Предыдущая публикация
ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...

ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...

вчера 10:01

Мафтуна Абдуллаева

#БЕЗОРИ_3
149~қисм
Улар иккиси ўртасидаги суҳбат очиқланмаганди. Саддам яна келишини, агар Йўлчи, очиқ гапирмаса Саддам қўлидаги далилларни ишга тушириб, унинг очиқликда юрганини исботлаб беришини. Агар шундай бўлса, бу ишда ёрдам берган тоғасига ҳам яхши бўлмаслигини тушунтириб кетганди. Мана энди яна бориб ҳақиқатни билиши керак. Меҳринурга ким кўз тикканини билса, биринчи ўшани тумшуғидан тутарди.
Уни келганини кўрган Йўлчини тоғаси, ҳамширага Йўлчини олиб келишни буюрди.
- Салом,- яхшимисиз Саддам бу гал ўзидан катта бўлган Йўлчига Тўти тентак эмас, Йўлчи сифатида қараб.
- Келдингизми?-деди в хотиржам. Демак кутган.
-Ҳа. Бир ҳафта ўйлаб олишингизга етди менимча.
-Ҳа. Фақат битта шартим бор. Тоғамни қўшмайсиз. Гўёки мен бу ердан қочиб кетган бўлай. Тоғам мени бор деб қайт қилган ҳужжатлар тўғирлади. Мен қамалишдан қўрқмайман.
-Розиман. Эшитаман сизни.
-Мен Татуда ўқиб юргар пайтим, бундан 7 йил аввал. Тоғамни қизига унаштирилдим. У тоғамни асранди қизи эди. Аммо тоғам чақалоқлигидан ўзи катта қилгани учун жуда яхши кўрарди. Ирода жуда қувноқ қиз эди... Тўйимиз бўлиши керак эди. Иккимиз лола сайлига чиқдик. Кечга қолиб кетдик. Иродага машинага ўтириб тур деб ўзим, бензин тугагани учун йўлдан ёрдам олгани чиқдим. Ортимдан Ирода ҳам келди. Мен дарахт панасида қолганим учун кўрмай исмимни бир~икки чақирди. Телефонда гаплашиб бўлиб, унга машинага ўтириб тур дедим. У кетди. Аммо учта махлуқ уни кўриб улгурган экан. Ёрдам баҳонасида тўхташди. Мен уларни нияти кеч англадим. Кўз олдимда Иродани топташди,-Йўлчини кўзларида чексиз изтироб пайдо бўлди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
150~қисм
Саддам ҳам буни тасаввур қилиб ғазабдан қизиб кетди,-кейин бошимга уриб кетишди. Қўрқишмади шунчалик. Чекиб олишганди менимча. Ўша куни тоғам мен телефон қилиб қаерда эканимни айтганим учун етиб келиб бизни топибди... Гап~сўздан қўрқиб ҳеч нарса қилишмаган. Иродани ҳам аҳволи оғир бўлгани учун судма~суд юришни лозим кўришмаган. Мен ўзимга келганимда, Ирода ўзини осиб қўйганини эшитдим. У ақлдан озиб қолган экан. Жуда таъсирчан қиз эди... Ўша кундан мен учун ҳаёт тугади. Қалбим қасос ўти билан ёнди. Бошимдаги жароҳат сабаб дудуқ бўлиб қолдим. Онам ўтиб кетган, отам билан турардим. Мен уларни акаларимга топшириб ўзим жиннихонага қамалиб олдим. Қасос режамни фақат тоғам биларди. Мен уларни суратларини чиздирдим. Қидириб топдим. Жиннихонада икки йил жинниларни ўргандим. Кейин ўша ифлослар яшайдиган жойга йўл олдим. Фермага жойлашиш йўлини қилдим. Кейин уларни ҳар бир ҳаракатини кузатдим. Фермани, эгаларини ўргандим. Шарпадек эдим гўё. Менга умуман эътибор беришмасди. Мен эса жим кузатардим. Қанча ифлосликлари гувоҳи бўлдим уларни. Лекин улар билмасди.
-Батафсилроқ... Нималарни кўрдингиз? Аниқроғи нечта қотиллик гувоҳи бўлдингиз?
-Учта,-чуқур нафас олди Йўлчи,- биринчиси, Шукур алдаб йўлдан урган бева аёлни укаси. Аҳмоқ аёл Шукурни гапига кириб фермага келди кечаси. Аммо бир эмас беш эркак қўлига тушди. Камига, яна келасан бўлмаса ялонғоч суратларингни тарқатамиз деб шантаж қилишди. Аёлни ўзи айтганми ёки укаси у келди кейинги гал опасини ўрнига. Ўша куни уни ҳеч нарсани тан олмай жўнатиб юборишди. Бироқ, бир ҳафта ўтиб, унинг қонга ботган кўйлагини ёқишганини кўрдим. Энг даҳшатлиси эса, Ахтам уни ўлдириб, худди мол бўлаклагандек бўлаклаб чиққанди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
151~қисм
Ўшанда биринчи бор Ахтамни кўзларини кўргандим. У худди севимли ишини қилаётган ишқибозга ўхшарди. Бу одам қонсирар экан. Бошида қўрқдим. Хато қилсам мени ҳам шу кун кутарди. Лекин кейин барибир қасосим устунлик қилди. Кузатишда давом этдим. Иккинчи қотилликка 3 йил ўтиб гувоҳ бўлдим. Ўшанда улар бир фоҳишани олиб келишди. Кейин ораларида жанжал чиқди. Борис қизни уриб ҳушидан кеткизди. Шу пайт Ахтам келиб қолди. Биласизми, у одам ўлдириб завқ олади.
-Нима деяпти бу?-деди қизга ишора қилиб.
-Ўзи бир тийинга қиммат фоҳиша. Нози хоним билан ҳам чиқишмай қолган. Ҳаддида ошиб кетган экан. Бир тарбиялаб қўйинглар деганди. Одамга ёмон сакраяпти. Ахтам қизни яхши танир экан, мамнун иршайиб ётоғига олиб кириб кетди. Кейин уни майдаланган жасадини шотирлари, аввалги сафаргидек, Жаркўлга улоқтириб келишди.
-Жаркўлга.
-Ҳа... У ерда улар, қопга тош солиб бўлакланган жасадларни ташлашади.
-Учинчи қотилликчи.
-Мен айнан шу қотилликдан кейин, буларни уруғини қуритишни бошладим. У ёш қиз эди. Бечорани йиғлаб ялингани ҳамон қулоғим остида... Эски ярамни таги билан қўпириб, қонини оқирди бу воқеа. Қизга ёрдам беролмадим. Аммо шундан кейин ўзимда уларни ўлдириш мақсадини мустаҳкамладим. Ўша куни Шукурни қўлимга тушиб қолган телефонини ўғирладим. Қишдан баҳоргача ҳар бир ҳаракатимни машқ қилиб, ниҳоят биринчи қадамни қўйдим...
-Турсунали шунчаки юраги ёрилиб ўлмади тўғрими?-Йўлчи жим бўлиб қолгани учун суҳбатни давом эттириш учун деди Саддам,- Ашур ҳам, Борис ҳам тасодиф қурбонлари эмасди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
152~қисм
Ҳамро катта ферма билан чалғигандек кўринарди. Ёнган жойларни тиклаш, янги ишчилар олиш, уларни назорат қилиш ҳаммаси ўзига қолиб кетганди. Аммо шунча ишдан ортиб, Йигитали билан Айдани орасини ҳам боплаб бузиб юборди.
Ўша куни Зиёни ўгай қизини суратини кўриб ёқтириб қолди. Айни у истагандек. Бўйи узун, озғин, оппоққина. Ҳамро каттани кўнгли роса суст кетди. Бу гал қизни обдон суриштирди. Бир гал тили куйди. Шу сабаб яхшилаб суриштирмоқчи бўлди. Бироқ юзаки суриштирувни ўзиданоқ, қизни ортидан Йигитали чиқиб келди. Ҳамро каттани яраси бир оз тилинди. Қани энди Ферузани ҳам шунақа суриштирганда. Балки ўғли ҳақида ҳабар топиб, ўзига бошқа эрмак топарди. Самирга~ку барибир олиб бермасди. Ҳар қалай вазият бу томонга кетмасди. Ўғли ройиш эди. Бир~икки дўқ қилса кечарди...
Аммо Йигитали бошқа масала. У битта қиз учун ўзини осиб ўтирмайди. Бу масалани бошқача ҳал этиш керак. Ҳамро катта акаси барибир оддий оила қизини олиб бермасди, ўғлига. У аллақачон қиз топиб қўйибди. Фақат бир айтганига Йигитали унамади. Ҳали вақт ўтаверсинчи, деб қўйганди Ахтам катта. Ҳамро катта айни жойда акаси ва янгасидан фойдаланишга қарор қилди.
-Ака, Йигиталини бошини иккита қилиш ҳақида ўйламаяпсизми? Жуда бебош бўлиб кетяпти. Бу туришда бир кун уйингизга кимнидир етаклаб келади. Кеча Жонузоқ амакимни кўргандим. Набирасини келин қиламан деб юргандингиз. Тинмай совчи келаётган экан. Бериб юбораман деди. Менга тегиштирдими билмадим. Йигиталини бебошлигини билганим учун бир нарса деёлмадим. Гапингиз ўтадими йўқми?
Ҳамро катта акасини феълини билади. Ҳаммага ҳукмини ўтказиш севимли иши. Укасини гапи аниқ ҳамиятига тегди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
153~қисм
- Мен Самир учун жим юрибман. Аммо лавз қилиб айтдимми, олиб бераман ўша қизни.
Ҳамро катта Ахтам каттадан анчайин айёрроқ эди. Осонгина вазиятни фойдасига буриб келинини ишга солди. Назира хонимга ота~бола орасини бузилмаслигини истайдиган одам бўлиб, ўша қиз билан гаплашиб қўйинг деди. Айни пайтда, бу Назира хоним учун ҳам, Йигитали билан унинг зарарига ўйнайдиган жанжални чиқаришни айни муддаоси эди. Икки шайтон бир бўлиб, ҳали ғўр ёшларни ўз фойлари томон буриб юборишди.
Назира хоним келгунга қадар Зиёнинг ҳам вазифаси бор эди. Нурхонни Айдага қайраш. Ўгай қизи учун Ҳамро унга кўп пул таклиф қилдики, қандай қўл ташлаганини билмай қолди.
-Ҳуллас, иш жуда силлиқ битиши керак. Ўгай қизинг ўйнашиб юрган бола жияним. Биринчи уларни ажратиб юборасан. Кейин узоқ бир такасалтанг қариндошингдан топасан. Тополмасанг ўзим топиб бераман. Қизни ўшаларга эрга берасан. Чимилдиққа эса мен кираман.
Зиёга иш қийин туюлмади. Қизини эрга бериб, хотинини ушлаб ўтирармиди. Ошхона ҳам, уйи ҳам ижара. Хотинини уйини сотиб тиқиб қўйибди. Ҳаё ҳайт деб кетиб юборади.
Тузилган режалар мукаммал чиқди. Йигитали билан Айда ораси бузилди. Бироқ Айда уйдан кетиб қолди.
-Зиё, Айда кетиб қолибди,-деди бозордан гўшт ва пиёз олиб келганида, эрталабдан ёмон хабар айтиб.
-Нега кетади? Қаерга кетади?!
-Қишлоқлик холамникига. Ёшлигида мен ишлаган пайти кўп ўша ерга олиб бориб қўярдим. Улар ҳам қизларидек кўрарди. Сизга текканимдан кейин 2~3 марта бизникида яшасин энди деб ҳам айтишган. Мен рози бўлмагандим. Ўша ерга кетиб қолибди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
154~қисм
Зиё хотинига тарбиясиз қиз ўстирганини 10 марта айтиб Ҳамрога вазиятни тушунтирди.
-Индама, бир муддат Йигитни кўзидан пана бўлгани ҳам маъқул,- деди пинаги бузилмай. Фақат қайси қишлоқ эканини суриштирди. Шерларни қишлоғи бўлиб чиққач иршайди.
-Ўзи ёнимга бир қадамга келибди.
Бу ёғига Йигит тинчиб кетгач, ҳаракат қиладиган бўлди.
-Барибир қўлимга тушасан қушча,-деди у кўзини юмиб қизни тасаввурига келтириб.
🍀🍀🍀
Жайрона туғриқхонада қатор анализлар топширди.
Преэклампсия ташхиси қўйилди унга. Жайронадаги
Қон босимининг кўтарилиши, пешобда оқсил миқдори.
шишлар,(Айниқса, юз, қўллар ва оёқларда пайдо бўлган кучли шишлари) Преэклампсия аломатлари экан. Оҳирги пайтлар унда касалликни қўшимча белгилари
Кучли бош оғриғи, кўришнинг бузилиши (кўз олдида "чивинлар" учиши, хиралашиш, нурларга сезувчанлик), юрак уриши ва нафас қисиш, тез вазн ортиши (ҳафтасига 1 кг дан кўп) пайдо бўлган экан.
Шифоркор касаллик ҳақида Мардбекка тушунча берди:
- Преэклампсиянинг хавфли томонлари: Она учун: Эклампсия: Преэклампсиянинг энг оғир шакли, тиришишлар ва ҳушдан кетиш билан кечади. Бу она ҳаётига бевосита хавф солади. HELLP синдроми: Жигар, қон ва буйраклар фаолиятининг жиддий бузилиши. Буйрак ва жигар етишмовчилиги. Ўпка шиши. Эрта туғруқ ва унинг асоратлари. Кесарча кесиш эҳтимоли. Бола учун: Ҳомиланинг ўсишдан орқада қолиши. Преэклампсия йўлдошга қон келишини камайтириб, ҳомилага озуқа ва кислород етиб боришини сусайтиради. Ҳомиланинг гипоксияси: Кислород етишмаслиги. Плацентанинг эрта кўчиши: Бу ҳомилага жиддий хавф туғдиради.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
155~қисм
-Энди нима қилиш керак,-деди Мардбек шифокор гапларини яхши англамай.
- Преэклампсиянинг ягона "тўлиқ давоси" — бу ҳомиладорликни тугатиш (туғруқ). Ҳозирча Мунтазам шифокор кўриклари, қон босимини ўлчаш, сийдик ва қон таҳлиллари.
Шифохонада даволаймиз.
Қон босимини туширувчи дорилар: Қон босимини меъёрда ушлаб туриш учун.
Қувватловчи терапия: Магний сулфат каби дорилар эклампсиянинг олдини олиш учун ишлатишимиз мумкин.
Вазиятга қараб Она ва боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур бўлса, ҳомиладорликни муддатидан олдин тугатишга қарор қилишимиз мумкин.
-Болани олдириш керакми?
-22~23 ҳафталик болаларни ҳам замонавий аппаратлар туфайли асраб қолиш мумкин.
Мардбек бош ирғади.
-Энг аввало, хотинимни соғлиғи муҳим,-деди шифокорга.
-Ҳаммаси яхши бўлади ташвишланманг,- деди шифокор.
Мардбек онасини чақирди. Айни дамда уни кўпроқ ёрдами керак бўлади.
Жайронани аҳволи ҳақидаги ҳабар тарқалиб, Шерлар бирин~кетин Мардбекни олдига бориб хабар ола бошлашди. Сумайя ҳам Сарвар билан қўшилиб бориб келди.
Улар қайтиб келгач, Парвина янгасини сўраш учун учиб борди.
-Шифокор назоратида. Агар зарур бўлса туғдириб оламиз дейишди.
-Бола тирик қолармикин? Акам янгамни ўйлаб жинни бўлаёзгандир. Менга рухсат бермади акангиз.
-Узоқ йўл, шу ердан дуо қилиб туринг.
Парвина кўнгли бузилиб уйига қайтди.
-Тинчликми?-Рашид аллақачон вазиятдан хабардор бўлса ҳам сўради.
#Мафтуна_Абдуллаева

Мафтуна Абдуллаева  - 5356069495617

Комментарии 4

Мухлиса Нет фамилии
Мухлиса Нет фамилии
Энди автор ҳамма кизларни хор килдирорменг.бунчалар ёмон вазиятли кисса езяпсиз тушунмадим.еки шу муҳитда яшаганмисиз.юрегимда нафрат уйгонди.демек езаетганлариз инсонларни касал килишга хизмат киляптикан.уйлаб езинг.бошим огриб колди.битта манмас купчилик шунака булса керек
вчера 10:20
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Г Г
    Ёруг кунлар кувончли вокеалар хам ёзинг
    вчера 10:55
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Г Г
    Мехринур тезрок Саддамга тегсин ва ёмонлар тезрок жазо олсин бахтли булишсин хаммаси❤️
    вчера 10:56
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    💙 M 💙
    💙 M 💙
    Hamma taqdr ham baxtli tugasa ertak bb ketadi hikoya ortda niqobli odamlarning tubangligi ham yortlgan
    Axtam ham bekorga odam óldrmagan menmcha shu bn goyoki xotinini alamini oladi xpvurini bosib bu bn ózi laqqa tushgan yengltakni taqdri shu demoqci bolgan xiyonat qilgan balki
    Irodani esa uch hokiz yol yolakay ermak qilgan
    вчера 11:27
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Новые комментарии
    Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
    Следующая публикация
    Свернуть поиск
    Сервисы VK
    MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
    Войти
    ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...

    ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...

    ЛентаТемы 22 324Фото 23 616Видео 1 541Музыка 3Участники 29 004
    • Подарки
    Левая колонка
    Всё 22 324
    Обсуждаемые

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

    Зарегистрироваться