:'(
Ўнг елкамда тобут кўзларимда ёш.
Хак,ик,ат олдида эгилганда бош,
Тобутда ётарди гўзал кора кош.
Ёр ёр айтиб бордик к,абристонгача.
Ётар эди у жим, кўзлари очик.
Ётарди жилмайиб кулгулар сочиб.
Кўзимдан окар ёш, тинмайин аччик.
Ёр ёр айтиб бордик к,абристонгача.
У, кирмаган эди йигирмага хам.
Энди к,ўйганэди ҳаётга кадам.
Карахат бўлиб к,оллар эшитган одам.
Ёр ёр айтиб бордик к,абристонгача.
Она вох, дод дэйди хушин йўк,отиб,
Ота не-к,илишин билмайди к,отиб.
Бола видолашар индамай ётиб,
Ёр-ёр айтиб бордик к,абристонгача.
Сэплар йик,к,ан эди орзулар килиб,
Бэзатиб хам кўйдик либослар илиб,
Онаси йиғлайди бағрини тилиб,
Ёр-ёр айтиб бордик к,абристонча.
Так,дирни к,арангга, ёш кетди эссиз,
Меваси к,олмади, ўтдику изсиз,
Ок либос кийганча, ётарди хушсиз,
Ёр-ёр айтиб бордик к,абристонгача.
Мана сўнгги йўлга кузатдик гўзал,
Сўнгги бор к,ўлимиз узатдик гўзал,
Бу дунёдан кўра у дунё афзал,
Ёр-ёр тугаб к,олди к,абристонгача...
Ёдгор Мирзо Андижоний ижодидан.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2