Рузгор юкин елкасига ортмоклаб,
Кетиб борар мухаббатдан йироклаб
Кувончларин дарёсини суроклаб,
Тополмасдан йиглар ёлгиз аёллар.
Эркалайди сочларини шамоллар,
Буса олар лабларидан хаёллар,
Бир кун келиб тутмасмикан уволлар,
Уз куксини тиглар ёлгиз аёлллар.
Углимга, деб уй курмокка ошикар,
Кизимга деб сеп ёймокка тошикар,
Хазон булиб, гул умр хам шошикар,
Юрагини чуглар ёлгиз аёлллар.
Булган эди бир йигитнинг эркаси,
Билмас эди - гам, фирокдир эртаси,
Оиланинг хам сохиб, хам бекаси,
Белга белбог боглар ёлгиз аёллар.
Отишса -да нохак каслар тухмат тош,
Жим турарлар, гунохкордай, эгиб бош,
Куздан томган ёшларидан килиб ош,
Уз кунглини чоглар ёлгиз аёллар...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11