Ҳаёт синовидан эгилди бошим,
Етмай қолди сабирга бардошим.
Бошимда тож ёлғиз меҳрибоним,
Онажоним мени соғиндим сизни.
Дардим ҳеч кимга айтолмаяпман,
Шу кунда шеър ҳам ёзолмаяпман.
Суратингдан кўзим узолмаяпман,
Онажоним мени соғиндим сизни.
Менга дарвозасин очмайди баҳор,
Бошимдан тилло сочмайди баҳор.
Сиздай эркалаб қучмайди баҳор,
Онажоним мени соғиндим сизни .
Нодирбек ашъорин ёзмоқда аранг,
Йиғидан қизарган кўзларга қаранг.
Дўстим ҳиёнати бўйнимда таранг,
Онажоним мени соғиндим сизни.
Ўғил бўлиб ҳизматингиз қилмадим,
Пойингиз жаннатлигин билмадим.
Бир ҳовуч тупроқларга алишдим,
Онажоним мени соғиндим сизни.
Бугун машҳурман ўғлингиз шоир,
Бунга сабабчи бари дуойингиздир.
Лек
Сизни эрта олди-да парвардигор,
Онажоним мени соғиндим сизни.
Нодирбек Қалам 17 .07. 2017год масква


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 24