб келиб ойимнинг
олдига қўйдим, ойимга узатдим, туриб
ичдида яна ётиб олди. Бир зум ўтмай
укаларим ерда ухлаб қолишди... Уларга
жой солиб бериб ётқиздимда ўзим ҳам
ётдим, кўрпанинг тагига кириб алам, ҳам
ва дард билан йиғлай бошладим, ЭЙ
ХУДОЖОН ҚАЧОНГАЧА... Мен 6 яшар эдим
ўшанда. Ҳозир ўзимнинг 6 яшар қизимга
қараб ўзим билан солиштираман, йўқ йўқ,
бу ваҳшийлик, бу ноҳақлик, 6 яшар
қизнинг бу қадар азобланниши ғирт
ваҳшийлик... Аммо ким ваҳший? Онамми?
Дадамми? Ёки тақдирми???
Ҳаётимиз шу тарзда худди қоронғу ва
зимистон каби ўтиб борарди, биз учала
фарзанд ота-онамиздан таёқ еб,
ҳақоратли гаплар эшитиб улғаяр эдик,
онам доим биздан безорлигини ва биз
туфайли дадамга чидаб, ажрашмай
юрганликларини юзимизга соларди...
бизнинг бошимизда ҳам бахтли кунлар
бормикан...
15 ёшга етганимда дадам ичишни бироз
озайтириб, бизга одамдек муносабатда
бўла бошлади. Аммо ойим эса ҳамон ўша
жиркишини қолдирмасди. Мен мактабда
ўқиб дугоналаримдан уялар эдим, чунки
улар бизнинг оиламиздаги вазиятдан
хабардор эди, мен ҳеч қачон қимматбаҳо
либос киймай ўтганман, доим
дугоналарим орасида эски, ювилайвериб
оҳари тўкилиб кетган кийим кияман деб
уялар эдим, аммо ойимга айта олмасдим,
чунки ойим мени доимгидек калтакларди,
бошида айтиб йиғлардим, аммо ойим
уриб қўрқитиб ташлади, шундан сўнг
ертилиб кетса ҳам куйлак демадим, бир
марта олган кофта юбкамни 3 йил
киярдим. Бир томондан ўғил бола бўлиб
туғилмаганимга афсус қилардим, чунки
дадам иккала укамларга доим эътибор
берар, кийим олиб берар эди, менга эса
қарамасди ҳам. Ўз ота-онам бағрида етим
каби улғайдим, аммо ота-онамни жуда
яхши кўрардим, гарчандки бир оғиз ҳам
ширин сўзларини эшитмаган бўлсам ҳам...
Онамга ҳайрон қолардим, дадам ичишни
озайтириб, жанжални ҳҳам кам қилиб
қолган дамларда ҳам мени жуда урушар,
урар, доим жиркиб кунимни бермасдим,
мактабда ўқитувчиларимиз Она ҳақида
тўлқинланиб, мақтаб гапирса рости ғашим
келарди, чунки онамдан бирон марта
ширин сўз эшитмаганман, касал бўлиб
ётиб қолсам ҳам “БАҲОНАНГНИ ЕҒИШТИР
АЛКАШДАН БЎЛГАН ИТ, ТУР ИШЛАРНИ
ҚИЛ” деб зуғум қиларди. Мен доимгидек
йиғлай-йиғлай тақдиримга тан берардим.
Онамни ҳам тушунаман, дадам роса 10
йилдан кўпроқ ичб, онамни ургани учун
онам шу даражада бемеҳр бўлиб
кетгандир, аммо менда нима айб?
Укаларимда нима айб?
Катта бўлиб,бўй етиб, мактабни ҳам
битирдим. Болалик онларим аянчли
бўлган, буни эсласам кўзимга ёш келади...
Мактабни битиргач бошқа қизлаар қатори
менда ўқишга кириш умуман ҳаёлимда
йўқ эди, чунки бу мен учун ОСМОНДАГИ
ЮДЛДУЗГА ҚЎЛ ЧЎЗИШдек орзу эди холос.
Орадан бироз вақт ўтгач дугоналарим тўй
бўла бошлади, уларга совчи кела
бошлади... Мен ҳам қиз боламан,
орзуларим кўп, аммо бировга юрак ютиб
айтолмасдим...
Бир куни уйимизга совчилар келишди,
рости жуда хурсанд бўлиб кетдим, чунки
мен ҳам бу дунёда кимгадир керак
эканман, наҳотки мен ҳам керак бўлиб
қолсам... Йигит қишлоғимиздан эди,
оиласи ўртамиёна эди, бойлиги мен учун
муҳиммас, бироқ болани танийман, у
келишган йигит эди...
Аллоҳ менга чирой берганди, бу
мақтанишмас, чунки ўзимга сал оро
бериб, чиройли кийиниб, упа ёки бошқа
косметиклардан фойдалансам жуда
очилиб кетардим, аммо менда булар йўқ
эди...
Хуллас тўйим ҳам ўтди, 3 ойида келин
қилиб тушуриб келишди, қизлар ўз ота
уйидан кетганидан хафа бўлишса мен
аксинча хурсанд эдим, бу гапимдан
ғашингиз келдими? Мени ЭРСИРАГАН экан
деб ўйлаяпсизми? Йўқ, йўқ азизларим,
мен меҳрга зор эдим, бир умр меҳр
нелигини билмай ўтдим, ҳатто онамдан
ҳам бир оғиз ширин сўз нари турсин,
ҚИЗИМ деган сўзни эшитмадим, касал
бўлиб ётиб қолганимда бошимни силаб,
бир коса мастава қилиб бермаган,
аксинча БАҲОНА ҚИЛМАЙ ТУР ИШИНГНИ
ҚИЛ деб жиркиган. Мен меҳр гадоси эдим,
лекин ота-онамни яхши кўрар эдим. Улар
эса...
Отамдан оқ фотиҳа олиб болалигим ўтган
ҳовлимиздан йиғлаганча чиқиб кетдим,
онамдан ҳам дуо олдим, аммо ҳатто
тўйим куни ҳам мени жиркиб КЎП ЙИҒИ-
СИҒИ ҚИЛМА КЕЛИН БЎЛГАН БИТТА
СЕНМАССАН дея гапириб ташлади, майли
омон бўлса бас, укаларим бахтига омон
бўлсин...
Янги оилам... Янги келинчакман,
қайнонам роса содда ва меҳрибон аёл
эканлар, борганимдан ҳар саҳар таъзим
берганимда пешанамдан ўпиб БАХТЛИ
БЎЛИНГ ҚИЗИМ, КЎП ЯШАНГ деб дуолар
қиларди, мени сизлар эди, доим
пешанмадан ўпиб қўяр эди. Қайнотам ҳам
яхши инссонлар... Турмуш ўртоғим эса
жуда уятчан бола эди. Ота-онасининг
олдида умуман гапирмасди, шу қадар
сокин оила экан.
Меҳр гадоси бўлиб ўсганим учунми
қайнонам ҚИЗИМ УНИ ОЛИБ КЕЛИНГ,
БУНИ ҚИЛИНГ деб ширин сўзласа ўзимда
йўқ бўлиб хурсанд бўлиб кетардимда
югариб хизматида эдим, ойижон деб
атрофида айланар эдим. Ўз онамдан
олмаган меҳрни мана шу аёлдан ола
бошладим, тақдиримдан минг рози эдим.
Хўжайним оилада кенжа фарзанд эди,
акалари алоҳида яшашарди,
қайнонамнинг қизи йўқ эди, 4 та ўғли бор
эди, балким шунинг учун ҳам мени ўз
қизидек яхши кўргандир... Йўқ ахир
мендан олдин ҳам 3 та келин олганларку...
Ҳа, менинг тақдирим эди бу...
Тақдир ўз сиртмоғини доим ўтказиб
келган, биз 2 йилча бефарзанд бўлиб
юрдик, овусинларим бир неча марта
ортимдан ғийбат қилиб, қайнонамга
гапираётганларини, ОИЛАМИЗНИ,
ДАДМНИНГ АЛКАШЛИГИЮ, ОЙИМНИНГ
БАҚИРОҚЛИГИНИ ГАПИРГАНЛАРИНИ ўз
қулоғим билан эшитганман, аммо
қайнонам, меҳрибоним жоим уларга
ҲАЛИ БУЛАР ЁШ, ШОШИЛГАН ЖОЙИМИЗ
ЙЎҚ, ЭНДИ 2 ЙИЛ БЎЛДИ, КЕЙИН
ОИЛАСИНИ ГАПИРМАНГЛАР, ҚАЙСИ
ЭРКАК ИЧМАЙДИ? ҚАЙСИ АЁЛ
БАҚИРМАЙДИ, СЕНЛАР БОЛАЛАРИНГА
БАҚИРМАЙСАНЛАРМИ деб овусинларимга
қатти гапириб ташларди. Мен эса улар
кетгандан сўнг қайнонамга меҳрим тошиб,
ОЙИЖОН МЕНИ КЕЧИРИНГ, СИЗНИ ТАНГ
АҲВОЛГА СОЛИБ ҚЎЙДИМ, МЕНИ
КЕЧИРИНГ МЕҲРИБОНИМ деб бағрида зор
қақшаб йиғлар эдим, қайнонам эса,
БОЛАМ КУЙИНМА АЛЛОҲ МЕҲРИБОН,
ҲАЛИ ЁШСИЗЛАР деб юпатар эди. Салгина
бошим оғриб ёки мазам қочиб қолса
атрофимда гир айланар, то тузалиб
кетмагунимча бирон иш қилдирмасди,
мени шундай меҳрибон қайнонага насиб
айлаган Аллоҳимга минг шукурлар айтиб
сажда қилардим...
Бир куни бошим айланиб кетиб, ўтириб
қолдим, қайнонам даров ётқизиб дам
олинг деди, ҳар куни шунақа бўла
бошлади, кўнглим айниб, қайд қила
бошладим, қайнонам даров шифохонага
олиб борди...
Мен... мен ... мен хомиладорман, Аллоҳим
Ўзинга шукур... Ана ўша соатдан бошлаб
қайнонам мени еру кўкка ишонмас, то
кўзим ёругинча авайлади. Шу билан
ҳаётим гулдек бошланиб кетди... Аллоҳ
яна айтаман Ўзинга шукур...
Ҳозир 4 та болам бор, 2 ўғил икки қизим
бор, мен бахтлиман, шунча вақт
мобайнида қайнонам билан заррача
бўлса ҳам тортишмадим, бунга
ишонмайман деманг, ахир шунча азоб
чекиб катта бўлганимга яраша Аллоҳ мени
бахт билан сийлади.
Дадажоним ҳозир умуман ичмай кетди,
балким тушуниб етгандир, онам эса
ҳамон ўшандай жазавада юради, дадам
ойимни шу ҳолга солиб ташлаган. Сал
нарсага бақириб кетади, аммо биўз
онамизни яхши кўрамиз, 2 укам ҳам
уйланиб бола-чақали бўлиб кетишган,
яқин йиллар орасида дадам ва ойимни
Ҳаж зиёратига жўнатиш учун югариб
юрибдилар, зора муқаддас қадамжоларни
кўриб келган онам бироз юмшаса... Нима
бўлган тақдирда ҳам биз онамизни яхши
кўрамиз, шу аёл бизни бу ёруғ дунёга
келтирган, оилаларимиз ҳам тинчиб
кетишди, мен бирнарсани тушуниб
етдим... ОИЛА-МУҚАДДАС даргоҳ, у неча
йиллар мобайнида турли хил тўсиқларни
кўради, аммо емирилмайди, амийн...
Бу менинг ҳаётим эди... Қайнонажоним
ҳози кексайиб қолган, аммо тили ўша ўша
ширин, борига шукур, мен бу аёлнинг
оёқларини ўпаман, чунки мерга зор
бўлганимда меҳр берган аёлга бир умр
таъзимдаман...
Меҳр истаб йиғлаганда кўзим ёшланди,

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев