Қанча артистлару қанча соха вакиллари ўз хиссаларини моддий ва хам ўзларидан бир бўлаги бўлган қонларини топшириб қатнашиб келишмоқда.
Асосийси бу давр мобайнида бизлар билан иштирок этаётган ёшлар, умуман, хар бир иштирокчи, нафақат болаларни умрини узайишига муносиб хисса қўшди, балки, мехр-оқибат ва яхшилик тушунчаларида тарбияланди! Зеро, инсоният умрини охиригача атроф мухит ва унга ўз таъсирини кўрсатувчи холатлар натижасида тарбияланиб бораверади.
"Фахрли инсон" лойихаси нафақат ўлим билан курашаётган болакайларга ёрдами тегди, балки , ўзимиз учун хам савобдан ташқари яна ич-ичимиздан тарбиялаб келди.
Бу орада бизларга таниш бўлиб қолган неча қора кўзлардан айрилиб, баравар куюндик... Нечасини соғлиғи яхшилангани ва нечасини мутлақ тузалганидан шодландик... Ичимизда йиғлаб устимизда кулиб давомлайвердик... Кимлар оёғимиздан чалмади дерсиз... Шу хайриягаям кўз олайтирганлар кам бўлди дейсизми? Ёмони ўзига , яхшисини синдира олмайди, биз олға интилиб келмоқдамиз.
Мухими, яхшиларни бир нуқтага хар ой жойлашга муваффақ бўляпмиз. Яхшилар кўп, улар қахрамон ва улар фахрли инсонларимиз! Шу эмасми амалдаги ижобий натижа? Шу эмасми муносиб хисса? Сўзларда, баландпарвоз эмас, амалда! Шу эмасми Ватанпарварлигу, қахрамонлик?!
Икки йил давомида биз билан елкама-елка муборак ишни муборак кунлари амалга оширишда ёрдам берган хар бир ФАХРЛИ иштирокчидан чин дилдан ғурурланаман! Хох у артист бўлсин ва хох оддий фанклуб иштирокчиси! Хох у фотограф бўлсин ва хох бизни шунчаки мошинада олиб юргани-бари бирдек фахрли инсонлар!
Бу дунёда яхшилик борлиги, эзгу ишларга бефарқ бўлмаганлар аслида жудаям кўплигини амалда кўриб, билиб, сезиб бахтиёрман! Ортиқча сўзлар бефойда, хаммаси амалда исботланмоқда! Бориларга шукр!
Биз яхшилик учун, соғлом болалик учун, яшашга имкон учун, моддий эмас, маънавий рухият бойлиги учун, савоб учун!
1-июнь куни хаммамиз биргаликда "Фахрли инсон" 2 йиллиги ва "Болаларни мухофаза қилиш" байрамини насиб этса, аъло тарзда нишонлмаймиз! www.sayyod.com


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев