Предыдущая публикация
ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...

ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...

8 дек

Мафтуна Абдуллаева

#БЕЗОРИ_3
90~қисм
Ҳамро катта йўл бўйи ҳам ўғли ва жиянига қўнғироқ қилиб борди. Кўтаришмади. Дарвозасига етиб келиб, машинасидан шошиб тушиб, ичкарига кирди.
Кирди~ю.. Ҳуши бошидан учди. Ўғли ва жияни телбадек бир алфозда... Сал нарида усти ёпилган одам кўринарди. Атрофда милиция ходимлари яна аллакимлар...
-Дада... Мана дадамни ўзи,-Шодмон йиғлаб ўзини дадасига отди. Афтидан милиция ва тез ёрдам ҳозиргина етиб келган. Ва уй катталарини сўраган.
-Нима бўляпти?-Ҳамро катта Шодмонни нари итариб, ёпиб қўйилган жасадлар ёнига борди.
-Шодмон Ҳўжаев тез ёрдамга қўнғироқ қилган. Кичик ўғлингиз Самир Ҳўжаев ўзини осиб қўйганини, хотинингиз пичоқланганини айтган. Тиббиёт ходимлар етиб келганида ўғлингиз ўлиб бўлган экан.
-Бекор айтибсан?-Милиция ходимини ёқасидан олди Ҳамро катта мени ўғлим ўзини осмайди... Ўлмайди мени ўғлим...
Ҳовлида қий~чув кўпти. Ҳамро каттани тинчлантириш осон бўлмади. У хотинини ким пичоқлагани ҳақида сўрамади ҳам... Дод солиб Самирни бағрига босди. Бу орада Йигитали хабар берган Ахтам катта ҳам етиб келди.
-Ўзингни бос,-деди укасини бағрига босиб,-аниқлаймиз... Балки бу қотилликдир.
Инсон зоти қанчалик ёвуз бўлмасин фарзандини яхши кўради. Ҳамро каттани айни дамда кўзига дунё қоронғу кўриниб кетаётганди.
-Нега? Нега уни ташлаб кетдим?-дерди нуқул.
-Келин қаерда?-деди укаси ҳеч тилга олмаётган Ферузани эслаб.
-Билмайман...
-Уни ким пичоқлаган... Самирми?!
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
91~қисм
-Билмадим... Ўлиб кетмайдими?! Мени ўғлимга қараб туролмади қ...
Бу гап бир зумда қишлоққа етиб келди. Самирни онаси ўз ишлари билан машғул бўлиб ўтирганди. Опалари кириб келди. Уларни туришини кўриб юраги шиғ этди.
-Тинчликми?!
Опалари сира бундай йиғилиб келмасди. Яна мажбурлаб дори ичиришди. Аёлнинг юраги нимадир ёмон нарсани сезиб нотекис ура бошлади.
-Оғирроқ бўл, Самиржондан айрилиб қолдик...
Аёлни "болам" дейишгада мадори қолмади. Ҳатто оғзида тили айланишга куч тополмади.
-Нима қиламиз энди? Тақдирда, опа- синглиси йиғлаб ёпишди. Аммо у кучсизгина бош чайқарди холос. Ишонолмасди.
-Аяжон,-Шодмон келиб қучиб олганида тилга кирди.
-Холаларинг нима деяпти ўғлим. Самирни шаҳарга олиб кетдилар~ку. Ўша ерда катта дўхтирлар тузатади дедиларку. Сен ўлди дема жон болам.
Шодмонни тили айланмай қолди. Нима десин?! Байрам қилиб юрганимда у ўзини осиб қўйибди десинми?! Дарвозадан кириб, ишкомда осилган укамни кўрдим десинми?! Ўз қўлларим билан у ўзини осган арқонни бўйнидан чиқариб олдим десинми?! Онасини илтижоларига нима деб жавоб қайтарсин.
-Гапир, Шодмон! Тузалади деб олиб кетган эдингиз~ку. Нега ўлди деяпсизлар?! Қани отанг?! Топиб берсин ўғлимни! Хотинидан бўшагиси келмай қаролмади боламга! Боламни ўрнига ергина ютсин шуларни....
Аёлни фарёди кўпга бормади. Йиқилиб қолди. Аввал алоҳида хонага, кейин шифохонага олишди.
Бутун уруғ~аймоғ йиғилди. Кўпчилик ҳаммасидан ҳам нима бўлганига қизиқарди. Ҳар хил бўлмағур гаплар ҳам қўшилди орага.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
92~қисм
- Самир нега ўгай онасини ҳам пичоқлабди?
-Тавба... Бирон нарса қилдимикин? Иккови ёлғиз бўлган экан.
-Самирни эси оғиб қолганди. Айтиб бўлмайди.
-Ёш хотин билан бўй йигитни битта уйда сақлаб бўладими?
Яхшики, ака~укани қаҳридан қўрқиб фақат паналарда пичирлаша олишарди. Бўлмаса биронтасини оғзидан бу гапни эшитган Ҳамро катта аниқ ўлдириб қўярди.
🍀🍀🍀
Шукур куни билан марака ишлари билан банд бўлиб, Меҳринурга қўнғироқ қилолмади. Бир тарафи кўнглига ҳам сиғмади. У Самирни хўжайинни янги хотини билан синфдош бўлганидан баъзи нарсаларни англагандек ҳам бўлганди. Бир гал Самир синфдошлари билан тушган суратларни ёқаётганини ҳам кўриб қолди. Ўшандан бошланганди. Аста~секин телба бўлиб қолди.
Жиринглаган телефони йўл бўйлаб кетаётганда, ҳаёлларини бузди. Меҳринур.
-Алё.
-Тушдан бери йўқсиз,-деди қиз сўрашиб.
-Эшитгандирсиз?! Таъзияда эдим.
-Тавба... Ростдан ўзини осибдими?!
- Ҳа...
-Нега?! Нега ўгай онасини пичоқлабди?!
-Мен ҳаи сиздек оғиздан гап эшитяпман. Самирни яқинлари шокда, ҳеч нарса айтишмаяпти.
Шукур Меҳринурни ҳар бир нарсани ҳижжалаб сўраганига, ёш йигитга жони ачияпти деб, эътибор бермади. Гап мавзуси шунда айланавергач, ёқтирмай бошқа гапга бурди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
93~қисм
Меҳринур кеч бўлди деб телефонни ўчирди. Шукур бир оз гаплашайлик деб авраб кўрди бўлмади. Бу ёқда Борис ҳам безор қилиб юборди, иккинчи линиядан чиқавериб.
-Ҳа, нима дейсан?-деди оҳири кўтариб зарда билан.
-Войбў. Муаллимани иши роса пишганми дейман.
-Гапир гапиншни.
-Войбў. Қўшимча калитлар қаерда? Қоровул сен олгансан деди.
-Жойига илиб қўйгандим~ку.
-Йўқ~да.
-Қара. Пастга тушиб кетгандир.
Борис қайта яна қоровулхонага кириб ҳамма жойни титиб кўра бошлади. Ва ҳалигина кўрган жойида ётган калит шодасини кўриб ҳайрон бўлди.
-Бўлди топдим,-деди телефонни ўчириб,-кўрган эдим~ку.
У қўшиқ ҳиргойи қилиб, жониворлар сақланадиган бўлим томон кетар экан, ортидан синчков нигоҳлар кузатарди.
-Навбат сенга келди,-деди у пичирлаб.
🍀🍀🍀
Рашид текширувдан уйига қайтиб келиб, бир ухлаб тургач, олдига акаси келди. У ётоқхонасидан чиқиб, кичик хонасига ўтди.
-Тинчликми, ака?!
-Ҳамро каттанинг ўғли ўзини осиб қўйиб қўйибди.
-Қайси ўғли?
-Кичик ўғли. Кичик хотинини пичоқлаб ўзини осибди.
-Астағфируллоҳ.
-Эшитгандан бери тавба деяпман. Яхши одамлар эмасди. Жабрини ўғли кўрибди.
Рашид ака~укани кейинги қилиқларини эслолмаса, ҳам ундан аввалдан яхши таассуротда эмасди. Отаси ҳам, унга бўлган ҳужумни шулардан кўриб, бунга қатор далиллар кўрсатганди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
94~қисм
Ака~ука улар ҳақида яна бир оз суҳбатлашишгач, Фарруҳ чиқиб кетди. Рашид ётоғига бориб ётди. Бир оз ўтиб Парвина иккисига ажратилган икки хонали уйни даҳлизини эшиги секин очилди. У Парвинани кутди. Лекин у афтидан нариги хонага кирди. Ҳа деганда бировни чиққани ҳам эшитилмади. Рашидни ичи қизиб, ўрнидан турди.
-Бу ерда нима қиляпсан?- деди эшикни қия очиқ қолдиргани учун, кирганини сезмай диванда ётган Парвинага. У шошиш ўрнидан ўрнидан турди. Аммо юзи оғриқдан бужмайди,-нима бўлди?-Рашид ҳавотир билан хотинини олдига ўтирди.
-Ҳеч нарса... Шунчаки, кўпроқ ўтириб ёки юриб қолсам ичимда бир нарса осилиб қолгандек бўлади... Оғриқ ҳам деб бўлмайди... Нима десам... Шу паӣти ётиб олишим керак~да. Ўзиммзни уйда бунга кўп шароит бўларди. Бу ерда...
-Нега шифокорга бормадинг?
-Айтганман. Дори~дармон ёзиб берган. Бир оз енгиллашгандек бўлгани билан яна шунақа бўлаверади.
-Нега мени олдимга бориб ётмадинг?
-Безовта қилмай дедим.
Рашид тунов куни нега сен уйга кириб олдинг деган гвпи учун, уни олдига кирмаганини яхши англади.
-Нега айтмадинг?- деди Парвинани қучоқлаб.
-Аввал билардингиз.
- Нима мен ҳаммасини эслаб жўрттага шунақа қилиб юрибманми?
-Бир ой бўлди. Эсланг энди.
Иккови ҳам кулишди.
-Юр хонамизда дам оласан,-Рашид Парвинани етаклаб, ётоқхоналари томон юрди.
Парвина ҳудди аввалгидек ғамҳўрлик қилган эрига қараб жилмайди.
-Раҳмат.
-Нега?
-Мени Рашидимга озгина ўхшаганингиз учун.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
95~қисм
Рашид кўзлари ҳумор термулиб турган хотинига қараб енгил кулиб қўйди. Бу қизни шунчалар севган эканми? Қолганлар гап~сўзидан ҳам сезяпти хотинини эрка бўлганини. Доим ақлини ишлатиб иш қилган йигитни шунчалар ўзгартирган эканми Парвина.
🍀🍀🍀
Саддам Ҳамро каттанинг оиласида юз берган фожеани эшитиб донг қотди. Азадан 2 кун ўтиб, шифохонадаги Ҳамрони хотинини суриштирди. Аҳволи оғир экан. Асосий азолар кўп лат емаган бўлса ҳам, кўп қон йўқотибди.
Саддам аёлдан кўз қулоқ бўлиб туришни сўради. Чунки у ҳам бирон нарсаларни билиши мумкин.
Меҳринурни бувиси ва келинойи билан гаплашиб, бир қўрқитиб қизни ростдан Ҳамрода қасди борлигини билиб олди.
-Бир ўзи нима қилмоқчи бу қизни энди,-деди асабийлашиб. Телефонига ўзи билмай маёқ ўртатиб олган. Қаерда эканини кузатиб турибди.
У ишга қайтиши керак бўлган пайт, бошлиғи чақириб янги иш топширди.
-Ёш бўлсангиз ҳам сизга ўта муҳим топшириқни ишоняпмиз. Ўша ҳудуддаги одамлар билан яқин бўлганингиз учун кўпроқ маълумот тўплай оласиз.
Саддам 5 йилча аввал изига тушилган. Лекин кераклича далил тўплай олинмаётган ака~укалар ишини топширди. Ўшандан бери енг шимариб, улар ҳақида маълумот қидиряпти. Уни ака~укани тўрт шотири қизиқтириб қолганди. Иккисини бирин~кетин ўлиши эса, бир оз шубҳага солди. Уларни ўлимини тасодиф бўлганига кўп ҳам ишонмади. Аммо тириклари билан шуғулланишни маъқул кўрди. Борис ва Шукурни изидан Рашидга бўлган ҳужумдан кейин одам қўйган. Ака~укалар ҳам анчадан бери назоратда. Бироқ ҳеч бир натижа чиқмаяпти.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
96~қисм
- Буларни қийшиқ қадамини барибир топаман. Меҳринур ҳам мен билан ҳамкорликда ишлаганда, уни нимани аниқлаганини билиб олардим. Энди у билан ярашиб олишим керак.
🍀🍀🍀
Меҳринур Самир ҳақида эшитиб жойида қотди. Ҳаммадан воқеа таассуротларини сўради. Ҳар хил гап таҳминлар эшитиб боши ғовлаб кетди. Шукурдан ҳам аниқ маълумот ололмади. Фақат бир гапдан суюнди.
-Ҳамро ака тамом бўлди. Ўзига келолмаяпти. Тузалади деб қаттиқ ишониб юрганди. Хотини~ку адо бўлди.
Меҳринурни аёлга раҳми келди, албатта. Аммо Ҳамро каттани ўша аҳволда жуда кўргиси келди. Буни шунчалик истадики, таъзия учун аёлларга қўшилиб борди. Аёллар ва эркаклар алоҳида кириб~чиқарди албатта. Аммо у ўзини жинниликка солиб, адашган киши бўлиб, эркаклар томон мўралади. Рост девдай Ҳамро катта қаддини букиб, абгор бир ҳолда турарди.
-Бу кам сенга. Мен ҳам ўз қўлим билан бир зарар беришим керак.
Қиз қайтаётганда Ахтам каттани унга кўзи тушганини сезмади. Бошида рўмол, пардозсиз ҳам чиройли қизни кўриб, Ахтам каттани, ҳатто азодор ҳолида ҳам қони қайнади.
Азани уч куни ўтиб, фермани текшириш баҳонасида Шукурни ёнига ўтди.
-Муаллимани нима қилдинг?
-Иши пишиб қолгандир. Кунда "кампот" ку,-Борис тиржайди.
-Қаёқда, бошқалар билан гаплашяпман. Сира тутқич бермаяпти,- деди Шукур қўл силтаб.
-Бир йўли қил. То яна келаман дегунча гап кўп. Авраб бирон жойга олиб бор. Ўлдирмаймиз. Видеога олиб шантаж қилиб қўйиб юборамиз.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
97~қисм
Шукур ҳаракат қиламан деди бепарво кўринишга уруниб, аммо ичига бир олов тушди. Энди қандай асрайди бу одамдан севгилисини.
Хавфдан бехабар Меҳринур эса, кетишдан аввал Ҳамро каттани, Шукурни айтишича кўп қаровсиз қолаётган фермасини. Ем~ҳашак сақланадиган омборини ёқишни ният қилиб ўтирарди.
-Меҳринур,-у буни қандай қилишни ўйлаб турган пайт ортидан Саддам пайдо бўлди.
-Нима дейсиз?- чақчайди қиз.
-Мендан ҳалиям хафамисан?
-Сиз менга ҳеч кимсиз! Ҳафа бўлишимга ҳам арзимайсиз,- Меҳринур бурилиб кетмоқчи эди. Саддам қўлидан ушлаб қолди.
-Мен сени ўч олиш учун келганингни биламан. Буни... Ўша онанг ҳақида суриштириб билган пайтим тахмин қилгандим. Сени ғазабинг буни тасдиқлади. Кейин яна текширдим... Хавфли одамлар билан ўйнашяпсан.
-Мени ғамимни емай қўя қолинг! -чирсиллади қиз,- қонун ҳимоячисисиз жамиятни ҳимоя қилинг ундан кўра ўша хавфли одамлардан.
Саддам кетиб қолган қизни ортидан қараб бош чайқади.
-Йили эшак бўлса керак буни,- кейин кулиб қўйди,-шу гапимни ўзи эшитганда эди.
Саддам қизни яна ҳам кўпроқ кузатишни бошлади. Токи бу ердан кетгунча ўзича бирон ишни бошламасин деб. Кун бўйи шаҳарда юриб, чарчаб қишлоққа қайтаётганда унга номаълум рақамдан хабар келди.
- Муаллима Меҳринур хавф остида. Ахтамни навбатдаги қурбони у.
Ўқиб нотўғри тушунмадимми деб қайта ўқиди. Рақамга қўнғироқ қилганди. Ўчирилган чиқди. Кейин кеч бўлса ҳам, номерни аниқлаб беришларини сўради.
-Содиқов Шукур номида экан.
Ҳабар Ҳамро каттани шотиридан келгани уни баттар ажаблантирди.
#Мафтуна_Абдуллаева

Мафтуна Абдуллаева  - 5355875642177

Комментарии 1

Г Г
Рахмат мазза килиб укидим кизик жойида тухтатибсизларда сог булинглар❤️
8 дек
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Новые комментарии
    Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
    Следующая публикация
    Свернуть поиск
    Сервисы VK
    MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
    Войти
    ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...

    ЎЗБЕГИМДАН АЙЛАНАЙ...

    ЛентаТемы 22 324Фото 23 616Видео 1 541Музыка 3Участники 29 004
    • Подарки
    Левая колонка
    Всё 22 324
    Обсуждаемые

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

    Зарегистрироваться