Эмас анжум фалак аҳли очиб кўзлар қарошибдур.
Бир учқундур қуёш ул маҳлиқо рухсори ўтидин,
Шафақ эрмас, фалак домониға ул ўт тутошибдур.
Дема тун зулмати хуршид рухсорин ниҳон этмиш,
Ул ойнинг ишқи савдоси онинг бошидин ошибдур.
Фалак меҳри булутдин юзга чекмиш пардаи мушкин,
Магар боқиб қуёшим юзига кўзи қамошибдур.
Юзида чинмудур ҳар сори тушкан совуқ оҳимдин,
Бу сарсар бирла, йўқ эрса ғазаб дарёси тошибдур.
Сочи савдосида гар етмасам лаълиға тонг эрмас –
Ки, бу зулмат ичида неча Искандар адошибдур.
Юзига суртубон ғоза, чекибдур қошиға вўсма,
Бу зинатлар онга, ваҳ, не бало усру ярошибдур.
Кўнгул бўл воқиф ул пайваста қошлар ҳайатидинким,
Иков бир-бирга қатлингда эгиб боши кенгошибдур.
Неча кўб деса ҳазён, Огаҳий, ҳар кеча тонг йўқким,
Ул ой савдоси фикри бирла онинг ақли чошибдур.
Бу оқшом маҳвашим рухсори ой бирла талошибдур,

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев