#БЕЗОРИ_3
163~қисм
-Нима қиляпсан?-Саддам ишдан жуда кеч чиқса ҳам, Меҳринурга қўнғироқ қилди.
-Саддам?!-қизни уйқули овози эшитилди.
-Ухлаяпсанми?
-Бу пайт одамлар ухлайди албатта.
-Бу билан, сиз одам эмассиз демоқчимисиз?
-Саддам сира тортишишга ҳолим йўқ.
-Нима бўлди? Овозинг ғалати ўзи?
-Томоғим оғрияпти.
-Дори ичдингми?
-Йўқ. Неча кундан бери кечаси оғриб, кундузи ўтиб кетяпти. Ухлаб ётсам билинмасди.
-Қани тур ўрнингдан.
-Нега?
-Бундай пайт қайноқ сув ичиш керак.
-Оғзимни ёпиб ётсам ҳам ўтиб кетади.
-Тур. Бўлмаса ўзим бораман.
-Қайноқ сувни қаердан топаман ҳозир,- Саддам келаман дедими келади. Буни яхши билган Меҳринур зарда қилди.
- Янгам сув дамлаб қўяди доим. Тур,-бу гал майинроқ чиқди Саддамни овози.
Меҳринур ўрнидан турди.
-Устингга ҳалат кий.
Меҳринур энса қотирди. Тунги кийимда чиқмайди ҳар қалай. Қиз кийиниб, оёғини судраб ташқарига чиқди. Ошхонага бориб, термосдан қайноқ сув қуйди.
-Кўрдингми шунча вақтдан бери эътибор бермагансан шу нарсага.
-Ҳа, сиз зўрсиз,-Меҳринур эриниб жуда қайноқ сувни пуфлаб ича бошлади.
-Биласан яхши... Сувни совутмай ич.
-Жуда қайноқ. Тилим куйиб қолсинми?
-Яхши бўларди. Бир оз тийилармиди?
-Мен нима қилдим?
-Сен фариштадек беозор ва мулойимсан,-пичинг қилди Саддам.
-Менимча мен бўйнингизга осилиб олмадим.
-Осилсанг йўқ демасдим.
-Ҳозирдан кўтара олмаяпсиз феълимни.
-Тўйдан кейин тарбиялаб оламан.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
164~қисм
-Кўтариб юрибман~ку. Борсанг ўзингни ҳам кўтариб кўраман.
Меҳринур энса қотириб ҳўплаб қайноқ сувни ичиб тугатди.
-Бўлди. Энди мен ухлайман. Яхши дам олинг.
-Тўхта аввал ўрнингга бориб ол.
-Сизда маёқ борку. Билиб оласиз ўшандан,-эснаб оғзини ёпди Меҳринур. Ўрнидан туриб, хонаси томон юрди.
-Кўпроқ гаплашгим келяпти.
-Эртачироқ уйланиш керак эди шунинг учун,- деди Меҳринур энса қотириб,- 30 қараб кетяпсиз.
-Сен йўлимдан эртачи чиқмадингда. Бу ёғига тезлаштирамиз.
- Мен хонамга келдим, Саддам, ухлайман энди.
-Қани ҳозир ёнингда пайдо бўлиб қолсам.
Меҳринурни кўзлари катта~катта бўлиб кетди. Кейин телефонни ўчирди. Аммо шу билан уйқуси ҳам ўчиб кетди.
-Жинни,-деди қизиб кетган юзига қўлини қўйиб.
Саддам эса уйига ҳомуш кириб келди. Ҳамма ухлаяпти. У оилада иккинчи ўғил. Акаси ҳам ҳали у уйғланмагани учун бирга туради. Саддам ота касбини танлаган. Онаси бунга роса қарши бўлганди. Ўзи онаси билан фикрлари доим икки хил чиқади. Онаси Шаҳноза опага қолса, ўғли эрталаб 8 чиқиб кетиб, кечқурун 8 гача уйда овқатланиб бўладиган ишда ишласа. Костюм-шимларни кийиб хавфсиз ловозимни эгаллаб турса акасидек. Бунинг устига уйланай ҳам демади. Топган қизларини ҳеч бири бўлмади. Нимамиш ёқмасмиш.
-Саддам!
Ҳаёл суриб кетаётган йигит онасини ошхонадан чиқиб келиб, берган овозидан ортига ўгирилди.
-Она, нега ухламадингиз?
-Бир гап эшитдимки, кўзимга уйқу келмади.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
165~қисм
-Нима гап экан, волидайи султонни ухлатмаган?
-Масхарабозлик қилмай, ўтир мана бу ерга,-деди онаси чимирилиб.
-Хўш.
-Анави муаллима ёқиб қолди дегандинг.
-Уйланаман дегандим.
-Хўп ўша. Нега ҳаммага унаштирилдик деб эълон қилдинг! Янгаларимдан эшитдим мен бу гапни.
- Барибир, Жайрона янгамни аҳволи яхшиланса бўладиган иш~ку.
-Бунча ўзбошимчасан! Мен тирикман ҳали. Сенга қолибдими буни ҳал қилиш.
-Аввало умриз узоқ бўлсин, онажон. Лекин уйланадиган мен. Ҳеч ким аралашмайди деб айтган эдим~ку бошидан. Мен акам эмасман.
-Қўшма акангни!
-Майли, қўшмайман. Лекин мен ўзим истаган қизга уйланаман,-Саддамни акаси онасини қистови билан, ўзи ҳоҳлаган қизга эмас, Шаҳноза опани дугонасини қизига уйланганди. Оралари ҳеч исимади. Камига 5 йилдан бери фарзанд ҳам йўқ. Акаси охирги пайтлар бошқа бировни топиб олгани ҳақида миш~мишлар ҳам оралаб қолган. Саддам доим маъюс юрадиган янгасига қараб ичи ачийди. У ёқда акаси севганингдан ажраб бошқага уйлансанг билардинг деб жеркиб берди бир сафар аралашганда.
-Ўша пайти лаллаймай кураш эди,-деди. Ўзидан бир ёш катта акасини сенлаб гапирарди. Онаси ўшанда Саддамга ҳам қиз топган, лекин у уйланмайман деб гапни кесганди.
-Ҳали ўзингни кўраман,-деди акаси юз буриб. Бунақа масалаларни бировга ишонмайдиган онасини феълини билгани учун.
Саддам бу гапга бош чайқади. У пайтлар ҳаётида Меҳринур йўқ эди. Севиб қолишига ҳам кўзи етмасди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
166~қисм
У гўл ўзи тарбия қилиб оладиган қиз олмоқчи эди. Аммо Яратганни режалари бошқача чиқди. Буткул акси бўлган қизни севиб қолди. Камига онасига ёқмаслиги аниқ. Чунки Шаҳноза опа тагли~тугли жой билан қуда бўлишни истайди.
-У қиз менга ёқмади. Етимхонада ўсган.
-Уни отаси онаси...
- Уни ҳам суриштирдим. Бувиси фолбин бўлган экан. Онаси эса бузуқ.
-Она, биров ҳақида билмай гапирманг... У аёл туҳматга ва алдовга қолиб кетган.
-Қизи айтдими? Сен лаққа тушдинг.
-Мен ҳеч қачон ҳеч нарсага лаққа тушиб ишонмайман.
-Саддам!
-Ҳозир ухланг. Кейин гаплашамиз ҳўпми. Кеч бўлди,-деди Саддам онасини хафа қилгиси келмай.
Шаҳноза опа синглисини гаплари тўғри эканига энди ишонди.
-Нима қилди экан бу жодугар. Шундоқ ўғлимни бошини айлантириб олса~я... Шаҳруза айтгандек фолчига қайтарма қилсамми?
Саддамни ҳам кўнгли ғашланиб ўрнига кирди. Ётоғига чўзилар экан Меҳринурни ҳаёл қилиб ҳўрсинди.
-Тўйни тезлаштиришим керак.
🍀🍀🍀
Жайрона олдига кирган Мардбекка жилмайиб қарашга уринди, лекин ҳоли келмади.
-Яхши дам олдингми?
-Қўрқяпман,-Жайрона очиғини айтиб қўя қолди.
-Ҳаммаси жойида бўлади. Асло ҳавотир олма.
-Қизимизга ҳеч нарса қилмасин деб қўрқяпман... У ҳали жуда кичкина.
-Шифокорлар ҳаммаси жойида бўлади деб айтди. Сен фақат яхши нарсаларни ўйла. Бир ухлаб турасан, ва биз қизли бўламиз.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
167~қисм
-Уйғонмасамчи?- Жайронани овози титради.
- Бунақа бемаъни гапларни гапирма. Сен уришга кетмаяпсан. Болани операция билан олишади. Энг малакали шифокорлар қилишади.
-Сиз кирмаяпсизда тиғ остига.
- Ҳаётим,- деди Мардбек камдан~кам ишлатадиган эркалашини ишлатиб,-Биз кўп нарсаларни уддаладик, буни ҳам уддалаймиз.
Шифокор кириб келиб, Мардбек туришга мажбур бўлди.
-Сиз энди чиқиб туринг.
Мардбек зўрға Жайронадан ажралиб чиқиб кетди. Мана икки ҳафтадан бери юракларига ваҳима солиб турган кун ҳам келди. Тез орада Жайрона операция қилинади. Мардбек ичида билган дуоларини қайтара бошлади. Бобоси ўргатган доим таҳоратли бўлишга интилиб, мушкул вазиятда нажот берувчи дуоларни ўқиш керак. Мардбек ёши ўтиб бораётган сари анчайин босилиш баробари қўрқув ҳам шаклланиб боришини ҳис қиларди. Чунки бу қўрқувлар кўпроқ яқинлари билан боғлиқ бўларди.
🍀🍀🍀
Рашид ноутбукда янги дизайн танлаш билан банд пайти, Парвина дераза токчасига ўтириб ташқарини томоша қилиб ўтирарди. Унинг сўнгги икки ойдан ошиқроқ қолган ҳомидорлиги энди бир оз оғирлашиб қолганди. Рашид ишда пайти ҳам тез~тез қўнғироқ қилар, уйда пайти кўпроқ ёнида бўлишга ҳаракат қиларди. Ёки ўзи билан олиб кетарди.
Парвина телефонига келган, қўнғироқдан сергакланиб, аста ўрнидан туриб телефонини олди. Рашид бу қиз кутаётган қўнғироқ эканини, Парвинани гапларидан пайқади.
-Хўш нима гап,- Рашид ишини қўйиб телефонни ўчирган хотинига қаради.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
168~қисм
-Ҳаммаси яхши ўтибди. Чақалоқ ҳам, она ҳам кучли назорат остида экан.
-Унда яхши. Ортиқча ҳаяжонланма.
-Туғриқ оғриқлари ҳақида эшитиб, операция яхши ечим деб ўйлагандим... Энди тавба қилдим... Жуда қўрқинчли бўлса керак.
-Сенга ҳали бор. Юрагингга яқин олма бу қадар.
-Чақалоқни апаратларга улаб қўйишган бўлса керак. Миттигина,- Парвинани бирдан кўнгли бузилди.
-Вой... Қани тур, бирон жойга борамиз. Бўлмаса, қўшнилар сув тошқинидан шикоят қилишади,-Рашид Парвинани кўзёшларига ишора қилди.
Парвина ростдан жуда таъсирланаётганди. Шунинг учун, тезда тайёр бўлди. Айланиб кўнглини ёзмоқчи эди. Иккиси чиқиб кетаётганини эса, собиқ спортчи, талончик қилгани сабаб қамалиб чиққан, Ахтамнинг янги одами кузатиб ўтирарди.
🍀🍀🍀
Ахтам катта Шукурдан ишончи қайтгач, икки иши учун ҳам янги одам топди. Биттасини вазифаси, Меҳринурни яхшилаб суриштириб, биронта пулга илинадиган танишини топиш, иккинчиси эса Рашидни оиласини кузатиши. Шунга қараб жуда ўхшаган бахтсиз воқеани ташкиллаштириши керак. У ҳоҳ Рашид, ҳоҳ Парвина бўлсин фарқи йўқ.
Шукурга ҳам вазифа берган, у жуда оддий эди. Ахтам катта Йигитали билан унашув ҳақида гаплашиб уришиб қолган ва уни уйидан ҳайдаб юборганди. Шукурни вазифаси Йигиталига билдирмай ёрдам бериш. Ҳарқалай, қанча жаҳлини чиқармасин, Йигитали унинг ўғли. Кўчада хор бўлишини, кимдир хор қилишини асло ҳазм этолмайди. Шукур йигитни иш жойида қолаётганини айтди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
169~қисм
-Майли, қайсарлик қилиб турсин ҳозирча. Бир~икки ой таъзирини еса, кейин қайтариб олиб келади. Ҳозир муаллима ишини ҳал қилиши керак. Унинг кимлигини, танишларини суриштириб билгач гап келганда, укасига истеҳзо билан деди:
-Анави мени муаллимам Пари кампирни набираси экан.
-Қайси Пари кампир?
- Келинини деб жинни бўлгандинг эсингда бўлса.
-Ҳа,-юзи бужмайди Ҳамро каттани.
-Ўша келинчакни қизи экан бу.
-Сиз ҳали ҳам ўша муаллимадан воз кечмадингизми?
-Нега кечишим керак?
-Менга қаранг, у Саддамга унаштирилар экан. Саддам давлат одами, ҳам Шерларни жияни. Сизга ортиқча муаммо нега керак?!
- Мен шундай қиламан, у қиз бир сўз айта олмайди. Ўша исковични қўлидан ҳам, ҳеч нарса келмайди.
Ҳамро катта бош чайқади. Ўз бошингизни емасангиз бўлди.
Ахтам катта из ёпишга уста бўлиб кетганди. Бу гал ҳам ҳеч кимни қўлидан ҳеч нарса келмаслигига ишонарди.
-Садик,-деди Меҳринурни кузатиб юрган малагига қўнғироқ қилиб,-мен айтган иш эртага тахт бўлсин. Муаллимага ўқитувчилар куни ўтиб кетган бўлса ҳам, бир сюрприз қилайлик.
-Ҳўп бўлади,- топшириқ олган Садик, қизни ўтмишини, яқин келажагини титиб топган одамига қўнғироқ қилди. Бу Меҳринурни болалар уйида яқин бўлган дугонаси Дилнисо эди.
-Алё.
-Ҳа, нима дейсиз?
-Сенга айтган куним келди. Мендан олган қарзингни узишинг керак.
#Мафтуна_Абдуллаева


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1