#ТАҚДИРЛАР_1_ОВСИНЛАР.
Воҳида опа қўш келин олди. Эри Самандар ака шаҳарни олди бизнесменларидан. Катта келини эрини дўсти Эркин акани биттаю битта қизи-Асалой. Ёши 18 да 14 кунлик ойдек қиз. Қудалар зап бир-бирига мос эдилар. Эркин ака ҳам уддабурон тадбиркорлардан. Иккинчи келинини эса ўғлини талабини билан олди. Шу кичиги айтганини қилдирадиган ҳилидан эди. Онасига ёқмаса ҳам тумандан келиб ўқиётган "қишлоқи" қизга осилиб олди. Эшитишича қизни ҳам безор қилаганидан охири тан бериб розилик берган. Исми ҳам қизиқ Судоба гул номи экан. Ўғли қурғур мақтаб қўймайди. " Исмига тилингиз келишмаса Райҳон деяверинг. Судоба ҳам райҳонга ўхшаган гул". Қизни, олийгоҳда таълим берадиган акаси Мансур ака ҳам роса мақтади. Жуда иқтидорли талаба экан. Унча мунча одам 2-3 йил тайёрланиб кирадиган ўқишга биринчи йил контрактгакириб ўқимай, кейинги йил грантга кирибди.
-Менга ўқишини қизиғи йўқ,- деди Воҳида опа. - Оёқ қўли чаққон бўлсин. Ўқишни ҳам ишни ҳам эплаб қўйсин. Бўлмаса мендан хафа бўлиб ўтирма.
-Эплайди ойи, у жуда аломат қиз. Ҳали кўриб ётириб қоласиз,- онаси қучди Шоҳислом.
Тўй ўтгач Воҳид опа қайноналикни бошлаб юбормоқчи бўлди-ю, қурғур кичик келин чатоқ чиқиб қолди. Аввалига Асалойни сеплари, чарларга қўйилган матоҳларига бино қўйиб юрди-ю бир -икки марта бемаза овқатини ичгач, ўғлини уй хизматчиси ёллаш ҳақидаги гапига розилик берди. Ўғлига раҳми келди. Ишдан чарчаб келиб бемаза овқат ичишини ҳоҳламади. Ўзи чаққон бир хизматчи топди.
-Ўқишдан келиб, София опага қарашиб овқатларни пишириқларни ўрганиб олинг ,- деди хижолат бўлиб турган келинига.
-Ҳўп бўлади.
Судоба эса шарпадек ҳаракат қиларди. Зип этиб у ёқда, зип этиб бу ёқда пайдо бўларди. Қачон туриб, қачон ухлашини биров билмасди. Ҳар доим ҳамма нарсага улгурарди. Тиличи буни, ҳаммани ҳурматини жойига қўяди, шундай хушомадлар қилади, сира ғашингиз келмай эшитгингиз келади. Аммо баъзан жон -жонидан ҳам заҳар томади. Бир икки бойвачча қариндошлар беписанд гапирганди жойига тахлаб ташлади.
-Тиши ўткиру,- дейишганди. Воҳида опа кулди.
-Менг ўтмайди. Ҳалича 6 ой бўлди тикка қарагани йўқ.
Судоба ҳамма нарсада илғор кетди. Тўйдан икки ой ўтмай ҳамммани янгилик билан хурсанд қилди. Воҳида опа роса суюнди. Болалар эгизак эканини эшитиб эса келинини қўярга жой тополмай қолди. Ўқишини битириб уйда қоладиган бўлган келинига рўзғор юмушларида ўзи қараша бошлади. Ҳаммаси яхши эди-ю, 2 йил ўтса ҳам Асалойни бўйида бўлмади. Шифокор:
-Организм ҳали тайёр эмас. Баъзан шунақаси ҳам бўлади. Бир оз вақт ўцин бўлиб кетади,- деб мужмал жавоб айтди. Эгизакларига қараб бир хурсанд бўлса, катта келинини уларга ҳавас билан қараб турганини кўрса раҳми келарди. Бу орада Судобани ҳам қилиқлари чиқа бошлади. Йўқ аввалгидек қўл оёғи чаққон. Қайнота қайнонасига иззат ҳурматли. Фақат ҳеч нарса қилмаса ҳам Асалойни ёқтирмасди. Буни яшириб ҳам ўтирмасди. Қилган ишидан, гапирган гапидан камчилик топиб, иложи борича оилавий йиғинларда, уқувсизгина овсинини камситишни истарди. Бир икки гапирай деди-ю, тағин индамади. Балки шуни аччиғига Асалой ҳам бир оз эпга илашар. Икки йилдан бери пазандалик курсларига қатнаб ҳам бир натижага эришмади.
Овсини олақарашини Асалой ҳаммадан олдин сезганди. Тўйларига ҳали бир ой ҳам бўлмаган патиданоқ Судоба илк ҳужумни бошлаганди.
Асалой оилада жуда эрка бўлиб ўсган бўлса ҳам табиатан камтар ва софдил қиз эди. Бировни ранжитиш қўлидан келмасди. Онаси турмушга чиқишга ҳам роса авраб кўндирганди. Турмуш ўртоғи Алинур ҳам қизни шу беғуборлигини ёқтирар эди. Учрашувга чиққан пайтлари бирон мавзуда гап кетса Асалой ҳудди ўртоқлари билан гаплашаётгандек берилиб кетиб йигитни елкасига шапатлаб ҳам қўяр, кейин ўз қилиғидан ўзи уялиб қоларди. Алинур ўзидан 8 ёш кичик бўлажак хотинини бу қилиғидан хафа бўлмасин деб зўрға кулгудан ўзини тиярди.
Асалой учрашувдан қайтиб ўз қилиқларини таҳлил қилиб ўзига ёқмай кетарди.
-Нега бунақа анқов бўлсам-а?,- дерди ўзига ўзи. У Алинурни ёқтириб қолган шу сабабли ўзидан айниб қолишидан қўрқарди. Агар бир кун қўнғироқ қилмаса ҳам хавотирга тушиб ўзи қўнғироқ қиларди.
-Ҳа, асалим, аҳволинг қалай? -деган гапини эшитиб ҳаёли жойига тушарди. Бир куни яқинда турмушга чиққан курсдоши Лейла ўқишдан 3 кун қолиб 4 куни юзидаги кўкарган изни пардоз билан ёпиб келди.
-Нима бўлди?- деди қизлар буни кўриб. Лейла эри билан уришиб қолиб гап қайтаргани учун эри урганини айтиб берди.
-Шу арзимаган нарсага ҳам урдими? - деди қиз ҳайрон бўлиб.
-Асал ҳали турмуш қурсанг биласан. Тўйдан олдинги ўлдим куйдимлар қолиб кетади.
Бу гаплар шу қадар қизга ёмон таъсир қилдики, анча вақт миясидан чиқмади.
-Нега хафасан ,- сўради Алинур ҳомуш кетаётган қизга.
-Алинур ака, мени тўйдан кейин урасизми?
-Қаердан олдинг бу бемаъни гапни? - кулди Алинур.
-Дугоналарим айтди. Ҳар қандай эркак хотинини ураркан.
-Ҳа уради,- пинагини бузмай жавоб берди Алинур.
-Нега? - Асалой ҳудди ҳозир калтак егандек кўзларига ёш келди. У бошқача жавоб кутганди.
-Мана бундай уради,- Алинур ёнида кетиб бораётган қизни елкасидан ушлаб ўзига тортиб юзидан ўпиб олди.
-Вой,- қиз атрофга аланглади. Одам сийрак, бори ҳам уларга эътибор бермасди. Шундай бўлса-да қиз йигитни ёнидан қочиб кетди. Алинур эса кўчада бўлмаганда ҳозир мазза қилиб куларди. У бу содда қизни завқланарди.
-Тентак,- деди ҳозир ҳам югуриб кетган қизга қараб. Асалой эса аразлаб телефонини ўчириб қўйди. Эртасига қўшиб ҳам йигитга қўнғироқ қилмади.
-Битта ўпичга шунча аразми? Тўйдан кейин нима қиламиз унда - хабар ёзди.
-Уяциз?- жавоб келди.
- Ўзимникисан-ку нимадан уяламан.
-Шунақа қилсангиз бошқа учрашмаймиз,- Асалой дарсда бўлса ҳам табассум ёйилган лабларини тишлаб хабар ёзишда давом этди.
-Асал, мени яхши кўрмайсанми?
Қиз жавоб ёзмади. Йўқ деб ёзишга қўли бормади. Ҳа дейишга ғурури қўймади. Жавоб келавермагач Алинур яна ўзи хабар ёзди.
Жавоб келавермагач Алинур яна ўзи хабар ёзди.
-Севмайсанми? Майли мени севгим етади.
Асалой жавоб ёзмаса Алинур ранжиб қолади деб нима ёзишни ўйлай бошлади.
-Сиз мени хафа қилдингиз?
-Нима қилдим?
-Яна бошламанг. Сиз ишда эмасмисиз? Ишламайсизми?
-Ҳаёлиман кетаяпсан?
-Алдоқчи.
-Асал, чимилдиқда ёстиқ қучиб ухлайманми а бунақада.
- Боренгей.
Алинур Асалойни ҳозир қип-қизариб кетганини ҳаёлига келтириб кулиб қўйди.
Бир-бирини қувиб вақт ўтиб борарди. Тўйлари белгилангач, Асалой уйидан кетишини ўйлаб хафа бўлиб кетар. Баъзан ҳеч гап йўқ онасини қучоқлаб йиғларди. Отаси ҳам қизни жуда яхши кўрар, ҳатто бир гал онасига "бекор ёш беряпмиз. Болаликка тўймади" деганини эшитиб қолди. Онаси эса " Алинур жуда яхши йигит. Бўлмаса мен ҳам ҳали бери бермасдим қизимни" деб жавоб берганди.
Асалой жуда чиройли келин бўлди. Тўғри кичик келин, балснд бўйли, қош кўзларидан табиий ҳам гўза экани билиниб турган, Судоба ҳам гўзал эди-ю, барибир Асалой ўзгача бўлди. Айниқса Алинурни кўзига ўзгача кўринди. Тўй тугаб ёлғиз қолишганида кийимини енгини асабий ўйнаб ўтирган Асалойни юзларини силади.
-Яна аразми ҳали ҳеч нарса қиладим-ку.
-Қочинг. Тегинсангиз уйимга кетиб қоламан,- қизни эркалиги ўзига ярашиб турарди.
-Энди кетолмайсан. Қўйиб юбормайман,- Алинурни Асалойни маҳкам қучоқлаб олди.
-Йўқ. Ёмон йигит бўлсангиз кетиб қоламан,- қизни шивирлади. Уни келинойиси ёш ва соддалик қилиб бирон қилиқ қилмасин деб тўйдан олдин янги ҳаётга тайёрланганди. Асалой келинойисини қочиримларидан қизариб кетарди. Ҳозир Алинурни қучоғида ўзини бахтли ҳис қилар, келинойисини ҳавотири ўринсиз эди.
Тўйлари бўлгандан кейин ҳам Асалой кўп қовун туширди. Чунки умуман уй ишларини билмасди. Онаси тўй олди ўргатишга ҳаракат қилди-ю фойдаси бўлмади.
-Барибир алоҳида яшайсизлар. Ўзим хизматчи юбориб тураман,- деб қизни юпатди. Аммо қайнонаси катта ўғлини уйига ҳам тез-тез келар, ўқиш билан уй ишларини яхши уддалай олмаётган келинини тергаб кетарди. Уй хизматчисини ёллашларидан олдин охирги марта келган қайнонаси келинига қаттиқ дакки берди. Олдида Алинур ҳам бор эди. Асалой чиқиб кетгач у онасига жиддий қараб деди:
-Бундай қаттиқ гапиришингиз шарт эмасди.
-Ўзини қара. Энди ёш қизча эмас. Оилали аёл. Ундан ёшлар эплаб юрибди рўзғорни.
-У ўқияпти.
-Ана кичик келинга қара, университетда ўқиб ҳам бундан катта рўзғорни ҳамма ишини бир ўзи қилади.
-Ойи, мен сизга ҳали жуда ёш экан. Уйланмайман. Эплолмайди деганимда уйлансанг ҳам шунга уйланасан уйланмасанг ҳам уйланасан шунга деб туриб олдингиз. Энди чидайсиз. Аввал ўқишини битириб ўзини эплаб олади. Унгача хизматчи ёллайман. Ёш қизчани келин қилишдан аввал ўйлаш керак эди ҳаммасини.
Она жим бўлди. Чунки икки ўғлини ҳам гапи кескир. Алинур ҳушмуомуола йигит бўлса ҳам, тутган жойини кесишда укасидан қолишмасди. Воҳида опа билганингни қил деб бошқа аралшмади. Шу куни Асалой телевизор кўриб ўтирган эрини елкасига бошини қўйиб ҳўрсинди.
-Ҳа, нима бўлди,- Алинур уни бағрига босди. - Нега хафасан?
-Менга уйланганингиздан афсусланяпсизми?
-Бу нима деганинг, жоним.
-Ойижонни роса жаҳли чиқди.
-Қўявер, ҳали ҳаммасини ўрганиб кетасан.
- Мен билан ажрашмайсизми?
Алинур жавдираб турган хотинини кўзларига қаради.
-Жиннимисан,- деди юзларни силаб,- ҳар гапни айтаверма. Сен ундан кўра ўқишингни ўйла. Шунчаки эмас, сидқидилдан ўқи.
-Ҳўп.
-Сенга ажрашиш учун уйланмаганман.
-Нега уйлангансиз,- Алинур Асалойни кўзларида бир яхши гап эшитиш илинжини кўрди.
-Яхши кўрганим учун,- деди юзларидан ўпиб қўяркан. Асалой хурсанд бўлиб кетди. Қалби ёришди. Ҳаракат қилиб албатта қайнонаси кўнглини топишни астойдил ният қилди. Ўқиши енгиллашса курсларга қатнашни дилига тугди. Бу борада аслида тўйлари илк ойидаёқ овсинидан ёрдам сўрамоқчи бўлганди. Аммо илк суҳбатни ўзидаёқ тилини тишлаганди.
-Судоба опа бунча нарсани қаерда ўргангансиз, - Асалой катта келин бўлса ҳам " Мени ёшим кичкина исмимни айтиб чақираверинг. Мен сизни опа дейман деб" айтганди. - Сизга роса ҳавасим келади.
-Оилада битта қизсиз ота- онангиз роса эрка ўстиргандир.
-Ҳа эрка эдим.
-Дадангиз ҳам роса яхши кўраркан.
-Ҳа. Тўйим куни роса йиғлагандилар.
-Дадамни эрка қизиман денг.
-Ҳим. Ойимдан кўп дадам эркалатарди.
-Бекор қилишган экан. Сал қаттиқроқ туриб уй ишларини ҳам ўргатишса ҳозир довдираб турмасдингиз.
-Ҳа ,- деди дудуқланиб, чунки Судобани гап оҳангида ғазаб бор эди.
-Энди ҳаракат қилиб ўрганинг.
-Ўзингиз ўргатинг. Бизникига борсангиз ҳам бўлади,- Асалой битта қиз эди, қайнонасида қиз йўқ. Шунинг учун овсини билан опа -сингилдек бўлишни истарди. Аммо Судоба бундай ўйламасди чамамда.
-Мен сиз қатори келинман. Буни устига мени ишларимни хизматкор тайёрлаб қўймайди.
Ўшанда Асалой Судобани гапидан ҳам, онаси жўнатаётган хизматкордан хабари борлигидан ҳам хайрон қолганди. Гап оҳангидан "мендан яхшилик кутма" деган маънони англаш мумкин эди. Асалой шундан кейин ҳам бир неча марта Судоба билан илиқ муносабат ўрнатишга ҳаракат қилди. Бироқ овсини муносабатини яхшилаш ўрнига қизни қариндош уруғлар йиғинида изза қилишга уринишга ўтди. Қариндошлар бой-бадавлат келинга хушомад уриб туришсада, Судобани қўл оёғи чаққонлиги-ю, буррогина тилига кўпчилик қойил қолиб юрарди.
-Воҳидахонни кичик келини балоей. Билмаган нарсаси йўқ. Нимадан гап бошласангиз ҳаммасини билади. Қўлидан ҳам ҳамма иш келар экан. Келининг бўлса шундай бўлсин,- дейишгани қулоғига етиб ҳам келди. Алинурни келинойиларидан Воҳида опани туғилган кунида:
-Синглиз йўқми келин. Шу ўзингизга ўхшаган бўлса ўзим келин қилардим,- деб ҳам сўради.
-Синглиси бор келинни,- Воҳида опа жавоб берди.- Мактабда ўқийди ҳали.
Асалой ғалати бўлди. Негадир ўзини ноқулай ҳис қилди.
Кунга кун уланиб йил ўтди. Судоба ҳар айтган гапига заҳардеккина жавоб беравергач ўзини ундан олиб қочадиган бўлди.
Бу устига бўйида ҳам бўлмасди. Аввалига ўқиш билан кўп сезилмади. Лекин ўқишини тамомлаб уйда қолгач Судоба эгизакларини кўриб юраги орзиқиб кетарди. Оилада ҳамма уни яхши кўрар, кўнгли ярим деб кўнглига қараради. Албатта Судобадан ташқари. Бир гал қайнонасини уйига боришганда болалар ва Судоба билан ёлғиз қолди. Чақалоқларни қирқи ҳам чиқмаганди.
-Беринг мен қарайман биттасига ,- деди баравар йиғлаган чақалоқларни бирини қўлига олиб.
-Қўйинг жойига. Бола ушлашга ҳам уқув керак. Ундан кўра энагасини чақириб юборинг. Ошхонага даф бўлиб кетди.
Асалойни бу гапдан роса кўнгил ўғриди. Кўзидаги ёшни яширишга уруниб чиқиб кетди. Ёмон гап эшитиб ўрганмагани учун юрагига тиғдай ботиб кетаверди бу гап. Қайнонасини уйида ўтиргиси ҳам келмай қолди. Хайрлашиб уйига жўнади. Аммо барибир Судобани ҳеч бир қилиғини бировга айтмади. Аввалига қизиқмай борадиган пазандалик курсларига шу гапдан кейин қаттиқ киришди. Чунки овсини туққач, ундан ҳам тинмай янгилик сўрайдиганларни гапидан тушкунликка тушиб қоларди.
-Ҳаммани гапига эътибор берма ,- деди Алинур,- ўзингни сиқма. Шифокор вақт керак деди. Сен асабийлашсанг бу вақтни чўзайтирасан. Яхшиси бирон нарсага чалғи. Ҳоҳласанг ўқишга тайёрлан.
-Мени кечиринг. Ҳатто туғишни ҳам эплолмадим.
-Агар яна бир марта шу гапни эшитсам келишолмай қоламиз. Сенга нима деяпман. Тананг сен ўйлаган нарсани бажаради. Ўзингни айбдор ҳисоблайверсанг, соғлигинг шунча орқага кетаветади.
Асалой ўқишни истамади. Эрига яхши хотин бўлишни ҳоҳлади. Ўзини чалғитишга ҳаракат қиларди.
Эгизакларни бир ёшга тўлганларни нишонлаб қайтган кунлари Асалой эрига бир ҳушхабар айтди. У ҳомиладор бўлиши эҳтимоли бор эди. Ҳар ой шифокор кўригига бориб уни тафсияси билан иш тутарди. Шифокори Наргиза "ҳали суюнишга эрта бир неча кун ўтса маълум бўлади " дегани учун аввалига эрига айтмоқчи бўлмади. Аммо Судобани болаларини кўриб ўзи ичида эзилгани учун, эррини ҳам хурсанд қилгиси келди.
-Ростданми? Кўрдингми ҳали ҳаммаси яхши бўлади деб айтгандим-ку! - Алинур роса суюнди. Иккиси узоқ ширин ҳаёллар ичида суҳбат қуриб ётишди. Аммо .... Бунақа ҳолатлар бундан кейин ҳам кўп бўлди. Бироқ Асалой ҳомиладор бўлмади.
Бундан баттар сиқилиб чопкиб қолди. Жиянларини яхши кўрадиган, эркалаб ўтирадиган эрига қараб унга ҳам туғиб бергиси. Ўз фарзандларини эркалаб бахтлари бутун бўлишини истарди. Баъзан назарида сира туғмайдигандек бир кун келиб Алинурдан ажралиб қоладигандек кўринарди. Хотинидаги тушкунликдан Алинур ҳавотир оларди.
-Асалой мени десанг, ўзингни қўлга ол. Бу туришда бир касал орттириб оласан.
-Сизни умрингизни ўғирлаяпман,- йиғлади қиз.
-Аллоҳ пешонага ёзмаса тақдир одамни бошига келмайди. Ҳали турмушимизга энди 3 йил бўлди? Сен нега бунча сиқиласан?
-Қўрқиб кетяпман. Сиздан айрилишдан қўрқяпман.
-Бунақа бемани ҳаёлларни миянгдан қувиб чиқар. Яcши нарсаларни ўйласангчи?
Аммо буайтишга осон эди. Асалой чалғиш учун уй хизматчисини бўшатиб ҳамма ишни ўзи қила бошлади. Аста-секин бинойидек уй бекасига айланиб олди. Онаси Хуршида опа эса бунга қарши бўларди:
-Уйда кун бўйи сиқилиб ўтирмай кўчага чиқ. Нега хизатчини бўшатдинг ўзи?
-Ўзимнибқўлимдан ҳам келади ойи. Иш кўпайганда ёрдамга одам чақиряпман.
-Ундан кўра ўқиш ҳаракатини қил.
-Ойи ўқишни ҳоҳламайман.
Хуршида опа қизини ўжарлигидан бош чайқаб қўйди. Бир сафар онасиникига борганида ҳижобли кичик янгаси бир гап айтиб қолди:
-Намоз ўқинг. Бергувчи Аллоҳ, бандаси сабабчи. Сиз фақат сабабчидан умид кутмай Берувчидан сўранг. Астойдил сўрасангиз албатта беради. Асалойни қалби қандайдир ёришди. Аввалига катта эътиқод билан бошлади. Ҳудди энди аниқ ҳомиладор бўладигандек туюлди. Бироқ 6 ой ҳам янгилик бўлмагач шайтон йўлдан ура бошлади. Буни сезган келинойиси деди:
-Сиз сўрашдан тўхтаманг. Агар ҳаммани 4 кун ўқиган намозидан муаммолари ҳал бўлаверса, дунёда бенамоз қолмасди. Эътиқод деганни синови бўлади. Аллоҳдан сўрайверинг. Берса неъмат, бермаса ҳикмат бўлади.
Асалой бу гапдан ўзи уялиб қолди. Яна астойдил Яратгандан фарзанд тилайверди. Шафқат билмас вақт эса ўтиб борарди. Турмушларига ҳам 4 йил бўлди. Судоба болаларини боғчага қўйиб ишга ҳам чиқиб кетди. Оилавий йиғинларда энди у яна бир поғона баландга кўтарилди. Чунки Судоба Самандар акани қўлида ишларди. Қайнотаси ундаги бизнесга қобилиятни мақтаб чарчамасди. Ҳатто бу баъзан ўз кичик безнесига эга Шоҳисломга ёқмай ҳам кетарди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3