Предыдущая публикация
Бу тушни аввал ҳам бир бор кўргандим.
Сокинлик, Сиполик,
Сабрлиликни,
Бетаскин саволлар,
Сиздан ўргандим.
Сўлар чоғида ҳам бўй таратмоқни,
Умиддан ғишт қуйиб, уй яратмоқни,
Хижронга кўзларни тик қаратмоқни,
Соғинчли ҳаёллар,
Сиздан ўргандим!
Қадрни аввало ўздан излашни,
Ҳатто ўз кўнглимга ёлғон сўзлашни,
Э, воҳ, меҳрдан ҳам фойда кўзлашни,
Беъюрак ёмонлар,
Сиздан ўргандим!
Ишқимни сир тутиб, қадр топмоқни,
Севмасга кўнгилни қулфлаб, ёпмоқни,
Сўнгра ҳаёлларда тонгдай отмоқни,
Саноқсиз армонлар, сиздан ўргандим!
Малика Салимова.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
СИЗНИ курмоклик
УМИД узини айтмай
БИЗ сиз билан видолашди
Калбимни тирнайди
БИР суз узилмокда ирмоклар
Жилгалардан суа
Ичиб мастер булдик
Пинхона. Хеч бир суз демай яшриниб
Мажнун тол тагида
Хаел суриб машраби девона булди БИЗ!!!
Қуёш ботиб борар кўксимга.
Нигоҳингдек маҳзун бир қўшиқ,
Эшитилмас бошқа ҳеч кимга!
Кўзларингдек маюс бу оқшом,
Кўзларингдек қародан қаро.
Кимсасизман сен йўқ шахарда,
Сарсонаман сенсизлик аро!
Овозингдек титраган шамол,
Юрагимни тўзғитар тинчин.
Жоним, келиб бир бор ҳабар ол,
Тириклигим кўргин сен учун!
Ўйларингдек олов пуркар ёз,
Эритади заминни мумдек.
Мени соғинақолгин бир оз,
Ҳилолини соғинган тундек!
Йўлларингдек узун бу хижрон,
Бардошимни бўлар мингтага.
Сен бир бора топгину имкон,
Бир Московга келгин, эртага...