Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 170~қисм -Нима қилишим керак? -Олдингга борганда айтаман. Дилнисо жавоб бермай телефонини ўчириб қўйди. У пул илинжида кимга йўлиқиб қолганини билмасди... Болалар уйида қадрдон бўлишган эсада, қизлар кейин ажралиб кетишганди. Дилнисо ўқишга киқизиқмасди. Ишга кирди. Турмушга чиқди. Эри жуда бўшанг чиқди. У ўзини савдога урди. Ҳамма нарса сотиб кўрди. Лекин пулга маҳкам бўлмагани учун, оҳирида камомад билан чиқарди. Топган пулини еб~ичиш ва кийинишга сарфлаб юборди. Аммо ўрганиб қолгани учун барибир ташламади бу ишни. Садик Меҳринурни суриштириб юрган бир ойча аввал, шу қизни топди. Айни муддао одам бўлиб кўринди кўзига. Бунақа одамлар, садоқат ҳақида гапиришни яхши кўрадиган. Лекин садоқатини исботлаш вазияти юз берса орқага қарамай қочадиган инсонлар бўлади. Садик қизга молини божхонадан ўтказишга ва бир қарзини бермай юрган одамдан ундириб беришга ёрдам берди. Ва ораларида бир марта "вазият қўлдан чиқиб" кетган воқеа ҳам содир бўлди. Садик шундан кейин йўқолди. Аммо қўлида "висол" онлари муҳрланган суратлар борки, Дилнисо ундан қочиб қутила олмайди. 🍀🍀🍀 Меҳринур Саддамга ўрганиб қолаётганини яхши ҳис қилиб турарди. Йигит асосан кечаси телефон қиларди. Бошида уйқуси бузилиб, ҳуноб бўладиганқиз, энди уҳламай кутиб ўтирарди. -Мен учун ухламай ўтирибсанми? -Йўқ, барибир уйқумни бузасиз, тинч ухлаш учун кутиб турибман. - Тан ол энди, ўжарча. Мени ёқтириб қолдинг. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 171~қисм -Йўғей... -Ҳа~да. -Саддам мен сиздан ҳар куни янгилик кутяпман, биляпсизми? Лекин роса имиллаяпсиз. -Қизиқ қандай ишлаётганимизни қаердан билдинг? Нимадир янгилик бўлса ҳам, афсуски сенга буни айтолмайман. -Гапни айлантиряпсиз! -Унда эрта... Йўқ дам олиш куни ўтириб гаплашиб оламиз. Қаер қулай сени хонангми, ёки кафе. Бунинг маъноси агар йўқ десанг, хонангга бостириб кираман дегани эди. Меҳринур кўзларини сузиб, энса қотирди. -Мен~ку бораман ҳоҳлаган жойингизга, сиз арзирли гап айтсангиз бўлди. -Аввал кел олдимга. Саддам берган маълумотлар асосида, аллақачон далиллар, суриштирув ишлари бошланиб, гувоҳлар кўрсатмаси ҳам олинди. Экспертиза натижалари ва гувоҳлар кўрсатмалари ёрдамида, ишнинг чувалашган учи деярди топилганди. Жиноятчи ўта хавфли ва айёр экани ҳисобига эҳтиёткорлик билан иш олиб борилаётганди. Иккиси талашиб~тортишиб, қачонлир ухлаб қолишди. Эрталаб уйқусираб юрган Меҳринурни кўриб, Гулбека кулди. -Кўрган одам сизни янги келин дейди. Уйқуга тўймай юрибсиз. Меҳринур кулди. Нима қилсин, Саддамга гапи ўтмаса. Гулбека икковини бир~бирига мос кўриб хурсанд бўларди. Аммо узун~қулоқ гапларга кўра, Саддамни онаси қизни ҳоҳламабди. Куни кеча Озода опа шифохонада келини билан оввора бўлгани учун, Ойсара опага дийдиё қилибди. - Мен барибир қаршиман. Дадаси у қизни ишига боғлиқлик жойи бор экан, дегани учун жим бўлдим. Аммо бу сохта унаштирувни ҳақиқийга айлантирмайман, дебди. Ойсара ичига сиғдиролмай келинига айтиб берди. Гулбекани иккиси учун ичи ачиди. Аммо Саддамни ҳарактеридан келиб чиқса, бу севгига ҳали умид бор. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 172~қисм Саддамнинг ундови ва саъй ҳаракати билан Йўлчи жиннихонадан чиқди. Отаси ва яқинлари жуда қувонди. Тоғаси ўзи бош бўлиб, Саддам айтган қизни уйига совчи бўлиб борди. Йўлчи уларга қизни собиқ эри тарафдан ҳавф борлигини айтмади. Йўқса, бошидан кечирган шунча гапдан кейин, уни Ферузага яқинлаштиришмасди. Аммо Йўлчи, Саддамга ёрдам беришни, бунақа ифлос одамларни йўқ қилиб ташлашни истарди. Йиллар давомида ўйлаб юрган ишлари амалга ошганидан кейин, нима қилмшни ҳам билмай қолганди. Мана яна битта иш топилди. Ҳамрони ҳам ифлос, аёлларга суяги йўқ одам эканини биларди. У ҳам акасидан кам эмас, шундай экан, бу яна бир кураш. Ферузани уйдагилари узоқ жой, гап~сўздан қутилади деган баҳона билан қизни мажбурлаб узатиб юборишди. Фақат онаси зор қақшаб қолди. -Жиннихонадан чиққан экан, ўлдириб қўяди қизимни,- деб. Аммо Ферузани ўзи тўйиб кетганди жуда кунда миясини пармалайдиган гаплардан рози бўлди. Унга йигит билан қиз учрашсин дейишганда Йўлчи келиб айтган гаплар умид бериб турарди. -Қўрқманг, мени эс~ҳуши жойида жинни бўлганман. Шунчаки ҳамма нарсадан кўнглим қолиб яширинганман. Бошингиздан кўп нарса ўтибди. Мен сизга азоб бермайман ҳавотир олманг. Бирга яшаймиз... Сиз тайёр бўлмаган муносабатларга мажбурламайман. Феруза қаршисидаги одамни ҳам ўзидек ичи тўла дард эканини сезиб, бошидаги қаршиликларини давом эттирмади. Мана энди уни никоҳ ўқитиб, Йўлчини уйига олиб келишди. -Яхши ўтирибсизми?-томоқ қириб келган эри ҳаёлларини бузди,- бемалол ухлайверинг. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 173~қисм Қиз бош ирғади ва секин иккиларига тўшалган ўринга кирди. Йўлчи чироқни ўчириб, унинг ёнига чўзилди. Иккиси икки ёнга ўгирилиб ётишар экан, кўзларига уйқу келмасди. Аллақачон тамом бўлди деган ҳаётларидаги янги босқич нима билар тугашини билишмасди. 🍀🍀🍀 Йигиталини ўзгариб қолганига дўстлари бир оғиз гап гапиролмай ҳам қолди. У ўта асабий ва одамови бўлиб олди. Айдани бир деганда кечиб кетиши шунчалар алам қилдики, ўзини қўярга жой топа олмай қолди. Уни қаерга кетганини билолмади. Қизлар онаси "Айда, кетди нима ишларинг бор" деб бир марта қувиб солгач,қайта боришмади. Нима қилишни билмай турган пайт, орада отаси билан бўлган кўнгилсиз суҳбат бўлиб ўтди. У қариндошини қизига унаштириб қўяман деганда ғазаби қайнаб кетди. Ўзи Айдани соғиниб қийналиб юрганди. Энди отаси бутунлай ажратиб юбормоқчи. Жаҳл билан чиқиб кетди. Нима бўлса бўлди деб, Айдани онасини олдига йўл олди. Нурхон опа қариндошлари билан гаплашиб кўнгли ҳотиржам тортди. Қолаверса Зиё ҳам, нима қиласан тинч қўй қизни, деб Айдани тарафини олгач, усиз яшашга кўнди. Йигитали қизни нега ва қаерга кетганини билиш учун тўғри Нурхон опани олдига келди. -Сен?!-деди аёл, қизи билан кўрган болани бир деганда таниб. -Мен... Айдани курсдошиман. Қаерга кетганини билмоқчи эдим? -Сен боладан узоққа кетди. Онанг келиб шарманда қилгани камми? Энди сен ҳам келдингми? -Онам?!-тушунмади Йигитали. -Ҳа. Муштдек бошингдан унаштириладиган қизинг бор экан, мени қизимни нега аҳмоқ қиласан?! Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 174~қисм Йигитали бир оз довдираб қолди. Кейин онаси дейилган аёл, ўгай онаси эканини англаб, жаҳли чиқиб кетди. -У мени онам эмас, у менга ҳеч ким! -Буни менга аҳамияти йўқ. Кет бор йўқол. Йигитали ғазаб билан уйига йўл олиб ўгай онаси билан уришди. Назира хоним ўз навбатида эрини гижгижлади. Ва жанжал оҳири Йигиталини уйдан кетиши билан тугади. Йигитали шундан кейин Айдани Шукур орқали қидиртирди. Шукур унинг отасидан бунга қарши бирон кўрсатма бўлмагани учун топиб берди-ю, йигитга аччиқ бир гап айтди. -Менга қара, ҳозир уни ёнига, бориб нима дейсан. Нима ваъда қиласан. Уйидан қувилган бир қувғиндисан. Қизни онаси қарши муносабатларингга. Унга нима бера оласан. Топган пулинг бундан бу ёғига ўзингни кунлик ҳаржларингга зўрға етади. Уни ёнига фалон пулга йўл кира сарфлаб қатнолмайсан. Ниятинг шу қадар жиддий экан, ука аввал ўз ҳаётингни йўлга қўйиб ол. Кейин ўйлаб кўрасан, бунақа нарсаларни. Йигитали аччиқ бу гапдан баттар жаҳлланди. Мана неча кундан бери шу ҳақида ўйлайди. Рост у отасини уйида керилиб юрганди. Ишлаган пулини ҳам пул деб ҳисобламасди. Мана энди ҳақиқий ўйлов бошига келди. -Айдани олдига нега бормаяпсан,-оҳири бир куни сўради Хушвақт. -Истамайман. -Сентябрни оҳирида келар экан. Онасини туғилган кунига. Гаплашиб олмайсанми? Йигитали бошини партага қўйиб ётганди. Ўрнидан турди. -30 дами? -Ҳа. -Унда менга у билан учрашишимга ёрдам берасан. -Бўпти. Ҳушвақт анча ўзини олдириб қўйган дўстига ёрдам беришни истади. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 175~қисм Аммо Йигиталига ўша куни коллежга келиш насиб қилмади. Чунки у Дилшод билан тўқнаш келди яна. Коллеждан чиқиб кетаётган пайт, олдидан Дилшод билан курсдошлари чиқиб қолди. Йигитали уларни кўрмагандек ўтиб кетаётганли, биттаси гап қотиб қолди. -Анча босилиб қолибдими? -Отасини эркаси. Йигитали ўзи аламини кимдан олишни билмай юрганди. Орадаги масофа у қадар узоқ бўлмагани учун, кескин бурилиб, гапирган йигитни ёқасидан олди. -Гапинг бўлса, бетимга гапир. Қизлардек пичинг қилма. -Нима дединг,-сочларини ўстириб олган йигит ҳезланди. -Эшитганинг сўтак. Дилшод орага аралашаман дегунча йигитлар муштлашиб кетишди. Йигитали гап отишни бошлаган йигитни ғазаб билан савалаъ ташлади. Кейин орага қўшилган бошқасини... Коллеж маъмурияти тез ёрдам ва милиция чақиришга мажбур бўлишди. Директор Ахтам бойга ҳам қўнғироқ қилди. Аммо у ўғлини яхшироқ таъзирини ейдиган вазият бўлгани учун аралашмади. -Қонуний чора кўраверинг,-деди пинак бузмай. Шу билан Йигиталини 15 суткага олиб кетишди. Айда минг ҳадик билан коллежга келганда, унинг қамоқда эканини эшитиб бўшашиб кетди. На онасини туғилган куни таътиди, на курсдошларини кўрганини қувончи. 🍀🍀🍀 ОКТЯБРЬ. Ахтам ўғли қамалиб турганда ҳам кўнглига ўз иштиёқини сиғдириб, Меҳринурга тузоқ тайёрлади. Бу иш биринчи октябрь байрами ўтганидан кейин тузилди. Унга кўра Меҳринурни ўз дугонаси чохга тушириб бериши керак эди. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 176~қисм Меҳринур Дилнисо бир неча марталаб, аразлаб меҳмондорчиликка чақирган кун, Саддамга шаҳарда ишим бор деб дугонасини уйига йўл олди. Дилнисо Садик бир ҳафтадан бери таҳдид қилавериб жонидан тўйдиргани учун, биринчи октябрь ўтгандан бери ялинади, бир кел деб. Дугонаси рози бўлган кун, эрини бозорга чиқиб ҳеч йўқ ҳаммоллик қилинг, деб чиқариб юборди. Болаларини якшанба бўлгани учун болалар уйига қўйиб ўзи, Меҳринур келишига тайёргарлик кўрди. Қизни уйимга кел ҳеч ким йўқ, деб чақирди~ю, ўзи кўча кийимини кийиб тайёр бўлиб турди. Қўллари қаттиқ титрарди. Чунки Садик "ҳеч нарса бўлмайди дугонангга, бир йигит севади, шу сюрприз қилмоқчи, ёмонлик қилмайди" деган бўлса ҳам, барибир қўрқди. Кўнглини туб~туби бундай эмаслигини айтиб турарди. Бироқ, бундан бошқа чораси ҳам йўқ эди... Эри ўша суратларни кўрса, у билан ажрашади. Шарманда бўлади. Эшик қўнғироғи чалинди. Дилнисо кўзгуга қараб бтр чуқур нафас олиб, эшик томон юрди. -Келдингми?-деди ўзини одатдагидек тутишга уриниб,- юр аввал бир жойга борайлик. Кейин уйда мазза қилиб ўтирамиз. -Қаёққа?-Меҳринур норози бўлди. Саддам уни кузатади. Ҳозир бошлайди қаердасан деб. -Юргин кўрасан. Бир кишини оламиз. Кўрсанг ҳайрон қоласан. Такси чақириб қўйганман. Кутмаймиз. Дилнисо Меҳринурни эшикдан нарига ўтказмай яна зиналар томон бошлади. -Ана чиқишди,- Садик таксичи сифатида уларни кутиб турарди. Ҳеч нарсадан шубҳа қилмаган Меҳринур машинага минди. Дилнисога Садик шундай деганди: - Ишинг оддий, битта ресторанга олиб борасан дугонангни. Сизларни официант бир залга олиб киради. Махсус ёптирилган шу кун учун. Кейин йигит келади сен чиқиб кетасан. #Мафтуна_Абдуллаева
    2 комментария
    29 классов
    #ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  — Шоислом қаерда? — сўради Жалолиддин у ерда куймаланишиб юрган йигитлардан — Билмадик, — елка қисди Тоҳир исмли йигит, — биз уларни сизнинг ёнингизда деб ўйлаётгандик. — Ҳа, ҳаммамиз шундай деб ўйлаётгандик, — бирин-кетин суҳбатга аралашди йигитлар — Бир ярим соатча аввал унга қўнғироқ бўлганди, — деди йигитлардан бири бирдан ҳовлиққанча, — Шоислом акам телефонда гаплашиб "Тезда қайтаман" деб чиқиб кетгандилар. Ишқилиб тинчликмикан? Биз иш билан чалғиб қолибмиз. Ундан кейин сизнинг ёнингиздадирлар деб ҳам ўйлаган эдик. — Шоисломнинг телефони ҳам жавоб бермаяпти, —ҳайрон бўлди Жалолиддин, — ҳали унинг ким билан гаплашганидан хабарингиз борми? — "Ойим билан дадам кўчада кутиб турган эмишлар" деган гап-сўзлари қулоғимга чалингандек бўлганди. — Орангизда кимнидир Шоисломга яқинлиги борми? Яқинларига қўнғироқ қилиб кўрсак? Шу пайт Жалолиддиннинг қўл телефони жиринглаб қолди — Алло, эшитаман? — деди Жалолиддин, сўнг бехосдан бақириб юборди, — нимааа? Қанақасига? Хонадаги йигитларнинг барчаси Жалолиддиннинг оғзига тикилиб қолишди: — Тинчликми? Жалолиддин юзлари бўғриққанча аранг жавоб қайтарди: — Шоисломни беҳуш ҳолда анҳор бўйидан топишибди. Анча жароҳат олганмиш. Бир оёғи, уч қовурғаси синганмиш. Ички аъзолари қанчалик зарарлангани ҳақида эса ҳали маълумот йўқ экан.    —Аҳвол мен ўйлагандан ҳам жиддий кўринади,—деди Жалолиддин Асрор акага Шоислом олиб кетилган тез тиббий ёрдам марказига боришар экан, — нафас ростламай уруш очишганларини кўринг буларни. — Бу бир кишининг иши эмас, —ўсмоқчилаб сўзланди Асрор ака, — демак ҳалиги тайёрлов хонасидаги йигитларнинг орасида ҳам "қулоқ"лар бўлган. Ундан кейинчи, менинг бор гумоним анави Ўлмасдан. Менга шу йигитнинг қачон қараса олма-кесак бежо кўзлари ёқмайди. Турқиям аллақандай совуқ. Хуллас бир сўз билан айтганда юзида файзи йўқ бола. Менга қара, Жалолиддин. Энди бу ёғига шошилмай, етти ўлчаб бир кесиб иш қилгин тушунардими? — Хўп, бу ёғидан ташвиш чекма. Бир иш қилсам ёнимда сен борсан-ку? Икки дўст касалхонага боришганда Шоисломни оғриқ қолдирувчи дорилар ёрдамида ухлатиб қўйишганини, аҳволи эса анча барқарорлигидан хабар тортиб кўнгиллари жойига тушди. Икки дўст ҳозирча бўлиб ўтган ҳодисаларни Хонзодага айтмай туришга келишиб ортга қайтишди. 🍂 — Шунчаликка олиб бориш шартмиди, ака!? —деди Тоҳир Ўлмасни четга тортиб, — йигит бечорани копток қилиб ташлашибди-ку буюртма берган йигитларингиз? — Яхши-да,- ҳузур қилиб сигарет тортганидан Ўлмаснинг кўзлари сузилди, — иккинчи бировларнинг ишига тумшуғини суқмайди. — Э ака, у ота—онасини ўн икки йилда тилаб олган якка-ю ягона ўғли. Шунчалик ҳам дўппослатасизми, ўлиб-нетиб қолса нима бўларди!?. — Ўлиб-нетиб қолса ҳурматини жойига қўйиб кўмиб келинарди, тамом. Шунга ғам —шўрвага дамми? Агар болапақирга шунчалик ачинаётган бўлсанг эртага палатасидан жой қилиб бердиртиришим мумкин. Тили узунлар учун ҳам махсус жой топилади.    Тоҳир Ўлмаснинг бежо кўзларига қараб унинг хазиллашмаётганлигини ҳис қилди ва тилини ичига ютди. 🍂 Йигиталининг сўнгги кунларда ошиғи олчи бўлиб қолгандек эди. Мана аста секин ишга ҳам киришиб олди. Энди кибор давраларда ўзини тутишни, қаерда, кимларнинг олдида қайси гапларни айтишни тез ўрганди. Уни бир неча ой илгари кўрган инсонга "Мана шу ҳув ўшандаги Йигитали" дейилса ишониши қийин бўлган даражада ўзгарган эди у. Энди Йигитали "Тилла қироли" Карим Муродовнинг ҳаётдан завқ туйиб, баҳра олиб, ҳаловат тотиб яшаш эвини билиб қолган ёш ва келажаги порлоқ муносиб вориси эди. Ортиқ уни на Паризод, на унинг хасталиги қизиқтирмас, безовта ҳам қилмас эди. Керак бўлса Йигитали Хонзода ҳақидаги хаёлларига ҳам дам бериб улгурган эди. Унинг ҳаётини энди биргина аёл —Лаълихон ҳар куйга солиб бошқараётган эди. Йигитали энди шу жувон билан вақтини чоғ ўтказар, унинг учун Лаълихоннинг дегани деган, айтгани айтган эди. Йигиталининг Паризод билан боғлиқ барча сирларидан аллақачон воқиф бўлган Лаълихон уни "Жоним, сиз сира ташвиш чекманг. Бу дунёдан фарзандсиз ўтиб кетмайсиз. Қачон менинг номимга квартира ва машина олиб бериб, бўлажак фарзандимизнинг келажагини мустаҳкам таъминлаб қўйсангиз, ўшанда ўзим сизга отасига муносиб паҳлавондек ўғил туғиб бераман" дея унинг ҳиссиётларини кундан кунга жунбушга келтирар эди.    —Йигитали ако-о-о-в, — креслода ўтириб ёзув-чизув қилаётган йигитнинг орт томонидан келиб бўйнидан маҳкам қучди Лаълихон, — сизга мана шу қоғозларингиз мендан ҳам муҳимда а? — Шу ишларни битирмасам бўлмайди, — жиддий жавоб қайтарди Йигитали, — ҳар бирининг ўз вақти бор. —Ҳмм кўряпмиз ўз вақти борлигини. Ўзингизга керак бўлсам "Лаъли—жониии бу ёққа қаравормасанг бўлмайди". Бунақа пайтларда эса... — Хўп нима истайсан мендан? — Йигитали қўлидаги ручкани тақ этиб столга ташлади-ю, Лаълихонга синчков назар билан қаради. — Нима истайман? —кўзларини сузди Лаълихон, — менга пул керак, акажон. Кўўўўп пул керак. — Пулни нима қиласан? — ҳайрон бўлди Йигитали, — ахир ўтган куни картангга фалон миллион ташладим-ку? — Вой у пулларга кийим-кечак олдим-ку? — норозилигини яширмай қошларини чимирди Лаълихон — Шунча пулга-я? — ҳайратдан кўзлари катта-катта очилди Йигиталининг, — вей у пулга бутун махаллани кийинтирса бўларди-ю? Нечта кийим олдинг сен ўзи? Лаълихон истеҳзоли жилмайди: — Сиз эркаклар шунақа ўйлайсизлар. Аёлларнинг кийим-кечак, пардоз воситалари фалон пул туриши билан ишинглар йўқ сизларнинг. Сизга чиройли, нозанин аёл керак-у, аммо ҳаражатдан гап очилса лабингизга учуқ тошади. Шунақа акажон, муҳаббатни, ошиқликни чидаганга чиқарган. — Ҳа хўп, — тоқати тоқ бўлди Йигиталининг, — у кунги пулга кийим олибсан, бугун тағин нимага пул керак экан?    — Бу пулларни шифокорга бориш учун сўраяпман. Кейинги вақтларда негадир мазам бўлмаяпти, — афтини бужмайтириб жавоб қайтарди Лаълихон, — шунақанги лоҳас сезаяпман ўзимни. Бир қарасам иштаҳам йўқ, бир қарасам салгина қорним очса ҳам чидай олмай қоламан. Шунга докторга бир кўринай-чи? — Шошма-чи, ранги қув ўчди Йигиталининг, —ҳомиладор бўлиб қолган бўлмагин яна? Йигиталининг сўзларидан Лаълихон ўйланиб қолди. — Менга қара!? — Йигиталининг овози бу сафар таҳдидли янгради, — ҳозир фарзандли бўла олмаймиз. Сенга бунинг сабабларини етарлича тушунтирганман! Агар... — Нима агар!? — Лаълихон ҳам ўзини боса олмай йигитнинг кўзларига чақчайиб тикилди. — Агар ҳомиладор бўлиб қолган бўлсанг уни олдиришдан бошқа иложинг йўқ! Биз ҳозирча ота-она бўлишга тайёр эмасмиз. — Ундан кўра қайнотамдан қўрқаман денг!? Йигиталининг Лаълихоннинг пир-пир учаётган ёноқларига қараб озроқ ошириб юборганини пайқади: — Гап унда эмас! Ахир нимага келишгандик? Аввал уй-жой, машина кабиларга пул тўплаб олайлик. — Роса муаммо-да, бу нарса сизда!? Менга чўпчак тўқиманг. — Лаъли! — Ҳа майли,— деди Лаълихон бир поғона паст тушиб, — шартингизга кўнаман. Фақат менда ҳам битта шарт бор. Менга квартира эмас, яхши ҳовлили уй олиб берасиз. Барча қулайликлари билан — Сенингча мен ниманинг ҳаракатидаман!? — Лаълихонга маъноли қош учирди Йигитали,— ҳовлили уй ҳам, квартира ҳам —насиб қилса барчаси бўлади. Бунинг учун ҳозир ишлагани қўйсанг бас. — Хўп, озроқ пул беринг, —эркаланди Лаълихон, —шунда сизни кечгача тинч қўяман. — Уфф, танглайини пул билан кўтарган бунинг. Хўп, ҳозир картангга ташлаб қўяман. Бўлдими энди? Лаълихон чеҳраси ёришиб Йигиталининг юзидан "чўлп" этиб ўпар экан илжайди: — Бўлди! Фақат хасислик қилмай кўпроқ ташланг! #xazon_rezgi -146-
    4 комментария
    41 класс
    #ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  — Ака, шу Шабнам ҳақида нима дея оласиз? У қандай қиз? — Шабнамми? —ўйланиб қолди Ҳумоюн, — у жуда яхши қиз. Самимий, одобли. Тушунмадим, нега мендан бу ҳақда сўраяпсан? Ё орангиздан бирон бир гап қочдими? — Йўғ-ей, нимага гап қочаркан, ака? Ўзим шунчаки сўрадим—да? — Ҳеч бир нарса шунчаки бўлмайди—да, Хонзода? — синглисига савол тўла нигоҳларини тикди Ҳумоюн,— менинг ҳам кўнглим бу ерда бир гап бор деяпти. — Хўп яхши, айтинг-чи ака, агар сизга уйлан дейишса шу қизга уйланган бўлармидингиз, яъни Шабнамга? Зумда Ҳумоюннинг юзига ғам ўз кўланкасини солди: — Қизиқмисан, синглим? Шабнам қаерда—ю, мен қаердаман? —ўксиниб чўлтоқ қўлига ишора қилди Ҳумоюн, —аввалги соғ ҳолдаги аҳволим бўлганда ҳам бошқа гап эди. — Ака, аҳволингизга нима қилибди? Бахтсиз ҳодисага учраганингиз сизнинг айбингиз эмас. Энг муҳими шу ҳолингизда ҳам ризқингизни ҳалол йўл билан топиб еяпсиз—ку? Шабнам ҳақида бежизга сўрамадим. Унинг отаси қизини уйига қайтишини истаётган экан. Шабнамни турмушга бериш экан нияти.Шабнамнинг ўзини эса бу ерларни, севимли ишини ташлаб кетиш нияти йўқ. Шунинг учун хўп десангиз Шабнамга сиз учун оғиз солиб кўрсам. Мабодо у сизга турмушга чиқишга озгина бўлса ҳам рағбат билдирса водийга совчиликка бориб келардик. Нима дедингиз, ака? Ҳар ҳолда уни анчадан буён яхши таниймиз. Биз учун синашта қиз. Ҳумоюн ўйланиб қолди.    — Ака, — ҳомуш тортиб ерга қаради Хонзода, —агар шу қизга жиндек бўлса ҳам кўнглингиз "жиз" этса ийманиб ўтирмай юрагингизни очаверинг. Унга муносиб эмасман деб ўзингизни ўртаб ўтирманг. Қиз билан гаплашиб кўринг, қалбига қулоқ солинг, сўнг эса юрагингиз нима деб қарор қилса шунга қараб иш тутинг. Илтимос, шу ишни бугундан қолдирманг, йўқса кеч бўлиши мумкин. Шабнам икки кундан кейин юртига кетади. Агар сўзингиз сўзингизга мос тушса, биз ҳам ортидан йўлга тушардик. Яна унга сен билан гаплашмоқчи бўлганимни Хонзода билади денг. Майли ака, —ўрнидан қўзғалди Хонзода,— мен кетдим. Суҳбат натижасини эса кутаман. Хонзода хонани тарк этар экан "Илойим ҳар икковларини гаплари гапларига тўғри келсинда" дея ўйлади умид билан. 🍂 Мадумар ака билан бўлган суҳбатдан сўнг Жалолиддиннинг юрагига олов тушди. "Наҳотки инсон дегани шунчалар мунофиқ бўлиши мумкин, — ҳеч хаёлига сиғдиролмас эди у, — бировларнинг не ҳасратда тийинлаб йиғиб қилаётган тўйини беш бегона бўлиб ўпқон нафсингга ургунча, далага чиқиб тезак терсанг-чи, мараз? Агар Мадумар аканинг гаплари исботини топса борми? Унда мен Хонзоданинг кўзига қандай қарайман. Лавозимни ҳам хўп одамига топширган эканман демайдими? Деса ҳам минг бора ҳақ бўлиб чиқади у. Шундоқ бурнимни тагида бунақа ишлар бўлиб турса-ю, мен барчасини қотиряпман деб ўзимга ўзим маҳлиё бўлиб юраверсам. Эҳ одамлар, нима етмас экан-а буларга? Томоғингдан ўтган луқмангни таъми ошқозонга тушгандан сўнг аҳамиятини йўқотади. Фақат чайнаш ва ютиш учун одам шунчалар паст кетиши шартмикан?    Раҳматлик бувим "Бир бурда нонга ҳам қорним тўяди" деган гапни кўп такрорлар эдилар. Энди билсам бу сўзларнинг замирида кўп маъно бор экан. У пайтнинг одамларида қаноат деган тушунчалар бўлганда. Ҳозир кўпчиликда йўқ бу тушунчалар. Тараққиёт ривожланган сари инсонлар ғофиллашиб кетаётгандек гўё. Кўпчилик учун нафснинг кўйига юриш оддий ҳол бўлиб қолгандек. Яқинда Саидумар афсусланиб бир ҳикояни айтиб берганди. Синфдошларининг орасида бир йигит ўзгаларнинг ҳақидан қўрқмас экан. Бир куни улфатлар чойхонада отамлаша туриб, "Ҳой фалончи, бировни ҳаққи бировники, сен жуда унақа бировларни ҳақини бебилиска ўзлаштираверма, кутилмаган кун бир жойингдан тешиб чиқади" деб танбеҳ беришса, ўша йигит бўзрайиб "Бир еримда тешигим бор, ўша ердан чиқиб кетаверади" дермиш. Тавбадан бошқа гап йўқ" Жалолиддин шундай хаёллар исканжасида ўз хонасига бориб у ерга ёши квттароқ ходимларидан бири Наби акани чақирди. — Ассалому алайкум, Наби ака, — Жалолиддин у кишини ўрнидан туриб кутиб олди, — келинг ака. — Ваалайкум ассалом, Жалолиддин, — деди Наби ака Жалолиддин кўрсатган жойга чўкар экан, — чақиртирган экансиз. — Ҳаа ака, чақиртиргандим. Сиздан бир, икки нарсалар ҳусусида сўрамоқчи эдим. — Қулоғим сизда, — Наби ака Жалолиддиннинг оғзига илҳақ термулди — Ака, оҳирги кунлари тўй маросимларига қилинган бозорликлар, чиқарилган юк варақалари ҳужжатлари билан танишсам дегандим, — Жалолиддин Наби акада шубҳа уйғотмаслик учун ўзини ҳотиржам тутишга уринар эди, — буларни сўрашдан мақсад кейинги вақтларда тадбиркорлар томонидан бозорларимизга бир неча турдаги сифатли егулик маҳсулотлари кириб келганлиги сабабли ўзимиз амалда фойдаланаётганларидан айримларини ана шуларга алмаштиришга талаб ва таклиф тушмоқда. — Хўп бўлади, мен ҳозир сизга барча ҳужжат намуналарини олиб келаман, — деди Наби ака ортиқча эътирозларсиз. Наби ака тез орада қўлида бир неча папкаларга тартиб билан солинган "счет-фактура" ва "накладной" намуналарини олиб келиб Жалолиддиннинг столи устига қўйди. — Мана, кейинги бир ой ичида сотиб олинган барча турдаги маҳсулотларнинг ҳужжатлари. Бари навбати билан тегишли тартибда расмийлаштирилган. Бемалол танишиб чиқишингиз мумкин. — Раҳмат, Наби ака. — Унда менга руҳсат, — ўрнидан қўзғалди Наби ака, — яна бирор юмушингиз бўлса айтарсиз. — Наби ака, — ўрнидан қўзғалган ходимга савол ташлади Жалолиддин, — маҳсулотлар харидига қайси йигитларимиз боришмоқда? — Ўнг қўлингиз Ўлмасжон—да, —ажабланиб жавоб қайтарди Наби ака, — ахир ўзингиз бу ишни сендан бошқа ҳеч кимга ишонмайман деган экансиз-ку? Ёнидаги шериклари эса кунда кунора алишиб туради. — Ҳа шундай дегандим, —деди Жалолиддин ичидан зил кетиб, — Ўлмас ишончни оқлаган йигитлардан. Майли ака, сиз бораверинг. — Хўп ука. Наби ака чиқиб кетгач, Жалолиддин қўлидаги ҳужжатларни бир—бир варақлай бошлади. "Ўлмас, Ўлмас, — ўйлади у, —қачон мен унга " Сендан бошқа ҳеч кимга ишонмайман" дедим?" Жалолиддин ярим соатча барча ҳужжатларни синчиклаб текширди. Бир қарашда ҳужжатларнинг бари жойида, маҳсулотларнинг барчаси аъло сифатли. Синчиклаб текширилганда ҳам ҳеч қандай хато ва камчилик назарга тушмайди. Қизиқ... Жалолиддин ўрнидан туриб хонанинг у бошидан бу бошига бориб кела бошлади. Сўнг бир қарорга келганча иш столига яқинлашди-ю, ҳужжатларни бирма    нусҳалаб ола бошлади. Ишни битиргач принтрдан чиққан ҳужжат нусҳаларини барини саранжомлаб столининг остки қулфланадиган тортмасига солди. Асл ҳужжатларни эса Ўлмаснинг хонасига олиб чиқиб эски ўрнига қўйиб чиққан Жалолиддин ўзи рестораннинг газаклар тайёрлов хонасига йўл олди. — Ҳорманглар? —деди Жалолиддин очиқ чеҳра билан гўштли газакларни паррак қилиб тўғраётган ходимларга яқинлашиб кесилган қазидан бир бўлак олиб оғзига солар экан, — чарчамаяпсизларми? — Ассалому алайкум, —бирин-кетин салом берди хонадаги олти нафар ходимлар, — бор бўлинг. Чарчаш йўқ. — Ишлар кетяптими? Маҳсулотлар қандай? Мижозларнинг кўнгли тўляптими? Агар сифат яхши бўлмаса айтинглар, маҳсулотларни бошқасига алиштирамиз. Рейтингимиз тушиб кетмасин. — Жалолиддин ака, нима учун бу ҳақда сўраяпсиз? —деди тўрдаги жиддий қиёфада ишлаётган Шоислом исмли йигит, —ростдан ҳам қайсидир маҳсулотларни алиштирсак бўладими? — Нега бўлмасин? Ҳозир замон тадбиркорлар замони бўлса, кунига неча хил турдаги янгидан янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётган бўлса. Пулини тўлагандан кейин танлаб —танлаб оламиз-да!? Мана ўзимга бир кунда нечталаб цех, корхоналарнинг мутасаддидари "Маҳсулотларимизни бир кўринг, ҳамкорлик қилайлик" деган таклифларни юборишаяпти. Бир қолипда ўтиравермасдан сифати аъло маҳсулотларга ҳам мурожаат қилсак ресторанимизнинг рейтинги янада ошади. — Яхши таклиф айтингиз, ака, айни кўнглимиздаги гап. Мен ҳам шу ҳақда анчадан буён ўйлаётгандим. Битта мисол. Мана бу колбасани қаранг, — Шоислом овалсимон қилиб кесилган оппоқ рангдаги колбасани Жалолиддинга кўрсатар экан, — танидингизми? Товуқдан қилинган ўша машҳур колбаса. Биринчи ишлаб чиқарилган вақтда роса сифати зўр эди. Еган сари егин келарди. Билмадим ишлаб чиқарувчилар "Ҳамма бозорларни забт этдик" деб ўзларига юқори баҳо бериб юборишганми ёки бошқа сабаблари борми хуллас ҳозир бу колбаса шунчаки ликобларни тўлдиришдан бошқага ярамай қолган. Икки—уч паррак кесиб бўлмасингиздан энг ўткир пичоқ ҳам ҳамир бўлиб кетяпти. Аҳвол шунчаликка борган-ки, ана шу колбаса ортиб қолса, ортиб қолиши турган гап, тўй эгаларининг уйларига қайтариб беришга бет чидамайди. Хуллас... — Хуллас, гап бундай, Шоислом, —деди унинг гапини бўлиб Жалолиддин,— ишни тугатгач хонамга кирасиз. Сиз билан маҳсулотларнинг янги ассортименти ҳақида бафуржа маслаҳатлашиб оламиз. Менга ҳудди сиздек тажрибали ходим керак. Келишдикми? — Хўп бўлади. — Яхши унда сизни уч соатлардан сўнг айтиб ўтганимдек ўз хонамда кутаман. Шу куни Шоислом келишилган вақтда келавермагач, Жалолиддин унинг қўл телефонига қўнғироқ қилди. Аммо қўнғироғи жавобсиз қолавергач юраги қандайдир нохушликни сезиб тайёрлов бўлимига қайтадан тушди.    #xazon_rezgi -141-
    7 комментариев
    55 классов
    Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 163~қисм -Нима қиляпсан?-Саддам ишдан жуда кеч чиқса ҳам, Меҳринурга қўнғироқ қилди. -Саддам?!-қизни уйқули овози эшитилди. -Ухлаяпсанми? -Бу пайт одамлар ухлайди албатта. -Бу билан, сиз одам эмассиз демоқчимисиз? -Саддам сира тортишишга ҳолим йўқ. -Нима бўлди? Овозинг ғалати ўзи? -Томоғим оғрияпти. -Дори ичдингми? -Йўқ. Неча кундан бери кечаси оғриб, кундузи ўтиб кетяпти. Ухлаб ётсам билинмасди. -Қани тур ўрнингдан. -Нега? -Бундай пайт қайноқ сув ичиш керак. -Оғзимни ёпиб ётсам ҳам ўтиб кетади. -Тур. Бўлмаса ўзим бораман. -Қайноқ сувни қаердан топаман ҳозир,- Саддам келаман дедими келади. Буни яхши билган Меҳринур зарда қилди. - Янгам сув дамлаб қўяди доим. Тур,-бу гал майинроқ чиқди Саддамни овози. Меҳринур ўрнидан турди. -Устингга ҳалат кий. Меҳринур энса қотирди. Тунги кийимда чиқмайди ҳар қалай. Қиз кийиниб, оёғини судраб ташқарига чиқди. Ошхонага бориб, термосдан қайноқ сув қуйди. -Кўрдингми шунча вақтдан бери эътибор бермагансан шу нарсага. -Ҳа, сиз зўрсиз,-Меҳринур эриниб жуда қайноқ сувни пуфлаб ича бошлади. -Биласан яхши... Сувни совутмай ич. -Жуда қайноқ. Тилим куйиб қолсинми? -Яхши бўларди. Бир оз тийилармиди? -Мен нима қилдим? -Сен фариштадек беозор ва мулойимсан,-пичинг қилди Саддам. -Менимча мен бўйнингизга осилиб олмадим. -Осилсанг йўқ демасдим. -Ҳозирдан кўтара олмаяпсиз феълимни. -Тўйдан кейин тарбиялаб оламан. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 164~қисм -Кўтариб юрибман~ку. Борсанг ўзингни ҳам кўтариб кўраман. Меҳринур энса қотириб ҳўплаб қайноқ сувни ичиб тугатди. -Бўлди. Энди мен ухлайман. Яхши дам олинг. -Тўхта аввал ўрнингга бориб ол. -Сизда маёқ борку. Билиб оласиз ўшандан,-эснаб оғзини ёпди Меҳринур. Ўрнидан туриб, хонаси томон юрди. -Кўпроқ гаплашгим келяпти. -Эртачироқ уйланиш керак эди шунинг учун,- деди Меҳринур энса қотириб,- 30 қараб кетяпсиз. -Сен йўлимдан эртачи чиқмадингда. Бу ёғига тезлаштирамиз. - Мен хонамга келдим, Саддам, ухлайман энди. -Қани ҳозир ёнингда пайдо бўлиб қолсам. Меҳринурни кўзлари катта~катта бўлиб кетди. Кейин телефонни ўчирди. Аммо шу билан уйқуси ҳам ўчиб кетди. -Жинни,-деди қизиб кетган юзига қўлини қўйиб. Саддам эса уйига ҳомуш кириб келди. Ҳамма ухлаяпти. У оилада иккинчи ўғил. Акаси ҳам ҳали у уйғланмагани учун бирга туради. Саддам ота касбини танлаган. Онаси бунга роса қарши бўлганди. Ўзи онаси билан фикрлари доим икки хил чиқади. Онаси Шаҳноза опага қолса, ўғли эрталаб 8 чиқиб кетиб, кечқурун 8 гача уйда овқатланиб бўладиган ишда ишласа. Костюм-шимларни кийиб хавфсиз ловозимни эгаллаб турса акасидек. Бунинг устига уйланай ҳам демади. Топган қизларини ҳеч бири бўлмади. Нимамиш ёқмасмиш. -Саддам! Ҳаёл суриб кетаётган йигит онасини ошхонадан чиқиб келиб, берган овозидан ортига ўгирилди. -Она, нега ухламадингиз? -Бир гап эшитдимки, кўзимга уйқу келмади. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 165~қисм -Нима гап экан, волидайи султонни ухлатмаган? -Масхарабозлик қилмай, ўтир мана бу ерга,-деди онаси чимирилиб. -Хўш. -Анави муаллима ёқиб қолди дегандинг. -Уйланаман дегандим. -Хўп ўша. Нега ҳаммага унаштирилдик деб эълон қилдинг! Янгаларимдан эшитдим мен бу гапни. - Барибир, Жайрона янгамни аҳволи яхшиланса бўладиган иш~ку. -Бунча ўзбошимчасан! Мен тирикман ҳали. Сенга қолибдими буни ҳал қилиш. -Аввало умриз узоқ бўлсин, онажон. Лекин уйланадиган мен. Ҳеч ким аралашмайди деб айтган эдим~ку бошидан. Мен акам эмасман. -Қўшма акангни! -Майли, қўшмайман. Лекин мен ўзим истаган қизга уйланаман,-Саддамни акаси онасини қистови билан, ўзи ҳоҳлаган қизга эмас, Шаҳноза опани дугонасини қизига уйланганди. Оралари ҳеч исимади. Камига 5 йилдан бери фарзанд ҳам йўқ. Акаси охирги пайтлар бошқа бировни топиб олгани ҳақида миш~мишлар ҳам оралаб қолган. Саддам доим маъюс юрадиган янгасига қараб ичи ачийди. У ёқда акаси севганингдан ажраб бошқага уйлансанг билардинг деб жеркиб берди бир сафар аралашганда. -Ўша пайти лаллаймай кураш эди,-деди. Ўзидан бир ёш катта акасини сенлаб гапирарди. Онаси ўшанда Саддамга ҳам қиз топган, лекин у уйланмайман деб гапни кесганди. -Ҳали ўзингни кўраман,-деди акаси юз буриб. Бунақа масалаларни бировга ишонмайдиган онасини феълини билгани учун. Саддам бу гапга бош чайқади. У пайтлар ҳаётида Меҳринур йўқ эди. Севиб қолишига ҳам кўзи етмасди. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 166~қисм У гўл ўзи тарбия қилиб оладиган қиз олмоқчи эди. Аммо Яратганни режалари бошқача чиқди. Буткул акси бўлган қизни севиб қолди. Камига онасига ёқмаслиги аниқ. Чунки Шаҳноза опа тагли~тугли жой билан қуда бўлишни истайди. -У қиз менга ёқмади. Етимхонада ўсган. -Уни отаси онаси... - Уни ҳам суриштирдим. Бувиси фолбин бўлган экан. Онаси эса бузуқ. -Она, биров ҳақида билмай гапирманг... У аёл туҳматга ва алдовга қолиб кетган. -Қизи айтдими? Сен лаққа тушдинг. -Мен ҳеч қачон ҳеч нарсага лаққа тушиб ишонмайман. -Саддам! -Ҳозир ухланг. Кейин гаплашамиз ҳўпми. Кеч бўлди,-деди Саддам онасини хафа қилгиси келмай. Шаҳноза опа синглисини гаплари тўғри эканига энди ишонди. -Нима қилди экан бу жодугар. Шундоқ ўғлимни бошини айлантириб олса~я... Шаҳруза айтгандек фолчига қайтарма қилсамми? Саддамни ҳам кўнгли ғашланиб ўрнига кирди. Ётоғига чўзилар экан Меҳринурни ҳаёл қилиб ҳўрсинди. -Тўйни тезлаштиришим керак. 🍀🍀🍀 Жайрона олдига кирган Мардбекка жилмайиб қарашга уринди, лекин ҳоли келмади. -Яхши дам олдингми? -Қўрқяпман,-Жайрона очиғини айтиб қўя қолди. -Ҳаммаси жойида бўлади. Асло ҳавотир олма. -Қизимизга ҳеч нарса қилмасин деб қўрқяпман... У ҳали жуда кичкина. -Шифокорлар ҳаммаси жойида бўлади деб айтди. Сен фақат яхши нарсаларни ўйла. Бир ухлаб турасан, ва биз қизли бўламиз. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 167~қисм -Уйғонмасамчи?- Жайронани овози титради. - Бунақа бемаъни гапларни гапирма. Сен уришга кетмаяпсан. Болани операция билан олишади. Энг малакали шифокорлар қилишади. -Сиз кирмаяпсизда тиғ остига. - Ҳаётим,- деди Мардбек камдан~кам ишлатадиган эркалашини ишлатиб,-Биз кўп нарсаларни уддаладик, буни ҳам уддалаймиз. Шифокор кириб келиб, Мардбек туришга мажбур бўлди. -Сиз энди чиқиб туринг. Мардбек зўрға Жайронадан ажралиб чиқиб кетди. Мана икки ҳафтадан бери юракларига ваҳима солиб турган кун ҳам келди. Тез орада Жайрона операция қилинади. Мардбек ичида билган дуоларини қайтара бошлади. Бобоси ўргатган доим таҳоратли бўлишга интилиб, мушкул вазиятда нажот берувчи дуоларни ўқиш керак. Мардбек ёши ўтиб бораётган сари анчайин босилиш баробари қўрқув ҳам шаклланиб боришини ҳис қиларди. Чунки бу қўрқувлар кўпроқ яқинлари билан боғлиқ бўларди. 🍀🍀🍀 Рашид ноутбукда янги дизайн танлаш билан банд пайти, Парвина дераза токчасига ўтириб ташқарини томоша қилиб ўтирарди. Унинг сўнгги икки ойдан ошиқроқ қолган ҳомидорлиги энди бир оз оғирлашиб қолганди. Рашид ишда пайти ҳам тез~тез қўнғироқ қилар, уйда пайти кўпроқ ёнида бўлишга ҳаракат қиларди. Ёки ўзи билан олиб кетарди. Парвина телефонига келган, қўнғироқдан сергакланиб, аста ўрнидан туриб телефонини олди. Рашид бу қиз кутаётган қўнғироқ эканини, Парвинани гапларидан пайқади. -Хўш нима гап,- Рашид ишини қўйиб телефонни ўчирган хотинига қаради. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 168~қисм -Ҳаммаси яхши ўтибди. Чақалоқ ҳам, она ҳам кучли назорат остида экан. -Унда яхши. Ортиқча ҳаяжонланма. -Туғриқ оғриқлари ҳақида эшитиб, операция яхши ечим деб ўйлагандим... Энди тавба қилдим... Жуда қўрқинчли бўлса керак. -Сенга ҳали бор. Юрагингга яқин олма бу қадар. -Чақалоқни апаратларга улаб қўйишган бўлса керак. Миттигина,- Парвинани бирдан кўнгли бузилди. -Вой... Қани тур, бирон жойга борамиз. Бўлмаса, қўшнилар сув тошқинидан шикоят қилишади,-Рашид Парвинани кўзёшларига ишора қилди. Парвина ростдан жуда таъсирланаётганди. Шунинг учун, тезда тайёр бўлди. Айланиб кўнглини ёзмоқчи эди. Иккиси чиқиб кетаётганини эса, собиқ спортчи, талончик қилгани сабаб қамалиб чиққан, Ахтамнинг янги одами кузатиб ўтирарди. 🍀🍀🍀 Ахтам катта Шукурдан ишончи қайтгач, икки иши учун ҳам янги одам топди. Биттасини вазифаси, Меҳринурни яхшилаб суриштириб, биронта пулга илинадиган танишини топиш, иккинчиси эса Рашидни оиласини кузатиши. Шунга қараб жуда ўхшаган бахтсиз воқеани ташкиллаштириши керак. У ҳоҳ Рашид, ҳоҳ Парвина бўлсин фарқи йўқ. Шукурга ҳам вазифа берган, у жуда оддий эди. Ахтам катта Йигитали билан унашув ҳақида гаплашиб уришиб қолган ва уни уйидан ҳайдаб юборганди. Шукурни вазифаси Йигиталига билдирмай ёрдам бериш. Ҳарқалай, қанча жаҳлини чиқармасин, Йигитали унинг ўғли. Кўчада хор бўлишини, кимдир хор қилишини асло ҳазм этолмайди. Шукур йигитни иш жойида қолаётганини айтди. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 169~қисм -Майли, қайсарлик қилиб турсин ҳозирча. Бир~икки ой таъзирини еса, кейин қайтариб олиб келади. Ҳозир муаллима ишини ҳал қилиши керак. Унинг кимлигини, танишларини суриштириб билгач гап келганда, укасига истеҳзо билан деди: -Анави мени муаллимам Пари кампирни набираси экан. -Қайси Пари кампир? - Келинини деб жинни бўлгандинг эсингда бўлса. -Ҳа,-юзи бужмайди Ҳамро каттани. -Ўша келинчакни қизи экан бу. -Сиз ҳали ҳам ўша муаллимадан воз кечмадингизми? -Нега кечишим керак? -Менга қаранг, у Саддамга унаштирилар экан. Саддам давлат одами, ҳам Шерларни жияни. Сизга ортиқча муаммо нега керак?! - Мен шундай қиламан, у қиз бир сўз айта олмайди. Ўша исковични қўлидан ҳам, ҳеч нарса келмайди. Ҳамро катта бош чайқади. Ўз бошингизни емасангиз бўлди. Ахтам катта из ёпишга уста бўлиб кетганди. Бу гал ҳам ҳеч кимни қўлидан ҳеч нарса келмаслигига ишонарди. -Садик,-деди Меҳринурни кузатиб юрган малагига қўнғироқ қилиб,-мен айтган иш эртага тахт бўлсин. Муаллимага ўқитувчилар куни ўтиб кетган бўлса ҳам, бир сюрприз қилайлик. -Ҳўп бўлади,- топшириқ олган Садик, қизни ўтмишини, яқин келажагини титиб топган одамига қўнғироқ қилди. Бу Меҳринурни болалар уйида яқин бўлган дугонаси Дилнисо эди. -Алё. -Ҳа, нима дейсиз? -Сенга айтган куним келди. Мендан олган қарзингни узишинг керак. #Мафтуна_Абдуллаева
    1 комментарий
    27 классов
    #ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  Хуллас эсинг борида этагингни ёп, бола. Пул топиб фалон сўмлик ресторанни танлаб тўй қилган одамлар сен ўйлаганчалик аҳмоқ эмасдир. Аҳмоқ сенсан! Мен сенга маҳсулотларни бундайроқларга алиштир деган бўлсам ҳамма ишни оёғини осмондан келтир демаганман. Жалолиддин ҳам ташидан содда кўрингани билан ҳали ичида нима гап бор ўзи билади. Менга қара ўзи битта тўйдан қанча суммадаги долларни қайириб оляпсан? Шошма! Ўзим айтаман. Сен энг камида уч —беш мингни ўпқон нафсингга уряпсан. Мени алдайман деб овора бўлма! Сени охирги марта огоҳлантираман. Агар бирон нарса бўладиган бўлса мен сени танимайман ва шерикчилигимизни тан олмайман. — Устоз!? — Пул санаганингда Ҳусан акангман, бошингга иш тушса "Устоз". Хуллас, тўрва халтангни ёп. Бу пулларни,—Ҳусан Давронов стол устидаги пулларни бамайлихотир йиғиштириб чўнтагига солар экан,— бузилган асабларимни компенцацияси учун оламан. Бўпти, бундан буёғига қадамингни билиб бос. Ҳусан Давронов ўрнидан туриб бемулозаматча хонани тарк этар экан, унинг изидан Ўлмас ранги гезариб қараб қолди. — Шошмай тур, —деди у қўллари мушт бўлиб тугилар экан ғижинганча шивирлади, — менга бир нарса бўлсин оёғингдан тортишимни кўрасан. Олди—берди тасдиқланган ҳужжатларини бошида сен турибсан. Асосий айбдор ҳам сен бўлиб чиқасан керак бўлса.    🍂 —Жалолиддин ўғлим, вақтингиз бўлса сиз билан маслаҳатлашадиган ишим бор эди. Мадумар аканинг сўзидан кейин Жалолиддин ҳушёр тортди: — Тинчликми, ота? — деди у сергакланиб,-ё биздан бирор айб иш ўтдими? — Йўғей, нимага унақа дейсиз? — саволга савол билан ҳижолатомуз жавоб қайтарди Мадумар ака, — айтдим-ку маслаҳатли иш деб. Ҳолироқ жойда гаплашиб олсак соз бўларди. — Менинг ҳозир вақтим бемалол эди. Истасангиз хонамда суҳбатлашиб оламиз. — Мумкин бўлса боғда суҳбатлашайлик, —деди Мадумар ака, —ҳаво ҳам илиқ. — Сиз нима десангиз шу, — Жалолиддин Мадумар аканинг ўзида муҳим гапи борлигини тахмин қилиб эътирозсиз унга эргашди. — Жалолиддин, — деди Мадумар ака гапни нимадан бошлаш ҳақида бироз ўйланиб, — рости бу ҳақда кимга гапирсам экан деб анчагача бир қарорга кела олмадим, яна ҳам очиқроғи Хонзода қизимни ҳар хил шубҳа гумонлар гирдобига ташлагим келмади. Ҳозир айтадиган сўзларимга ўзим ҳам юз фоиз ишончим комил эмас. Шунчаки юрагимга юк бўлиб тушаётган баъзи бир фикрлар тўғрисида ким биландир бўлишмасам бўлмайди деб ўйладим. — Ота, менга бемалол ишонаверинг. — Хуллас сиздан бир илтимос... Менимча бу ерда нимадир кўнгилдагидек эмас. Мен тўй дастурхони учун қилинадиган бозорликларни айтаяпман. Маҳсулотлар қандайдир устамонлик билан алиштирилаётганга ўхшайди. Мисол учун бир куни гўштли газакларнинг бир қисмининг сифати пастлари харид қилинса, эртаси куни тузламаларни бундайроқлари сотиб олинаётгандек. Баъзи кунлари салатларга солинаётган майонез, гўшт, савзавотларнинг сифати ҳаминқадарлигини сезгандекман. Ўзим қассоб бўлганим учун гўшт ва гўшт маҳсулотларини сифатлисини сифатсизидан яхши ажрата оламан. Айтмоқчи бўлганим, нима десам экан-а, бу ерда бир гап бордек. Шунга жиддий киришиб ...    — Ота,  авваламбор бу ҳақда гапириб мени огоҳлантирганингиз учун катта раҳмат.  Рости ўзим ҳам кейинги пайтларда аллақандай гумонларга боргандек бўлгандим-ку,  аммо инсон инсонга ишониши керак дея ўзимни босгандим. Ундан кейин биласиз ресторанимизда иш ҳақи ҳавас қилгулик. Бу каби даргоҳларга ишга кириш қанчадан қанча йигит-қизнинг орзуси. Агар ана шундай яхши шароитда ишлаб ҳам кўзимизга чўп суқадиганлар бўлса ундайларни асло кечириб бўлмайди. Сиздан бир илтимос,  ҳозирча бу гап орамизда қолсин. Ҳаттоки қизингиз ҳам бу ҳақда билмай турсинлар.Сабаби нафс бандаларини ғафлат ҳолатида жиноят устида  ушлашимиз керак. Мен эса Асрор ака билан ўзим ҳуфёна жиддий текширувга киришаман. Бу ёғидан ҳавотир олманг.    — Илтимос,  ўзингизни эҳтиёт қилинг. Шайтонга мурид тушган ғофиллар ҳеч нарсадан тап тортмасликлари мумкин. Шунинг учун ҳам хатто сизнинг кабинетингизга кириб суҳбатлашгим келмади. Мадумар аканинг сўнгги сўзларидан Жалолиддин янада ўйчан қиёфага кирди. У ўз хаёлида нималарнидир чамалаган бўлди-ю, суҳбатдошини ҳотиржам қилгучи оҳангда жавоб қайтарди: — Насиб қилса ҳаммаси яхши бўлади. — Албатта, ўғлим. Мен сизга ишонаман, —деди Мадумар ака Жалолиддинга самиимий боқиб, — бу даргоҳ инсонларнинг энг орзиқиб кутилган гўзал кунлари учун ҳали узоқ хизмат қилиши керак. 🍂 Хонзода Шабнамни кейинги кунларда ҳомуш қиёфада кўриб ҳайрон бўлаётганди. Бир, икки бор ундан кўнгил сўрашга чоғланди-ю, бироқ кўп ўтмай "Яхшиси бор гапни қизнинг ўзи айтсин" деган қарорга келиб ўз ишларига андармон бўлиб кетди. Бугун тушликка яқин Шабнамнинг ўзи уни йўқлаб келди. — Кел, Шабнам, —деди қўлидаги қоғозларни бир четга суриб, — негадир шаҳдинг пастдек кўринаяпсан? Тинчликми ё бирор гап бўлдими? Шабнам тўлиб турган экан дарҳол кўзлари ёшланди: — Опажон, тинчлик эмас.    Хонзода дарҳол сергак тортди: — Шабнам. — Опажон... — қизнинг кўзларидан дувиллаб ёш тўкилди Синглисидек бўлиб қолган қизнинг бу ҳолати Хонзоданинг юрагини ўртаб юборди. У ўрнидан туриб Шабнамни маҳкам бағрига босди. — Илтимос, йиғлама. Ўзингни қўлга ол ва менга нималар бўлаётганини айт. — Дадам уйга қайтишимни истаяпдилар, —деди Шабнам ҳамон ҳиқиллаб, —улар мени турмушга бермоқчилар. Аммо мен қандай қилиб... Ахир ўтмишимни биласиз-ку? Ўтмишимнинг зилдек оғир юки билан қандай қилиб турмушга чиқаман? —Бўлиб ўтган ишларда сенинг айбинг бўлмаган. Кимга турмушга чиқсанг ҳам тўғрисини айт. Истаса сени бор ўтмишинг билан қабул қилсин. Шабнам кўзлари олайиб ўзини орқага ташлади: — Йўқ! Мени бунга журъатим етмайди. Биласиз айниқса қишлоқ жойда барча айб қиз болада қўйилади. Кейин дадам бу шармандачиликка чидай олмайдилар. — Менга қара, Шабнам. Ўзи куёвликка номзод тайёрми? — унга синчков боқди Хонзода. — Аниқ бир йигит эмас-ку, бироқ дадамларга бир неча номзодлар ёқинқираб турганмиш. "Шабнам уйга қайтса шу йигитлардан бирини куёв қиламан" деганмишлар. — Ўзинг-чи? Улардан бирортасига кўнглинг борми? — Қизиқсиз-а, опа? Мен қачондан буён бу ерда бўлсам, қандай қилиб қишлоқдаги йигитларлардан бирига кўнгил қўяман? Кўнгил қўйган бўлганимда шу ерда йиғлаб ўтирар эдимми? Умуман олганда мен бу ердаги ўзим меҳр қўйган ишимни ташлаб кетгим йўқ. Ундан кейин сизларга ҳам жуда ўрганиб қолганман.   — Шабнам, —деди Хонзода ўзича алланималарни ўйлаганча, — бу нарсалар ҳақида ўйлаб ўзингни кўп ҳам сиқавермагин.  Насиб қилса кўплашиб ўйлаб мушкулингга бирор чора топармиз. Энди кўз ёшларингни арт-да,  ишингга бор. Ўйлайверма,  ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Шу куни кечгача Хонзоданинг хаёли Шабнамда бўлди. У бир неча ойлардан буён унинг ҳусусида ўйлаб юрган режаларини энди кечиктира олмаслигини тушуниб етганди. Кун ботар вақтда ишдан қўли бўшаган Хонзода акасининг иш кабинетига йўл олди. — Кел, синглим, — Ҳумоюн синглисини ҳушнуд кайфиятда кутиб олди. — Ҳа ака, кайфиятингиз чоғ кўринади? — акасининг кайфияти Хонзодага ҳам юқиб жилмайди, —нима гаплигини билсак бўладими? — Албатта билсанг бўлади. Кеча тўйхонада бир йигитнинг пластик картаси ва ҳужжатлари тушиб қолган экан. Ана ўша карта эгаси бугун эрталаб уларни излаб келибди. Хуллас камераларни бирма бир кузатиб ўша ҳужжатларни бус-бутун топдик. Қаердан дейсанми? Айтсам ишонмайсан, келин-куёвга ҳозирланган саҳна безакларининг тагидан. Биласанми у картага йигит анча йиллардан буён ота-онасини ҳажга юбораман деб пул йиққан экан. —Шунча пулни ёнида олиб юргани қизиқ, —деди Хонзода ажабланиб, — юрак ҳам бор эканда — Бунинг ўзига яраша сабаблари бордирда. Хуллас ўша ҳужжатлар ва пластик карта солинган ҳамён Шабнам ясаган анави катта-катта оқ атиргуллар бор-ку, ўшанинг гул япроқларининг орасига кириб қолган экан. Ўша йигит менга ҳам, Шабнамга ҳам чин дилдан суюнчи деб анча-мунча пул қистирганди олмадик. У пуллар ота-онани ҳаж ибодатига жўнатишдек энг савобли ишлар учун йиғилган экан. Шу ишларда бизнинг ҳам хиссамиз бўлсин дедик. — Ака, мен ҳам сизнинг ёнингизга бир иш билан келгандим, —ҳомуш тортди Хонзода —Тинчликми, синглим, қандай иш? — Ака, бир савол сўрайман, фақат ростини айтасиз? — Биласанку, синглим, ёлғон гапни ёмон кўраман, —жиддий тортди Ҳумоюн,—сўрайвер.    #хazon_rezgi -136-
    9 комментариев
    58 классов
    Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 156~қисм -Одам кимнидир қаттиқ яхши кўрса, шу билан синалади дейишади. Марди акам ҳам янгамни роса севарди. Озода янгам "ўғлим шу келинимни деса ҳамма нарсага тупуриб қўйибди" деб кулганди. Ораларида қанча гап ўтган бўлса ҳам, ҳудди ёш келин~куёвлардек бир~бирини яхши кўришарди. Мана қаранг, энди нима бўлади. -Сен уни ўйлама. Пешонада бори бўлади? Кўп сиқилма. Болага таъсир қилади. Парвина оғир ҳўрсинди. Рашид уни гапга солиб, чалғитиб, бағрига босиб ухлатди. Аммо ўзини кўзига уйқу келмади. Бугун бир ишчисини ишдан бўшатди. Чунки қулоғига уни ака~ука катталарни лайчаси Шукур билан учрашгани чалинди. Нима мақсадда Худо билади. Бу одамлар отаси айтганидек, тинчиб кетмаган шекилли. Орадани совутиб яна зимдан иш бошладими?! Рашид Саддамга чиқди. Ака~укалар ишини сўради. -Анча ~мунча нарса антқладим. Аммо далиллар фақат Ахтам каттага қарши. Униси ёки аралашмайди. Ёки ҳаддан зиёд эҳтиёткор. -Борис Ҳамрони одами эди. -Рашид, орада кўп нарса бор. Сиз тасаввур қила олмайдиган. Яқинда очиқланса, билиб оласиз. Аммо эҳтиёт бўлинг. Ахтам катта сиз ўйлагандан ҳам ёвуз одам. Ёмон дейиш унга юмшоқ тариф бўлади. Рашид шу суҳбатни эслаб қўллари мушт бўлди. Парвина жуда сиқиб қўйяпсиз деб аразлаб юрибди. Аммо Рашид қизга нимадир қилишларидан қўрқади. Битта аҳмоқона ҳаракат билан у ярамаслар, Рашидни ҳаётини мазмунини тортиб олиши мумкин. Ахир Рашидни ҳам ўлдиришлари мумкин эди. -Майли кўрамиз. Қўлингдан яна нималар келар экан, жаҳл билан шивирлади Рашид. 🍀🍀🍀 Рашидни қўнғироғидан кейин, Саддам ишни янада тезлаштириш пайига тушди. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 157~қисм У Йўлчини олдидан келган кунини эртасига Меҳринурга комплект зирак ва узук тутқазди. Ва ғалати гап қилди: -Ҳозир чиқиб, мен оила аъзоларимга биз Жайрона янгамни аҳволи яхшиланиши билан унаштириламиз деб айтаман. Сен бунга қарши гап айтмайсан. -Нима? Жиннимисиз?! -Меҳринур, қоламан дединг ҳўп дедим. Аммо шундай юролмайсан. Менга тегишли одам бўлсанг, Ахтам катта ҳайиқади. Ва мени сен баҳона бу ерга келишимни оқлайди. Мен тез ~тез келиб турсам, сенга зарар етказишдан чўчийди. -Саддам, нималар деяпсиз. Мени ҳисобим Ҳамро билан. -Ҳали, унга ҳам навбат етади... Ҳозир бошқа муҳим иш бор... Ва ўша иш ҳал бўлмагунча сени ҳаётинг учун ҳам хафв бор. -Ахтамми ўша хавф. -Ҳа... Меҳринур,-Саддам уни қўлларини ушлади,-у жуда ёмон одам... Ваъда бер кўрсанг минг километр наридан қочасан. Шукур билан ҳеч канақа алоқага чиқмайсан. Ўляпман деб чақирса ҳам бормайсан. Меҳринур масала жиддий эканини Саддамни кўзларидан сезди. -Ҳўп. Фақат бу жиноят ишини фош қилгунингизча. -Нима десанг шу,-Саддам бошқа гас айтса қиз рози бўлмаслигидан чўчиди,- бироқ бу гап қишлоқда тарқалиши шарт. -Ҳўп. -Кейин мана бу узук ва зиракни тақиб юрасан. Булардан сени қаёқда эканингни билиб тураман. -Энди ростдан чўчияпман. Саддам, Ахтам менга қизиқиб қолганми? -Ҳа... Ва у деярли маняк... Ҳаммасини йиғиштириб, уни айбини бўйнига қўйгунимча яшириниб турсангчи?-гарчи раҳбари Меҳринур яхши ҳўрак бўлишини айтган бўлса ҳам, қизни бу ўйинга аралаштиргиси келмаётганди. -Йўқ... Уни ушланг, изидан укасини ҳам тортиб кетсин. Агар керак бўлса ёрдам бераман. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 158~қисм -Асло,-деди Саддам,-ўзимиз уддалаймиз. Сени вазифанг кўпроқ хавфсизликда бўлиб, мени ҳаёлим бўлинмаслигини таъминлаш. -Нега ҳаёлингиз бузилади? -Тентак қиз, қачон сени севиб қолганимни англаб етасан?-деди Саддам қизни кўзларига тик қараб. Меҳринур юзини четга бурди. -Уйдагилар билан гаплвшмоқчи эдингиз. -Ҳа. Сен буларни тақ. Саддам чиқиб кетди. Меҳринур эса гупиллаб ураётган юрагини устига қўлини қўйиб жилмайди. 🍀🍀🍀 Саддам қишлоқдаги қариндршларини лол қолдириб, Меҳринур билан муносабати ҳақида айтиб, ишида қайтди. Қўлига диктафонни олиб Йўлчи билан бўлган суҳбатни қайта эшитти. "- Биринчи Турсуналини орадан олдим. Чунки у мени пайқаб қолди. Бир куни Шукурни янги телефонини титиб ўтиргандим кузатиб турган экан. -Сен тентакка ўхшамайсанку,-деди ортимдан келиб. Мен қўлга тушган тентакдек тутдим ўзимни, аммо у барибир шубҳаланди. Яхшики шу куни роса ичишиб бу воқеа эсидан чиқиб кетди. Кейинги куни яна ичиш бўлди. Ва мен уни анчадан бери кузатганим учун, ичиб олса қабристон ичидан юришини билиб олгандим. Олдиндан тайёрланиб ўлгудек қўрқитдим. Омонат бўлиб қолган эски қабрлар томон қувиб бордим арвоҳ кийимида. Ичмаган бўлганда оз бўлсада, шубҳа қилган бўларди. Аммо у қовоқкалла ростдан арвоҳ қувяпти деб ўйлади. Камига ёнига" ужас"қиёфа билан бориб, даҳшатли шу билан бирга асаб тизимларига таъсир этувчи овозни қўйдим. Тамом у кўз ўнгимда даҳшат ичида жон берди. У ёғига энди қабр азоби ҳамроҳи бўлсин дея ортимга қайтдим. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 159~қисм Кейин Ашурни пойладим. Унга Турсуналини номеридан смс ташлаб, анча юрагини ёқиб қўйгандим. Бу ҳам қолганларидек шишақули эди. Айнан қўл келди. Ўга куни камерадаги ўзимни тасвирим тушган жойни олиб ташладим. Бунақа ишларга уста эканим қўл келди. Ёзиб олинган видеони мутахасис кўрармиди. Балони ҳам тушунмайди улар. Ишимга биров ҳалал ҳам беролмади. Қоровул мен бергао дори таъсирида донг қотиб ётганди. Ашурни аввал қўчқорга тўғирладим... Бу жуда мароқли эди. (Шу жойида Йўлчининг юзида аламли кулгу, кўзида эса ҳасрат аксланди. Севган қизига қилиган машъум ил гавдалангандир кўд олдида яна) атай омон қолдирдим. У Турсуналидек осон ўлмаслиги керак эди. Эркаклигидан айрилганини эшитиб, яна ҳам яйрадим. Ҳатто шу туришда қолдирмоқчи ҳам эдим. Аммо бир куни чироқ ўчиб, айни муддаоли вазият бўлиб қолди. Ичиб олиб, ярим тун турган Ашурни шарт елкамга ортиб ҳўкизлар оёғи тагига ташладим. У неча тонналик ҳўкиз оёқлари остида топталиб инграр экан, сира раҳмим келмади. У ифлосларни Иродага раҳми келмагани каби... " Саддам иккинчи марта эшитса ҳам ёмон таъсир қилди шу гап. Эркак сифатида Йўлчига нақадар оғир бўлганини тушуниб турарди. "-Кейинги ўлжам Борис. У энг азабли ўлиши керак эди. Чунки ҳаммасини бошида у турганди. У ифлосни аввал заҳарладим. Ичаги чаппа бўлиб йиқилиб қолгунча кузатдим. Кейин ёнига бордим. -Шу ерда ўламанми,-деди у зорланиб. -Йўқ деб кўриниш бердим,- бу ўлим сенга кам. -Сен... -Ҳа мен. -Тўти... -Мен Тўти тентак эмас, Йўлчиман. Сенлар 7 йил аввал ҳаётини барбод қилган Йўлчиман. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 160~қисм -Мен сени танимайман. -Аммо мен танийман. Ҳозир сени Иродани бадном этган мана шу ҳаром танангни ўтда ёқаман. -Ёрдам,-ҳириллади у. -Оввора бўлма. Дўстларим аллақачон нариги дунёда сўроқ бериб ётибди. Сен ҳам ҳа демай етиб борасан. У дўқ пўпсадан ялинишга ўтди. Мен эса. Газларни очиб, уни ошхонага қамадим. Чироқ ва плитани ёқиғ қолдирдим. Унинг газда қандай бўғилаётганини кўрдим. Балки мени ваҳший дерсиз... Аммо бу ифлос қўлида Ирода тўккан кўзёшларни кўрганингизда сизни ҳам раҳмингиз келмасди. Кейин чироқни автоматдан бир ўчириб ёқдим. У ярамас ошхона билан қўшилиб портлади. Мана бори шу. Энди ҳоҳлаганингизни қилинг. -Ўша пайти қонуний чора кўришингиз керак эди,-деди Саддам қовоқ уйиб. -Мен ўзимда эмасдим, Ирода телба бўлиб қолганди. Тоғам шу ҳолатда қизини экспертизама ~экспертиза олиб юришни истамаган... -Улар эса озодликда яна қанча одамни бошини еди. -Бу ёғини сиз фош қилинг. -Албатта. Шукур ҳақида нима дейсиз? -У булар сафига кейин қўшилди. Аммо маразлиги қолишмайди. Тузоққа туширди қанча қизни. Ахтам айнан у ёрдамида муаллимага эришмоқчи. Мен уларни суҳбатидан, англадимки, у қизни ёнида сиз бор экансиз. -Ҳа, у мени севган қизим. -Унда нега фермага келди. Ахтам уни кетаётганда кўриб ўзини зўрға тутди. Сиз келиб олиб кетмаганингизда фикри ҳам бузилиб бўлганди. Саддам бу ёқимсиз саволга жавоб бермади. -Эҳтиёт қилинг муалллимани. Ахтам бир қизними жувонними истадими касали бўлади ўшани. Ҳуморини босмагунча тинчимайди. -У қиз ортида ҳам, олдида ҳам ёнбошида ҳам менга дуч келади қўл чўзса,- Саддам суҳбатни якунлаб ўрнидан турди. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 161~қисм - Мени қачон олиб кетасиз. -Бу суҳбат орамизда қолади. -Яъни. -Одамни олам ўлдиргани учун қамашади. Ҳайвон ўлдиргани учун эмас. Мен суҳбатни ҳозир қайта ёзаман. Сиз мен берган саволларга қайта жавоб берасиз. Судда сизнинг кўрсатмаларингиз инобатга олинмайди. Чунки авли заиф ҳисобланасиз. Лекин катталарга қарши айтган далилларингизни текшириб кўрамиз. Йўлчи чуқур нафас олди. - Хўш энди нима қиласиз,- деди иши битса ҳам, кетишга шошилмаётган Саддам. - Менга ҳеч нарсани фарқи йўқ, аммо. -Нега соғлом бўлиб, ҳамон бу ерда яшаяпсиз? -Мен учун ҳаётни қизиғи қолмаган. -Унда сизга бир қизиғи бор ҳаёт таклиф қиламан. -Тушунмадим. -Сиздек қийналган бир аёл бор. Ҳали 18~19 ёш. Ҳамрони собиқ тўртинчи хотини. -Нима алоқаси бор менга? -Уйингиз бор экан алоҳида, шу қизни бувасини уйидан олиб кетинг. Агар билсангиз у ҳам сиздан кам қийналмаган. -Мен... -Йўқ дейишга шошилманг. Қишлоқда гап~сўз тез урчийди биласиз. Отаси ҳайдаб юборган. Бувисини уйида сиғинди бўлиб яшаяпти. Айтишларича бим уйдан чиқмай фақат тикиш қилиб ўтирар экан. Тўғри Иродани ҳаётини сақлаб қололмагандирсиз. Лекин бошқа бир инсон ҳаётини енгиллатишингиз мумкин. Лекин ҳаётингиз хавф остида бўлиши мумкин. Чунки Ҳамро қиз эргч тегиб бахтли бўлишига қўйиб қўймайди. Излаб келиб, сизни таниб қолиши ҳам мумкин. Йўлчи жим бўлиб қолди. Кейин Саддам уни ўйлаб олиши ёлғиз қолдирди. Мана шунга ҳам 3~4 кун бўлди. Йўлчига рақамини қолдирганди. У ҳали қўнғироқ қилгани йўқ. Саддам аллақачон Йўлчи айтган маълумотларни бошлиғига берган. Қидирув суриштирув ишлари олиб боришни бошланган. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 162~қисм Иш мураккаблиги ҳисобга олиниб, пойтахтдан ҳам мутахасислар жалб қилинган. Саддам Меҳринур ҳақида айтганида, уни хавфсизлиги таъминланган ҳолда ҳўрак қилиш таклифи берилди. -Нега юзинг буришди, Саддам. -У мени бўлажак рафиқам,- деди Саддам, бошлиғига. -Ооо, демак иш тугагач сени бўйдоқлар сафидан чиқарамиз. -Ҳа. -Ишқилиб ўзи розими?-ҳамкасби Жаҳонгир кулди,- сенга буни фарқи йўғу сўраяпман~да. Саддам унга ўқрайди. -Берган узугимни тақиб юрибди. -Анави маёқлиними? -Бу муттаҳамни қандай одам эканини ҳисобга олсак,-деди Бошлиқ жиддилашиб,- жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Саддам бош ирғади. Унинг кўнгли жуда ғаш эди. 🍀🍀🍀 У ёқда эса Ахтам катта қаттиқ асабийлашиб турарди. У доим ҳоҳлаганини қилиб ўргангани учун ишлари чаппасига кетаётганидан ғазабда эди. Рашидни ресторани ҳал бўлмади. Меҳринур иши ҳам ҳал бўлай демаяпти, ҳамон силжимади. Аввал кўнгли кетган аёлни дарров қучоғига тортарди. Бу гал чўзиляпти. Камига кеча Шукур ғалати гап қилди. -Муаллима унаштирилибди. -Нима? -Саддамга. Яқинда унаштирувлари бўлиб ўтар экан. Меҳринур у берган узукни тақиб юрибди. Шерларни келини шифохонада бўлгани учун ҳозирча расмий маросим қилишмаётган экан. Менимча, у қизни тинч қўйган маъқул. -Ҳеч қачон!-ўқрайди Ахтам,- мен таъмини бир тотганимдан кейин ҳоҳлаганча эрга тегсин. Аммо мен биринчи бўламан. -Нима қилмоқчисиз?-Шукурни юзида ҳавотир акс этди. Ахтам у қизни севиб қолганини аллақачон тушиниб бўлганди. Шунинг учун режасини унга айтмади. -Ҳали ўйлаб кўрмадим. Аммо... Йўлини қиламан. Сенга бир кунни айтаман учрашув белгилайсан қандай қилиб бўлмасин,-Ахтам йигитни чалғитди. #Мафтуна_Абдуллаева
    2 комментария
    32 класса
    Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 121~қисм -Оғрияптими? -Сен билан гаплашсам оғримаяпти. Айда енгил кулди. -Унда бугун телефонни ўчирмаймиз. -Айда... Мендан шунчалик ҳавотир олдингми?-Йигитали жуда хурсанд бўлиб кетди. -Ҳа... Бошқа мени бундай қўрқитманг. Йигитали қизнинг иқрорсиз ишқидан боши осмонга етди. У Айдани бутун ёшлик жўшқинлиги ила севарди. Бу ишқнинг оҳири номаълум. Бошини тошларга урган жилға, бориб~бориб сингиб кетадими? Ёки бориб тошқин бир сой бўладими номаълум. 🍀🍀🍀 Йигитали боши севгидан айланиб юрган пайт, Назира хоним уни отасининг назаридан қолдириш режасини тузиб юрарди. -Жуда жонимга тегди шу етимча. Самирни ўрнига ўлиб кетганида қанийди. Фермани ичидан ҳам бошқа ўлиб, тирик чиққанини. Эримни фикри ёди шу ўғли. Мени Муродим билан иши йўқ. Ресторанни шу етимчасига берармиш. Бердириб бўлибман. Назира ичмдаги нафратини ичига ютди. Бир неча кун меҳрибон ўгай она ролини ўйнашга қарор қилди. У шунчалар моҳир актриса эдики, ҳатто Йигитали ҳам ростдан менга жони ачияпти деб ўйлай бошлади. Шифокор коллежга боришга вақтинча рухсат бермагани учун, Йигитали Айдани соғиниб кетаётганди. Қизни энди ишга чиқмаётганидан, онаси билан сомса ишига ёрдам бераётганидан хурсанд бўлди. Ёмон томони ишда пайти ҳатто смсларига ҳам жавоб беродмайди баъзида. Бекорчиликдан дўстларига сим қоқади. Улар ҳали бир жиддий гап қилишларини билади. Телефонда ҳам теккизиб қўйишяпти. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 122~қисм Ферузани отаси Ҳамро каттани таъналари ва таъсири остида қизидан воз кечди. Унга қўшиб хотинини ҳам ҳайдаб юборди. Гулбибини ота~онаси у қадар ўзига тўқ оила бўлишмаса ҳам, қизлари ва набиралари учун қўлларидан келганини қилишди. Бироқ муолажа кўп миқдордаги пулни талаб қиларди. -Индаманг, ўлиб кета қолай,-деди барибир бор гапдан хабар топган Феруза. -Ундай дема болам,-йиғлади Гулбиби,-бекорга жонингни омон қолдирмади Худойим... Яшайсан болам. Феруза аччиқ жилмайди. 18 йил яшаган қиз, ҳудди юз йил яшагандек чарчаган эди. Мана ҳамма ундан юз ўгирди. Онасини қўлидан нима ҳам келарди... Аммо муолажалар узилмади. Қайтага улардан дори~дармон айтмай қўйишди. -Анави "блугер" ёрдам беряптими,- деди Гулбиби опа. -Йўқ,-деди шифокор,-у шовшув кўтариб кетди. Сизга бошқа одамлар ёрдам беряпти. Айтишни исташмади. Лекин ҳотиржам бўлинг, қизингиз оёққа туриб кетгандан кейин ҳам, қайтариш деган жойи бўлмайди. -Ростданми? -Аллоҳ ўзи меҳрибон,-деди отаси,-бандасини асрайман деса, бошқа бир бандаси ҳалок этолмайди. Улар номаълум сахийни дуо қилишарди. Бу ишни ортида ўзи пул қўшмаса ҳам, турган Саддам, Ферузани хавфсизлигини ҳам таъминлаб турарди. Феруза масаласи ферма билан чалғиган Ҳамро каттани бир муддат буткул ёдидан чиқиб кетди. У негадир бу иш тасодиф эканига шубҳалана бошлади. -Қизиқ,-деди акаси ва эндиликда бир ўзи қолган Шукур билан ўтирар экан,-менга жуда қизиқ туюляпти. Бу уччови ростдан тасодифий ўлим қурбони бўлишяптими? Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 123~қисм -Тўғриси, мен шубҳаланяпман,-деди Ахтам,- уччовини бирин~кетин ўлиши қандайдир ғалати. -Душманимиз ичимизда,-деб ўйлаяпман,-деди Ҳамро,-ферма ёнишини тасодиф эканига ишонмайман мен. -Навбат менга келдими шунда,- деди Шукур ака~укани ҳайрон қолдириб. -Нима?! -Шеф сизни одамларингиз бирин~кетин ўляпти... Мен қолибман. -Билмадим.... Аммо мен бу пухта режаланган қотиллик деб ўйлаяпман. Сен ўзингдан ҳушёр бўл. Фермадаги ҳаммани текшир. Милиция сўроқ қилгани етмайди. Шукур бош ирғади. У оҳирги ҳамтовоғи Борисни жизғанак бўлиб кетган баданини кўриб, кўнгли айниб кетди. Ҳаёлига навбат менгами деган фикр ўшанда кириб қолгани, чиқмаяпти. Бошлиқлари буйруғини бажариш учун ҳаммани ўзи сўроқ қилиш учун чақирди. -Ҳамма келдими?-сўради ишчилар ҳайрон бўлиб йиғилиб турганда. -Ҳа, ҳамма. -Тўти йўқ,- бир ишчи бепарво тишини кавлаб. -Ўзи у бугун кун бўйи кўринмади. -Терговдан кейин йўқ бўлиб қолди. Шукур ҳай майли деб бошида қўл силтади. Кейин... Кейин кечга бориб, ортиқча ҳеч нарса аниқлай олмаганидан кейин ҳаёлига Тўти тентак келди. Терговчи уни асли кимлигини сўраганда ҳеч ким жавоб бера олмади. Ростдан у ким ўзи. Уни қишлоққа Сурхон деган киши олиб келган. Уйидан жой берган. Кўп ўтмай у ўлди. Ўлишидан олдин, шу ерга ишга жойлаб кетган. Уни ҳамма чолни қариндоши деб ўйлайди-ю, лекин қандай қариндош эканини билмайди. Шукур Сурхон бувани уйига шуни сўраш учун бориб, яна ажабланди. -Уни отамга алоқаси бўлмаган. Йўлда ўзи эргашиб келиб нон~ош сўраганига раҳми келиб олиб келган. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 124~қисм Мана энди Тўти тентак қандай пайдо бўлган бўлса, шундай ғойиб бўлди... Шукур мияси ачиб, Меҳринурга қўнғироқ қилди. Аммо қизни рақами ўчганди. Ўрганиб қолган экан қайта~қайта терди. Аммо қиздан жавоб келай демади. Эртаси куни суриштириб, қизни кетганини эшитди. Ёнғин ўтиб гаплашганида, бир неча кундан кейинга қолганини айтганди кетишини. Қаерга борса, Шукур олиб бормоқчи эди. Қиз бунга рози бўлганди. Энди ҳеч бир хабар бермай кетгани камдек, телефонини ҳам ўчириб қўйибди. Шукур Шерлар қишлоғидан асабий кетар экан, уни Саддам кузатиб турарди. - Энди йўлидан чиқиб кўрчи, кўрасан мендан,-деди Шукурга ғаразли кўз қисиб қараб. Саддам қизни кетишга ва номер алмаштиришга мажбур қилди. - Ҳозир кетасан?-деди қизга,-нима қасдинг бор билмадим, лекин қасос чора эмас. -Сиз нима ҳам билардингиз! -Меҳри,-Саддам қизни иягидан аста ушлаб, ўзига қаратиб,-нима бўлганини эшитдим... Онанг учун ўч олишинг эмас, номини оқлашинг керак. -Нима? -Ҳамрони ҳамма сири очилади, мана кўрасан. Ўшанда буванг ва бошқалар олдида онангни ҳам номини оқлаймиз. -Буни иложи йўқ... -Иложсиз нарсани ўзи йўқ. Сен фақат менга ишон. Меҳринур ишонмади. Воқеадан анча йиллар ўтиб кетди. Нимани ҳам исбот қила оларди. Шундай бўлсада, Ҳамрони ўғлидан айрилгани, бунга у олган тўртинчи хотини сабаб бўлгани бир оз қасосини оромлантирди. Кетиш ва 3 ой бу ерга қайтиш ёки қайтмасликни ўйлаб кўриш тўғри иш деб ўйлади. Бир тарафдан Шукурдан ҳам қутилади. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 125~қисм Парвина шифохонада 7 кун ётди. "Олиб кетинг" деб ҳарҳаша қилаверганига Рашид ҳам чидодмади. Қолганини уйда олади деб чиқариб олди. Парвина Рашидни айни дамда ёнида кўпроқ бўлишни истардим. У кундан~кун тузалиб бораётган ва хотираси қайтаётган эрига қараб кўнгли жойига тушиб борарди. Рашид энди анча нарсани эслагани учун, Парвинага илгаригидек муносабатини тиклай бошлади. -Ҳайрият,-дерди Парвина Рашидни пинжига тиқилиб,-энди эслолмайсиз деб қўрққандим. -Парвина... -Ҳа, ҳали қандай тўйга рози бўлишганини эслолмадим,-деди Рашид бир куни,- ғалати бўлар экан, сени деб ташвишланиб юрган пайтларим хотирасида тўхтадим, ўзинг эса ёнимда. -Қайси бири яхши? -Жинни бўлдингми?-Парвинани юзини силади Рашид,-агар билсанг, жуда ёқимли. Миям қайғуряпти. Аммо жисмим аллақачон эгалик қилиб бўлган. Бир оз қизиқ. Мен ҳали умид билан умидсизлик орасидаман. Аммо воқеалар анча шиддат билан ўтиб, аллақачон мени миттичамни кўтариб юрибсан. Вақт машинасига тушиб қолгандекман. Ҳаммасидан яхшиси нима айтайми? -Ҳа,- Парвина қулоғига пичирлаб гапираётган эрини нафасига кўзлари сузилиб кетди. -Ҳоҳлаган пайтим тегина оламан... Эгалик қила оламан... -Бирам фикри бузуқ одам бўлгансизей,- қиқирлаб қочди Парвина,-мени кўриб шунақа нарсаларни ўйлармидингиз. Мен эса хонамгача кирсангиз ҳам қўрқмабман. Неча марта ёлғиз қолиб кетганмиз... -Кўрдингми? Сен учун қанчалар ўзимни жиловлаганимни. Бўлмаса қўлингдан ҳеч нарса келмасди. -Келарди. -Нима келарди,-хотинини бирдан қўлини белига қўйиб, беписанд туриб олганига кулгиси қистади Рашидни. -Тўй кечаси ёдингизга тушса билиб оласиз? -Нима бўлганди?-Рашид қизиқсинди. -Айтмайман. Лекин ўша куни... Таъзирингизни егандингиз. Кейин ялиниб... Эээ бўлди. Айтмайман. Бўлди кетдим. Уй ишларига қарашишим керак. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 126~қисм Парвина атай қочиб кетди. Рашид эса уни гапларини ўйлаб, миясини кавлай кетди. Аммо эслолмади. Оҳири чарчаб ўрнидан туриб кетди. -Бу хотин мени жинни қилади. Парвина эса ташқарига чиқиб ҳам, ўзини кўз таги билан кузатиб турган эрига қараб, кулгуси келарди. Роса ўйлаяпти нима бўлган экан деб. -Ҳа, опа нега кўз уриштиряпсизлар,- икковини қарашини Руфатни хотини Муҳайё сезиб қолди. -Ўзимиз,-пиқ этиб кулди Парвина,-биринчи кечамизни эслашга уриняпти. Муҳайё овоз чиқариб кулмаслик учун оғзини ёпди. -Ёмонсиз опа. - Ажаб бўлибди. Бир мияси қисилсин. - Икки овсин нима пичирлашяпсиз,- Сумайя ошхонага кириб келди. Икки овсин у билан қучоқ очиб кўришишди. У анчадан бери келолмаганди,-Янга, сиз ўтиринг ўзим ёрдам бераман,-деди Сумайя Парвинага. -Акам айтдими?-тиржайди Муҳайё,- эрини эси кетиб эркалиги тугади десак, яна авраб олди. Парвина кўзларини сузиб қўйди. - Бечора акам, ҳалиям қаерда хато қилганини билолмай юрибди. Бу гапга Парвина билан Муҳайё қўл ташлаб кулди. -Сумайя опа, бу кишим катта Қассобни йўриғига юритиб олган, Қассоб ўғли ип эшармиди. Манти ҳамири устида уччови кулишиб иш қилиб ўтирарди. Уларга бирров назар ташлаб кетган Қассобни хотини, ташқарида сояга ўтирган ўғлини ёнига борди. - Келинг, она. Нега куляпсиз? -Шу хотинни яхшисини топгансан~да. -Ўжар, тентак, эрка,-кулди Рашид. -Лекин шу қиз бағримни бутун қилиб, Сумайя қизимни қайтариб бердида. Ўзиям отанггача авраб олган. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 127~қисм Рашид кулиб қўйди. Ўзи ҳам шу тўпори феълига қизиқиб, охири кечолмайдиган даражада севиб қолди. Бошида ўзи келган пайти Шерларни қизига уйландинг дейишганда эси оғиб қолай деганини эслаб кулди. Ёз ҳарорати каби, иккисини қайта бир~бирига бўлган севгиси ошарди. -Менга қара,-деди Рашид пардоз столидаги нарсаларини тартиблаб, артиб ўтирган Парвинага бтр ҳафталар ўтиб,-нега мени калламни қотирдинг? -Нима деб, мер кўп қотираман каллангизни қайси бири,-тепасига келган эрига кўзгу орқали қаради Парвина. - Биринчи кеча қандай ўтиши керак бўлса, шундай ўтган экан~ку! Парвина қиқирлаб кула бошлади. -Ҳалиям эслаб юрибсизми шу гапни. -Нима каромат кўрсатганингни эслай дегандим. -Эсланг деб атай ичингизни қиздирдим. Биринчи Пулсеварингизни эсладингиз~ку. Шундай бахтли кунимизни эслолмайсиз! -Ҳиммм, бахтли бўлганмидинг?-Рашид ҳам жиғига тега бошлади Парвинани,-энди бошқа яқинлашмайсиз деб ёлғондан йиғлаган экансан~да. Парвинани қовоғи уйилди. -Пулсевар мавзусидан қочманг. Сиз уни мендан аввал эсладингиз. Рашид отдан тушса ҳам, асло эгардан тушмайдиган хотинига завқ билан тикилди. Бу безорини жиловлаб бўлмаслиги учун кучли севиб қолган бўлса керак. 🍀🍀🍀 Ҳамма нарса бир бошидан изига тушаётгандек туюларди ҳаммага. Гарчи ҳали сирлар, ҳали очилмаган жиноятлар бўлсада, ёз анча тинч ва ғавғолардан ҳоли ўтди. Феруза шифохонадан чиқди. Йигитали отасини уйига кўчиб ўтди. Чунки янгаси оғир касал бўлиб деярли шифохонада умри ўтарди. Катталар, Шерлар ва Қассоблар келишиб олгандек ёз бўйи бирон ортиқча ҳаракат қилишмади. БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ. Кейинги қисм учун реакция қолдириб кетинг #Мафтуна_Абдуллаева
    4 комментария
    37 классов
    Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 149~қисм Улар иккиси ўртасидаги суҳбат очиқланмаганди. Саддам яна келишини, агар Йўлчи, очиқ гапирмаса Саддам қўлидаги далилларни ишга тушириб, унинг очиқликда юрганини исботлаб беришини. Агар шундай бўлса, бу ишда ёрдам берган тоғасига ҳам яхши бўлмаслигини тушунтириб кетганди. Мана энди яна бориб ҳақиқатни билиши керак. Меҳринурга ким кўз тикканини билса, биринчи ўшани тумшуғидан тутарди. Уни келганини кўрган Йўлчини тоғаси, ҳамширага Йўлчини олиб келишни буюрди. - Салом,- яхшимисиз Саддам бу гал ўзидан катта бўлган Йўлчига Тўти тентак эмас, Йўлчи сифатида қараб. - Келдингизми?-деди в хотиржам. Демак кутган. -Ҳа. Бир ҳафта ўйлаб олишингизга етди менимча. -Ҳа. Фақат битта шартим бор. Тоғамни қўшмайсиз. Гўёки мен бу ердан қочиб кетган бўлай. Тоғам мени бор деб қайт қилган ҳужжатлар тўғирлади. Мен қамалишдан қўрқмайман. -Розиман. Эшитаман сизни. -Мен Татуда ўқиб юргар пайтим, бундан 7 йил аввал. Тоғамни қизига унаштирилдим. У тоғамни асранди қизи эди. Аммо тоғам чақалоқлигидан ўзи катта қилгани учун жуда яхши кўрарди. Ирода жуда қувноқ қиз эди... Тўйимиз бўлиши керак эди. Иккимиз лола сайлига чиқдик. Кечга қолиб кетдик. Иродага машинага ўтириб тур деб ўзим, бензин тугагани учун йўлдан ёрдам олгани чиқдим. Ортимдан Ирода ҳам келди. Мен дарахт панасида қолганим учун кўрмай исмимни бир~икки чақирди. Телефонда гаплашиб бўлиб, унга машинага ўтириб тур дедим. У кетди. Аммо учта махлуқ уни кўриб улгурган экан. Ёрдам баҳонасида тўхташди. Мен уларни нияти кеч англадим. Кўз олдимда Иродани топташди,-Йўлчини кўзларида чексиз изтироб пайдо бўлди. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 150~қисм Саддам ҳам буни тасаввур қилиб ғазабдан қизиб кетди,-кейин бошимга уриб кетишди. Қўрқишмади шунчалик. Чекиб олишганди менимча. Ўша куни тоғам мен телефон қилиб қаерда эканимни айтганим учун етиб келиб бизни топибди... Гап~сўздан қўрқиб ҳеч нарса қилишмаган. Иродани ҳам аҳволи оғир бўлгани учун судма~суд юришни лозим кўришмаган. Мен ўзимга келганимда, Ирода ўзини осиб қўйганини эшитдим. У ақлдан озиб қолган экан. Жуда таъсирчан қиз эди... Ўша кундан мен учун ҳаёт тугади. Қалбим қасос ўти билан ёнди. Бошимдаги жароҳат сабаб дудуқ бўлиб қолдим. Онам ўтиб кетган, отам билан турардим. Мен уларни акаларимга топшириб ўзим жиннихонага қамалиб олдим. Қасос режамни фақат тоғам биларди. Мен уларни суратларини чиздирдим. Қидириб топдим. Жиннихонада икки йил жинниларни ўргандим. Кейин ўша ифлослар яшайдиган жойга йўл олдим. Фермага жойлашиш йўлини қилдим. Кейин уларни ҳар бир ҳаракатини кузатдим. Фермани, эгаларини ўргандим. Шарпадек эдим гўё. Менга умуман эътибор беришмасди. Мен эса жим кузатардим. Қанча ифлосликлари гувоҳи бўлдим уларни. Лекин улар билмасди. -Батафсилроқ... Нималарни кўрдингиз? Аниқроғи нечта қотиллик гувоҳи бўлдингиз? -Учта,-чуқур нафас олди Йўлчи,- биринчиси, Шукур алдаб йўлдан урган бева аёлни укаси. Аҳмоқ аёл Шукурни гапига кириб фермага келди кечаси. Аммо бир эмас беш эркак қўлига тушди. Камига, яна келасан бўлмаса ялонғоч суратларингни тарқатамиз деб шантаж қилишди. Аёлни ўзи айтганми ёки укаси у келди кейинги гал опасини ўрнига. Ўша куни уни ҳеч нарсани тан олмай жўнатиб юборишди. Бироқ, бир ҳафта ўтиб, унинг қонга ботган кўйлагини ёқишганини кўрдим. Энг даҳшатлиси эса, Ахтам уни ўлдириб, худди мол бўлаклагандек бўлаклаб чиққанди. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 151~қисм Ўшанда биринчи бор Ахтамни кўзларини кўргандим. У худди севимли ишини қилаётган ишқибозга ўхшарди. Бу одам қонсирар экан. Бошида қўрқдим. Хато қилсам мени ҳам шу кун кутарди. Лекин кейин барибир қасосим устунлик қилди. Кузатишда давом этдим. Иккинчи қотилликка 3 йил ўтиб гувоҳ бўлдим. Ўшанда улар бир фоҳишани олиб келишди. Кейин ораларида жанжал чиқди. Борис қизни уриб ҳушидан кеткизди. Шу пайт Ахтам келиб қолди. Биласизми, у одам ўлдириб завқ олади. -Нима деяпти бу?-деди қизга ишора қилиб. -Ўзи бир тийинга қиммат фоҳиша. Нози хоним билан ҳам чиқишмай қолган. Ҳаддида ошиб кетган экан. Бир тарбиялаб қўйинглар деганди. Одамга ёмон сакраяпти. Ахтам қизни яхши танир экан, мамнун иршайиб ётоғига олиб кириб кетди. Кейин уни майдаланган жасадини шотирлари, аввалги сафаргидек, Жаркўлга улоқтириб келишди. -Жаркўлга. -Ҳа... У ерда улар, қопга тош солиб бўлакланган жасадларни ташлашади. -Учинчи қотилликчи. -Мен айнан шу қотилликдан кейин, буларни уруғини қуритишни бошладим. У ёш қиз эди. Бечорани йиғлаб ялингани ҳамон қулоғим остида... Эски ярамни таги билан қўпириб, қонини оқирди бу воқеа. Қизга ёрдам беролмадим. Аммо шундан кейин ўзимда уларни ўлдириш мақсадини мустаҳкамладим. Ўша куни Шукурни қўлимга тушиб қолган телефонини ўғирладим. Қишдан баҳоргача ҳар бир ҳаракатимни машқ қилиб, ниҳоят биринчи қадамни қўйдим... -Турсунали шунчаки юраги ёрилиб ўлмади тўғрими?-Йўлчи жим бўлиб қолгани учун суҳбатни давом эттириш учун деди Саддам,- Ашур ҳам, Борис ҳам тасодиф қурбонлари эмасди. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 152~қисм Ҳамро катта ферма билан чалғигандек кўринарди. Ёнган жойларни тиклаш, янги ишчилар олиш, уларни назорат қилиш ҳаммаси ўзига қолиб кетганди. Аммо шунча ишдан ортиб, Йигитали билан Айдани орасини ҳам боплаб бузиб юборди. Ўша куни Зиёни ўгай қизини суратини кўриб ёқтириб қолди. Айни у истагандек. Бўйи узун, озғин, оппоққина. Ҳамро каттани кўнгли роса суст кетди. Бу гал қизни обдон суриштирди. Бир гал тили куйди. Шу сабаб яхшилаб суриштирмоқчи бўлди. Бироқ юзаки суриштирувни ўзиданоқ, қизни ортидан Йигитали чиқиб келди. Ҳамро каттани яраси бир оз тилинди. Қани энди Ферузани ҳам шунақа суриштирганда. Балки ўғли ҳақида ҳабар топиб, ўзига бошқа эрмак топарди. Самирга~ку барибир олиб бермасди. Ҳар қалай вазият бу томонга кетмасди. Ўғли ройиш эди. Бир~икки дўқ қилса кечарди... Аммо Йигитали бошқа масала. У битта қиз учун ўзини осиб ўтирмайди. Бу масалани бошқача ҳал этиш керак. Ҳамро катта акаси барибир оддий оила қизини олиб бермасди, ўғлига. У аллақачон қиз топиб қўйибди. Фақат бир айтганига Йигитали унамади. Ҳали вақт ўтаверсинчи, деб қўйганди Ахтам катта. Ҳамро катта айни жойда акаси ва янгасидан фойдаланишга қарор қилди. -Ака, Йигиталини бошини иккита қилиш ҳақида ўйламаяпсизми? Жуда бебош бўлиб кетяпти. Бу туришда бир кун уйингизга кимнидир етаклаб келади. Кеча Жонузоқ амакимни кўргандим. Набирасини келин қиламан деб юргандингиз. Тинмай совчи келаётган экан. Бериб юбораман деди. Менга тегиштирдими билмадим. Йигиталини бебошлигини билганим учун бир нарса деёлмадим. Гапингиз ўтадими йўқми? Ҳамро катта акасини феълини билади. Ҳаммага ҳукмини ўтказиш севимли иши. Укасини гапи аниқ ҳамиятига тегди. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 153~қисм - Мен Самир учун жим юрибман. Аммо лавз қилиб айтдимми, олиб бераман ўша қизни. Ҳамро катта Ахтам каттадан анчайин айёрроқ эди. Осонгина вазиятни фойдасига буриб келинини ишга солди. Назира хонимга ота~бола орасини бузилмаслигини истайдиган одам бўлиб, ўша қиз билан гаплашиб қўйинг деди. Айни пайтда, бу Назира хоним учун ҳам, Йигитали билан унинг зарарига ўйнайдиган жанжални чиқаришни айни муддаоси эди. Икки шайтон бир бўлиб, ҳали ғўр ёшларни ўз фойлари томон буриб юборишди. Назира хоним келгунга қадар Зиёнинг ҳам вазифаси бор эди. Нурхонни Айдага қайраш. Ўгай қизи учун Ҳамро унга кўп пул таклиф қилдики, қандай қўл ташлаганини билмай қолди. -Ҳуллас, иш жуда силлиқ битиши керак. Ўгай қизинг ўйнашиб юрган бола жияним. Биринчи уларни ажратиб юборасан. Кейин узоқ бир такасалтанг қариндошингдан топасан. Тополмасанг ўзим топиб бераман. Қизни ўшаларга эрга берасан. Чимилдиққа эса мен кираман. Зиёга иш қийин туюлмади. Қизини эрга бериб, хотинини ушлаб ўтирармиди. Ошхона ҳам, уйи ҳам ижара. Хотинини уйини сотиб тиқиб қўйибди. Ҳаё ҳайт деб кетиб юборади. Тузилган режалар мукаммал чиқди. Йигитали билан Айда ораси бузилди. Бироқ Айда уйдан кетиб қолди. -Зиё, Айда кетиб қолибди,-деди бозордан гўшт ва пиёз олиб келганида, эрталабдан ёмон хабар айтиб. -Нега кетади? Қаерга кетади?! -Қишлоқлик холамникига. Ёшлигида мен ишлаган пайти кўп ўша ерга олиб бориб қўярдим. Улар ҳам қизларидек кўрарди. Сизга текканимдан кейин 2~3 марта бизникида яшасин энди деб ҳам айтишган. Мен рози бўлмагандим. Ўша ерга кетиб қолибди. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 154~қисм Зиё хотинига тарбиясиз қиз ўстирганини 10 марта айтиб Ҳамрога вазиятни тушунтирди. -Индама, бир муддат Йигитни кўзидан пана бўлгани ҳам маъқул,- деди пинаги бузилмай. Фақат қайси қишлоқ эканини суриштирди. Шерларни қишлоғи бўлиб чиққач иршайди. -Ўзи ёнимга бир қадамга келибди. Бу ёғига Йигит тинчиб кетгач, ҳаракат қиладиган бўлди. -Барибир қўлимга тушасан қушча,-деди у кўзини юмиб қизни тасаввурига келтириб. 🍀🍀🍀 Жайрона туғриқхонада қатор анализлар топширди. Преэклампсия ташхиси қўйилди унга. Жайронадаги Қон босимининг кўтарилиши, пешобда оқсил миқдори. шишлар,(Айниқса, юз, қўллар ва оёқларда пайдо бўлган кучли шишлари) Преэклампсия аломатлари экан. Оҳирги пайтлар унда касалликни қўшимча белгилари Кучли бош оғриғи, кўришнинг бузилиши (кўз олдида "чивинлар" учиши, хиралашиш, нурларга сезувчанлик), юрак уриши ва нафас қисиш, тез вазн ортиши (ҳафтасига 1 кг дан кўп) пайдо бўлган экан. Шифоркор касаллик ҳақида Мардбекка тушунча берди: - Преэклампсиянинг хавфли томонлари: Она учун: Эклампсия: Преэклампсиянинг энг оғир шакли, тиришишлар ва ҳушдан кетиш билан кечади. Бу она ҳаётига бевосита хавф солади. HELLP синдроми: Жигар, қон ва буйраклар фаолиятининг жиддий бузилиши. Буйрак ва жигар етишмовчилиги. Ўпка шиши. Эрта туғруқ ва унинг асоратлари. Кесарча кесиш эҳтимоли. Бола учун: Ҳомиланинг ўсишдан орқада қолиши. Преэклампсия йўлдошга қон келишини камайтириб, ҳомилага озуқа ва кислород етиб боришини сусайтиради. Ҳомиланинг гипоксияси: Кислород етишмаслиги. Плацентанинг эрта кўчиши: Бу ҳомилага жиддий хавф туғдиради. Мафтуна Абдуллаева #БЕЗОРИ_3 155~қисм -Энди нима қилиш керак,-деди Мардбек шифокор гапларини яхши англамай. - Преэклампсиянинг ягона "тўлиқ давоси" — бу ҳомиладорликни тугатиш (туғруқ). Ҳозирча Мунтазам шифокор кўриклари, қон босимини ўлчаш, сийдик ва қон таҳлиллари. Шифохонада даволаймиз. Қон босимини туширувчи дорилар: Қон босимини меъёрда ушлаб туриш учун. Қувватловчи терапия: Магний сулфат каби дорилар эклампсиянинг олдини олиш учун ишлатишимиз мумкин. Вазиятга қараб Она ва боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур бўлса, ҳомиладорликни муддатидан олдин тугатишга қарор қилишимиз мумкин. -Болани олдириш керакми? -22~23 ҳафталик болаларни ҳам замонавий аппаратлар туфайли асраб қолиш мумкин.    Мардбек бош ирғади. -Энг аввало, хотинимни соғлиғи муҳим,-деди шифокорга. -Ҳаммаси яхши бўлади ташвишланманг,- деди шифокор. Мардбек онасини чақирди. Айни дамда уни кўпроқ ёрдами керак бўлади. Жайронани аҳволи ҳақидаги ҳабар тарқалиб, Шерлар бирин~кетин Мардбекни олдига бориб хабар ола бошлашди. Сумайя ҳам Сарвар билан қўшилиб бориб келди. Улар қайтиб келгач, Парвина янгасини сўраш учун учиб борди. -Шифокор назоратида. Агар зарур бўлса туғдириб оламиз дейишди. -Бола тирик қолармикин? Акам янгамни ўйлаб жинни бўлаёзгандир. Менга рухсат бермади акангиз. -Узоқ йўл, шу ердан дуо қилиб туринг. Парвина кўнгли бузилиб уйига қайтди. -Тинчликми?-Рашид аллақачон вазиятдан хабардор бўлса ҳам сўради. #Мафтуна_Абдуллаева
    4 комментария
    29 классов
    #ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  Йигитали ўша куни Улуғойга бир оғиз сўз билан бўлса-да эътироз билдирмади. Биладики, Улуғой ҳам ўзи сингари ижрочи. Унга гапиргандан фойда ҳам йўқ. Шу кундан бошлаб Йигиталининг бу уйдан янада кўнгли совуди. У ўзини теварак —атрофи олтин қумлар билан ўралган саҳрода бир пиёла сувга зор ташна йўловчига ўхшатарди. Бойлик бўлса-ю, кўнгилда ҳаловат, ҳузур, айниқса муҳаббат бўлмаса —бари бир пул экан. Хазинани қўриқлаган ит учун унинг қиймати бир парча суякли этчалик бўлмас. Вазифасини бажаради холос. Йигитали ҳам авжи ўйнаб куладиган, ҳаётдан завқ оладиган йигит ёшида эди. Устига устак бир маротаба кўнглига муҳаббат меҳмон бўлган йигит унинг бор жозибаси ва қудратини аллазамон ҳис қилиб бўлган эди. Айниқса Хонзодани ўз никоҳ тўйида учратганидан буён юраги қарама-қарши туйғулар исканжасида қоврилгани қоврилган эди. Онасидан Хонзоданинг ресторан раҳбари эканлигини эшитганида эса бу хабарни ёлғон деб ўйлади, аммо тез орада бу сўзларнинг бари тасдиғини топди. Йигитали ахири чидай олмади. У бугун "Feruza" ресторани ёнидаги кўчанинг қарама-қаршисига қандай бориб қолганини сезмай қолди. У Хонзодани жуда кўргиси келганди. Кундузги соат ўнларда Хонзода ресторан эшигидан чиқиб зулукдек қоп-қора машинага ўтирди-ю, уни ишонч билан ҳайдаб кетди. Тез орада хаёлларини йиғиштириб олган Йигитали машинасини аста силжитиб Хонзоданинг изидан таъқибни бошлади.    Хонзода пойтахт кўчаси бўйлаб моҳирлик билан машинани бошқарар экан дастлаб нуфузли банкка кирди. Йигитали унинг ортидан банкка кирсаммикан деб тараддудланиб турганда Хонзода тез орада у ердан чиқиб яна йўлга тушди. У тез орада янги қурилган кўп қаватли турар-жой бинолари яқинида тўхтаб бекат яқинида турган отаси Мадумар акани олиб машинасини жилдириб кетди. Йигитали Мадумар акани қизини ёнида кўргач хафсаласи пир бўлиб изига қайтди. У дўкондаги кабинетига келганда боши сим-сим оғрир эди. —Йигитали Райимович, тобингиз йўқ кўринади? — сўради у ерда котиба вазифасини бажарувчи Лаълихон, — аччиққина қаҳва дамлаб берайми? — Майли, — деди Йигитали кўнгли гум озиб, — берақолинг. Лаълихон зумда қаҳва дамланган антиқа чойнак ва финжон билан унинг ёнида пайдо бўлди: — Шуни ичиб кўринг. Америкадан келтирилган қаҳва. Барча чарчоқларни олиб, юрагингни ёзади, —деди Лаълихон қўнғироқдек овози билан. Йигитали Лаълихон узатган финжонни олар экан қўли Лаълихоннинг бармоқларига тегди. Аёлнинг бармоқлари у узатган қаҳва каби қайноқ эди. — Келинг, менга шерик бўлинг. Негадир юрагим тарс ёрилгудек бўляпти, — деди Йигитали унга зимдан тикилиб Лаълихон унинг раъйини қайтармай рўпарасидаги ўриндиққа чўкди. — Қаҳвангиз ҳақиқатдан ҳам шифобахш экан, —деди Йигитали ундан оҳиста хўплар экан, — олинг ўзингизга ҳам қуйиб ичинг. —Хўп. Лаълихон назокат ила қаҳвадан қуйиб хўплар экан Йигитали унга навбатдаги саволни берди: — Бу ерда анчадан буён ишлайсизми? — Ҳаа, —шаҳло кўзлари жовдираб юзига қизиллик югурди жувоннинг, — турмушим бўлмай уйга қайтганимдан сўнг холам "Жуда сиқилиб кетдинг, озроқ одамларга қўшилиб дардингни аритгин" дея шу ишни тавсия қилгандилар. —Холангиз? — Улар узоқ йиллар шу ерда сотувчи бўлиб ишлаганлар. Ҳозирда оилалари билан Туркияга кўчиб кетганлар. — Ўзингиздан гапиринг, Лаълихон, —деди креслога ҳорғин ястаниб саволга чоғланди Йигитали, — нега турмушингиз бўлмаган? Қайси кўзи кўр йигит шундоқ аёлнинг қадрига етмади? Лаълихоннинг серкиприк кўзлари ёшланди: — Бири кам дунё экан-да, Йигитали ака. Ота-онам турмуш ўртоғимнинг мол-дунёсига учиб, ўзлари билмаган ҳолда мени гиёҳванд йигитга раво кўришганлигини тўй ўтгач билиб қолдим. Аммо унда кеч эди, ортга йўл йўқ эди. Ахир отам қайнотамнинг қўлида ишчи бўлиб ишлардилар, бунинг устига тўйнинг барча ҳаражатларини куёв томон кўтарган эди. Хуллас мажбуран шу хонадонда яшаб қолдим. Аммо тенг тенги билан деганлари рост экан. Гарчи тан-у жоним соппа-соғ, ўзимга яраша чиройим бўлса-да, бу хонадонда камситилишдан бошқа нарсага арзитилмадим.. Ўзларининг ўғиллари гиёҳванд бўлса-да, у кишилар олийнасаб , мен эса "гадойвачча" кўрилавердим. Эрим эса борган сари ҳаддидан ошаверди. У тобора тубанлаша борган сари қайнона-қайнотам бунга мени айбдор ҳисоблайвердилар.Эрим билан уч йил яшаб фарзандли ҳам бўла олмадик.Бунга ҳам мени айбдор қилиб турткилайверишгач, охири чидай олмай бир куни портладим: — Уйингиз ҳам, мол-дунё, давлатингизга ҳам тупурдим,-дедим дағ-дағ қалтираб,- ҳаммаси бошингизда қолсин! Уйингизни елкамни чуқури кўрсин! Мен гадойвачча бўлсам, энди ўзингизга муносиб оиладан келин қилинг! Мен ота-онамникига қайта олмадим, тўғрироғи уларнинг саволларига жавоб беришга юрагим бетламас эди, шунинг учун тўғри холамларникига бордим. Уларнинг эрлари ўқимишли, оқ-қорани таниган киши эди. Холамникидагилар мени тўғри тушунишди. Поччам бўлган воқеаларни айтиб бериш учун бизникига отланганларида у ёқдан эримнинг вафот этгани ҳақида хабар келди. У охирги қабул қилган гиёҳванд моддасида дозани ошириб юборган экан. Хуллас эримнинг ўлими ҳамма нарсага сўнгги нуқтани қўйди. Ўғилларининг ўлимидан сўнг қайнота-қайнонамнинг мен билан ортиқ ишлари бўлмади. Шундан буён ўз ҳолимча ишлаб юрибман. — Сиз ёш, чиройли аёлсиз, —деди Йигитали аёлга қизиқсиниб қараганча, — нега иккинчи бор турмуш қуриш ҳақида ўйлаб кўрмадингиз? — Э бир марта эрга тегиб нима кўрдим-у, иккинчи марта турмушга чиққанда нимага эришардим? Балки қачондир турмушга чиқарман, ҳар ҳолда ҳозир эмас. — Ҳай майли, ўзингиз биласиз. Қаҳва учун раҳмат, анча енгил тортдим. Бошимни оғриғи ҳам анча қўйиб юборди. — Истасангиз бошингизни уқалаб қўяман. Бу борада дипломим бор. Анча енгил тортасиз, — деди Лаълихон шаҳло кўзларини масъумона пирпиратиб Йигиталига тикканча ўрнидан турди, — қани кўзингизни юминг-чи? — Йўғ-ей!? — ҳижолат тортди Йигитали, — сизни овора қилиб қўяман-ку? — Овораси бор эканми, Йигитали ака? — деди эрка тил билан Лаълихон ва Йигиталини бошини аста уқалай бошлади. Йигитали жувоннинг ҳаракатидан кўзларини юмиб ўзини унинг ихтиёрига топширар экан бутун хаёли ҳозиргина Лаълихондан эшитган ҳикоя таъсирида эди. "Лаълихон билан тақдирларимиз нақадар ўхшаш экан, —дея ўйлар эди у, — икковимиз ҳам давлатманд инсонлар қўлида ўйинчоқ эканмиз. Лаълихон-ку, ҳозир эркин қуш бўлибди, мен эса олтин қафасга банди қилинган қушман. Қачонгача давом этаркан-а бу аҳвол? Очиғи уч ойда бари жонимга тегди. Мен ҳам эркакман ахир. Қачонгача аёли бор тул эркак бўлиб юрарканман? Бир эркак сифатида аёл парвариши, меҳрига зорман . Қани энди турмуши ўртоғим Лаълихондек чаққон, эпчил кўнгил олишга уста бўлса эди? Аммо Паризод... Йўқ унинг дарди тузаладиган кўринмайди. Агар унинг дардига даво бўлганда эди қайнотам шунча пули билан аллақачон уни оёққа турғазиб юборган бўларди". Йигитали юзида хушбўй аёл нафасини ҳис қилиб эти жимирлаб кетди. — Йигитали ака, — майин шивирлади Лаълихон, — давом этайми?    🍂 — Ҳусан ака, бу сизнинг "доля"нгиз, — деди Ўлмас чўнтагидан бир даста доллар чиқариб стол устига қўяр экан, — бу ой ҳам чакки ишламадик. Ҳусан Давронов стол устидаги пулларга кўз қирини ташлаб авзойи бузилди: — Менга қара, сен босар-тусарингни билмай ҳам бўйидан, ҳам энидан уришга тушгансан шекилли. Мени" доля"м шунча бўлса ўзингни хизмат ҳаққинг қанча бўлди? Мақтов эшитаман деб тараддудланган Ўлмас эсанкираб қолди: — Ҳа энди жуда унақа от билан туя бўлиб кетгани йўқ. —Сенингча шундай. Аммо атрофдагилар кўр эмас. Икки ойга қолмай нархи ўттиз минг долларлик машина олиб минганингга қараганда, нафсинг яхшигина ҳакалак отган кўринади. — Ҳусан ака, мен у машинани ўз пешона теримга олганман. Мен... — Сен чўпчагингни бориб бошқа одамга айт! Билиб қўй халқда бир мақол бор. "Кам, кам еган, ҳамиша еган!" . Сен эса оғзингга икки қўлинг тугул оёғингни ҳам тиқа бошлабсан. Кечаги тўйга қилиб чиққан бозорингни кўрдим. Э ўғри бўл, ғар бўл —инсоф билан бўл! Сотиб олган маҳсулотларингни деярли барчаси бир тийинга қиммат, "ўқланган" нарсалар-ку? Ростини айтсам уларни кўриб юрагим "шууув" этиб кетди. Дастурхонга қўйилган қазини кўр! Кесилган четлари бурдалангандек жимжимадор бўлиб ётибди. Бу унинг асл маҳсулот эмаслигини билдиради. Анави гўштли рулетларни-ку, қўявер. Тўйни охиригача столда турганнинг ўзида питиғи чиқиб кетади. Маринадланган қўзиқориннинг ранги тоза эмас, аллақайси қўлбола цех маҳсулотини олиб келгансан. Асални айтмайсанми? Ҳали тўй бошланмасдан товланиши йўқолаяпти. #xazon_rezgi -131-
    6 комментариев
    61 класс
    #ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  🍂 Ваниҳоят қизғин тайёргарлик ишларидан сўнг Ҳорун Рашидовнинг Штатларга учиб кетадиган вақти аниқ бўлди. У билан бирга кетадиган асосий ишчи-ходимлар ҳам чет эл сафарига тахт бўлгандилар. "Feruza" ресторани ходимлари ҳам ўтган галдагидек каби бу сафар ҳам хайрлашув маросимини интиқиб кутаётган эдилар. Улар бу сафар Ҳорун Рашидов ўз ўрнига узил-кесил бир инсонни раҳбар қилишга тайёргарлик кўраётганидан хабар топган эдилар, шу сабаб ходимлар орасида ўша инсоннинг ким эканлигини билишга қизиқиш жуда кучайган эди.    —Балки у ўтган сафар Ҳорун аканинг ўрнига директорликка қолган Ҳусан Давроновдир? —деган таҳминга боришаётган эди кўпчилик, — ҳар ҳолда Ҳорун ака Ҳусан акани бекорга ўрнига қолдирмагандир? —Ҳорун ака ресторанни сотганмишлар, — деди деди бир гуруҳ ходимлар, — балки бу гапларда жон бордир. Ахир шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди. Йўқса бундай миш—миш қаердан чиқсин? — Қизиқсизлар-а? Билсангизлар бой бекорга бой бўлмайди, — деди бошқалари, — ақли бор одам пул тушиб турган манбани бировга бериб қўярканми? Ундан кейин-чи, кейинги вақтларда Ҳорун акани бир хоним билан кўп кўришяпти экан. Балки бу ерда ҳам бир гап бордир? Ҳали бу ёқда ресторанга талабгорлар орасида Ҳорун аканинг синглиси ҳам, куёви ҳам бор. Майли ўша кун келаверсин-чи, бир гап бўлар. Биз бу ерда мингта тахмин қилганимиз билан, Ҳорун ака кимни мўъжал қилганлар, ўзлари биладилар. Ва ниҳоят барча саволларга узил-кесил жавоб олинадиган ўша кун келди. Ҳорун Рашидовнинг кўрсатмаси билан "Feruza"нинг асосий залида рестораннинг барча ходимлари учун энг қиммат таърифда тўкин дастурхон ҳозирланди. Белгиланган муддат — кеч соат ўн саккиз-у ноль нолда рестораннинг барча ходимлари ўзларига ажратилган стол атрофидан жой эгалладилар. Бироқ даврада ҳали маросимнинг энг асосий қаҳрамони бўлмиш Ҳорун Рашидов кўринмас эди. — Хонзода,—дея илтимос қилган эди бир кун аввал Ҳорун Рашидов, —илтимос, эртанги кунги маросимга ҳув анави бизнинг уйда чет элликлар билан бўлган учрашувга миллий либосда ташриф буюрган эдинг-ку, ҳудди ўшандай кийиниб келгин. — Тинчликми, Ҳорун ака, — ҳайрон бўлди Хонзода, — илгари сира бундай илтимос қилмас эдингиз? — Эртага Феруза билан турмуш қуришимизни ходимларга эълон қилмоқчимиз. Сен унинг ёнида келин дугона бўлиб турсанг дегандим. Биласан, у жуда уятчан қиз. Ўзини ноқулай ҳис қилмасин. Сен учун эса жамоамиз ўз оилангдек гап. — Хўп бўлади! — юзлари яшнаб кетди Хонзоданинг, — сизлар учун бирам ҳурсандман. Хонзода кечаги суҳбатни ўйлаб қўлидаги соатга қарар экан ўзига тикилиб қараб қолган Жалолиддинга кўзи тушиб, нигоҳларини четга олди. У кейинги вақтларда ана шу йигит —Жалолиддин ҳақида тез-тез ўйлайдиган бўлиб қолганлиги ўзи ҳам ич-ичидан тан олиб юрарди. Маъюс чеҳрали, мард ва самимий бу йигитнинг кўзларидаги мунг Хонзодани ўзига сеҳрлаб қўйгандек эди. У Жалолиддиннинг ёнида бутун дунёни унутгандек бўлар, гўёки йигит оламдаги бор ғам-ташвиш юкини ўз зиммасига олиб Хонзодани буларнинг баридан озод қилиб енгил нафас олишига имкон яратиб бергандек бўларди. Хонзоданинг нозик кўнгли киши билмас ҳолда Жалолиддинга талпинадиган бўлиб қолганди. Айниқса Йигиталининг никоҳ тўйида уни ёнида туриб далда бергани, юпатгани, ҳимоя қилгани Хонзодага бошқа таъсир қилган эди. Ўша куни Жалолиддин Хонзоданинг кўзига нажот фариштасидек бўлиб кўринган эди. Унинг "Мунчоқкўз" деган сўзларини кейинчалик юраги орзиқиб эслайдиган бўлиб қолганди. Жалолиддин Хонзоданинг гўёки Йигитали куйдириб кул қилган кўнглига қўйилган ҳузурбахш малҳам эди. Хонзода унинг марҳума аёлига бўлган садоқатига гувоҳ бўлиб, Жалолиддинга нисбатан янада ҳурмати ошган эди. Ҳозир ҳам Жалолиддиннинг нигоҳи ўзига қадалгани кўриб юзлари лов-лов ёнган Хонзода, юрагининг урганини биров сезиб қоладигандек бесаранжом бўлиб қолди. Яхшики шу пайт залга Ҳорун Рашидов суюклиси Феруза, синглиси Мунира билан бошлашиб кириб келди. Залдагилар улар ўрниларидан туриб қарсак чалиб кутиб олдилар. Ҳорун Рашидов йиғилганлар орасидан Хонзодани кўзлари билан излаб топди ва "Ферузанинг ёнида бўл" дегандек ишора қилди. Хонзода Ҳорун Рашидовнинг ишорасига бош ирғаган ҳолда тезда оппоқ либоси ўзига ярашган Ферузанинг ёнида ҳозир бўлди. Хонзода Мунира ва Феруза билан кўришиб олгач, уларни тўрдаги безатиғлик стол ёнига бошлади. — Ассалому алайкум, қадрли жамоадошларим, —дея ўз нутқини бошлади Ҳорун Рашидов,— барчамиз учун қадрли бўлган "Feruza" ресторанининг жонкуяр ходимлари. Бугун сиз билан ҳудди ўтган галдаги каби Америка сафарига кетиш олдидан хайрлашув дастурхони атрофида йиғилишни ният қилган эдик. Аммо бугун кутилмаганда ўзимиз учун қувончли бўлган яна бир хушхабарни сизлар билан бўлишишга имкон туғилди . Мен ва Феруза хоним ҳозиргина ФҲДЁ бўлимида расмий тарзда қонуний никоҳдан ўтдик ва Рашидовлар оиласи дея эътироф этилдик. Бу ерга келар эканмиз, ушбу оқшомни бизнинг никоҳ оқшомимиз сифатида сиз юрагимизга яқинлар билан биргаликда нишонлашга қарор қилдик.    Зал бўйлаб гулдирос қарсаклар жаранг сочди. Йиғилганлар ўрниларидан туриб раҳбарларини чин қалбдан табриклашар ва улар учун астойдил қувонишар эдилар. — Келинглар, —дея жилмайиб сўзида давом этди Ҳорун Рашидов, — айни дамларда барча ташвиш ва муаммоларни унутиб юракдан яйрайлик. Ахир биз энг яхшисига муносиб эмасмизми? — Тўғри, тўғри!- деган хитоблар янгради теварак-атрофдан ва тез орада давра шўх рақсга тушиш истагида бўлганларни ўз қучоғига олди. Хонзода Ҳорун Рашидов ва Феруза учун ҳаммадан ҳам кўп ҳурсанд бўлганди. У ҳам ўзини даврага чорлаган Шабнам ва "Сеҳр"нинг дилбар қизлари билан рақсга туша бошлади. Кутилмаганда унинг кўзи ўнг томондаги гуруҳда ўзи тенги йигитлар билан ҳангома қилиб турган Ҳорун Рашидовнинг куёви-Давронга тушди ва рақси секинлашди. "Оббо,— ўйга толди Хонзода, — шу кам эди. Ишқилиб ўтган гапларни кавлаштириб асабимни емаса бўлди бу. Энди Мунира опам ва Ҳорун аканинг юзидан ўтиб бу тасқарага беҳурматлик қила олмайман". Айни дамларда Даврон Воисовнинг ҳам кўзлари Хонзодага тушди ва нигоҳларини дарҳол четга олди. У ўша" Afsona" ресторанида бўлиб ўтган воқеадан кейин қайноғаси Ҳорун Рашидовнинг шахсан ўзи суруштирув ишларини олиб борганлиги ва жуда қисқа фурсатларда Хонзодани махсус таркибга ишга олганидан хабар топганди. "Демак, — хулоса чиқарганди Воисов, — бу қиз Ҳорун аканинг ишончини қисқа фурсатларда керагидан ортиқ ҳам қозониб улгурган". Даврон ўша кезлари "Синглисига қилган беҳурматлигим сабаб аканинг қаҳрига учраб қолмасам эди" дея анча вақтгача юрак ҳовучлаб юрди. Сўнг қатор ойлар ўша мавзуда бирор ошиқча гап-сўз урчимагач ўзини босиб олиб, бундан бу ёғига тўғри йўлда юришга жазм қилганди.    Мадумар ака анчадан буён бу қадар кўнгли ёзилиб яйрамаганди. У ўз юртига қайтганига бир севинса, фарзандларини яна бағрида жам бўлганига ўн севинарди. Мадумар ака айниқса қизи Хонзода учун қувонарди, унинг ўз йўлини топиб олганига, касбдошлари ўта самимий ва мард инсонлар эканлигидан, бу ёғига ўзи ҳамда ўғиллари ҳам ана шу инсонлар билан бир сафда элнинг, юртнинг корига ярай бошлаганларидан дили фахр туйғусини туярди. Шу билан бирга унинг кўнглини ҳижил қилиб турган жиҳатлар ҳам йўқ эмасди. Мадумар ака "Хонзоданинг раҳбари жудаям яхши инсон экан, афсус у билан танишиш шарафига муяссар бўлишимизга кўп ўтмай, Ҳорунжон Америкага жўнаб кетар эканлар. Эссизгина, у кишининг ўрнига бўладиган раҳбар ҳам Рашидов каби адолатпарвар, одамохун бўлармикан? Ёки... Ишқилиб Рашидовнинг ўрнига ўзидек муносиб инсон келсин-да, —дея ўйларди, — йўқса елкасига офтоб теккан биздек инсонлар учун яна синовли кунлар бошланиши ҳеч гапмас. Аввало Аллоҳ муносиб кўриб синов бергани учун шукр. Аммо баъзан ана шу синовларга дош беришга кучинг , қувватинг етмай қоларкан-да... Ҳар бир инсон ёши улуғлаган сари ҳаловатни истаб қоларкан. Роббиси билан юзма-юз қолиб, кунлари осойишта ва ибодатда ўтишини, кўнгли бунга бутун жисми жони, руҳи билан берилишини тиларкан. Мен ҳам ҳозир ана шундай яшашни жудаям истаяпман. Севимли ишимда яйраб меҳнат қилсам, суюкли фарзандларим бағримда бўлса ва Роббимнинг розилиги ибодатга полвон бўлсам... Бундан ортиғини кўнглим тиламайди..." Шунда Мадумар аканинг кўзи давра бўйлаб айланиб ходимлар билан кўришиб чиқаётган Ҳорун Рашидовга тушиб ҳайрон қолди, сабаби Ҳорун Рашидов ҳар бир эркак ходим билан қўшқўллаб кўришиб бағрига босар, навбат аёлларга келганда ўнг қўлини кўксига қўйиб хиёл энгашиб сўрашган бўлар, ёши улуғроқларига эса елка тутиб жилмаяр эди. "Жуда ҳам бағрикенг йигит экан, — дея ўйлади Мадумар ака, — минг афсус-ки, шундай йигит билан жуда кеч танишибмиз". Тез орада Ҳорун Рашидов Мадумар аканинг қаршисида пайдо бўлди: — Ассалому алайкум, ота!? Бардам, бақувватмисиз? Янги ишларга ўрганиб қолдингизми? — садафдек тишларини ярақлатиб жилмайди Ҳорун Рашидов, — бизга бирор талаб ёки арзингиз бўлса марҳамат. — Арзимиз бор, — дея жиддий тарзда жавоб қайтарди Мадумар ака. — Қулоғим сизда, — ҳотиржам жавоб қайтарди Рашидов — Гап шундаки, —муштига йўталиб жавоб қайтарди Мадумар ака, — сиз билан оз фурсатда бўлса-да, бир ишлаб асл инсон эканлигингизга амин бўлдик. Мана энди кетаяпсиз. Эшитишимиз бўйича бугун ўз ўрнингизга, яъни бу ерга бир инсонни раҳбар қилиб тайинлаб кетар экансиз. Биз ўша инсоннинг ҳам ҳудди сиздек бўлишини истаймиз. Аслида буни арз эмас, балки илтимос дейилса ҳам тўғри бўларкан. Ҳорун Рашидовнинг юзига табассум ёйилди: — Бу масалада кўнглингиз тўқ бўлсин, ота. Ҳақиқатдан ҳам менинг қўлимдан раҳбарликни қабул қилиб оладиган инсон жуда ҳам самимий ва ҳақиқатпарвар. Тез орада бунга ўзингиз ҳам иқрор бўласиз.    #xazon_rezgi -108-
    10 комментариев
    60 классов
Фильтр
Показать ещё