#БЕЗОРИ_3
98~қисм
Йигитали Самир ўлган кундан бери ўзига келолмаяпти. Кўзини юмди дегунча ўша мудҳиш манзара кўз олдига келади.
У Шодмон билан аъло кайфият билан гаплашиб келарди. Дарвозани очишди ва иккаласи ҳам жойида қотиб қолишди. Ишкомда Самир осилиб турар, афтидан ҳозир жони узилган, арқон тебраниб турарди. Пастда эса Феруза янгасини жасади, қонга бўялиб ётарди. "Кимдир бирини ўлдириб, бирини пичоқлаган,-деб ўйлади Йигитали. Атрофга аланглади. Шодмон эса ўкириб бориб укасини оёқларига ёпишди.
-Пичоқ... Пичоқ топиб кел Йигит! Тез бўл!
Йигитали ошхонага шошди. Қоқилиб ~йиқилиб пичоқ топиб ташқарига чопди. Самир ўзини осиш учун тепиб юборган столни оёғи тагига қўйиб, арқонни кесди. Шодмон йиғлаган кўйи арқонни укасини бўйнидан чиқариб ташлади. Кўзи Самир қамаб қўйилган хонани эшик ойнаси сингани тушди. Афтидан ичкаридан эҳтиёт бўлиб синдирилган. Наҳотки Самирни ўзи қилди шу ишни. Миясида ҳар бало аралашиб карахтланиб қараб турар, Шодмон эса тез ёрдамга хабар бериб, укасини силкилаб йиғларди. Йигитали шу пайт ортидан инграш эшитди. Шундагина ҳуши жойига келиб, Ферузани олдига борди.
Тез ёрдам келиб, Ферузани олиб кетди. Самир эса ўлиб бўлганди. Милиция чақиришди. Кейин катталар келишди....
Ҳаммасидан ёмон таъсир қилгани янгасини аҳволи бўлди. Шундоқ ҳам ҳалитдан қариб қолган аёл, яна ҳам букчайиб қолди.
Кутилмаган ва тафсилотлари сирли ўлим бўлгани учун, ҳамма оғзига келган таҳминни айтиб юрарди. Йигитали эшитган энг даҳшатлиси эса, Самир Ферузани севган деган гап бўлди. Буни шу бугун азани бешинчи куни эшитди. Бу ҳали мактабда ўқиб юрган иккисининг синфдошларини гапи эди. Ва анчайин мантиққа яқин.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
99~қисм
Айда билан ҳам учрашиш кўнглига сиғмай қолди. Фақат ёлғиз кетмасин деб ишдан чиқиб, кузатиб қўяди. Шунда ҳам онам кўриб қолди, деб бурилишда тўхтатади.
-Ишдан бўшамайсизми?-деди қиз,-мен учун бўлса қўя қолинг.
-Аввал ростдан сен учун эди. Аммо энди ўзим учун ишлаяпман.
Ростдан ҳам Йигиталини нияти жиддий эди. Самир билан бўлган ишдан кейин, ўзини мустақил бўлиш нияти пайдо бўлди. Аслида Ресторан меники деб юрарди. Энди эса ҳали ҳеч қанча ишламай, бензин қуйиш шаҳобчаси ишига қизиқиб қолди.
🍀🍀🍀
-Бугун ўтирайлик,-деди Диёр коллеждан чиққанларидан сўнг,- ўзимизни кафега ҳам бормаганмммзга анча бўлди.
-Тўғри, бир борайлик.
Ҳамма қистайвергач, Йигитали ҳам ишдан чиқиб борадиган бўлди. Юраги қисиб келаётганди. Кафега келиб ўтиришгач, ярим соат ўтиб Дилшод бошлиқ болалар ҳам киришди.
-Оббо.
-Шулар кам эди.
Йигитали индамади. Чунки унга барибир эди. Ҳозир кўнглига ҳеч нарса сиғмади. Буюрилган нарсаларни ҳам номига таътиб ўтирди. Шу пайт кўзи Айдага тушди. Қиз Йигиталига ёқмагани учун, хизмат қилишга чиқмасди. Ҳозир ҳам хизмат учун эмас, ичкарига касса олдидаги бошлиққа нимадир дейиш учун чиққанди. Залга қарамагани учун Йигиталини кўрмади.
-Қачон келади, буюртма,-шу пайт йигитлар ўтирган столдан битта олдинги столдаги бир ёшроқ йигит туриб, касса олдига келди.
-Ҳозир олиб келишади?- бошлиқ Айда сўраган нарсани кўриб бериш учун омбор томонга ўтиб кетгани учун қизни ўзи жавоб берди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
100~қисм
-Балки сиз олиб келиб берарсиз,-деди йигит чиройли қизни олдидан кетгиси келмай.
-Мен официант эмасман.
- Эгасимисиз?-шилқим атай баланд овозда қизни мазахлаб гапирарди.
-Йўқ одамман. Молларга хизмат кўрсатмайман.
Қиз бошлиқни кутмай жаҳл билан изига қайтаётганди, йигит қўлидан ушлаб қолди.
-Нима дединг?!
-Ҳозир 02 қиламан. Қўйиб юбор қўлимни.
-Осмондан келма менга!
-Келса нима қиласан?- уларни тишини~тишига қўйиб кузатиб турган Йигитали оҳири чидолмади.
-Сен кимсан?
-Онангни эриман,- Йигитали йигитга мушт туширди.
-Эй, нима бўляпти,- калтак еган йигитни икки ҳамроҳи турганди, Йигиталини ёнига келган барваста йигитларни кўриб, муросага ўтишди.
-Қўйинглар, энди,-йиқилиб қолган шерикларини турғизишди.
-Ҳозир сени,- Йигитали ўзига ташланган рақибини яна бир мушт уриб ағдариб ташлади.
-Юр мен билан,-кейин Айдани қўлидан ушлаб ташқарига судради.
Шундоқ ҳам бўлган ишга ҳайрат билан қараб турган, Дилшод бошлиқ йигитлар энди донг қотиб қолишди.
-Булар севишганми нима бало,-деди Дилшод Йигитали кетган эшикка қараб.
Йигитали эса Айдани асабий судраб борарди.
-Йигитали жиннилик қилманг.
-Қиламан,- деди Йигитали судрашни қўймай.
-Нарсаларим қолиб кетди тўхтанг,-Айда шарт бор оғирлигини ташлаб ўтириб олди.
-Тур.
-Йўқ. Қаерга олиб кетяпсиз?
-Уйингга. Бошқа ишламайсан.
-Буни ҳал қилмайсиз.
-Қиламан,-Йигитали ҳам Айда баробар ўтириб олди.
-Ким ҳуқуқ берибди.
-Ўзим.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
101~қисм
-Нима муносабат билан!
-Сени севиб қолганим учун,-Йигитали қизни юзларидан улаб, бир оз қараб туриб ўпиб олди.
🍀🍀🍀
Нурхон опа эри Зиёнинг таклифини эрталабдан бери ўйлайди. Икки кун аввал Зиё ҳовлиқиб кириб келди.
-Ниҳоят уй олдим.
-Ростданми?
-Ҳа. Кичик ошхонам бор эди аввал. Шу қаровсиз ётганди. Сотдим. Йиққанларим билан уй олдим. Энди кўчиб кетамиз.
-Вой бунча яхши.
-Ҳа. Ўз уйим бўлди ниҳоят жуда хурсандман.
Кейин кўчишдан аввал уйни бориб кўришди. Шинамгина экан. Ўзларича мебелларни қаерга қўйишни роса муҳокама қилишди. Нарсаларини тахлаш бошланганда, бугун Зиё яна битта гап айтди.
-Шу уйни сотувга қўйиб иш бошлайлик. Мен ўзимиздан сал наридаги сомсахонани гаплашдим. Сотиб олиб оилавий иш бошлайлик. Сен уйда бекорсан, менга ёрдам берардинг. Айда ҳам бошқа жойда эмас, ўзимизда ишларди. Кўз олдингда бўларди. Коллежга ҳар куни бориши шарт эмаску.
Нурхон опага таклиф жуда ёқди. Эр-хотин ёнма~ён ишлайди. Кўпроқ бирга вақт ўтказишади... Фақат уйни сотаман деса, марҳум эрини яқинлари нима деркин. Шундоқ ҳам Зиё учун жонлари чиқиб юрибди.
-Нима бўлса бўлар, сотаман,-деди оҳири қатъий,-уй меники. Бир умр тоқ ўтишим керакмиди? Ҳали ёш бўлсам. Қайсилари ёрдам берди менга. Ҳеч қайсиси. Энди буринларини тишлайсин.
Кечқурун Зиё келганида унга таклифига рози эканини айтди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
102~қисм
Феруза бир ҳафтада кўзини очиб, нима бўлганини англади. Унгача эса ҳар куни ҳар жойда пайдо бўлиб, охирида ўларди.
Ёпиқ бир жойга қамаб қўйилган қиз, кучи борича бақир~чақир қилди. Ҳеч ким ёрдамга келмади. Оҳири ҳолдан тойиб йиқилиб қолгач, эшик очилди. Икки эркак кириб келди. Ўзини ҳушидан кетганга солиб ётаверди.
-Қизни олиб кетгани келишди. Қопга соламиз.
-Нима қилишади ўзи?
-Органларини олишади.
-Оиласи йўқми буни.
-Бор, эрини ўзи ташлаб кетди. Билганингизни қилинг деб.
-Йўғей.
-Ҳа, айтишича бу қиз катта айб қилибди. Ҳушёр бўлинг ниҳоятда устомон деб айтди.
-Нима қилган экан ўзи?
-Эри бой одам. Бу қиз тўртинчи хотини. Эрини катта ўғлидан ҳам кичкина. Бу эрига ғараз мақсад билан теккан экан. Бир куни эри ишда пайти ўғлини ўлдирибди.
-Йўқ! Мен ўлдирмадим Самирни!-Феруза дод солгиси келади. Кейин рўё бўлган икки шарпа йўқолади. Ўша машъум уйда пайдо бўлади. Қаёқдандир Самир пайдо бўлди. Қўлидан судраб кета бошлади.
-Тегма менга? Нима қиляпсан, отанг билса иккимизни ҳам ўлдиради.
-Қўрқма тегинмайман, сен мен учун ҳаром бўлиб бўлгансан. Ўлимга келсак, сен отамга теккан кун мен ўлиб бўлганман. Энди сени ўз қўлларим билан осаман.
-Йўқ!
Феруза қочишга уринганди. Самир йўқ қўймади. Мажбурлаб ўзи ясаган дор тагига олиб келиб бўйнига арқон солди.
-Самир, йўқ...
Аммо йигитнинг бежо кўзларида зарра шафқат кўринмади. Қизни оёғи тагидаги столни тепди. Қизни нафаси тиқилди.
-Кислород... Бемор нафас олмаяпти...
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
103~қисм
Шифокорлар ҳаракати билан яна ҳаётга қайтди. Аммо яна адоқсиз тушлар...
Ниҳоят бир ҳафтада ўзига келди. Нима гаплигини зўрға сўради. Пичоқлангани ёдида... Самирни нима қилишди экан. Қамашмасинда ишқилиб. Ўзи кўп азоб тортди.
-Самирга тегишмасин,-деди онасига.
Гапини эшитиб онасини кўзлари катта ~катта кетди.
-Қизим, ахир Самир...-кейин ўйланиб жим бўлди. "Яхшиси айтмаганим маъқул. Ўзи шундоқ ҳам эрини ўхли билан орасидаги гаплар болалаб кетганини билмайди. Бу ёғига тақдири ҳам қил устида турибди. Яна бир оғир ҳабар эшитмасин"-у яхши. Сен ҳеч нарсани ўйлама ҳаммаси яхши бўлади.
Она қизини шундай дея овутгани билан ўзи қўрқиб турарди. Чунки кеча катта жанжал бўлди.
Гулбиби опа қизи пичоқланганини тавсилотларини эшитиб эрини ёқасига ёпишди.
-Агар қизимга нимадир бўлса, сизни ҳам, Ҳамрони ҳам уйига ўт қўяман. Ўлдираман ҳаммангизни.
-Ўчир овозингни,-деди эри хотинини силтаб ташлаб. Аммо ўзини ҳам бўлари бўлиб турганди.
-Ўчирмайман. Шунча вақт жим қилдингиз энди гапираман. Гулдек қизимни умрини ўзингиздан катта одамга бериб ҳазон қилдингиз. Қайси ота ўз қизига шуни раво кўради. Қани энди пул билан оғзи юмилган маҳалла! Қани мактаб! Жим туришганди кўра била~туриб, энди ҳаммаси сизга қўшилиб жавоб берсин!
Эр қалтиради. Шундоқ ҳам ҳали мактаб ўқувчиси бўлган қизни ёши катта одамга эрга берилгани. Ва унинг ўғли томонидан пичоқлангани катта шов~шувга айланиб кетди. Ҳамро катта қайғуга ботиб қолган, Ахтам каттани қўлидан ҳам иш келмади. Ишни бостиролмади. Қайтага қаердандир бир блогер келиб вазият чигаллашиб кетди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
104~қисм
Кеча эса Ҳамро катта қаҳр билан кириб келди.
-Эшитиб ол, иккаланг ҳам. Бугундан касалхона ҳаражати учун бир тийин ҳам тўламайман.
-Қизимни шу кўйга ўғлингиз солди,-бақирди Гулбиби.
-Қизинг,-Ҳамро катта ўзига тик қарашга ботина олмайдиган аёл зотини кескир сўзларини нигоҳи билан кесди,-ўғлимни бошини айлантириб, кейин менга тегиб олган экан. Самир аслида у учун ўзини осди.
-Ёлғон!-бақирди Ферузани отаси.
- Ўғлимни хатини топиб олдим. Бу бузуқ қизинг қочиб кетайлик деб айтган экан.
-Бўлмаган гап!
-Қизинг бугундан уч талоқ менга. Қўйдим бундай хотинни. Уч талоқ, минг талоқ! Агар пулинг етиб даволатсанг ҳам,-энгашиб шивирлади Ҳамро катта,-кўзим тушган куни ўғлимни ишини битираман.
Эр-хотин анча вақт бу гап таъсирида тош қотишди. Кейин эри Гулбибини юзига тарсаки солди.
-Ўлдираман сени ҳам қизингни ҳам.
-Ўлдиринг! Олинг пичоқни аввал мени сўйинг, кейин қизинизгни. Қутилиб қўя қолайлик.
-Қиз тарбия қилишни билмай энди менга ақл ўргатма.
-Сиз қиз боқиб нима қилдинг?-Гулбиби жуда аламзада эди бор овозда бақира бошлади,-18 ёшида бир махлуққа эрга бердингиз. Тегмайман деб дод солмадими? Оёғингизни ўпиб ялинмадими? Ҳудони зорини қилмадими?! Бир оғиз кўнглингда нима бор эди деб сўрамадингиз~ку.
-Аёл зоти итоат учун яралган. Жим яшаши керак эди. Қандоқ одамга эрга бергандим а?
-Манқурт!
Эри урмоқчи эди, жанжални эшитиб, шифокорлар айтган бўлса керак қўриқчилар етиб келиб, ажратиб олишди.
Эри аччиқ қилиб кетиб қолди. Мана ҳамон келмади. Энди бу ёғига нима қилишни ҳам билмасди аёл.
#Мафтуна_Абдуллаева


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1