Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Гуноҳи кабирадан сақланган қайси банда чин дилдан “Лаа илааҳа иллаллоҳ” деса, осмон эшиклари очилади ва у сўзи аршгача етиб боради».
Термизий ривояти.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Қиёмат куни шафоатимга энг лойиқ инсон – чин дилдан “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимасини айтган киши».
Бухорий ривояти.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким бир кунда юз марта “Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ. Лаҳул мулку валаҳул ҳамд. Ва ҳува ъала кулли шай-ин қодир” деса, унга ўнта қулни озод қилганнинг савоби берилади, юзта яхшилик ёзилади, юзта гуноҳи ўчирилади. Ўша кун то кечгача шайтондан унга қалқон бўлади. Ундан афзал одам топилмайди. Бироқ кимдир бундан-да кўпроқ айтса, ўшагина афзал бўлади».
Бухорий ва Муслим ривояти.
@ILMbuNUR


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 14
Калимаи Тоййибани «Лаа илааҳа иллаллоҳу Мухаммадур росулуллоҳ» (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтган одамга (биринчи) фарз бўладигон 5 та нарса.
1) Калимани лафзини тўғри айтиш.
2) Маъносини билиш.
3) Мақсадларини билиш ( Аллоҳдангина бўлади махлуқдан бўлмайди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатган йўлдагина бахтлилик бор).
4) Мақсадларига амал қилиб яшаш.
5) Калимани фарзлари билан етказиш.
@ILMbuNUR
http://t.me/ILMbuNUR