1 комментарий
    12 классов
    5 комментариев
    12 классов
    8 комментариев
    4 класса
    37 комментариев
    16 классов
    Сабр нима? Тиконга қараб гулни, Кечага қараб кундузни ўйламоқдир. Билмайсанми, ҳилол (янги ой) нинг бадр (тўлин ой) бўлишига бир қанча вақт керак бўлади... Ҳазрати Шамс Табризий ❄️ Бир киши дўстига: "Хотиржамлигинг сабаби нима?" деб сўраганида, дўсти: -"Аллоҳни таниганимдан бери агар менга бирор яхшилик келса, таҳорат олиб шукр намози ўқидим. Бирор зарар, зиён етса, таҳорат олиб, ибодатда сабр тиладим. Бирор ишни қилиш ёки қилмаслик хусусида иккиланиб қолсам, таҳорат олиб истихора намози ўқидим. Ҳаётим мана шу тарзда шукр, сабр ва дуо орасида ўтарди", деб жавоб берди. Демак, маҳзунлик пайтингда бесабрлик қилмай одоб сақла. Шодлик кўз ёши оққанда ҳамд айтувчи бўл. Ғам алам пайтида ўзингни тутиб ол! Маҳзунлик ҳам шодлик каби Аллоҳ томонидан берилган туҳфадир. Ўша маҳзунлик бироз турадида, сўнгра сабринг ҳақидаги маълумотни олиб, Парвардигор ҳузурига қайтиб кетади. ❄️
    4 комментария
    8 классов
    4 комментария
    7 классов
    5 комментариев
    8 классов
    2 комментария
    8 классов
    Иблис етмиш минг фаришта билан Одамни томоша қилгани келди. Унинг қорнини қоқди. Ичини ғовак кўрди. Фаришталарга айтди: “Уни йўлдан чиқармоқ ўнғай бўлғай”. Яна сўради: “Агар Мавло Азза ва Жалла сизларга эрклик берса, бўйсунармисиз?” Барчаси “бўйсунармиз”, дея жавоб беришди. Иблис: “Мен бўйсунмайман”-деди. Қурони каримда шундай дейилади: Худо исмига қасамёд этаманки, агар Оллоҳ уни мени устимдан ҳукмрон қилиб қўйса мен унга бўйсунмагайман ва агар мени унинг устидан ҳукмрон қилиб қўйса уни ўлдиргайман. Шу пайт у кофир бўлди. Қирқ йилдан кейин Одам Атонинг жонига танга киргил деб буйруқ келди. Жон Одам Атонинг боши узра турди, киришига унамади “Мен юқориман, пастакка қандай кирай”, деди. Шунда Жаброил алайхис-салом келиб деди: “Эй жон, Изи Азза ва Жалла оти бирла киргил”. У Оллоҳнинг номини айтиб танга кирди. У одам Атонинг бошида икки юз йил турди. Ундан кўзига ўтди. Кўзлари тирилди. Бурнига келди. Акси урди. Жаброилга хитоб келди: “Одамнинг бурнидан чиққан фахорини омонат сақлагил” деб. Ундан оғзига келди. Жон қорнига келганида таом тилади. Жон ичига ёйилади. Суяк, эт, тери, томир сингарилар яратилди. У тебрана бошлади. Одамнинг териси ниҳоятда гўзал бўлиб, у кундан-кунга янада гўзаллашарди. Қачонки, адашиб хатога йўл қўйди, териси айниди. ҲИКМАТ: Жон вужудга бир соатда кирди, чиқарда машаққатли бўлишига сабаб недур? Кирарда Оллоҳдан хитоб эшитиб кирди, чиқарда раҳмат севинчи эшитмагунча чиқмас, кимки бахтли бўлса яъни гуноҳи кам бўлса жони тез чиқар, ким бадбахт бўлса, одамлар дилини кўп оғритган бўлса, жон чиқиши қийин кечар. Одам сафий у ерда етти кун ўтирди. Сўнгра Яратган эгам гавҳарлар ила безатилган олтин тахт юборди. Бошига олтин тож кийдириб, тахтда ўтқиздирди. Етти юз минг фаришталар атрофида турди. Ул тахт “Масжид ул-Ҳарам” дейиларди. У Каъбача келарди. Одамни барча кўркликлар билан безади. Кўзларидек тишларидан нур балқирди. Муҳаммад ал-Мустафонинг зиёси унинг олдида кўмилиб кетарди. Одам у нурнинг ёруғини кўриб, мен бир кўрсам дея тилади. Нур одамнинг ёноғига кўчди, ундан қўлига ўтди. У шаҳодат бармоғининг учига келганида одам ҳайрат-ла бармоғини кўтариб, шаҳодат калимасини айтди. Бармоғини кўтариб шаҳодат калимасини айтмоқ шундан одам болаларига урф бўлиб қолди. Фаришталар Одамни кўкка кўтардилар. Жаброил ипакдан яратилган Маймун отли от келтирди. Одам унга минди. Жаброил тизгин тутиб, Мекоил ўнгида, Исрофил сўлида юриб, кўкни сайр қилдирдилар. Фаришталар йўлиққанда Одам Ато “Ассалому алайка ё малоикаталлоҳи” деб сўрашар эди. Унга фаришталар “Алайкумус-салому ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу” деб алик олардилар. Одам болаларига саломлашиш ана шу даврдан мерос қолган. Одам Атони ужмоҳга (жаннат) киритганида кўнгли тўлмади. Чунки, ўзига ўхшаган яралмиш йўқ эди. Оллоҳ Одам Атони уйқуга кетгазди ва уйқудалигида чап қовурғасидан Момо Ҳавони яратди.Одам Атонинг узоқ уйқуда чап биқинидан Момо Ҳавони яратмоқнинг сабаби не эди? Агар Одам Ато уйғоқ бўлса, жони оғриб, Ҳавони душман билиши мумкин эди. Агар ўзидан яратилганини билмаса, унга кўнгил қўймасди. Оллоҳ уни эгри суякдан яратди. “Хотинни –эгри қовурғани тўғирламоқчи бўлсанг, синдириб қўясан. Бас, у билан муроса қил шунда бирга яшай оласан”- дейилади ҳадисда ҳам. Момо Ҳаво жуда гўзал эди. Одам Атонинг кўнглига меҳр-муҳаббат тушди. Хабарда андак келур: Изи Азза ва Жалла гўзалликни юз улуш қилди. Тўқсон тўққизини Момо Ҳавога берди. Бир улушни барча одамларга улашди. У бир улушни яна ўн улуш қилди. Тўққизини Юсуф пайғамбарга, бир улушини барча одамларга берди. Одам Ато Момо Ҳавони кўриб, рағбати келиб “Яқинроқ кел” деди. Момо Ҳаво эса: “Мени истасанг ўзинг кел” дея жавоб берди. Одам Ҳаво ёнига келди. Агар бирор соат сабр қилса эди. Ҳаво ўзи келарди. Ундан эр хотинларга бормоқ суннат бўлиб қолди. Аммо, қачон жаннатга кирсалар хотинлар эрлар ёнига келадилар. Одам Ҳавога яқинлашганида Жаброил фаришта никоҳ қилмагунча ёнташиш раво эмаслигини айтадилар. Мавло Жалла Жалолуҳу иккаласининг никоҳини хутба қилди. Яна шундай ривоят мавжуд. Одам Атодан сўрадилар: “Нега Одам аталдинг” Жавоб айтди. Ер юзидан яратилдим. Зеро араб тилида ер сиртини –адим деярлар. Нега Ҳаво атадилар? Араб тилида тирикка-“ҳай” дейдилар. Одам ва Ҳаво никоҳлангач хитоб келди: “Одам жуфтинг бирла жаннатга кир, неъматларни енг. Фақат бир дарахтга яқинлашманг, золим бўлғайсиз” У буғдой эди. Фақат уламолар орасида икки хил фикр бор: Ҳаво жаннатда яратилдими ёки ерда? У пайтда Азозил ужмоғда эди. Барча фаришталарга устоз бўлиб илм ўргатарди. Бир кун “Лавхул маҳфуз” да кўрдилар фаришталардан бири маълун бўлғай. Фаришталар ундан қўрқдилар Азозилга келиб: “Сен устодимизсан, бизни дуо қил Азза ва Жалла бизни лаънатдан асрасин”. У дуо қилди, фаришталар омин дедилар Изи Азза ва Жалла унинг дуоси билан барча фаришталарни лаънатдан сақлади. Ўзига маълунлик ёпишди. Чунки, улар Одам яратилмасдан бурун Одам болалари фасад ишлар билан шуғулланади, бир-бирининг қонини тўкишади, дея иғво қилдилар. Оллои Таоло улардан буни кутмаган эди. Ҳукм қилди: “Одам авлодларини ғийбат қилдингиз. Савобингиз олиниб, уларга берилди. Тахтни кўтариб, жаннатни кездиринг”. Яратган эгам Одам Атога “Асмо илм” ни ўргата берди У барча нарсаларни фаришталарга кўрсатди, уларнинг отини сўради. Фаришталар ожиз қолдилар. Сўнгра Одам Атога уларнинг номларини айтишни буюрди. Барча нарсаларнинг номини айтди. Яратгандан хитоб келди: “Эй, фаришталар, мен билган нарсани сиз билмайсиз деб айтмадимми?! Энди сизга, маълум бўлдики, Одам олим, сиз-обидсиз. Менинг наздимда минг обиддан бир олим фозилроқдир. Қаерда олим бўлса, унга обид ёрдамга келсин. Ул махдум бўлсин, сизлар ходим бўлинг, ул масжид бўлсин, сиз сожид бўлинг Одамга сажда қилинг”. Барча фаришталар сажда қилдилар, ёлғиз Азозил бўйсунмади. Фаришталар сажда қилгач, қарасалар Иблис сажда қилмай турарди. Улар шукр деб севинишдида ва яна бир марта сажда қилишди. Бугунги кунда номозда икки марта сажда қилиш ана шундан қолгандир. Хабарда андоқ келур: Ужмоқ ичида ярим кун қолди. Ул жаҳоннинг бир куни бу жаҳоннинг беш юз йилига тенг бўлур. Тупроқдан яралмишдан бери бир минг икки юз қирқ йил ўтган эди. Азозил қачон сажда қилмади хитоб келди: “Нега сажда қилмадинг?”. Иблис айтди: “Мен ундан ортиқроқман, мени ўтдан яратдинг, уни қора тупроқдан”. Шу жавобни айтгач, унга Иблис деб ном берилди. Маъноси “навмид” ноумид демакдир. Иблис ўтни тупроқдан ортиқ ҳисоблади. Билмадики, Оллоҳ наздида тупроқ оловдан ортиқдир. Чунки, у ўғри мисол нимаки, ўт-оловга берилса, уни қамраб олиб йўқ қилади. Бироқ , тупроқ бир ҳовуч олса, ўнни юз қилиб қайтаради. ҲИКМАТ: Иблис ўтга қувонди. Кибр қилди. Кофирлардан бўлди. Оллоҳ айтадики, кимки бирор нарса билан мақтанса, ўша нарса билан азобланур. Иблис тилади: Илоҳим юз минг йил тоат қилдим унинг савоби йўқми? Хитоб келди: нима тилайсан? Қиёмат кунигача умр бермоқликни тилади. “Эй парвардигорим, улар тириладиган кунига қадар менга муҳлат бер”. Тафсирчилар, муфассирлар айтишича бадбахт шайтон бежиз қиёматгача умр сўрамади. У қиёматгача тиласам, у ёғи абадий тирик бўламан деб ўйлаган. Мавло Таоло унинг кўнглидан кечганини билди ва деди: “Албатта сен мухлат берилганлардандирсан, то маълум вақтгача”. Савол: Одам ва Ҳавони буғдойдан едирмишида қандай ҳикмат ҳосил? Жавоб: Жаннатдан чиқмоққа сабаб даркор эди. Зеро, Парвардигор эгам Ер юзига халифа яратаман деган эди. Нафсут туқа ал-муштара Вал муштари раббул вара Важинануху асмануху Вал мустафа дилалуху Лакин саккаҳу Тавроту, Инжулу, Забуру, Фурқануху Савол: Одамни жаннатга киритмоқдан мақсад нима эди? Жавоб: Одам Ато авлодлари унинг қобирғаси остида эди. Уларга авлодларини кўрсатмоқ бўлди. Изи Азза ва Жалла Одамнинг ўғлонларини қобирғасидан чиқарди. Мавло хитоб қилди: “Мен сизнинг тангрингизманми?” Барча жавоб қайтарди: “Тангримизсан”. Одам Ато уларни кўриб сўради. “Илохий булар кимлардир?” Хитоб келди: булар сени авлодларинг, фарзандларинг, қиёматга қадар”. Одам уларни кўплигини кўриб яна сўради: ер юзига қандай сиғгайлар. Хитоб келди: “Эй, Одам, уларни тўрт улуш қилғайман бир қисми оталарининг умуртқасида, бир улуши оналар қорнида, бир улуши ер юзида, бир улуши ер қўйнида”. Одам уларни кузатди. Бирини семиз, бирини озғин, бирини оқсоқ, бирини кўр, бирини айбсиз кўрди. Сўради: “Илоҳим не учун уларни бирдек яратмадинг?” Фармон келди: “Эй, Одам, дўзахни ва унга кирувчиларни ҳаммасини бирдек гўзал яратсам менга шукрона билдирмасдилар”. Яна бир ривоятда айтилишича, Парвардигор одам болаларини дунёни кезишга юборди. Уларнинг кўпчилиги қолиб, баъзилари қайтиб келди. Мавло таоло яна бир гуруҳини жаннатга йўллайди. Уларнинг яна кўпчилиги қолади. Баъзилари қайтиб келди. Айтмишлар дунёда қолганлари кофирлар, ужмохда қолганлари мўминлар эди. Қайтиб келганлари Оллоҳнинг хос қуллари пайғамбарлари эди. Мавло Таоло улардан сўради: “Дунёда қолмадингиз, ужмохни истамадингиз, тилагингиз нима?”. Айтдилар: “Илоҳим, бизга дунё керакмас, уқбо керакмас. Бизга сен кераксан”. Мавло Таоло айтди: “Хазинамнинг энг оғир балосини юбораман”. Пайғамбарлар сўрадилар: “Илоҳим, бало келмишда сен биз билан бўлармисан?”. Айтди: “Бўлурман”. Дарҳақиқат, балонинг энг қаттиғи пайғамбарларга келади, ундан сўнг авлиёларга, ундан сўнг тартиб билан. Иблис жаннатдан қувилгач васваса билан Одам Ато билан Момо Ҳавони ужмоқдан чиқармоқни истади. У пайтларда илон тевадек катта, қанотлари турфа рангда товланадиган ниҳоятда гўзал эди. Иблис ундан “Мени жаннатга олиб кир”, деб сўради. У унамади. Иблис “оғзингни оч” деди. Оғзини очганида тилининг тагига кириб олди. Илон бўлиб, Одам Атога сўзлади. У тингламади. Аёл кишининг кўнгли юмшоқ бўлади деб, Момо Ҳавога сўзлади. “Мавло Таоло буғдойни нима учун ема деганини билармисан?” деб сўради. “Йўқ”. –деди. “Уни еган киши ужмохда мангу қолур” деди. Ҳаво бутоқдан еди. Одам Атони ҳам ейишга даъват этди. Одам Ато у соатда аҳдини унутди. Буғдойни чайнади, ютадиган пайтда Яратган эгамнинг буйруғи ёдига тушди. Ютгиси келмади. Чиқариб ташлайолмади. Шу-шу эранларда (эркак кишилар)нинг томоғида юмғоқ(ҳиқилдоқ) бор, тишиларда (аёлларда) эса йўқ. Шундан кейин тож бошларидан тушди. ҲИКМАТ: Яҳё ибн Маоз – ал-Розий дейдилар: Ҳажга бордим. Тун қоронғусида овоз эшитдим. Уни изладим. Сас тикон ўтлар орасида келарди. “Нега йиғлаяпсан”, деб сўрадим.” “Нега йиғламайин? Фаришталарга устоз эдим. Охири лаънатга учрадим”. Билдимки, Иблис сўзлаяпти. Дедим: “Нега сажда қилмадинг?” Айтди: “Менга сажда қил деди, қилмадим. Одамга буғдойни олма деди. Уни олди, еди. Бироқ, уни кечирди. Мени кечирмади. Савол бердим: Одамни кечирди, сени кечирмади. Ҳикмат не эди. Жавоб: “Азалда одам тақдири ҳақида иноят бор эди, мени хақимда йўқ. Азалда бўлган иноят бўлур”. Момо Ҳаво буғдойни егач йиғлади, унда ҳайз зохир бўлди. Қиёматгача у аёлларга мерос қолди. Савол: Ҳайзнинг муддати ўн кун бўлади. Ундан ҳикмат на эрмиш. Жавоб: Момо Ҳаво буғдой олгани бориб келгунича ўн қадам ташлади. Анинг учун ўн кун бўлди. Савол: Узоқи ўн ози уч кун. Сабаби недур? Жавоб: Буғдойга уч нарса билан етишди. Оёқ бирла борди. Қўли билан тутди. Оғиз билан еди. Шунинг учун ози уч кундир. Савол: Истихоза нима? Жавоб: Момо Хавонинг тавбалари қабул қилинди. Ва ҳайз бўлди. Тавбадан кейин у йиғлади, йиғилари истихоза бўлди, софлик берди. Савол: Нифос на эрмиш? Жавоб: Ҳаво буғдой ёғочин олиб келгунча қирқ дам урди. Шунинг учун ҳар бир дами бир кунни билдиради. Яна мақсадга келсак. Қачон Одам ва Ҳаво тождан айрилиб, яланғоч қолгач, барча дарахтлардан япроқ сўраб югирдилар. Жийданинг ёғочи япроқ бермади. Шунинг учун қуриб қолсин, деб Одам болалари уни сувсизроқ жойга экадилар. Барча дарахтларда олов мавжуд. Сув ичмаса қуришади. Изи Азза ва Жалла жийданинг ўтини кетказди. Шунинг учун косиблар тўн тикканда ишлатиладиган тўқмоқни ундан тайёрлайдилар. Ҳукм келди: Эй, Одам мендан қочармисан? Айтди: “Эй, Илоҳим, уялгандан сендан сенга қочарман”. Илоҳим, ҳукм қилдинг, қазо юритдинг, мани кечиргил, ёрлиққолгил”. Ёрлиқ келди: “Сени ёрлиқолдим. Сендан кейинги ўғлонларинг ҳам тавба қилсалар, уларни ҳам ёрлиқолгайман. Энди, ужмоҳдан чиққин”,-деди. РИВОЯТ: Анжир ёғочи Одам Ато ва Момо Ҳавога бешта япроқ берди. Улар андомларини бекитдилар. Тонг отгандан кейин у бешта япроқнинг бирини кийик еди, мушк бўлди, бирини сигир еди, анбар бўлди, бирини ари еди, асал бўлди. Бирини қурт еди, ипак бўлди. Бирини одам ерга тикди юнг бўлди. Қиёматга қадар ўғлонларга кафан бўлди. ҲИКМАТ: Анжир япроғи Одам Атога япроқ бергани учун Тангри уни жазолади. Барча емишлар уч турлидир:Бирлари олма, нокдек усти ейилар уруғи ейилмас, баъзилари ёнғоқ, бодом каби мағзи тановул этилар, баъзилари қовун, тарвуздек ичи ҳам, пўсти ҳам ейилмас, аммо анжирнинг ҳаммаси ейилар. Хитоб келди: “Одам ва Ҳаво билан бирга Иблис, товус ҳам жаннатдан чиқарилди.” Одам Ҳиндистондаги Анжалус номли ердаги Сарандип тоғига тушди. Ҳаво Жадда тоғига тушди. Иблис Басрага тушди. Товус Нишонга тушди. Барчасининг суврату сийрати ўзгарди. Иблис маълун, товус илондек ерда судралиб юрадиган бўлди. Одам тушган ерда аччиқ-аччиқ йиғлади. Кўз ёшидан томган ерда ёғочлар унди. Йўллар, булоқлар пайдо бўлди. Кўкатлар, доривор гиёҳлар унди. Ҳавонинг кўз ёши томган ерда уд, қалампирмунчоқ, сунбул, хино, ўсма ўсди. Улар қиёматга қадар одам авлодига мерос қолди. Иблис ер юзидаги қурт қумирсқаларни йиғиб деди: Ер юзига кимки келди сизларга ўхшамайди. Уларни йўқ қилмасангиз, сизларга қирон келтиради. Барчаси йиғилиб келдилар. Аввало сеча келиб, Одам бошига қўниб, сочини юла бошлади. Шунинг учун сечани одам боласи патини юлиб, қовуриб истемол қилади. Одам қуш-қуртларни кўриб қўрқди. Нидо келди “Эй, Одам, уларнинг бирига меҳр кўрсатгил.” Одам итнинг бошини силади, у илиди. Қуш- қуртларнинг барини қувди. У кундан бери Одам болалари билан бирга қолди. Яна фармон келди: “Эй, Одам, Маккага боргил. Мен учун бир уй бунёд эт.” Одам деди: Илоҳим у ерни мен билмасман. Мавло Таоло бир қушни йўл кўрсатувчи қилди. Оти араб тилида Ахёл, туркийда кўк қарға эди. У учар эди. Одам эргашди. Одам Ато Макка ерига келиб бир уй қурди, “Байт ал-маъмур” отли. У уйнинг атрофида тавоф қилди. Мавло Таоло Одам Атонинг уй қуришини савоб деб қабул қилди, гуноҳини кечирди. Қачонки, катта Нух туфони бўлганида Мавло ёрлиғи билан Жаброил у уйни тўртинчи қат кўкка оширди. Мавло Таоло саккизта қўй юборди, еттиси соғин бири қўчқор. Момо Ҳаво у қўйларнинг юнгини йигирди. Одам Ато тўқиди. Иккаласи тўн тикиб кийдилар. Шунинг учун ер юзида қўйдан азиз нарса йўқ дерлар. Мавлонинг ёрлиғи билан икки сигир келтирди. Бири қизил, бири қора. Яна ужмохдан буғдой келтирди, ва уни уч ҳисса қилди. Икки бўлагини Одамга, бир бир бўлагини Ҳавога ажратди. Ҳар бири юз минг эди. Сигирлар жаннатдан чиқаётганда йиғладилар, кўз ёшидан нўхот унди. Жаброил уюм буғдойни учга бўлганда, Одам Ато ва Момо Ҳаво уни экдилар. Одамнинг экканидан буғдой унди. Момо Ҳаво эккан ерда арпа ўсди. Одам сўради: “Ейинми Жаброил айтди: “Йўқ , ўссин” ўсгач яна сўради. “Ўргил” деди. Ўрди. Яна сўради. “янчғил” деди, янчди. “Шамолга совур”, деди. Совурди. Сўнгра фаришта ўргатганидек буғдойни янчиб, нон пиширди. Сўнгра яна истеъмолга изн сўради: “Ейинми”. Фаришта деди: “Эй, Одам, куннинг икки улуши кетди. Бир улуши қолди, Кечга қадар сабр қил, рўза тут” деди. У кун Ашур куни эди. Одам кўмочни емоқчи бўлганида яна Жаброил келди. Нонни уч улуш қилди. Икки улушини Одамга, бир улушини Ҳавога берди. Шунинг учун эрга икки, хотинга бир улуш тегади. Одам ўз улушини тугал еди, Ҳаво ярмини еб, ярмини асраб қўйди. Жаброил келди: “Эй, Одам, Ҳаво ҳам сендек ўз улушини тугал еганида эди, авлодинг қиёматгача қаҳатчилик нима билмасди”. Одам кумочни егач, қорни оғриди Жаброил одамнинг қўлидан тутиб ёзилишга элтди. Одам ёзилди. Бадбўй тарқалди. Сўради: “Эй Жаброил бу нима” “Жаброил жавоб берди: Бу сени гунохингни эслатиб тургувчидир. Ундан кейин Жаброил Одам қўлини бошига урди. Одамнинг бўйи етмиш қари (қўл учидан тирсаккача бўлган ўлчов бирлиги ) камайди. Момо Ҳаво Жадда тоғида юриб, қорни очса, денгиз бўйига ўтиб, балиқ тутиб, уни қаттиқ нарсанинг устида пишириб ерди. Одам икки юз йил йиғлади. Икки юз йилдан кейин Арофат тоғида учрашдилар, қовушдилар. Одамдан юклик бўлди. Ўша юк оғирлашганда ҳар икалласи Оллоҳга ёлвордилар. Иблис Ҳаво ёнига келди. Сўради. Қорнингда нима бор? “Билмайман” жавоб қилди. “Қорнингдаги сигир, йилқи бўлса-чи?” деди Иблис. Ҳаво бу сўздан ғамга ботди. Иблис яна деди: “Мен Оллоҳ олдида покиза мўмин кишиман. Дуо қиламан. Оллоҳдан сўрайман. Сендек покиза, гўзал вужуд туғилишини. Сен мени исмимни қўярмисан?” деб сўради. -Сени отинг надир? -Отим –Хорис. Ҳаво ўғил туғди. Отини Хорис деб атади. Хабарда айтилишича, Ҳаво етмиш марта эгизак-бир ўғил, бир қиз туққан. Одам Ато йил сайин қурбонлик қилар, у қабул бўлса кўкдан олов келиб, куйдирарди. Одам Ато нон еяр эди, гўштни орзу қилди. Фармон келди: “Боргил, қуш овлагил”. Овлади бир қирғовул ва бир бургут тутди. Уларни сўйиб, ўтга тутди, қирғовул пишди, бургут пишмади. Одамнинг алами келиб, ўтга кўмди. Тамоман куйди. Одам қирғовул иккаламизга ошликка етмас деб куйинди. Қирғовул Ҳавога, бургут Одам Атога аталганди. Жаброил деди: “Эй, Одам куйинма, Оллоҳ сенга бургут ўрнига бошқа емиш бергай”. Шундан кейин бургут гўшти Одам авлодларига қиёматга қадар ҳаром бўлди. У даврда қурбонликни куйдирмак ҳаром бўлди, емак ҳалол бўлди.
    1 комментарий
    7 классов
    Ҳар қандай ҳолатда, ҳеч нарсага қарамай очиламан деган гул очилади. Худди Лолаларга ўхшаб...Ҳаммага ишонч борлигини, гўзаллик ва яхшилик барибир ғолиб бўлишини исботлайдигандек... Инсон ҳам шундай кучли. Ўша куч уни ҳар қандай шароитдан ғолиб чиқишга, ҳаётини давом эттиришга, таслим бўлмасликка, яна кимларгадир яхшилик қилишга ундайверади. Ажойиба? СИЗ ҳам шулар ичида борсиз, мехрибоним. Ўзингизни ким деб ҳисоблашингизни билмайман. Аммо мен учун СИЗ ғолибсиз! Дунёга яхшиликлар учун келган ҳар бир инсон-ғолиб, ҳар бир инсон ўз ўзича қаҳрамон. 😉 Ҳаётингизнинг бугунги саҳифасига катта ҳарфлар билан мен Ғолибман деб езиб қўйинг! СИЗГА ишонаман қадрли инсоним! 💖🥀❤️‍🔥💐
    2 комментария
    6 классов
Фильтр
Закреплено
Фото
Фото
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
00:58
Sss
41 просмотр
  • Класс
Фото
Фото
  • Класс
Фото
Фото
  • Класс
  • Класс
Фото
Фото
  • Класс
563803005941
  • Класс
Показать ещё