Предыдущая публикация
Ўзининг илоҳий ҳикмати ила инсонни ҳикматга қобилиятли ва мойил қилиб яратиб, бу билан уни бошқа махлуқотлардан имтиёзли қилган, унга Ўз даргоҳидан ҳикматлар илҳом этган, энг
олий ҳикматларни ваҳий қилиб юборган, ҳар бир иши ҳикматли бўлган Ҳаким Зот - Роббимиз


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 49
У кочиб кетади хар сафар
Спасательная команда чакираман хар сафар но йуколиб колади
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйлардаги илонлар ҳақида сўралдилар. Шунда у зот:
"Агар улардан бирортасини масканларингизда кўрсангиз, "Нуҳ сиздан олган аҳднома ҳурмати, Сулаймон сизлардан олган аҳднома ҳурмати, бизга озор бермаслигингизни сўрайман", денглар. Яна қайтиб келсалар, уларни қатл қилинглар", дедилар".
Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилишган.
Бу ҳадиси шарифда ҳам уйлардаги илонларнинг мусулмон жинлардан бўлиши эҳтимоли риоя қилингани кўриниб турибди. Демак, улар уйда кўринганда Нуҳ ва Сулаймон алайҳиссаломларга берган аҳдномани эсларига солиш керак экан. Бундан Нуҳ алайҳиссалом жинларни нажот кемасига чиқаришдан олдин улардан одам боласига ёмонлик қилмаслик ҳақида аҳднома олганлари келиб чиқади. Шунингдек, Сулаймон алайҳиссалом ҳам ўзларига жинлар хизматкор қилиб берилганда, улардан одам болаларига ёмонлик қилмаслик ҳақида аҳднома олганлари билинади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу:
"Худди кумуш таёққа ўхшаш оқ илондан бошқа ҳамма илонларни ўлдиринглар", деди".
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Ушбу ривоятда васф қилинган кумуш таёққа ўхшаш оқ илон мусулмон жин эканида шубҳа йўқ экан. Яъни уйдаги илон оппоқ бўлиб, букилмасдан тўғри юрса, у илон эмас, мўмин-мусулмон жин бўлиши аниқ экан. Шунинг учун уни ўлдириш мутлақо мумкин эмас.
Уйларда бўлувчи илонларга қилинадиган муносабатлар ҳақидаги ривоятларни жамлаб, хулоса чиқарадиган бўлсак, улар уч хил бўлар экан:
1. Тўғри юрадиган оппоқ илонга тегиш керак эмас.
2. Думи кесик ва ортида икки қора чизиғи бор илонларни дарҳол ўлдириш керак.
3. Бошқа турдаги илонларни олдин уч марта огоҳлантириш лозим. Шундан кейин ҳам яна уйда пайдо бўлса, ўлдириш керак...ЕщёДемак, уйда илон кўрган одам ўша аҳдномаларни эслатганда ўша кўринган нарса мусулмон жин бўлса, озор етказмайди ва қайта кўринмайди. Агар у кўринган нарса мусулмон жин эмас, оддий илон бўлса, яна кўринади ва уни ўлдирса бўлади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу:
"Худди кумуш таёққа ўхшаш оқ илондан бошқа ҳамма илонларни ўлдиринглар", деди".
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Ушбу ривоятда васф қилинган кумуш таёққа ўхшаш оқ илон мусулмон жин эканида шубҳа йўқ экан. Яъни уйдаги илон оппоқ бўлиб, букилмасдан тўғри юрса, у илон эмас, мўмин-мусулмон жин бўлиши аниқ экан. Шунинг учун уни ўлдириш мутлақо мумкин эмас.
Уйларда бўлувчи илонларга қилинадиган муносабатлар ҳақидаги ривоятларни жамлаб, хулоса чиқарадиган бўлсак, улар уч хил бўлар экан:
1. Тўғри юрадиган оппоқ илонга тегиш керак эмас.
2. Думи кесик ва ортида икки қора чизиғи бор илонларни дарҳол ўлдириш керак.
3. Бошқа турдаги илонларни олдин уч марта огоҳлантириш лозим. Шундан кейин ҳам яна уйда пайдо бўлса, ўлдириш керак. Уйдан бошқа жойда кўринган ҳар қандай илонни ўлдирса бўлади.
Ибн Масъуддан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Илонларнинг барчасини ўлдиринг! Ким уларнинг ўч олишидан қўрқса, мендан эмас", деганлар".
Яна чикиб коладими диб
Но но мен хеч улдира олмейман йуу йуу
" Имом Молик ҳадис айтсалар, аввало намозга таҳорат олгандек покланар эди. Сӯнг энг яҳши либоси ва бош кийимларини кийиб, соқолларини тарар эди. Ҳадис айтар экан бошини эгиб турарди. Тупурмас, бурнини тортмас, соқолини ӯйнамас эди . Бу ҳақда ундан сӯралганда: " Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларига ҳурмат " деб жавоб берди ".
( Ал - жаме- ли - аҳлақур- ровий )
- Солиҳ киши мазали мева дарахтига ўхшайди. Уни нафсини номаҳрамлардан сақлаган иффатли аёлгина тановул қила олади.
Тафвиз - нима?
شَرَعَ لَكُم مِّنَ الدِّينِ مَا وَصَّى بِهِ نُوحًا وَالَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ وَمَا وَصَّيْنَا بِهِ إِبْرَاهِيمَ وَمُوسَى وَعِيسَى أَنْ أَقِيمُوا الدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُوا فِيهِ كَبُرَ عَلَى الْمُشْرِكِينَ مَا تَدْعُوهُمْ إِلَيْهِ اللَّهُ يَجْتَبِي إِلَيْهِ مَن يَشَاء وَيَهْدِي إِلَيْهِ مَن يُنِيبُ
13. У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога васият этган нарсамизни шариат қилди: "Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз!"Мушрикларга сен даъват қилган нарса оғир келди. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини танлаб олур ва Ўзигагина тавба қилувчи кишини ҳидоят қилур.
Ушбу оятдан самовий динларнинг асли бир экани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ушбу оятда "сизларга" деб қилинаётган хитоб Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига қаратилган. "Васият" сўзи эса ҳар бир таъкидлаб, уқдирилиб, аҳамиятли экани алоҳида англатилган гап ...ЕщёАллох таоло "Шууро" сурасида марҳамат қилади:
شَرَعَ لَكُم مِّنَ الدِّينِ مَا وَصَّى بِهِ نُوحًا وَالَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ وَمَا وَصَّيْنَا بِهِ إِبْرَاهِيمَ وَمُوسَى وَعِيسَى أَنْ أَقِيمُوا الدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُوا فِيهِ كَبُرَ عَلَى الْمُشْرِكِينَ مَا تَدْعُوهُمْ إِلَيْهِ اللَّهُ يَجْتَبِي إِلَيْهِ مَن يَشَاء وَيَهْدِي إِلَيْهِ مَن يُنِيبُ
13. У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога васият этган нарсамизни шариат қилди: "Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз!"Мушрикларга сен даъват қилган нарса оғир келди. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини танлаб олур ва Ўзигагина тавба қилувчи кишини ҳидоят қилур.
Ушбу оятдан самовий динларнинг асли бир экани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ушбу оятда "сизларга" деб қилинаётган хитоб Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига қаратилган. "Васият" сўзи эса ҳар бир таъкидлаб, уқдирилиб, аҳамиятли экани алоҳида англатилган гап маъносини билдиради.
"У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога васият этган нарсамизни шариат қилди".
Демак, Нуҳ алайҳиссаломга, Муҳаммад алайҳиссаломга, Иброҳим, Мусо ва Ийсо алайҳиссаломларга Аллоҳ таоло томонидан ваҳий этиб, таъкид ила тавсия қилинган нарса битта. У ҳам бўлса, мусулмон умматига юборилган Ислом динидир. Шунинг учун Аллоҳ аввалги пайғамбарларга юборган дин ҳам Ислом дини, унга эргашганлар ҳам "мусулмонлар" дейилади.
Ушбу оятда Нуҳ, Муҳаммад, Иброҳим, Мусо ва Ийсо пайғамбарларнинг (алайҳиссалом) тилга олинишлари у зоти бобаракотлар пешво, улул азм пайғамбарлар бўлганликларидандир. Ушбу улуғ пайғамбарлардан ҳар бирларининг динлари бир бўлиши билан бирга, шариатлари ўзларига хос бўлган. Уларнинг ораларида келган бошқа набийлар эса ўзларидан олдинги улул азм пайғамбарларнинг шариатларига амал қилиб, одамларни ҳам ўша шариатга амал қилишга чорлаганлар. Шундай қилиб, пайғамбар кетидан пайғамбар, шариат кетидан шариат кела-кела, бир-бирини тўлдира бориб, охири энг мукаммал шариатга – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган шариатга етиб келинди. Аллоҳ таоло бандаларига:
"Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз!»
Яъни динни Аллоҳ таолодан қандай келган бўлса, шундай барпо қилингиз, унга ана шундай ҳолида амал қилингиз. Дин ҳақида турли тафриқага тушиб, ихтилоф қилмангиз. Эй Муҳаммад!
"Мушрикларга сен даъват қилган нарса оғир келди".
Сен уларни турли-туман сохта худоларидан воз кечишга даъват қилдинг, бу нарса уларга оғир келди. Сен уларни тавҳидга – яккаю ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват қилдинг, бу нарса уларга оғир келди. Сен уларни ҳар хил жоҳилий қонун-қоидаларини тарк этиб, Аллоҳнинг қонуни асосида яшашга даъват қилдинг, бу нарса уларга оғир келди. Умуман,
"Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини танлаб олур ва Ўзигагина кўп тавба қилувчи кишини ҳидоят қилур".
Аллоҳ таоло Ўзининг ушбу қадимий қоидаси асосида сени, эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам), Ўзининг охирги пайғамбарлигига танлаб олди ва Ўзига илтижо қилган бахтиёр бандаларини ҳидоятга солиб, мўмин-мусулмон қилди. Аллоҳга илтижо қилишдан бош тортиб, саркашлик қилганлар эса залолат ботқоғига ботиб қолавердилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
мағрурликдан воз кечишинг билан, шукрингнинг тўғри бўлиши камчилигингни
билишинг биландир".