Предыдущая публикация
ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...

ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...

вчера 10:00

Мафтуна Абдуллаева

#БЕЗОРИ_3
156~қисм
-Одам кимнидир қаттиқ яхши кўрса, шу билан синалади дейишади. Марди акам ҳам янгамни роса севарди. Озода янгам "ўғлим шу келинимни деса ҳамма нарсага тупуриб қўйибди" деб кулганди. Ораларида қанча гап ўтган бўлса ҳам, ҳудди ёш келин~куёвлардек бир~бирини яхши кўришарди. Мана қаранг, энди нима бўлади.
-Сен уни ўйлама. Пешонада бори бўлади? Кўп сиқилма. Болага таъсир қилади.
Парвина оғир ҳўрсинди. Рашид уни гапга солиб, чалғитиб, бағрига босиб ухлатди. Аммо ўзини кўзига уйқу келмади. Бугун бир ишчисини ишдан бўшатди. Чунки қулоғига уни ака~ука катталарни лайчаси Шукур билан учрашгани чалинди. Нима мақсадда Худо билади. Бу одамлар отаси айтганидек, тинчиб кетмаган шекилли. Орадани совутиб яна зимдан иш бошладими?!
Рашид Саддамга чиқди. Ака~укалар ишини сўради.
-Анча ~мунча нарса антқладим. Аммо далиллар фақат Ахтам каттага қарши. Униси ёки аралашмайди. Ёки ҳаддан зиёд эҳтиёткор.
-Борис Ҳамрони одами эди.
-Рашид, орада кўп нарса бор. Сиз тасаввур қила олмайдиган. Яқинда очиқланса, билиб оласиз. Аммо эҳтиёт бўлинг. Ахтам катта сиз ўйлагандан ҳам ёвуз одам. Ёмон дейиш унга юмшоқ тариф бўлади.
Рашид шу суҳбатни эслаб қўллари мушт бўлди. Парвина жуда сиқиб қўйяпсиз деб аразлаб юрибди. Аммо Рашид қизга нимадир қилишларидан қўрқади. Битта аҳмоқона ҳаракат билан у ярамаслар, Рашидни ҳаётини мазмунини тортиб олиши мумкин. Ахир Рашидни ҳам ўлдиришлари мумкин эди.
-Майли кўрамиз. Қўлингдан яна нималар келар экан, жаҳл билан шивирлади Рашид.
🍀🍀🍀
Рашидни қўнғироғидан кейин, Саддам ишни янада тезлаштириш пайига тушди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
157~қисм
У Йўлчини олдидан келган кунини эртасига Меҳринурга комплект зирак ва узук тутқазди. Ва ғалати гап қилди:
-Ҳозир чиқиб, мен оила аъзоларимга биз Жайрона янгамни аҳволи яхшиланиши билан унаштириламиз деб айтаман. Сен бунга қарши гап айтмайсан.
-Нима? Жиннимисиз?!
-Меҳринур, қоламан дединг ҳўп дедим. Аммо шундай юролмайсан. Менга тегишли одам бўлсанг, Ахтам катта ҳайиқади. Ва мени сен баҳона бу ерга келишимни оқлайди. Мен тез ~тез келиб турсам, сенга зарар етказишдан чўчийди.
-Саддам, нималар деяпсиз. Мени ҳисобим Ҳамро билан.
-Ҳали, унга ҳам навбат етади... Ҳозир бошқа муҳим иш бор... Ва ўша иш ҳал бўлмагунча сени ҳаётинг учун ҳам хафв бор.
-Ахтамми ўша хавф.
-Ҳа... Меҳринур,-Саддам уни қўлларини ушлади,-у жуда ёмон одам... Ваъда бер кўрсанг минг километр наридан қочасан. Шукур билан ҳеч канақа алоқага чиқмайсан. Ўляпман деб чақирса ҳам бормайсан.
Меҳринур масала жиддий эканини Саддамни кўзларидан сезди.
-Ҳўп. Фақат бу жиноят ишини фош қилгунингизча.
-Нима десанг шу,-Саддам бошқа гас айтса қиз рози бўлмаслигидан чўчиди,- бироқ бу гап қишлоқда тарқалиши шарт.
-Ҳўп.
-Кейин мана бу узук ва зиракни тақиб юрасан. Булардан сени қаёқда эканингни билиб тураман.
-Энди ростдан чўчияпман. Саддам, Ахтам менга қизиқиб қолганми?
-Ҳа... Ва у деярли маняк... Ҳаммасини йиғиштириб, уни айбини бўйнига қўйгунимча яшириниб турсангчи?-гарчи раҳбари Меҳринур яхши ҳўрак бўлишини айтган бўлса ҳам, қизни бу ўйинга аралаштиргиси келмаётганди.
-Йўқ... Уни ушланг, изидан укасини ҳам тортиб кетсин. Агар керак бўлса ёрдам бераман.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
158~қисм
-Асло,-деди Саддам,-ўзимиз уддалаймиз. Сени вазифанг кўпроқ хавфсизликда бўлиб, мени ҳаёлим бўлинмаслигини таъминлаш.
-Нега ҳаёлингиз бузилади?
-Тентак қиз, қачон сени севиб қолганимни англаб етасан?-деди Саддам қизни кўзларига тик қараб. Меҳринур юзини четга бурди.
-Уйдагилар билан гаплвшмоқчи эдингиз.
-Ҳа. Сен буларни тақ.
Саддам чиқиб кетди. Меҳринур эса гупиллаб ураётган юрагини устига қўлини қўйиб жилмайди.
🍀🍀🍀
Саддам қишлоқдаги қариндршларини лол қолдириб, Меҳринур билан муносабати ҳақида айтиб, ишида қайтди. Қўлига диктафонни олиб Йўлчи билан бўлган суҳбатни қайта эшитти.
"- Биринчи Турсуналини орадан олдим. Чунки у мени пайқаб қолди. Бир куни Шукурни янги телефонини титиб ўтиргандим кузатиб турган экан.
-Сен тентакка ўхшамайсанку,-деди ортимдан келиб. Мен қўлга тушган тентакдек тутдим ўзимни, аммо у барибир шубҳаланди. Яхшики шу куни роса ичишиб бу воқеа эсидан чиқиб кетди. Кейинги куни яна ичиш бўлди. Ва мен уни анчадан бери кузатганим учун, ичиб олса қабристон ичидан юришини билиб олгандим. Олдиндан тайёрланиб ўлгудек қўрқитдим. Омонат бўлиб қолган эски қабрлар томон қувиб бордим арвоҳ кийимида. Ичмаган бўлганда оз бўлсада, шубҳа қилган бўларди. Аммо у қовоқкалла ростдан арвоҳ қувяпти деб ўйлади. Камига ёнига" ужас"қиёфа билан бориб, даҳшатли шу билан бирга асаб тизимларига таъсир этувчи овозни қўйдим. Тамом у кўз ўнгимда даҳшат ичида жон берди. У ёғига энди қабр азоби ҳамроҳи бўлсин дея ортимга қайтдим.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
159~қисм
Кейин Ашурни пойладим. Унга Турсуналини номеридан смс ташлаб, анча юрагини ёқиб қўйгандим. Бу ҳам қолганларидек шишақули эди. Айнан қўл келди. Ўга куни камерадаги ўзимни тасвирим тушган жойни олиб ташладим. Бунақа ишларга уста эканим қўл келди. Ёзиб олинган видеони мутахасис кўрармиди. Балони ҳам тушунмайди улар. Ишимга биров ҳалал ҳам беролмади. Қоровул мен бергао дори таъсирида донг қотиб ётганди. Ашурни аввал қўчқорга тўғирладим... Бу жуда мароқли эди. (Шу жойида Йўлчининг юзида аламли кулгу, кўзида эса ҳасрат аксланди. Севган қизига қилиган машъум ил гавдалангандир кўд олдида яна) атай омон қолдирдим. У Турсуналидек осон ўлмаслиги керак эди. Эркаклигидан айрилганини эшитиб, яна ҳам яйрадим. Ҳатто шу туришда қолдирмоқчи ҳам эдим. Аммо бир куни чироқ ўчиб, айни муддаоли вазият бўлиб қолди. Ичиб олиб, ярим тун турган Ашурни шарт елкамга ортиб ҳўкизлар оёғи тагига ташладим. У неча тонналик ҳўкиз оёқлари остида топталиб инграр экан, сира раҳмим келмади. У ифлосларни Иродага раҳми келмагани каби... "
Саддам иккинчи марта эшитса ҳам ёмон таъсир қилди шу гап. Эркак сифатида Йўлчига нақадар оғир бўлганини тушуниб турарди.
"-Кейинги ўлжам Борис. У энг азабли ўлиши керак эди. Чунки ҳаммасини бошида у турганди. У ифлосни аввал заҳарладим. Ичаги чаппа бўлиб йиқилиб қолгунча кузатдим. Кейин ёнига бордим.
-Шу ерда ўламанми,-деди у зорланиб.
-Йўқ деб кўриниш бердим,- бу ўлим сенга кам.
-Сен...
-Ҳа мен.
-Тўти...
-Мен Тўти тентак эмас, Йўлчиман. Сенлар 7 йил аввал ҳаётини барбод қилган Йўлчиман.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
160~қисм
-Мен сени танимайман.
-Аммо мен танийман. Ҳозир сени Иродани бадном этган мана шу ҳаром танангни ўтда ёқаман.
-Ёрдам,-ҳириллади у.
-Оввора бўлма. Дўстларим аллақачон нариги дунёда сўроқ бериб ётибди. Сен ҳам ҳа демай етиб борасан.
У дўқ пўпсадан ялинишга ўтди. Мен эса. Газларни очиб, уни ошхонага қамадим. Чироқ ва плитани ёқиғ қолдирдим. Унинг газда қандай бўғилаётганини кўрдим. Балки мени ваҳший дерсиз... Аммо бу ифлос қўлида Ирода тўккан кўзёшларни кўрганингизда сизни ҳам раҳмингиз келмасди. Кейин чироқни автоматдан бир ўчириб ёқдим. У ярамас ошхона билан қўшилиб портлади.
Мана бори шу. Энди ҳоҳлаганингизни қилинг.
-Ўша пайти қонуний чора кўришингиз керак эди,-деди Саддам қовоқ уйиб.
-Мен ўзимда эмасдим, Ирода телба бўлиб қолганди. Тоғам шу ҳолатда қизини экспертизама ~экспертиза олиб юришни истамаган...
-Улар эса озодликда яна қанча одамни бошини еди.
-Бу ёғини сиз фош қилинг.
-Албатта. Шукур ҳақида нима дейсиз?
-У булар сафига кейин қўшилди. Аммо маразлиги қолишмайди. Тузоққа туширди қанча қизни. Ахтам айнан у ёрдамида муаллимага эришмоқчи. Мен уларни суҳбатидан, англадимки, у қизни ёнида сиз бор экансиз.
-Ҳа, у мени севган қизим.
-Унда нега фермага келди. Ахтам уни кетаётганда кўриб ўзини зўрға тутди. Сиз келиб олиб кетмаганингизда фикри ҳам бузилиб бўлганди.
Саддам бу ёқимсиз саволга жавоб бермади.
-Эҳтиёт қилинг муалллимани. Ахтам бир қизними жувонними истадими касали бўлади ўшани. Ҳуморини босмагунча тинчимайди.
-У қиз ортида ҳам, олдида ҳам ёнбошида ҳам менга дуч келади қўл чўзса,- Саддам суҳбатни якунлаб ўрнидан турди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
161~қисм
- Мени қачон олиб кетасиз.
-Бу суҳбат орамизда қолади.
-Яъни.
-Одамни олам ўлдиргани учун қамашади. Ҳайвон ўлдиргани учун эмас. Мен суҳбатни ҳозир қайта ёзаман. Сиз мен берган саволларга қайта жавоб берасиз. Судда сизнинг кўрсатмаларингиз инобатга олинмайди. Чунки авли заиф ҳисобланасиз. Лекин катталарга қарши айтган далилларингизни текшириб кўрамиз.
Йўлчи чуқур нафас олди.
- Хўш энди нима қиласиз,- деди иши битса ҳам, кетишга шошилмаётган Саддам.
- Менга ҳеч нарсани фарқи йўқ, аммо.
-Нега соғлом бўлиб, ҳамон бу ерда яшаяпсиз?
-Мен учун ҳаётни қизиғи қолмаган.
-Унда сизга бир қизиғи бор ҳаёт таклиф қиламан.
-Тушунмадим.
-Сиздек қийналган бир аёл бор. Ҳали 18~19 ёш. Ҳамрони собиқ тўртинчи хотини.
-Нима алоқаси бор менга?
-Уйингиз бор экан алоҳида, шу қизни бувасини уйидан олиб кетинг. Агар билсангиз у ҳам сиздан кам қийналмаган.
-Мен...
-Йўқ дейишга шошилманг. Қишлоқда гап~сўз тез урчийди биласиз. Отаси ҳайдаб юборган. Бувисини уйида сиғинди бўлиб яшаяпти. Айтишларича бим уйдан чиқмай фақат тикиш қилиб ўтирар экан. Тўғри Иродани ҳаётини сақлаб қололмагандирсиз. Лекин бошқа бир инсон ҳаётини енгиллатишингиз мумкин. Лекин ҳаётингиз хавф остида бўлиши мумкин. Чунки Ҳамро қиз эргч тегиб бахтли бўлишига қўйиб қўймайди. Излаб келиб, сизни таниб қолиши ҳам мумкин.
Йўлчи жим бўлиб қолди. Кейин Саддам уни ўйлаб олиши ёлғиз қолдирди.
Мана шунга ҳам 3~4 кун бўлди. Йўлчига рақамини қолдирганди. У ҳали қўнғироқ қилгани йўқ. Саддам аллақачон Йўлчи айтган маълумотларни бошлиғига берган. Қидирув суриштирув ишлари олиб боришни бошланган.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
162~қисм
Иш мураккаблиги ҳисобга олиниб, пойтахтдан ҳам мутахасислар жалб қилинган.
Саддам Меҳринур ҳақида айтганида, уни хавфсизлиги таъминланган ҳолда ҳўрак қилиш таклифи берилди.
-Нега юзинг буришди, Саддам.
-У мени бўлажак рафиқам,- деди Саддам, бошлиғига.
-Ооо, демак иш тугагач сени бўйдоқлар сафидан чиқарамиз.
-Ҳа.
-Ишқилиб ўзи розими?-ҳамкасби Жаҳонгир кулди,- сенга буни фарқи йўғу сўраяпман~да.
Саддам унга ўқрайди.
-Берган узугимни тақиб юрибди.
-Анави маёқлиними?
-Бу муттаҳамни қандай одам эканини ҳисобга олсак,-деди Бошлиқ жиддилашиб,- жуда эҳтиёт бўлишимиз керак.
Саддам бош ирғади. Унинг кўнгли жуда ғаш эди.
🍀🍀🍀
У ёқда эса Ахтам катта қаттиқ асабийлашиб турарди. У доим ҳоҳлаганини қилиб ўргангани учун ишлари чаппасига кетаётганидан ғазабда эди. Рашидни ресторани ҳал бўлмади. Меҳринур иши ҳам ҳал бўлай демаяпти, ҳамон силжимади. Аввал кўнгли кетган аёлни дарров қучоғига тортарди. Бу гал чўзиляпти. Камига кеча Шукур ғалати гап қилди.
-Муаллима унаштирилибди.
-Нима?
-Саддамга. Яқинда унаштирувлари бўлиб ўтар экан. Меҳринур у берган узукни тақиб юрибди. Шерларни келини шифохонада бўлгани учун ҳозирча расмий маросим қилишмаётган экан. Менимча, у қизни тинч қўйган маъқул.
-Ҳеч қачон!-ўқрайди Ахтам,- мен таъмини бир тотганимдан кейин ҳоҳлаганча эрга тегсин. Аммо мен биринчи бўламан.
-Нима қилмоқчисиз?-Шукурни юзида ҳавотир акс этди. Ахтам у қизни севиб қолганини аллақачон тушиниб бўлганди. Шунинг учун режасини унга айтмади.
-Ҳали ўйлаб кўрмадим. Аммо... Йўлини қиламан. Сенга бир кунни айтаман учрашув белгилайсан қандай қилиб бўлмасин,-Ахтам йигитни чалғитди.
#Мафтуна_Абдуллаева

Мафтуна Абдуллаева  - 5356069512513

Комментарии 2

Ж А Ҳ О Н Г И Р
Ж А Ҳ О Н Г И Р
вчера 10:30
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Ж А Ҳ О Н Г И Р
    Ж А Ҳ О Н Г И Р
    вчера 10:30
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Новые комментарии
    Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
    Следующая публикация
    Свернуть поиск
    Сервисы VK
    MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
    Войти
    ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...

    ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...

    ЛентаТемы 22 326Фото 23 618Видео 1 541Музыка 3Участники 29 004
    • Подарки
    Левая колонка
    Всё 22 326
    Обсуждаемые

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

    Зарегистрироваться