#БЕЗОРИ_3
75~қисм
Йигиталини дўстлари у билан Айда орасидаги муносабатни қандай аташни билишмасди.
-Нега ўзингни писмиқ ошиқдек тутяпсан?-деди охири Диёр ёрилиб.
-Писмиқ?!
-Ҳа, Йигит. Писмиқ. Ниятинг бошини айлантириш~у, лекин айлантирмаяпсан.
-Ким айтди ниятим шунақа деб.
-Бўлмаса қанақа?-Ҳушвақт ҳам синчиков тикилди.
-Шунчаки таниш бўлиш мумкин эмасми? Нима бирон жойда қўлтиқлашиб юрганимни кўрдингми?
-Лекин... Юриш, қарашинг "не то" да бола.
-Қанақа экан?
-Отанг унақа қизларни рўзғорига яқинлаштирмайди,-деди Хушвақт,-жуда оддий, ўзи официант. Онаси эрга тегиб процентчиликни ўрганди.
-Эрга тегди?-Йигитали ўзини бепарво кўрсатиб, гўшт чайнаб ўтирарди. Томоғига тиқилиб қолай деди.
-Ҳа, 10 кунча бўлиб қолдиёв. Яна улар билан бирга яшайди ич куёв бўлиб.
Йигиталини жаҳли чиқди. Нега Айда буни айтмаган. Ахир ҳар куни уйига кузатиб қўяди. Ҳаёлига қизни оҳирги пайтлар ҳафақонроқ бўлиб юргани гавдаланди. У одамни кимлигини суриштириб билиши керак.
-Хўш...
-Нима хўш,-Йигитали бирдан ўз ҳолатига қайтди,-сенлар ваҳима қилиб юборяпсанлар. Ундан кўра бўлларинг. Кейинги соат жисмоний тарбия.
Дўстлар кўз уриштириб, кейин қўл силташди.
Жисмоний тарбия дарсида майдонда икки параллел курс тенг келиб қолди.
-Анчадан бери ишкал бўлмаётган эди~я,- деди Ҳушвақт.
-Ғунча бўлиб юрларинг,-деди ораларидан босиқроғи Мансур.
Аммо Йигитали учун бу ҳолат айни муддао бўлиб турарди. Чунки кечагина, Айдани йўлини тўсгани учун Дилшодга тасодифан қоқилиб кетиб, ораларида жанжал чиққан. Маромига етмай бостирилганди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
76~қисм
Дилшод ҳам қасдлашиб юрган эди, иккови ҳали уни, ҳали буни баҳонаси билан гап ташлашиб, оҳири уришиб кетишди.
-Устоз, анави иккови яна уришяпти,- жисмоний тарбия ўқитувчиси бирровга чалғиган эди. Дарров ишкал бошланганини кўриб учиб борди. Жуда жаҳли чиқиб юрганди икковидан ҳам, ажратиб олиб, ичига бир муштдан ташлади. Овози чиқмай қолди икковини икки бурчакда.
-Жонимга тегдиларинг! Жим юрасанларми йўқми?! Йўқот икковини ҳам кўзимдан.
Уят ўлимдан қаттиқ деб Йигитали қаддини ростлаб олди. Аммо ўқитувчи боплаб урган экан, кечаси билан оғриб чиқди.
-Нима бўлди?-деб сўради янгаси. Самир кетиб, у анча мунғайиб қолганди.
-Ҳеч нарса янга.
-Яна муштлашдингми?
-Бўлиб туради-да.
-Бошинг омон бўлгура. Онангга жуда ўхшайсанда. У ҳам бировга қулоқ солмасди. Шу феълини ортидан...
Аёл бирдан жим бўлди. Ўзига тикилиб қолган Йигиталига бир~икки кўзини пир~пиратиб қараб, гапни бурди:
-Ҳа, майли. Аллоҳ қабрини нурга тўлдирсин.
-Янга... Шу онамни ўлимида бир сир йўқми ўзи. Нега тўсатдан ўлиб қолган?
-Юраги касал эди ўғлим,-янгаси ўзи эшитган ўша гапни такрорлади,- овқат еб ол.
Йигитали ҳўрсинди. Баъзан шу юрагини нимадир ўртайдида... Ўзи эслолмайдиган онасини қумсайди. Отаси онасини ўлимидан 5 йил ўтиб уйланган. Кўпчиликдан биринчи аёлини жуда яхши кўрган деб эшитган. Кейин иккинчи хотини, Назирага уйланган. 7 ёш эди у пайт Йигитали. 8 йил тоқат қилди у аёлга. Оҳири уйдан қочиб кетди. Отаси оёғини тагига олиб тепалаб ташлади ҳам қайтмайман деб туриб олди. Ҳамро ўлдириб қўясиз деб ажратиб олди. Мана 3 йилдан бери амакисини уйида яшайди. Отаси ва ўгай онасини 2 қиз, бир ўғли бор.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
77~қисм
Самир сира ўнгланай демади. Шифокор:
-Ўғлингиз ўзи тузалишни истамаяпти,-деди,- саёҳатга чиқиши керакми? Унинг руҳияти ҳаста.
Ҳамро каттани ҳозир саёҳатга вақти йўқ эди. Кимдир фермада эшак боқилиб, яширинча сўйиляпти, Ахтамни ресторанида шу гўштдан таом қилиняпти деб ёзиб берибди. Уни изидан юришибди. Яна орада анча вақт Самир билан оввора бўлиб қолди. Ҳамма ҳисоб~китобларни кўздан кечириши керак.
-Уйга олиб борайчи биринчи бир гап бўлар,-деди ўғли билан қайтар экан.
Феруза эса Самирни дардини англагандек бўлди. Аммо раҳми келмади. Фақат Самирни қийнаш фикридан қайтди. Энди фикри ёди, бу уйдан кетиш бўлиб қолди. Пул йиғяпти. Телефондан яхши фойдаланишни ўрганиб олди. Қаерга бориши мумкин, қаерда меҳмонхона бор. Қандай иш топса бўлади... Кўряпти ҳаммасини.
-Барибир қочиб кетаман,-деди тиш қайраб...
Кунлар изини қувиб, баҳор тугаб ёз бошланди. Биринчи июнь болалар куни муносабати билан ака~ука барча фарзандларига зиёфат уюштириб чақирди. 18 дан ўтган ўтмаган ҳамма боради деб шарт қўйишди. Самир бормади. Унга қараб туриш вазифаси Ферузага топширилди. Ҳамро катта бу иккиси ҳақида шунчалик кам маълумот билардики, ҳатто иккиси синфдош эканини билмасди...
Феруза уй ишлари битгани учун севимли машғулоти китоб ўқишга ўтирди. Фақат шу билан дардини унутади. Ўзини қайси бир қаҳрамон ўрнида кўради. Қайси биридек бўлишни истайди. Қани энди ҳаётда ҳам шу китоблар сингари ҳаммаси яхшилик билан тугаса... Афсуски, ундай эмас. Жуда ҳам берилиб китоб ўқиётган экан, қийқ этиб очилган эшикдан ҳам қўрқиб кетди. Чунки эри уйда эмас, ётоғига ундан бошқа ким ҳам кириши мумкин.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
78~қисм
-Самир!- ўзи тенги ўгай ўғлини кўриб дик этиб ўрнидан турди. Унинг кўзлари бежо эди. Қизиқ қамаб қўйилган жойидан қандай чиқди экан,-бу ерда нима қиляпсан Самир,-деди Феруза титраб.
-Бизга бу ерда кун Феруза,-деди у ҳаста овозда.
-Нима демоқчисан!-Ферузани кўзи шундагина уни қўлилаги пичоққа тушди.
-Сен энг бошидан бу ёққа келишинг билан бўлган хатони тўғирламоқчиман.
Феруза ўзига яқинлашиб келаётган Самирдан қўрққанча ортига тисланди.
- Самир, мени қўрқитма!
- Мен ўшанда чора топа олмагандим, Феруза. Жуда истагандим. Аммо қочиб кетишга на ўшанда журъат тополмагандим. Энди эса... Энди эса чора йўқ. Отам иккимизни ҳам ҳаётимизни ўз қўллари билан барбод қилди. Бизга бошқа чора қолдирмади. Бирга яшай олмас эканмиз... Кел бирга ўламиз.
Феруза ўзи сезмаган ҳолла орқага қараб кетаётган экан. Деворга урилиб қўрқиб кетди.
-Сен бундай қилолмайсан, Самир.
-Мен кетишим керак,-Самирни ҳаста кўзлари бирдан лоқайдланиб қолди,-чақиришяпти. Арқон тайёрлаб қўйдим. Сени ҳам олиб кетмоқчиман.
-Самир... Самир... Мени қўрқитма...-Феруза ён~атрофга қараб нажот излади.
-Сени отамга ташлаб кетолмайман. У сенга бошқа азоб беролмайди. Кет мен билан.
-Йўқ,-бош чайқади Феруза,-мен сендек тез таслим бўлмайман.
-Ҳеч нарса қилолмайсан. Сени ҳам онамни тақдири кутяпти. Бир умр на хотин, на бева бўласан. Бахтсиз бўласан...
-Самир мен ўлишни истамайман.
-Бу қўрқинчли эмас.
Самир бир зарб билан Ферузани қорин қисмига зарба берди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
79~ қисм
Шукур Меҳринурни бир ҳафта деганда ортидан югура~югура ярашиб олди. Лекин қиз жуда масофа сақлаб олди. Бу ёқда мактаб ҳам тугади. Қиз 6 дан кейин кетаман деди.
-Қаёққа кетасиз?-сўради Шукур.
-Шаҳарда яшайман.
-Унда бир оёғим ўша ерда бўлар эканда.
Меҳринур гапни бошқа ёққа бурди.
-Ферма раҳбарини ўғли жинни бўлиб қолгани ростми?
-Тўғриси ҳа. Нима бўлганини ҳеч ким билмайди. Яхши бола эди.
-Шу одамни ростдан 4 та хотини борми?
-Қайдам. Бировларни хотинига қизиқмаган эканман.
-Биласиз,- ҳазил аралаш кулди Меҳринур,-балки ҳавасингиз келиб, режа ҳам тузиб қўйгандирсиз.
- Нималар деяпсиз? Сиз қалбимни ҳам, уйимни ҳам ягонаси бўласиз.
Шукурни бу сўзлар беихтиёр тилидан учди. Аммо... У ростдан Меҳринурни севиб қолди. Шунчалар қисқа вақт ичида, кутилмаганда... Бошқа қизларни, аёлларни бирдан авраб, ниятига етса бўлди эди. Шунақа қилар ҳам эди. Лекин бу гал қалби шу қизга боғланиб қолди.
Яхшики, жияни ва ресторан ташвиши чиқиб, Шеф-Ахтамнинг бу ишларга вақти бўлмаяпти. Бўлмаса, қизни ҳалигача бир ёқли қилишарди.
Шукур, Борис, Турсунали ва Ашур Ҳамро каттани қўлида ишлашса ҳам, Ахтам каттанинг малайлари эдилар. Шукур бу жамоага энг охирида қўшилган. Аммо энг керакли аъзоси бўлди. Қанча енгилтак аёлларни ҳилватга чақириб, бир ўзи эмас, дўстлари билан ҳам "баҳам" кўришган. Баъзида эса... Аниқроғи 3 йилдан бери Ахтам катта бошқа туманларга борган пайти ёш, чиройли ва ҳимоясиз қизларни дили тортиб, уларни аврашни Шукурга топширарди.
Шукур биринчи марта бу ишни охири қотиллик билан тугашини билганида қаттиқ қўрқиб кетди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
80~қисм
Биринчиси бўлгани учун ҳам, даҳшатли бўлиб туюлганди. Ўша қиз узоқ туманни чекка қишлоғидан эди. Шукур ёлланма ишчи бўлиб, борган киши бўлиб, пахта терим пайти роса ўради. Кейин қизни хат ёзиб қочиб кетишга кўндирди. Жуда чиройли, аммо енгилтак қиз эди.
Шукур аввалгидек қўйиб юборамиз деб ўйлаганди. Аммо ундай бўлмади. Ташқарида чекиш учун чиқишганди. Борис билан Ашур нима бўлишини билар экан, Турсунали ичиб ўчиб қолган, нима бўлганини эртасига билганди. Лекин Шукур... Телефони учун хонага қайтиб кирди... Ва Ахтам каттани қўлида катта пичоқ ва чопқи билан ҳўкиз сўйиладиган хонага кириб кетаётганини кўрди. Шу пайтда нима сўяр экан деб қизиқсиниб қаради. Бир неча сония нафас олишни ҳам унутди. Чунки Ахтам нимталамоқчи бўлган жонивор жонивор эмас одам эди. Қип~яланғоч ўша қиз....
Анча вақт ўзига келолмади. Шериклари эса Ахтамнинг жиноятини силлиқлаб ёпиб келишди. Ахтам Турсунали ва Шукурга бу ишда шерик эканларини айтди. Турсунали қўл силтади.
- Менга фарқи йўқ.
Шукур эса ўзида кўникма қилишига вақт керак бўлди. У оиласида 4 ўғил ичида қаттол ота тарбиясини кўриб ўсганди. Шунинг таъсиридами, ёки отаси қассоб бўлгани учун қондан сесканмай ўсгани сабабми... хуллас, кейинги гал сесканмади. Дори таъсирида кейинги қизларни кўпроқ олиб юришди. Борисни алдаб, Ахтамда қандайдир бир ёввойи феъл борлигини ба биринчи қотиллиги эмаслигини билиб олди. Қойил қоларлиси, у асл башарасини моҳирона яширар. Ёки бу башара ҳар замонда уйғонарди. Четдан қараган икки ака~укани ҳам тақволи кишилар деб ўйларди.
Мафтуна Абдуллаева
#БЕЗОРИ_3
81~қисм
Шукур ана шу шайтон ҳамкорлари билан қўшилиб, шайтонга айланиб бораётганди. Аммо кутилмаганда олдидан Меҳринур чиқди. Муҳаббат шунчалар қудратга эгаки, ҳоҳлаган қалбига кириб боради. Ундан воз кечиб бўлмаслигини сабаби эса, у инсонни энг керакли нарсаси ҳаловатини ўғирлайди. Инсон эса энди ўша ярим бўлагисиз ҳузур тополмайман деб ўйлайди.
Шукур энг бошида қизни шунчаки авраб бермоқчи эди. Аммо энди Ахтамни қўлидан уни қандай омон сақлаш ҳақида ўйлай бошлади. Ўйлари чалкаш. Ахтам севиб қолдим уйланаман деганига кўнмайди. У ўзи ёқтириб қолган қиз борасида ғирт маняк. Қонун йўлидан борса, ўзини ҳам оёғини тортиб кетади. Қочиб кетиш учун эса, Меҳринурга нималарнидир ошкорлаш керак. У Ахтамни ниятини билса, милицияга хабар беришни афзал билади.
Шукур уфф тортди.
-Нимадир қилишим керак?
🍀🍀🍀
Парвина орадан ўтган бир ҳафтада оғзига қулф осди гўё. Рашидга ўзларида ҳақида гапириб бериб бўлган. У эслолмагач эса нимани гаплашсин. Кундуди уйдан одам аримайди. Рашидни бир оз ўзига келсин деганлар келди~кетдиси кўп. Аёллар шу билан банд. Овсинини боласи ёш, қайнонаси касалманд, иккита катта келин уйларига кетишди. Шунда каттагина рўзғор иши билиниб қолди. Тез~тез Паризода ёрдамга келяпти. Сумайя келади. Шунда ҳам аввал бошдагидек Парвинага дам олишга имкон бўлмаяпти. Шунинг учун Рашидни ҳолатини ҳам кўп ўйламай қўйди. Юрагини унинг севгисиз нигоҳлари эзмаслиги учун, кўзларига қарамай қўйди. Рашидни ўзи озроқ меҳмонлар олдида ўтириб, хонасига чиқарди. Қайси битта дориси уйқу бостиради. Тушдан кейин ухлаб қолади.
#Мафтуна_Абдуллаева


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2