Россиянинг Калининград области Муфтийи, имом- хатиб, хазрат Халил Иброҳим МУХЛИСОВ.
Имом-хатиб Халил Иброҳим, 1975 йили Алимкентда Иброҳим Мухлисов ва Баҳтли Қодировалар оиласида туғилди. Синфдошимиз Фатима Қодировани жияни. 1990 йили у Алимкентдаги 46 сон ўрта мактабнинг 8 йиллик ўқишини тугатди... 1993 йили оиласи билан Туркиянинг Анталия шаҳрига кўчиб ўтишади ва уерда ўрта мактабни битиради. Кейин, Туркиянинг Ондокуз шаҳридаги (OMU) Ondokuz Mayis Universitини тамомлаган.
Хазрат Ҳалил Иброҳим ёшлигидан ислом динига қизиқиши катта ва жиддий бўлган, болалигидан кўпгина сураларни ёддан биларди... Кейин Россия мусулмонлар диний бошқармасига қарашли Ислом институтини аъло баҳолар билан тугатади. У ерда у Россия Муфтийлар иттифоқининг раиси Шайх Равиль Гайнутдинов билан яқиндан дўстлашади ва уни ўзининг Устози деб тан олади. Шайҳ Р. Гайнутдинов ҳам Халил Иброҳимни, ўзининг энг иқтидорли шогирдлари қаторига қўшиб уни ҳар доим фахр билан тилга олади.
2017 йилларда, Имом хатиб Халил Иброҳим Россия Муфтияти қарори билан Калининград областининг Муфтийси этиб тайинланади. Калининградда у жуда кўп савобли ишларга қўл уради, областдаги барча мусулмонларни бирлаштира олди. Билимли, ўз вазифасини қуръон суралари талабларига мувофиқ бажаришини унинг атрофидагилар кўришади ва у қисқа вақт ичида барча мусулмонлар ўртасида катта эътибор ва ҳурматга сазовар бўлади. Калининград областида янги масжид, қабирстон барпо этилди.
Унинг ташаббуси билан турли диний маросимлар ва Россия Федерацияси миқёсида илмий амалий Конференциялар ўтказилди. Имом хатиб Халил Иброҳим қилган меҳнатлари учун Россия мусулмонлари бошқармасининг олий мукофотига сазовар бўлди... Имом-хатиб Халил Мухлисов Россия Федерацияси мусулмонлари диний идорасининг “Маънавий бирлик учун” медали билан тақдирланди. Медални Россия мусулмонлари диний идорасининг раииси Муфтий Шайх Равил Гайнутдин Калининградда имом-хатиб Мухлисовнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Фахретдин ўқишлари” Бутунроссия илмий-амалий конференсиясида топширди.
Россия мусулмонларининг энг олий мукофоти имом-хатиб Халил Мухливога “Калининград области мусулмонлари жамоасига кўп йиллик хизматлари, яхши қўшничилик, тинчлик ва бунёдкорлик каби исломий тамойилларга содиқлиги, Калининград заминидаги мусулмон урф одатлари, ислом ақидаларини қайта тиклаш ва сақлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун” топширилди, дея таъкидлади Шайх Равиль Гайнутдин.
Маҳаллий раҳбарият ва бошқа конфессия дин пешволари билан дўстона муносабатларни ўрната олди. Қиладиган ишлар ҳали кўп эди, афсуслар бўлсин 2020 йил ҳамма ерга тарқаган вабо коронивирус уни ҳам ўз чангалига олди...
Бир кун олдин, 45 йиллик таваллуд куни у устози Равил Гайнутдинов ва Туркияда яшовчи ота-онаси билан гаплашган эди... лекин кейинги куни, унинг соғлиги кескин ёмонлаша бошлади... унинг бақувват юраги короновирус босимига бас кела олмади...
Имом хатиб Халил Иброҳим 2020 йил 30 август куни бу фоний дунёдан боқий дунёга абадий юз тутди... У ўзи бунёд эткан Калининграддаги мусулмонлар қабирстонига дафн қилинди... Пандемия бўлишига қарамасдан у билан видолашгани юзлаб мусулмонлар етиб келишди ва мархумни сўнги йўлга кузатиб қўйишди...
Россиянинг Калининград области губернатори Aнтон Aлихонов Имом хатиб Халил Мухлисовнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда бутун обаласт мусулмонларига ҳамдардлик билдирди.
– Имом Мухлисов област мусулмонлари жамияти ҳаётида фаол иштирок этиб, ўз диндошларига ёрдам берибгина қолмай, балки миллатлараро соғлом муносабатларни ривожлантириш, барча дин ва элат вакиллари ўртасида тинчлик ва тотувликни сақлашга катта ҳисса қўшди. Бутун минтақада, Калининградда реконструксия қилингандан сўнг ўз эшикларини очган мусулмонлар учун таълим ва маданият марказининг очилиши областдаги турли дин ва конфессия вакиллари учун ҳам ҳизмат қилаётганлигида Имом Мухлисовнинг ҳизмати каттадир”, деб ёзади некролгда губернатор Антон Aлихонов. Калининград раҳбари Мухлисовнинг ҳаёти “фидойилик, фидокорона хизмат қилиш ва одамларга ёрдам бериш намунаси” эканини қўшимча қилди.
Имом-хатиб Ҳалил Мухлисовнинг бевақт вафоти муносабати билан Россия Муфтий, Шайх Равил Гайнутдин Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси ва Россия Муфтийлар Кенгашининг ва бутун руҳонийлари номидан Мухлисовлар оиласига, яқинлари ва бутун област умматига ҳамдардлик билдирди.
Таъзияномада, жумладан шундай сўзлар бор: – “Калининградда биродаримиз Халил-Хазрат Мухлисов тўсатдан вафот этди, раҳимуҳуллоҳ! Шу оғир кунларда ажойиб инсон, ҳақиқий дўстимиз, минтақа имом-хатиби, жаннати инсонларнинг фарзанди, меҳрибон оила бошлиғи, Халил ҳазрат Мухлисовни йўқотган оила ва Калининград мусулмон жамоасининг дардига чин дилдан қайғураман ва дардларини баҳам кўраман. Биродаримизнинг руҳини қабул қилиб, шаҳидлик даражасида, мангу жаннатдан жой олишини ато этишини оламлар Роббисидан сўраб қоламиз ва дуода бўламиз. Aлбатта, барчамиз Аллоҳнинг ҳузуриданмиз ва унга қайтгувчидирмиз. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
**
Имом-хатиб Халил Иброҳим қалбларимизда, дуоларимизда абадий яшайди! Муҳлисовлар ва Қодировлар оиласига, ҳусусан Иброҳим акамизга, Баҳтли опамизга, синфдошимиз Фатимага ва барча яқинларига чуқур таъзиямизни билдирамиз! Яратганнинг ўзи марҳумнинг охиратларини обод айлаб, ортда қолганларга сабр-тоқат ато этсин!
Аллоҳнинг ҳузуриданмиз ва унга қайтгувчидирмиз!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
Амин!
**
Истанбул. 25 март 2022 йил.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 46