#БЕЗОРИ_3
135~қисм
-Аввал ваъда берилган ишни қилиш керак мақтанчоқ,-деди Меҳринур йигитни яқин келганидан бир оз ҳаяжонланиб.
- Албатта.
-Унда тезроқ боринг.
-Бўпти. Ўзингни эҳтиёт қил, онаси,-деди у кетар олди яна бир Меҳринурни жиғига тегиб.
-Тентак,-деди Саддамни изидан Меҳринур аччиғи чиқиб. Бир оз ўтиб эса кулгуси келди,- онаси эмиш...-юраги бир орзиқди. Наҳотки шу йигит ваъдасини устидан чиқиб, шу айтганларини амалга оширса. Эркаклар борасидаги фикрини ўзгартира олса.
🍀🍀🍀
Тўртинчи курсни бошлаб олган Жайрона олти ойлик ҳомиладор эди. Унга курсдошларини роса ҳаваси келарди. Эрини шахсан ўзи олиб келиб, олиб кетарди. Уйида хизматчи ва энага бор эди.
-Жуда севади эрингиз?-дейишарди кулиб курсдршлари.
Жайрона ҳам Мардини чуқур меҳрини ҳис этарди. Шу сабаб ўзида бўлаётган баъзи ўзгаришлар ҳақида айтиб уни ҳам безовта қилгиси келмасди.
-Негадир кўп бошим оғрияпти,- деди у курсдошларига,-қон босимим ҳам баланд чиқяпти.
-Шифокорга учраш.
-Ёт дейишади деб, ҳеч боргим йўқ,- очиғини тан олди Жайрона.
-Вой шу ҳам сабабми. Ҳозир нима кўп, касаллик кўп...
-Боламни яхши дейишганди. Ўзимни бошим оғрияпти.
- Шу сизни ҳолатингиз ҳам таъсир қиладида.
-Яна бир нарса,-деди бошқа курсдоши,- тез тўлишяпсиз.
-Қиз туғаман~да.
- Барибир... Билмаганимда эгизак дердим.
Жайрона уларни гапидан кейин ўйланиб қолди. Охирги пайтлар кўзида ҳам ҳиралашиш сезяпти.
- Онам келяпти. Эримга айтсам ваҳима қилиб юборади. Онам етиб келса улар билан бораман,-деди ўйланиб.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
136~қисм
Кейин барибир ичи қизиб, Гулбекага қўнғироқ қилди. Ҳол~аҳвол сўрашиб, қизғин суҳбат қилиб кетишди.
-Меҳринур келган. Икки ҳафта бўлди,- деди Гулбека,-Мардини улфати Саддам унга ошиқ бўлиб қолган. Ҳали овсин бўлиб қоламизми?
-Йўғей. Саддам ниҳоят уйланмоқчими?
-Ҳа. Нияти жиддий кўринади. Фақат... Уйдагилари етим қизни олиб берадими йўқми билмадим. Аммо Саддамни ўзи қизни ҳеч ўз ҳолига қўйиш нияти йўқ. Келмайсан бу қишлоққа қайтиб деган экан. Қиз қайсарлик қилиб келган. Иккиси кеча роса жиқиллашди телефонда, ҳали ишларини бир ёқлик қилса, ўзи ҳам келади Саддамни.
-Ҳали ҳеч нарса бўлмай, ҳўжайинлик қиляптими?
-Шуни айтинг. Бирам жинни бўлиб кетади шу қиз деса Саддам ҳам. Лекин онасини феълидан келиб чиқса... Билмадим Меҳринурни писанд этмаса керак.
-Агар мен билган Садлам бўлса, аниқ бировни гапини олмайди.
-Ҳа... Майли уларни қўйинг, келмайсизларми? Бу йил ёзда ҳам кўп келмадингиз.
-Ҳа, дадаси мени уринмасин деяпти. Шунча ёрдамчим бўлса ҳам, негадир оғир ўтказяпман. Кейин улар ишини кенгайтириш ҳаракатида. Биласиз~ку, доим осмонда юради. Шунга чираниб ётибди.
Гуллбека кулди. Ростдан Мардбек осмонда юради. Садрни ҳам ҳеч янгилик киритмайсиз деб койиб юрарди. Рашидни кўргани келганида ҳам:
-Анави Қассоб ўғли сиздан кейин бошлаганди, қандай қилиб ташлабди. Сизни нима камингиз ҳам бор деб жон куйдириб гапириб кетганди.
-Шифокорга боряпсизми?
-Онамни кутяпман. Икки кундан кейин келади. Бирга борамиз деяпман. Оҳирги марта ўтган ойни бошида Мардбек акам билан бирга боргандик.
-Эҳтиёт бўлинг. Ҳозир ҳар бало кўпайиб кетган.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
137~қисм
Икки дугона яна анча гаплашиб кейин ҳайрлашишди. Жайрона қишлоқни соғинганини ҳис қилди.
-Озмунча хотиралар борми у ер билан боғлиқ,-деб қўйди кейин.
🍀🍀🍀
Парвина билан Рашид ҳам шаҳардаги уйларига қайтиб келишди. Рашидга қилинган суиқасд иши ҳам Борис ўлимидан кейин очилганди. Рашид машина русуми ва рақамини эслаб қолганди. Бу машина Борисга тегишли экани аниқланганди.
Бу ишни бошида катталар тургани аниқ бўлгач, Саддам бир иш қилмасидан Қассоблар ва Шерларни йиғди.
-Катталарга қарши далиллар йиғиляпти. Ҳали қўлимизга тушишади. Ўшангача сиз жим туринг. Нимаики билсангиз айтинг, аммо ўзингизча иш тутманг илтимос.
-Ҳеч нарсани исботлай олмайсан,-деди Умид Қассоб аччиқланиб.
-Қўлимиздаги далиллар ҳозир ҳам уни қамашга етади. Аммо уларни бўйнида турган қотиллик ишларини ҳам очишимиз учун, ҳозирча ўзларини хавфсиз сезгани маъқул.
-Сенга шу куз тугагунча муҳлат, Саддам,-деди Умид Қассоб,-кейин ҳисобни мен тўғирлайман.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
138~қисм
Саддам уларга ҳамма карталарини очиб ташлашни истамади. Аммо ҳаммаси тез орада ҳал бўлишига умиди бор эди.
🍀🍀🍀
Йигитали Айдани коллеждан уйигача кузатиб келди. Иккови уришиб қолган, шундай бўлса ҳам, Йигитали одатича қизни изидан келяпти. Доим ёниа~ён келишарди. Бугун қовоғидан қор ёғаётган Айда зипиллаб келяпти. Уни ортидан келаётган Йигитали қиз кўчасига буриладиган жойда жадаллашиб билагидан тутди.
-Бўлдими?! Тушдингми ҳовурингдан.
-Йўқ. Кўча кўйда мен учун ёқалашадиган безори жонимга тегиб кетди.
-Нима биров сенга шилқимлик қилса индамай кетишим керакмиди?!
-Шилқим қилиб йўлимни тўсдими?
-Йўқ, лекин гап отди.
-У мендан соат сўради!
-Нега сўрайди. Беш дақиқа кола олиб чиққунимча атрофингда ҳира пашша бўлиб турганди.
-Шунчаки соат сўради деяпман мен сизга.
-Сен қаёқдаги сўтак учун мен билан урушяпсанми ҳозир.
-Чунки бир кун уни ўрнида мен бўлишим мумкин!
-Эсинг жойидами сенга эеч қачон қўл кўтармайман,- кулди Йигитали.
-Рашкингиз тугайди демоқчимисиз.
-Эркак севса рашк қилади.
-Демак, рашкингиз мени ташлаб кетгунингизча мен билан. Аниқроғи мени таъқиб этиб юради.
-Кўп бидиллаяпсан!
-Сиз эса мени қўрқитяпсиз. Нафас олишга ҳам қўймаяпсиз.
-Нима демоқчисан?
-Мени нимадир дейишимни сизга аҳамияти борми?
Йигитали қиз орани очиқ қилишга ишора қилгандек бўлгани учун, жаҳли чиқиб бўзариб турарди. Жавоб бермади.
-Айда, ҳозир уйингга кир. Эсинг кирганида телефон қил,-Йигитали шарт бурилиб кетди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
139~қисм
Аммо Айда қўнғироқ қилмади. Чунки унинг Йигитали билан муносабатини давом эттиришига онаси тиш~тирноғи билан қарши эди. Бунга сабаб эса Зиё. Зиё 3~4кунча аввал, Нурхон опани олдига олиб обдон гап ўргатди.
-Қизинг, анави Ахтам катта деган одамни ўғли билан пана~пастқамларда ўйнашиб юрибди. Айтиб қўяй, улар ўлса ҳам сени қизингни олиб бермайди. Орада қизинг, ё бузилиб ёки бола орттириб олади.
-Вой нима деяпсиз?-деди Нурхон опа жони чиқиб.
-Мен бир нарсани билмасам гапирмайман. Кўчада ҳамма гапиряпти. Изидан қолмас экан йигит. Кечалаб мотоциклида ҳам олиб юраркан. Сен уйда ўтириб, икки ҳаёлинг процентчиларингда, нима ҳам билардинг. Ҳали одамни шарманда қилмаса эди қизинг.
-Мени қизим унақа эмас.
-Унда ўзинг бир кузат. Кейин катта гапирасан.
Нурхон опа аввалги уйларида кўрган йигитни эслади. Ўшанда кейин кўп ҳам ҳафсала қилмаганди оҳирига етишга. Аммо энди эрини гапларидан кейин ўйловда қолди.
Эртаси куни қизи коллеждан келадиган йўлда ўтириб кузатди. Зиёни ўзи атайин машинасига миндириб олиб бориб, паналаб ўтирди. Йигитали билан Айда иккиси туш пайти бўлгани учун деярли одам йўқ кўча бўйлаб гаплашиб келишарди. Йигитали нимадир деди, Айда у томонга ҳиёл энгашиб кулди. Бундан фойдаланган Йигитали уни ўпиб олди.
-Кўрдингми? Куппа~кундузи кўчада шу ишни қилиб юрган бўлса, кечаси нима қиларкин. Аввал бўшаган жойидан ҳам шу йигит олиб қайтар экан. Бир куни сен билан кетмайди деган бошлиғини уриб, олиб ҳам чиқиб кетган экан. Хўш яна қанча исбот керак сизга. Бир ёқли қил қизингни. Мени битта танишим бор ўзига тўқ. Шу ўғлига қиз қидиряпти. Тинчгина эрга бериб юборайлик.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
140~қисм
Нурхон опа ростдан ўйланиб қолди. Бунақа болалардан яхшилик чиқмайди. Тинчгина ташлаб ҳам кета қолмайди. Шарманда бўлмай, эрга бергани маъқул шекилли.
Зиё ўша куни хотини уни қиморбоз эканига шубҳа қилаётганини билиб қолганидан бери, ўйлаб қўйган режасини амалга оширишни тезлаштиришни ўйлаб юрганди. Орадан яна бир ёғли иш чиқиб, терисига сиғмай юрарди.Бу ёғли иш Айда билан боғлиқ эди. Шунинг учун ҳам хотинини қимор ҳақидаги фикридан чалғитиш, ҳам Айда ишини тезлаштириш учун Йигитали билан қизни орасини Нурхон орқали силлиққина буздирди.
Эрини олдида мулзам бўлгани қўшилиб, Нурхон опа Айдани аяб ўтирмади.
-Юзсиз,-деди қизига тарсакт солиб,-ҳали шу даражага бориб етдингми?! Ўзингни йиғолмай кўчаларда итдек искашиб юрибсанми? Эрга теккинг келиб қолган бўлса, эртагаёқ бериб юбораман.
-Ая... Нима қилдим?-деди Айда онасига кимдир гап етказди деб ўйлаб.
-Ўз кўзим билан кўрмасам ишонмасдим,-деди Нурхон опа яна ҳам аччиқланиб,-эртагаёқ йўқ қиласан ўша изингдаги итни. У икки дунёда ҳам сенга уйланмайди. Ўйнаш қилиш нияти. Юзингни қора қилиб қўймасингдан эрга бериб юбораман.
-У мени яхши кўради, ая,-деди Айда бу гаплардан қўрқиб кетиб.
-Унда айт эртагаёқ совчисини қўйсин. Майли деса, биласан севгиси чин эканини. Хўш?! Қил телефон. Ҳозир олдимда. Айт, аям мени эрга бермоқчи бўлса нима қиласиз деб. Лекин шунақа қиляпти демайсан. Бўлмаса, биров илиб кетмаси ишимни бажариб қолай дейди.
Айда ҳиқиллаб ўзини босолмаётгани учун онаси бу суҳбатни кечқурунга қолдирди. Ва бу суҳбат қуйидагича бўлди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
141~қисм
Нурхон опа қизи гапирса билдириб қўяди деб телеграмдан ёздирди.
-Уйимизда одам бор, гаплаша олмайман.
-Майли унда ҳабар ёзиб тур.
Орада у бу ҳақида гап бўлиб, онасини қистови билан Айда шундай ёзди.
-Йигит, агар мени уйимдагилар узатаман деса нима қиласиз?
- Ўша сенга совчи қўйганни афтини ёраман.
-Совчи қўймайсизми?
-Сен бунақа эрта турмушга қарши эдинг~ку.
-Шунчаки сўрадим.
-Ишқилиб, уйингдаги меҳмонлар совчилар эмасми?
-Йўғей. Шунчаки, агар шунақа вазият бўлса нима қиласиз билмоқчи эдим.
-Тўғриси ҳозирча уйланиш ниятим йўқ. Аммо сени бировга бериб ҳам қўймайман.
- Қандай қилиб?
-Сен мени севган қизим эканингни билган қайси мард совчи қўйишга журъат этар экан кўрамиз.
Онаси суҳбатни шу ерида тугатди.
-Кўрдингми?-деди асабий чимирилиб,-сени ўйин қилиб юрибди.
Шу куни она~бола ҳам ўйловдан тонггача ухлолмади. Нурхон опа қиз ўстириш қанчалар қийинлигини энди ҳис этиб, уффлаб чиқди. Айда эса бу ёғига қандай йўл тутишни, онасига Йигиталининг нияти қанчалар жиддий эканини қандай тушинтириш ҳақида бош қотириб чиқди. Дам олиш куни тўғри келиб, эртасига коллежга бормади. Ундан кейинги кун эрталабдан эса, ўзини Йигиталини онаси деб таништирган аёл кириб келди.
-Қизгина, ёш чиройли экансан, ўзингга бошқа йигит топ,-деди Айдани оиласи олдида ер билан битта қилиб,-отаси Йигиталини унаштиради яқинда. У сен сабаб йўқ деб турибди. Отасини қаҳри ёмон, агар шунақа қилаверса, уйдан ҳам ҳайдаб юборади. Кейин севгингизга нон ботириб еб қаергача борасиз.
#Мафтуна_Абдуллаева


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1