#БЕЗОРИ_3
128~қисм
ИККИНЧИ БЎЛИМ. КУЗ. 202*~йил.
Зиё кеча яна хотинига ишим бор деб яна кечаси чиқиб кетди. Ҳамон қайтмади. Нурхон опа оҳирги пайтлар, бу одамни иши нима эканига шубҳаланиб қолган. Ҳар ойда 4~5 кунча шунақа йўқолиб қолади. Кейин гоҳ хурсанд, гоҳ жиғибийрони чиқиб келади. Хурсанд бўлиб келган куни қўлида кўп пули бўлади.
Қимор ўйнамаяптимикин деб ўйлаб қолади баъзан. Гапирса бирдан бобиллаб беради. Бошида жуда ҳушмуомула бўлган эри ҳозир гап кўтармайди. Нурхонни қариндошлари ҳеч кимга маслаҳат солмай, уй~жойини сотиб юборгани учун роса койишди.
-На эрга теккунча маслаҳат қилдинг, на уйни сотгунча,-деди онаси жаҳл билан.
-Ҳаммаси тез бўлиб кетди. Зиё ё, шу бугун никоҳ ўқитамиз ё мен кетаман деб туриб олди. Маслаҳат қилишга вақтим йўқ эди. Уйни ҳам бир кунда ўзи сотиб юборди.
-Оҳири бир нимаси чиқмаса бўлди,-деди онаси куюниб,-бўй етган қизинг борида эрга тегиб нима қилардинг?
Нурхон опа онасига ёлғиз аёлга қанчалар қийин бўлишини тушинтириб ўтирмади. У ҳам бир суянч излаганди.
Оғир ҳаёллар билан уйига қайтди. Бугун сомсахона иши ҳам тўхтади. Шунинг учун Айда ҳам якшанба куни бўлгани учун дам олаётганди. Онасини олдидан тушлик қилмай чиққани учун, Айда бирон овқат қилгандир деб уйга кирди ва юраги шиғиллаб кетди. Уй қандайдир бесаромжон эди. Шошиб ошхонага кирди. Газда чой қайнаб қурий дебди. Овқат учун тўғралган масаллиқлар ерда сочилиб ётибди. Залдаги гулдонни йиқилгани ва бу ҳолат ҳудди кимдир мажбурлаб Айдани олиб кетгандек таассурот қолдирарди.
-Эй, Худойим наҳотки, қизимни...
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
129~қисм
Шу пайт Зиёни ўзи кириб келди. Кўзлари бежо эди.
-Қизим қани? Уни нима қилдингиз?!
Зиёни шундоқ ҳам катта кўзлари баттар олайди.
-Қизинг... Мен қаердан биламан қизингни. Тентак бўлиб қолдингми?
-Қаердан келяпсиз? Айтинг... Қимор ўйнаяпсиз тўғрими? Қизимни қиморга тикиб юбордингизми?
Зиё хотинига аҳмоққа қарагандек қаради.
-Сени эсинг оғиб қолибди.
Шу пайт оёғини зўрға босиб Айда чиқиб келди.
-Ая оёғимни чаён чақиб олди.
-Вой, ўлай уйдамидинг,-Нурхон опа кўксини ушлади.
-Овқатга масаллиқ тўғраётгандим, ёмон чақаркан... Нима қилаётганимни билмай қолдим,-деди ошхонага айбдор қараб.
-Майли... Мени ҳаёлимга бир зумда нималар келмади~я,- Зиёга айбдор қаради. Кириб ёт, овқатни ўзим қиламан.
Зиё хотинидан ранжиган бўлиб кириб кетди хонасига... Аммо ҳаёлига Айдани қимор тикиши мумкинлиги ҳақидаги гап ўрнашиб қолди.
Айда эса онаси билан ўгай отаси суҳбатидан бехабар хонасига кирди. Йигиталига қўнғироқ қилди. Улар учинчи курсни ҳам бошлаб олган. Ўгай онасини камроқ кўриш учун, Йигитали ҳамон бензакалонкада ишлаяпти. Бугун дам куни шунинг учун қизга бўшаса телефон қилишини сўраганди.
🍀🍀🍀
Ўгай ўғлини севган қизи борлигини пайқаган Назира хоним энса қотирди. Суриштириб, бутун коллежда овоза бўлган севги қиссасини тезда билиб олди.
-Бир тагипастни топибди. Тавба... Умуман ўлиб кетмайдими менга қолса... Лекин ота~болани шу баҳона ажратиб юборсам бўларкан. Бу тўпори ўзича севганидан битта отасини гапи билан кечмайди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
130~қисм
Назира 3 ойдан бери яхши ўгай она ролини ўйнаяпти. Нияти қизиққон Йигитали ва гапини ўтказиб ўрганган Ахтам катта орасини бузиш. У эрига 3 та фарзанд ҳадя этган бўлса ҳам, бу шўртумшуқ эри учун жуда қадрли эканини билади. Чунки у Ахтамнинг биринчи муҳаббатидан бўлган ўғли... Ва бу севги шундай жоҳил одам кўксида ҳамон яшайди. Ҳолбуки, севикли хотинини ўзи ўз қўллари билан ўлдирган. Бу воқеани саноқли одам билади. Ўшалардан бири Назира. Эри бу ҳақида фақат бир марта айтган. Ўшанда ораларида катта жанжал чиққанди. Назира рашк қилиб тўпалон қилиб, эридан ўзгаришни талаб қилганда, у хотинига пичоқ ўқталиб, "бир марта мени ўзгартиришга уринган хотинимни бўғиб ўлдирганман, бу гал сени сўйиб ташлайми? Мен ҳоҳлаганимдек бўламан. Ўзгартиришга асло уринма" деган.
Назира хоним ўшанда жуда қўрқиб кетганди. Кимга турмушга чиққанини англаганди. Ўша воқеадан бери кўп гап ўтди. Бироқ, ҳамон совуқ гап қулоғи тагида жаранглайди. Йиллар ўтиб, эрини эмас ўзини ўзгартирди. Ҳар ишга моҳирона маккорлик билан ёндошадиган бўлди. Мана Йигитали катта бўлаётгандан бери миясида уни қандай қилиб йўқ қилил фикри ўрнашган. Амалга ошириш учун аста ~секинлик билан ҳаракат қиляпти.
🍀🍀🍀
Орадан ўтган уч ой Ҳамро каттани дардини арита бошлади. Катта хотини касалманд бўлиб қолгач, битта эрдан чиққан жиянини олиб келишди қарашга. Ҳамроҳ каттани ўзи Ферузани олгандан кейин йўқламай қўйган икк хотинини олдига навбати билан яшай бошлади.
-Қайси биринг ўғил туғсанг, ўшанг ҳаммани бошқарасан, ўшанинг билан қоламан,-деди икковига ҳам. Учинчи хотини ҳаракатни бошлади шифокорга бориб, иккинчи хотини эса ўзи туғолмайдиган бўлиб қолгани учун, "илоё қиз тўғ" деб дуо қиларди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
131~қисм
-Бошқа ёшроғидан топсангизчи яна,-деб маслаҳат берди кўнгил ёзиш учун карта ўйнагани бориб турадиган ҳамтовоқларидан тури.
Ҳамро каттани қовоғи уйилди. Бу аҳмоқ битта ёшига уйланиб ўғлидан айрилганини қаердан билсин.
-Топиб бер,-деди пинагини бузмай.
-Битта аҳмоқ бор, Зиё, қизишиб кетса ўзини ҳам тикиб юборади қиморга. Оҳиригача боради ўзи ҳам. Лекин ёмон ҳам ўйнамайди. Бир ютса зўр ютади ҳам. Шу тўхташни билмайди, фақат. Бир йилча аввал шу қилиғи туфайли, уйини ютқазиб қўйган. Хотини аразлаб кетиб қолган кейин. Кеча десангиз битта жонона ўгай қизи бор шуни тикди. Таниган билганларни оғзини суви кетиб ташлашди, ютишолмади.
-Шунчалик зўр "нарса"ми?
-Ҳа. Сўраманг. Айни сиз истаган хилидан, нозиккина, ўзига қараб юради.
-Йўғей.
-Ҳа. Бугун ҳам ўйин бўлади. Бир ўйнаб кўрмайсизми?
Ҳамро катта моҳир қиморбоз эди. Аммо берилиб кетмади. Бугунги гапдан кейин эса ўйланиб қолди. Балки бир омадини синаб кўрар.
🍀🍀🍀
Саддам ўзи қидирган одам, Тўти тентакни топиб келди.
-Салом,-деди руҳий ҳасталиклар шифохонаси беморлари киядиган кийимда, соч~соқоли олиниб буткул бошқача бўлиб қолган бўлса ҳам Тўти тентакни таниб.
У жавоб бермади.
-Сен мени танимассан балки. Аммо мен сени танийман, Тўти тентак.
Қишлоқдаги лақабини эшитиб, Йўлчининг юзида озроқ ифода ўзгарди.
-Ҳайрон бўляпсанми? Мен сени уч ой қидирдим. Барибир топдим.
-Нима истайсиз? Кимсиз?
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
132~қисм
-Жиноят қидирув бўлимиданман. Нима юз берган? Анави уччовида нима қасдингиз бор эди? Менга хабар ёзгандингиз таниб ўтирибсиз. Бу ёғини ҳам айтиб беринг.
-Мени топиб келибсиз билмадингизми?
-Йўқ... Олий маълумотли компьютер мутахасиси тўйи арафасида руҳий ҳастадиклар шифохонасига тушиб қолган... У уйланиши керак бўлган қиз эса, жонига қасд қилган.
Йўлчини кўзлари қисилди. Нафаси тезлашди.
- Мана шунчасини билибсиз? Бир телбада нима гапингиз бор.
-Ҳамро катта ҳақида маълумот керак. Анави уччовини ҳам қандай гумдон қилганингизни билмоқчиман. Нега ишингизни чала ташлаб қолганларига тегмаганингиз ҳам қизиқ.
-Мен руҳан ҳаста одамман,-деди Йўлчи.
- Беш йил бу ерда бўлмаганингизни исботлаб берсам, тоғангизга ҳам яхши иш бўлмайди. Ахир у яширган, озодликда юрсангиз ҳам, бу ерда деб ҳужжатларни тўғирлаб юрган.
- Қонун ҳимоячиси! Албатта, сизлар бунақа жўн нарсаларни исботлашга, қонун~қоидаларга амал қиладиганларни пойлаб кичик хатосини жазолашга устасиз. Чунки улар айблапини беркитишни билмайди. Айёр, қаттол жиноятчиларга қарши эса ҳеч иш қила олмайсиз. Улар сиздан бир қадам олдинда юради. Бурнингиз тагида иш қилса ҳам ё кўрмайсиз, ё кўрмасликка оласиз ёки исботлаб бера олмайсиз!
- Демак, адолат истайсан... Аммо ўзинг ҳам 3 одамни из қолдирмай ўлдирдинг. Улар ҳам кимнингдир яқини эди...
-Улар одам эмас... Улар одамхўр!
-Мен шуни исботлашни истайман. Ёрдам бер.
- Сиз шунчаки мени илинтиргани келдингиз ёнингизда диктафон ёки камера бўлса керак. Адолат эмас сизнинг манзилингиз. Шон~шуҳрат.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
133~қисм
-Ёнимда диктафон борлиги рост. Аммо, менинг ниятим каттароқ манзил. Сизга нима бўлганини билмоқчиман. Меҳринурга нимадир қилмоқчи эканларини қаердан билдингиз. Улар аввал ҳам ўша сиз ёққан фермада нималардир қилишганми?
Йўлчи жим қолди. Эҳҳе улар нималар қилишмаган у ерда...
🍀🍀🍀
Меҳринур Шукурни ташлаб кетиб юборгандан кейин, уч ой Тошкентда яшади. Ҳам ишлаб, ҳам бу ердан узоққа кетиб миясига дам берди. Фақат Саддам уни барибир топди. Ҳатто уч марта келиб ҳам кетди олдига.
-Мендан нима истайсиз?-деди Меҳринур ўзидан "йигит"ини ясаб олган Саддамдан жаҳли чиқиб.
-Мана бу нозик қўлларингга,-Саддам қизни қўлларини ушлаб олди. Жўрттага давомида бир оз тўхталди,-кишан тақиш.
-Мен нима жиноят қилибман?- Меҳринур қўлини куч билан тортиб олди.
-Мени севиб қолишга мажбур қилганинг учун.
-Мен қандай мажбурлабман,-Меҳринур ичида бир титрасада, билдиришни истамади.
- Биринчи кундан "тап" этиб,- Саддам бошидаги иккита сўзини паст овозда "тап этиб" деганини тўсатдан баланд овозда айтгани учун Меҳринур бир чўчиб тушди,- мана шунақа ўзинг қўрқиб, лекин мени миямга жойлашиб олганинг учун,- қизни қўрқиб кетганига завқланди Саддам.
-Тентак,- Меҳринур ҳам кулиб юборди,- сиз доим мени чўчитасиз.
-Ҳа... Чунки доим нотўғри жойдан қайтараман.
-Саддам... Ниятингиз нима? Бошимни айлантириб ичимдагини билиб олмоқчимисиз?
-Ичингдагини билиб бўлдим. Ниятим ҳам аниқ. Онангни номини оқлайман. Кейин сенга уйланаман.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
134~қисм
-Нима? Ким тегар экан сизга?
-Сен!
-Ёрдам берганингиз учунми?
-Менга фарқи йўқ нима учун. Сен менга ёқасан. Ва сени хотиним бўлишингни истайман, тамом.
Меҳринур Саддамга ғазаб билан термулиб нима дейишни билмай қолди.
-Устингиздан арз қиламан. Сиз мени эркинлигимни чеклаяпсиз.
-Ҳой қиз,-Саддам, унга кўрсаткич бармоғини ниқтаб турган қизни билагини сиқди,-нимп қилсанг ҳам барибир меники бўласан.
-Қизиқ Шукур ҳам шунақа деганди.
- Сен қизни ўлгинг келяпти а?-Саддам Меҳринурни яна ҳам яқинроқ тортди ўзига,- ўзингга душманлик қилма. Мен ҳеч қайси гапни эсимдан чиқармайман. Айтиб қўяй, кейин ўзингга қийин бўлади.
-Бўлди, ҳаддингиздан ошманг,- Меҳринур қўлини тортиб олди,-боринг кетинг. Сизга ҳеч нарса айтмайман.
-Сен ҳақингда ҳам, ниятинг ҳақида ҳам билиб бўлганман. Фақат энди бу ёғини менга қўйиб берасан. Тушундингми?
-Йўқ. Менга буйруқ беришга ҳаққингиз йўқ.
-Майли, унда аввал ҳақдор бўлиб олая. Ҳўш совчиларим қаерга келсин. Анави бувингники бўлмайди. Мен ўзим, онангни номи оқланса онангни отасини уйидан келин бўлиб чиқасан деб ният қилиб қўйгандим.
Меҳринурни Саддамга тикилиб турган кўзлари ёшланди.
-Шундай қила оласизми?
-Ваъда бергандим адашмасам.
-Ваъда бериш мушкул иш эмас.
-Мени ваъдам унақа ваъдалардан эмас. Чунки кўзим етмаса ваъда бермайман. Ҳўш... Розимисан.
-Агар онамни номини оқлаб берсангиз нима десангиз ҳам розиман.
-Унақа катта кетиб юборма. Бошқа нарсаларни ҳоҳлаб қолмай,-айёрона кулди Саддам қизни қулоғига жуда яқин келиб пичирлаб.
#Мафтуна_Абдуллаева


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев